1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд раҳбарлари | Бириктирилган ректорлар | ||
Лавозими | Ф.И.О. | Лавозими | Ф.И.О. | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси | Ф. Эрманов | «Янги Ўзбекистон» университети ректори | Б. Ахмедов |
2. | Андижон вилояти ҳокими | Ш. Абдурахманов | Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори | Т. Султанов |
3. | Бухоро вилояти ҳокими | Б. Зарипов | Бухоро давлат техника университети ректори | С. Сиддиқова |
4. | Жиззах вилояти ҳокими | У. Мустафоев | Жиззах политехника институти ректори | А. Усманкулов |
5. | Қашқадарё вилояти ҳокими | М. Азимов | Қарши давлат техника университети ректори | Ш. Нематов |
6. | Навоий вилояти ҳокими | Н. Турсунов | Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ректори | Б. Мардонов |
7. | Наманган вилояти ҳокими | Ш. Абдуразаков | Наманган давлат техника университети ректори | О. Эргашев |
8. | Самарқанд вилояти ҳокими | А. Бобоев | Тошкент давлат транспорт университети ректори | А. Гуламов |
9. | Сирдарё вилояти ҳокими | Э. Турдимов | Ўзбекистон Миллий университети ректори | И. Маджидов |
10. | Сурхондарё вилояти ҳокими | У. Қосимов | Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори | Р. Тўраев |
11. | Тошкент вилояти ҳокими | З. Мирзаев | Тошкент давлат аграр университети ректори | Н. Обломурадов |
12. | Фарғона вилояти ҳокими | Х. Бозаров | Фарғона давлат техника университети ректори | Р. Тожиев |
13. | Хоразм вилояти ҳокими | Ж. Рахимов | Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори | Б. Тулаганов |
14. | Тошкент шаҳри ҳокими | Ш. Умурзаков | Тошкент давлат техника университети ректори | С. Турабджанов |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Республика олий таълим тизимида дуал таълимни ривожлантириш | ||||
1. | Олий таълим тизимида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: дуал таълим шаклига талабалар қабулини амалга ошириш; дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш мумкин бўлган таълим йўналишлари рўйхатини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгилаш; буюртма берувчи корхона ва ташкилотларга қўйиладиган талаблар, жумладан, буюртма сонини унинг мавжуд салоҳиятини инобатга олган ҳолда белгилаш каби тартибларни назарда тутиш. | 2027 йил январь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Талабаларда амалий кўникмаларни ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш цехларини ўқув-амалий малака, иш кўникмаси ва тажрибани шакллантириш «лабораторияси»га мослаштириш. Захирада турадиган конларни касбий ва олий таълим ташкилотлари таълим олувчилари учун ўқув машғулоти полигони сифатида фойдаланишга шароит яратиш. | 2026 йил ноябрь | Корхона ва ташкилотлар маблағлари | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Навоийуран» ДК, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзбекистон ТМК» АЖ |
3. | Олий таълим ташкилотлари ва буюртмачи корхона (ташкилот)ларнинг Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг самарадорлик рейтинги баҳолаш мезонларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4. | Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш бўйича: юқори натижаларга эришган буюртмачи корхона ва ташкилотлар раҳбарларини давлат мукофотига номзод сифатида тавсия этиш; мураббий (ментор) сифатида намунали фаолият кўрсатган ходимларни олий таълим ташкилотларининг тавсияларига кўра «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш. | 2028 — 2031 йиллар | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | Дуал таълим асосида кадрлар тайёрлашда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича хорижий адабиётларни харид қилиш (муаллифлик ҳуқуқи), таржима қилиш ва чоп этиб, таълим жараёнида фойдаланиш учун олий таълим ташкилотларига етказиш. | 2027 — 2031 йиллар | Давлат бюджети маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
