03.08.2026 йилдаги ПФ-146-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Одам савдосига қарши курашиш билан шуғулланувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига илғор хорижий тажрибани жорий этиш, одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳамда бошқа хизматлар билан қамраб олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар (кейинги ўринларда — одам савдосидан жабрланган шахслар)ни аниқлаш билан бир вақтда уларни ижтимоий хизматларга йўналтириш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) одам савдосидан жабрланган шахсларга ижтимоий ва бошқа хизматлардан тўлақонли фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатларни содир этганлик учун таъсирчан жавобгарлик чораларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатадиган ихтисослашган муассасалар фаолиятини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг одам савдосидан жабрланган шахсларни идентификация қилиш, ижтимоий ва бошқа хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ва Агентлик тизимидаги одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатувчи ихтисослашган муассасалар (кейинги ўринларда — ихтисослашган муассасалар)га, шунингдек, ўзларининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларга одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ваколатини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш билан бир вақтда ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш орқали ижтимоий ва бошқа хизматлар билан қамраб олиш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) дастлабки идентификация натижасида шахсга одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс мақомини бир ойгача, якуний идентификация қилиш натижасида бериладиган одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахс мақомини эса кўпи билан бир йилгача бўлган муддатга бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларни якуний идентификация қилиш муддатини ўн сутка этиб белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) одам савдосидан жабрланган шахсларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, «Саховат ва кўмак» ва Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган янги молиявий кўмак чораларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Ўзбекистон Республикасига олиб келинган репатриантларни уларнинг ҳолати ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда алоҳида махсус дастурлар асосида ихтисослашган муассасаларга жойлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилган дастлабки идентификация қилиш натижасида шахслар одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинган ҳамда улар томонидан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истаги билдирилган тақдирда, ушбу шахслар тўғрисидаги маълумотлар «Инсон» марказига юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс ва унинг оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳамда ижтимоий хизматларга муҳтожлиги «Инсон» маркази томонидан баҳоланади ҳамда баҳолаш натижаси асосида улар тегишли хизматларга йўналтирилади. Бунда одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга ижтимоий ва иқтисодий ҳолатидан қатъи назар таркиби ва тақдим этиш шартлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган минимал хизматлар пакетига киритилган хизматлар бепул асосда кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) фуқаролар одам савдосидан жабрланганлик ҳолати бўйича тўғридан-тўғри ихтисослашган муассасага мурожаат қилган тақдирда ёки дастлабки идентификация якуни бўйича одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс ихтисослашган муассасага жойлаштирилган тақдирда, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва ижтимоий хизматларга муҳтожлигини баҳолаш ҳамда ижтимоий хизматларга йўналтириш мазкур ихтисослашган муассаса томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) одам савдосидан жабрланганлик ҳолати бўйича мурожаат қилган шахснинг яшаш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахс ва унинг вояга етмаган фарзандлари (агар мавжуд бўлса) тегишли ихтисослашган муассасага вақтинчалик жойлаштирилади. Бунда ихтисослашган муассаса томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ушбу шахс уч сутка ичида дастлабки идентификация қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) дастлабки идентификация натижасида шахсга одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс мақоми берилган тақдирда, мазкур банднинг «в» кичик бандида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) дастлабки идентификация натижасида шахсга одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс мақомини бериш рад этилган тақдирда, ушбу шахс ихтисослашган муассасадан чиқарилади. Бунда ушбу шахслар белгиланган тартибда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар учун мўлжалланган марказларга жойлаштирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Фуқароларнинг одам савдосидан жабрланишининг олдини олиш, одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ҳамда ўз вақтида тегишли хизматлар ва маълумотлар билан таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Агентликнинг «1146» қисқа рақамли ишонч телефони орқали одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилиш, мутахассислар томонидан уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизматлари кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари (кейинги ўринларда — дипломатик ваколатхоналар)да одам савдосидан жабрланганлик ҳолати бўйича мурожаатларни қабул қилиш, уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизматлари кўрсатиладиган ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ташқи меҳнат миграциясига кетаётган шахслар учун бораётган давлатидаги дипломатик ваколатхона ва Миграция агентлигининг ҳудудий вакилининг алоқа маълумотлари билан танишиш имконияти яратилади. Бунда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти ва «Самарқанд» халқаро аэропортларида Миграция жамғармаси ҳисобидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилган ҳолда Миграция маслаҳат бюролари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Одам савдосидан жабрланган болаларнинг оила муҳитида ёки оилавий муҳитга яқин шароитларда реабилитация қилинишини таъминлаш мақсадида, шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) дастлабки ёки якуний идентификация қилиш жараёнида одам савдосидан жабрланганлиги аниқланган болани оиласига қайтариш чоралари кўрилади ҳамда «Инсон» марказлари томонидан бола ва унинг оила аъзолари реабилитация қилишга қаратилган ижтимоий хизматларга жалб этилади. Бунда одам савдосидан жабрланган бола етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола бўлса, унга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда муқобил жойлаштириш шакллари белгиланиб, тегишли ижтимоий хизматлар билан қамраб олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) дастлабки ёки якуний идентификация қилиш жараёнида болага нисбатан одам савдоси билан боғлиқ ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар унинг оила аъзолари томонидан содир этилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу бола у аниқланган вақтда эътиборан бир сутка ичида профессионал тутинган оилага ёки кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказларига жойлаштирилади ҳамда тегишли ижтимоий хизматларга жалб этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) одам савдосидан жабрланган болаларни уларнинг хоҳиши ва қонуний вакилларининг мурожаатига асосан ихтисослашган муассасаларга ҳам жойлаштиришга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Одам савдосидан жабрланган шахсларни қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ одам савдосидан жабрланган шахсларни ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш орқали ижтимоийлаштириш мақсадида қуйидаги янги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) одам савдосидан жабрланган, бироқ ихтисослашган муассасаларга жойлашишни истамаган шахсларга уларнинг мурожаатига асосан «Инсон» маркази хизматларидан кундузги қатнов асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Бунда одам савдосидан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган хизматлар мазкур Фармон 3-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ амалга