6. | «CareerEdu» платформасида қуйидагиларни назарда тутувчи модулни яратиш: дуал таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш; талабаларнинг амалий машғулотларини баҳолаш ва мониторингини амалга ошириш; олий таълим ташкилотлари ва буюртмачи корхона (ташкилот)ларнинг Дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг самарадорлик рейтингини шакллантириш; корхона (ташкилот)ларга имтиёзларни тақдим этиш учун зарур маълумотларни шакллантириш. | 2027 йил март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. | Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида дуал таълимда кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган корхона (ташкилот)лар учун мураббийларни тайёрлашни хорижий тажриба асосида йўлга қўйиш. Бунда: мураббийлар учун камида 72 академик соат ҳажмида педагогик, методик, психологик ва ҳуқуқий билимларни қамраб олувчи оффлайн ва онлайн шаклларда «мураббийлар тайёрлаш» курсини ташкил этиш; «мураббийлар тайёрлаш» курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга «Дуал таълим мураббийи» сертификатини бериш. | 2027 — 2031 йиллар давомида | Давлат бюджети маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. | «Мураббийлар тайёрлаш» курсларида дарс берадиган 30 нафар тренер (профессор-ўқитувчи)ларнинг дуал таълим ривожланган хорижий давлатларда малака оширишини ташкил этиш. | 2027 йил давомида | Давлат бюджети маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
9. | Олий таълим ташкилотларида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги марказий аппарати тузилмасида штат бирликларининг чекланган сони доирасида алоҳида бўлим ташкил этиш. | 2026 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
10. | Олий таълим ташкилотларида дуал таълим фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлим ташкил қилиш. Бунда: (а) бўлим бошлиғи — олий таълим ташкилотининг факультет деканига; бош мутахассис — мос равишда олий таълим ташкилотининг катта ўқитувчиси базавий лавозим маошига тенглаштирилади; (б) дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони ҳар 2 минг нафардан ошганда битта қўшимча бош мутахассис штати ажратилади. | 2027 йил июнь | Давлат бюджети маблағлари, олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар |
11. | Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим дастурлари (малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари)ни дуал таълим асосидаги амалиёт тизимига мослаштирган ҳолда такомиллаштириш. | 2026 йил ноябрь | Қонунчиликда белгиланган тартибда | Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
12. | Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, Геология фанлари университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Олмалиқ давлат техника институти, Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза университети филиалининг илмий ишлар бўйича проректорлари (директор ўринбосарлари)ни бир вақтнинг ўзида комбинатлар раҳбарларига маслаҳатчи этиб тайинлаш ва иш ҳафтасининг ярмини комбинатларда ўтказиш. Илмий ишлар ечимлари саноатда татбиқ этилганига қараб, ушбу олий таълим ташкилотлари фаолиятига баҳо бериш тизимини жорий этиш. Комбинатлар, ташкилот ва идоралар томонидан олимларнинг илмий ишларини кенг қамровли молиялаштиришни йўлга қўйиш. | 2027 — 2031 йиллар | Корхона ва ташкилотлар маблағлари | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Навоийуран» ДК, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзбекистон ТМК» АЖ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
13. | Тоғ-кон, геология, металлургия, кимё, муҳандислик, энергетика йўналишларидаги 2 ва 3-курс талабалари таълим жараёнининг 50 фоизини, бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган битирувчи курс талабалари таълим жараёнининг 100 фоизини «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоийуран» давлат корхонаси, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзбекистон ТМК» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Энергетика вазирлиги тизимидаги ва бошқа корхона (ташкилот)ларда дуал таълим билан қамраб олиш. Бунда: (а) таълим жараёнини 6 ойгача узлуксиз амалиёт ёки ҳафтанинг белгиланган кунлари олий таълим ташкилотида ва қолган кунлари ишлаб чиқаришда ташкил этиш; (б) битирув малакавий ишлари (магистрлик диссертациялари) мавзуларини корхона ва ташкилотлар таклифлари асосида шакллантириш ҳамда ҳимояларини бевосита ушбу ташкилотларда ўтказишга устуворлик бериш; (в) энг яхши натижа кўрсатган битирувчиларни синов муддатисиз ишга қабул қилиш. | 2026/2027 ўқув йилидан | Амалиёт ташкил этиладиган корхона (ташкилот)лар маблағлари | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Навоийуран» ДК, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзбекистон ТМК» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, Геология фанлари университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Олмалиқ давлат техника институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
14. | Маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг соҳа йўналишларида таҳсил олаётган талабаларга таниқли ижодкорларни бириктириб, дуал таълимни йўлга қўйиш. Бунда: | Маданият вазирлиги, Бадиий академия, уларнинг тизимидаги олий таълим ташкилотлари | ||
(а) санъат ва маданият соҳасидаги олий таълим ташкилотларининг мурожаатларига мувофиқ талабаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда, ижодий фаолият олиб бораётган таниқли ижодкорлар номзодларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, тегишли олий таълим ташкилотларига тақдим этиш; | Ҳар йили 1 ноябрга қадар | - | ||
(б) маданият ва санъат йўналишларида таҳсил олаётган юқори курс талабалари рўйхатини шакллантириб, таниқли ижодкорларга бириктириш; | Ҳар йили 15 ноябрга қадар | - | ||
(в) ушбу талабаларнинг дуал таълим тизими асосидаги амалиётларини бевосита бириктирилган таниқли ижодкорлар фаолият юритаётган ташкилотларда ташкил этиш; | Ўқув графигига мувофиқ | - | ||
(г) бириктирилган таниқли ижодкорларни талабаларнинг дуал таълим асосидаги амалиёт раҳбари этиб белгилаш; | Амалиёт даврида | Давлат бюджети маблағлари | ||
(д) бириктирилган таниқли ижодкорларга олий таълим ташкилоти профессор-ўқитувчисига тенг миқдорда ҳақ тўлаш ёки олий таълим ташкилотида дарс берадиган бўлса, ойлигига 50 фоиз устама тўлаш. | ||||
15. | Келажак касблари бўйича мутахассислар тайёрлашда саноат корхоналарининг эҳтиёжини алоҳида ўрганиш. Жумладан, сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислар, робототехника муҳандислари, яшил энергетика ва экология мутахассислари, шунингдек, телемедицина ва биоинженерия йўналишида кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш. | 2027/2028 ўқув йилига қадар | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. | Муҳандислик соҳасидаги тегишли магистратура мутахассисликларида буюртма асосида амалиётга йўналтирилган магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш тажрибасини йўлга қўйиш. Бунда тадқиқот ишлари мавзуларини корхона фаолияти ёки муаммоларининг ечимига қаратиш. | 2027 — 2031 йиллар | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
17. | Меҳнат қонунчилигига дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг фаолиятини тартибга солиш, шу жумладан, таълим олувчи ва унга бириктирилган мураббийнинг ҳуқуқий мақоми, иш вақти давомийлиги ва меҳнат муҳофазасига оид ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2026 йил ноябрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
18. | Иш берувчилар учун дуал таълим моделининг афзалликлари бўйича доимий тушунтириш компаниясини йўлга қўйиш. Бунда мазкур моделни жорий этиб, меҳнат унумдорлиги ва кадрларни ушлаб қолиш кўрсаткичларини оширган компанияларнинг муваффақиятли тажрибаларини ёритиш. | Доимий | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
19. | Олий таълим ташкилотларида мавжуд бакалавриат таълим йўналишларида дуал таълим шакли бўйича таълим дастурларини: махсус аккредитациядан ўтказишда баҳолашда такрорланишларни қисқартириш орқали белгиланган йиғим миқдорини 50 фоизга камайтириш; лицензиялашда енгилликлар бериш. | 2027 йил 1 мартдан | - | Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
II. Германия Федератив Республикасининг тажрибаси асосида олий таълим тизимида дуал таълимни ривожлантириш | ||||
20. | Бавария билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган олий таълим ташкилотлари талабалари учун Бавария давлат идоралари ва ташкилотларида амалиёт дастурларини йўлга қўйиш. | 2027 йил давомида | Талабалари Баварияга юбориладиган олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари |
21. | Германиянинг «Бавария тажрибаси» асосида «U10 — Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари» лойиҳасини амалга ошириш. | 2028 — 2031 йиллар | Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар |
22. | «Янги Ўзбекистон» университети талабаларини Мюнхен техника университетида бир семестр давомида таҳсил олишга юбориш. | Ҳамкор томон билан келишув асосида | Қонунчиликда белгиланган тартибда | «Янги Ўзбекистон» университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
23. | «GIZ», «KFW» банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш: техникумлар учун Германияда стажировкаларни ташкил этиш; Ўзбекистонда илғор касбий маҳорат техникумларида «касблар шаҳарчалари»ни ташкил этиш учун грант ажратиш чораларини кўриш. | 2027 — 2031 йиллар | Чет эл ташкилотлари маблағлари | Касбий таълим агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
24. | Германия амалий фанлар университетлари консорциуми билан Ўзбекистон — Германия амалий фанлар университетини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
25. | Германиядан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига дуал таълим бўйича маслаҳатчи жалб этиш. | 2027 йилдан | Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
26. | Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларининг 100 нафар талабасини Германия саноат корхоналарига амалиётга юбориш. | 2027 йил давомида | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим ташкилотлари |
27. | 100 га яқин Германия олийгоҳ ва компанияларининг вакиллари иштирокида «Дуал таълим тизими: Ўзбекистон ва Германия кўприги» мавзусида онлайн ва оффлайн шакллардаги давра суҳбатини ташкил этиш. | 2026 йил ноябрь | Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
28. | 32 нафар ўқитувчининг Германияда стажировкасини ташкил этиш, 50 нафар германиялик мутахассисларни жалб этиш. | 2026/2027 ўқув йили давомида | Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим ташкилотлари |
29. | Тошкент архитектура-қурилиш университетида Германиянинг Фраунхофер илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Қурилиш материаллари ва урбанистика марказини ташкил этиш. | 2027 йил сентябрь | Тошкент архитектура-қурилиш университетининг бюджетдан ташқари маблағлари | Тошкент архитектура-қурилиш университети, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
30. | Дуал таълимни йўлга қўйиш мақсадида Германия ва Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари альянсини ташкил этиш. | 2027 март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
31. | Қурилиш материаллари, яшил қурилиш, сейсмик хавфсизлик, сунъий интеллект, маданий мерос, энергетика, транспорт соҳаларида қўшма тадқиқотларни амалга оширишда Германия олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2027 — 2031 йиллар | Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, олий таълим ташкилотлари |
3-ИЛОВА
Т/р | Олий таълим ташкилоти номи | Дуал таълим йўлга қўйиладиган таълим йўналиши номи | Тайёрланадиган кадрлар сони |
Республика бўйича жами: | 6 735 | ||
Жами: | 505 | ||
1. | Тошкент давлат транспорт университети | Транспорт воситалари муҳандислиги | 50 |
Энергетика муҳандислиги (темир йўл) | 50 | ||
Логистика (темир йўл) | 50 | ||
Йўл муҳандислиги (темир йўл) | 50 | ||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (темир йўл) | 50 | ||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш (темир йўл) | 50 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги (метрополитен) | 9 | ||
Йўл муҳандислиги (автомобиль йўллари эксплуатацияси) | 50 | ||
Йўл муҳандислиги (автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар) | 50 | ||
Йўл муҳандислиги (автомобиль йўлларини архитектура-ландшафт конструкциялаш) | 50 | ||
Авиaция муҳандислиги | 46 | ||
Жами: | 702 | ||
2. | Тошкент давлат техника университети | Электр муҳандислиги (электр машиналари ва аппаратлари) | 25 |
Энергетика муҳандислиги (электр таъминоти) | 50 | ||
Энергетика муҳандислиги (саноат иссиқлик энергетикаси) | 50 | ||
Энергетика муҳандислиги (энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш) | 10 | ||
Электр муҳандислиги | 10 | ||
Гидроэнергетика | 15 | ||
Қайта тикланувчи энергия манбалари | 20 | ||