ошириладиган баҳолаш натижаси бўйича белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) мазкур Фармон 3-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ амалга ошириладиган баҳолашда одам савдосидан жабрланган шахс ва унинг оиласи Ижтимоий реестрга киритиш учун белгиланган талабларга тўғри келган тақдирда, ушбу шахс алоҳида мурожаат талаб этилмаган ҳолда Ижтимоий реестрга киритилиб, тегишли хизматлар билан қамраб олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилган одам савдосидан жабрланган шахслар учун уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ихтисослашган муассасалар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларнинг меҳнат фаолияти ва касбга қизиқишига доир маълумотлар асосида уларнинг ҳар бири учун шахсий касбга йўналтириш тавсияси ишлаб чиқилади ҳамда унга асосан одам савдосидан жабрланган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига электрон буюртма берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ихтисослашган муассасанинг буюртмасига асосан одам савдосидан жабрланган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ихтисослашган муассасаларнинг талабномасига мувофиқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан уч ой ичида касб-ҳунарга ўқиб, тегишли диплом (сертификат) олган одам савдосидан жабрланган шахсларнинг бандлиги таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки, қонунчиликка мувофиқ одам савдосидан жабрланган деб тан олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳолатларидан қатъи назар, ихтисослашган муассасаларда реабилитация қилинаётган даврда Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқи берилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ушбу муддат давомида одам савдосидан жабрланган деб тан олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтисослашган муассасаларда вақтинчалик турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади ҳамда уларга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) уларга Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқини берувчи яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Миллий комиссия, Агентлик, Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) туризм ва ташқи меҳнат миграцияси йўналишларида фуқароларни хорижга саёҳат ёки меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юбориш билан шуғулланувчи мансабдор шахслар томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда, судлар томонидан уларга асосий жазога қўшимча жазо сифатида тегишли фаолият билан шуғулланишни чеклаш тарзидаги жазо тайинлаш тартибини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) болаларга нисбатан, шу жумладан, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида содир этилган одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этиш ҳамда ушбу жиноят бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни прокуратура органлари томонидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) болаларни фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганлик учун судланган шахсларни манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Олий суд ва Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда мазкур Фармоннинг 8-бандида назарда тутилган янги тартибларни тегишли қонун ҳужжатларига киритиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Ихтисослашган муассасалар фаолиятини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Агентлик ва Миллий комиссиянинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий марказларини Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика маркази (кейинги ўринларда — Республика маркази) ва унинг ҳудудий марказлари деб қайта номлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Республика марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳудудий марказларига (кейинги ўринларда — ихтисослашган ҳудудий марказлар) қўшимча 17 та тарбиячи штат бирлиги ажратган ҳолда одам савдосидан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини қабул қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) одам савдосидан жабрланган эркаклар, чет эл фуқаролари ва махсус дастурлар асосида Ўзбекистон Республикасига олиб келинган репатриантлар фақат Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига (кейинги ўринларда — ихтисослашган марказ) қабул қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ихтисослашган ҳудудий марказларнинг одам савдосидан жабрланган шахсларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти ихтисослашган марказ томонидан мувофиқлаштириб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар — бир ой давомида, одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахслар эса кўпи билан олти ой давомида ихтисослашган марказ ёки ихтисослашган ҳудудий марказлар хизматидан фойдаланади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) шахслар уларга одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс мақоми берилган кундан эътиборан бир ой ичида, одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахс мақоми берилган кундан эътиборан эса бир йил ичида ихтисослашган марказ ёки ихтисослашган ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланиш юзасидан мурожаат қилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ихтисослашган марказ ёки ихтисослашган ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланган бир шахс дастлабки идентификация қилинганлиги ҳолати бўйича такроран ушбу марказларга жойлаштирилишига йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ихтисослашган марказ ва ихтисослашган ҳудудий марказларга одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ваколати берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ихтисослашган марказ ёки ихтисослашган ҳудудий марказларга келиб-кетиши билан боғлиқ транспорт харажатлари тегишли марказнинг тавсиясига асосан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қоплаб берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ихтисослашган марказга келиб-кетиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ихтисослашган ҳудудий марказларга келиб-кетиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёки туман (шаҳар) марказий шифохонаси томонидан одам савдосидан жабрланган шахслар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларида юқумли касалликлар мавжудлиги ҳамда уларнинг стационар ёхуд амбулатор даволанишга муҳтожлиги ўрганилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) одам савдосидан жабрланган шахслар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари ихтисослашган марказ ёки ихтисослашган ҳудудий марказлар жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёки туман (шаҳар) марказий шифохонасига бириктирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ушбу ўрганиш тегишли марказ томонидан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёки туман (шаҳар) марказий шифохонасига киритилган талабнома асосида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ўрганиш якуни бўйича одам савдосидан жабрланган шахслар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига тегишли туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси ёки туман (шаҳар) марказий шифохонасида белгиланган тартибда стационар ёки амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Одам савдосига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳолати ўрганиб борилади ҳамда ўрганиш якуни бўйича маълумотлар Миллий комиссия муҳокамасига киритиб борилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Миллий комиссия томонидан ҳар ярим йилда бир маротаба республика ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар томонидан одам савдосига қарши курашиш ҳамда ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги таҳлил қилиниб, уларнинг бу борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари кўриб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Агентлик билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Агентлик ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 3 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-146-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Одам савдосига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг ижтимоий ва бошқа хизматларга бўлган эҳтиёжини комплекс баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