Электроника ва асбобсозлик | 30 | ||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш | 30 | ||
Мехатроника ва робототехника | 30 | ||
Механика муҳандислиги (энергия машинасозлиги) | 10 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобиль муҳандислиги) | 5 | ||
Ишлаб чиқариш муҳандислиги (транспорт воситаларини ишлаб чиқариш) | 10 | ||
Барқарор транспорт | 5 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар (озиқ-овқат саноати) | 9 | ||
Материалшунослик | 12 | ||
Металлар технологиялари | 10 | ||
Металлургия муҳандислиги | 25 | ||
Кончилик иши | 20 | ||
Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси | 10 | ||
Геодезия ва геоинформатика | 15 | ||
Кончилик электр механикаси | 20 | ||
Гидрогеология ва муҳандислик геологияси | 17 | ||
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | 22 | ||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (кон турлари бўйича, қаттиқ фойдали қазилмалар) (геолог-муҳандис) | 30 | ||
Геология қидирув ишлари техникаси ва технологияси (қаттиқ фойдали қазилмалар) (бурғиловчи муҳандис) | 30 | ||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (конларни қидиришнинг геофизик усуллари) (геофизик-муҳандис) | 10 | ||
Биотехнология | 27 | ||
Технологик машина ва жиҳозлар (газ жиҳозларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш) | 30 | ||
Нефть ва газ иши (нефть ва газ қудуқларини бурғилаш) | 25 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар (нефть-газ саноати машина ва жиҳозлари) | 25 | ||
Нефть ва газ иши (нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш) | 22 | ||
Нефть ва газ иши (магистрал қувурлар тизими, нефть ва газни сақлаш, ташиш, иншоотларини лойиҳалаш ва ишлатиш) | 20 | ||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси | 23 | ||
Жами: | 695 | ||
3. | Бухоро давлат техника университети | Кимё муҳандислиги | 30 |
Энергетика муҳандислиги | 30 | ||
Электр муҳандислиги | 30 | ||
Гидроэнергетика | 30 | ||
Метрология ва стандартлаштириш | 15 | ||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш | 30 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги | 30 | ||
Озиқ-овқат технологияси | 30 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 30 | ||
Газни чуқур қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Енгил саноат муҳандислиги | 30 | ||
Нефть ва газ иши | 30 | ||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси | 30 | ||
Кадастр | 30 | ||
Ишлаб чиқариш муҳандислиги | 30 | ||
Архитектура | 20 | ||
Қурилиш муҳандислиги | 25 | ||
Йўл муҳандислиги | 30 | ||
Гидротехника ва геотехника муҳандислиги | 30 | ||
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш | 15 | ||
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш | 30 | ||
Сув хўжалиги ва мелиорация | 30 | ||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш | 30 | ||
Механика муҳандислиги | 30 | ||
Жами: | 470 | ||
4. | Нукус давлат техника университети | Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | 30 |
Телекоммуникация технологиялари | 25 | ||
Телевизион технологиялар | 25 | ||
Кимё муҳандислиги | 25 | ||
Энергетика муҳандислиги | 30 | ||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш | 25 | ||
Биотиббиёт муҳандислиги | 25 | ||
Металлургия муҳандислиги | 30 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги | 30 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 25 | ||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси | 30 | ||
Кончилик иши | 30 | ||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси | 30 | ||
Гидрогеология ва муҳандислик геологияси | 30 | ||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш | 30 | ||
Қайта тикланувчи энергия манбалари | 25 | ||
Архитектура | 25 | ||
Жами: | 460 | ||
5. | Фарғона давлат техника университети | Кимё муҳандислиги | 30 |
Энергетика муҳандислиги | 30 | ||
Электр муҳандислиги | 30 | ||
Электроника ва асбобсозлик | 25 | ||
Метрология ва стандартлаштириш | 25 | ||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш | 25 | ||
Мехатроника ва робототехника | 30 | ||
Биотиббиёт муҳандислиги | 25 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги | 20 | ||
Механика муҳандислиги | 30 | ||
Озиқ-овқат технологияси | 30 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 30 | ||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Енгил саноат муҳандислиги | 20 | ||
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш | 20 | ||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Логистика | 20 | ||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш | 20 | ||
Жами: | 443 | ||
6. | Жиззах политехника институти | Транспорт воситалари муҳандислиги | 25 |
Механика муҳандислиги | 25 | ||
Қурилиш муҳандислиги | 25 | ||
Енгил саноат муҳандислиги | 46 | ||
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги | 20 | ||
Йўл муҳандислиги | 30 | ||
Озиқ-овқат технологияси | 25 | ||
Гидротехника иншоотлари ва насос станциялари | 30 | ||
Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва эксплуатацияси | 25 | ||
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | 25 | ||
Электроника ва асбобсозлик | 25 | ||
Кимё муҳандислиги | 32 | ||
Энергетика муҳандислиги | 30 | ||
Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш | 50 | ||
Электр муҳандислиги | 30 | ||
Жами: | 436 | ||
7. | Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети | Йўл муҳандислиги | 25 |
Кончилик иши | 40 | ||
Кончилик электр механикаси | 20 | ||
Ипакчилик ва тутчилик | 20 | ||
Сув таъминоти муҳандислик тизимлари | 25 | ||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш | 50 | ||
Сув хўжалиги ва мелиорация | 135 | ||
Энергетика муҳандислиги | 15 | ||
Геодезия ва геоинформатика | 25 | ||
Кадастр | 25 | ||
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш | 15 | ||
Агрокимё ва тупроқшунослик | 20 | ||
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини | 21 | ||
Жами: | 395 | ||
8. | Олмалиқ давлат техника институти | Экология, атроф-муҳит муҳандислиги ва меҳнат муҳофазаси | 25 |
Кончилик иши | 30 | ||
Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси | 25 | ||
Кончилик электр механикаси | 25 | ||
Электр муҳандислиги | 20 | ||
Энергетика муҳандислиги | 20 | ||
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш | 20 | ||
Кимё муҳандислиги | 40 | ||
Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси | 10 | ||
Газни чуқур қайта ишлаш технологияси | 10 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 30 | ||
Механика муҳандислиги | 12 | ||
Металлар технологиялари | 34 | ||
Металлургия муҳандислиги | 86 | ||
Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш | 8 | ||
Жами: | 357 | ||
9. | Андижон давлат техника институти | Ишлаб чиқариш муҳандислиги | 15 |
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 15 | ||
Технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш | 70 | ||
Металлар технологиялари | 15 | ||
Йўл муҳандислиги | 20 | ||
Йўл ҳаракатини ташкил этиш | 20 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги | 10 | ||
Мехатроника ва робототехника | 10 | ||
Механика муҳандислиги | 15 | ||
Енгил саноат муҳандислиги | 85 | ||
Механика муҳандислиги | 5 | ||
Энергетика муҳандислиги | 12 | ||
Гидроэнергетика | 5 | ||
Қурилиш муҳандислиги | 25 | ||
Архитектура | 10 | ||
Кадастр | 25 | ||
Жами: | 340 | ||
10. | «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети | Энергетика муҳандислиги | 20 |
Электр муҳандислиги | 20 | ||
Сув хўжалиги ва мелиорация | 30 | ||
Гидрология | 25 | ||
Гидротехника ва геотехника муҳандислиги | 30 | ||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш | 30 | ||
Гидрометеорология ва сув ресурсларини бошқариш | 30 | ||
Сув таъминоти муҳандислик тизимлари | 30 | ||
Гидроэнергетика | 30 | ||
Қурилиш муҳандислиги | 25 | ||
Геодезия ва геоинформатика | 30 | ||
Аэрокосмик технологиялар | 10 | ||
Транспорт воситалари муҳандислиги | 30 | ||
Жами: | 260 | ||
11. | Наманган давлат техника университети | Енгил саноат муҳандислиги | 30 |
Метрология ва стандартлаштириш | 25 | ||
Энергетика муҳандислиги | 25 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 20 | ||
Механика муҳандислиги | 15 | ||
Металлар технологиялари | 25 | ||
Қурилиш муҳандислиги | 20 | ||
Муҳандислик коммуникациялари қурилиш ва эксплуатацияси | 20 | ||
Кимё муҳандислиги | 40 | ||
Саноат фармацияси | 20 | ||
Матбаа ва қадоқлаш муҳандислиги | 20 | ||
Жами: | 230 | ||
12. | Тошкент давлат аграр университети | Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш | 50 |
Агрономия | 20 | ||
Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги | 20 | ||
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини | 20 | ||
Тупроқ бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш | 20 | ||
Агрокимё ва тупроқшунослик | 30 | ||
Ер кадастри ва ер тузиш | 15 | ||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси | 20 | ||
Озиқ-овқат технологияси | 15 | ||
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш | 10 | ||
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш | 10 | ||
Жами: | 230 | ||
13. | Қарши давлат техника университети | Кимё муҳандислиги | 25 |
Энергетика муҳандислиги | 20 | ||
Электр муҳандислиги | 20 | ||
Агрономия | 20 | ||
Сув хўжалиги ва мелиорация | 25 | ||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш | 25 | ||
Ер кадастри ва ер тузиш | 25 | ||
Агромуҳандислик | 20 | ||
Газни чуқур қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Нефть ва газ иши | 25 | ||
Жами: | 220 | ||
14. | Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали | Энергетика муҳандислиги | 25 |
Кимё муҳандислиги | 20 | ||
Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш | 20 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 20 | ||
Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси | 20 | ||
Биотехнология | 25 | ||
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини | 20 | ||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Агрономия | 20 | ||
Компьютер инжиниринги | 25 | ||
Жами: | 160 | ||
15. | Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети | Энергетика муҳандислиги | 45 |
Электр муҳандислиги | 30 | ||
Металлургия муҳандислиги | 15 | ||
Механика муҳандислиги | 5 | ||
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 15 | ||
Кончилик иши | 25 | ||
Кончилик электр механикаси | 5 | ||
Ноёб ва радиоактив металлар рудаларини қазиб олиш, қайта ишлаш техникаси ва технологияси | 20 | ||
Жами: | 135 | ||
16. | Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти | Матбаа ва қадоқлаш муҳандислиги | 30 |
Кимё муҳандислиги | 30 | ||
Енгил саноат муҳандислиги | 50 | ||
Ишлаб чиқариш муҳандислиги | 25 | ||
Жами: | 125 | ||
17. | Геология фанлари университети | Геология | 50 |
Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси | 25 | ||
Геодезия ва геоинформатика | 25 | ||
Кончилик иши | 25 | ||
Жами: | 100 | ||
18. | Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти | Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) | 25 |
Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича) | 25 | ||
Сув хўжалиги ва мелиорация | 25 | ||
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш | 25 | ||
Жами: | 100 | ||
19. | Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети | Агрономия | 25 |
Биотехнология | 25 | ||
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси | 25 | ||
Ветеринария санитария экспертизаси | 25 | ||
Жами: | 100 | ||
20. | Тошкент фармацевтика институти | Саноат фармацияси | 100 |
Жами: | 70 | ||
21. | Самарқанд давлат техника университети | Кадастр | 20 |
Электр муҳандислиги | 50 | ||
Жами: | 55 | ||
22. | Тошкент кимё-технология институти | Кимё муҳандислиги | 20 |
Технологик машиналар ва жиҳозлар | 15 | ||
Озиқ-овқат технологияси | 15 | ||
Биотехнология | 5 | ||
Жами: | 50 | ||
23. | Тошкент архитектура-қурилиш университети | Қурилиш муҳандислиги | 50 |
Жами: | 45 | ||
24. | Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти | Сув хўжалиги ва мелиорация | 25 |
Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш | 20 | ||
Жами: | 25 | ||
25. | Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти | Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси | 25 |
Жами: | 15 | ||
26. | Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали | Ветеринария-санитария экспертизаси | 15 |
Жами: | 12 | ||
27. | Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти | Озиқ-овқат технологияси | 4 |
Биотехнология | 4 | ||
Ўсимликлар ҳимояси ва карантини | 4 | ||