Ички буйруқ

2026 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2.

Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида:

(а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «1146» қисқа рақамли ишонч телефони орқали қуйидаги имкониятларга эга колл-марказ фаолиятини йўлга қўйиш:

(i) одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, уларга кўрсатиладиган хизматлар ва қонунчиликда мавжуд имтиёзлар юзасидан маълумот бериш;

(ii) одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилиш;

(iii) мутахассислар томонидан уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш;

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(б) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида шахсларнинг одам савдосидан жабрланганлиги ҳолати бўйича мурожаатларини қабул қилиш, уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизматлари кўрсатиладиган ишонч телефонлари фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида мазкур вазифаларни амалга ошириш учун масъул этиб тайинланган ходимларнинг мансаб йўриқномалари ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатлари асосида уларга зарур хизматларни ташкил этишга оид мезонлар киритилади.

Ташқи ишлар вазирлиги

3.

Қонунчилик ҳужжатларига одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш, идентификация қилиш, уларни ижтимоий хизматларга йўналтириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Дастлабки ва якуний идентификация натижасида одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган ёки одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахслар ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган тақдирда, улар тўғрисидаги маълумотларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказига ҳамда Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг тегишли ҳудудий марказларига юбориш тартибини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

5.

Одам савдосидан жабрланиш хавфининг олдини олиш, жабрланган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни мавжуд ёрдам ва реабилитация хизматлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида ташқи меҳнат миграциясига кетувчи шахслар, хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифалари ўртасида тизимли ахборот-тушунтириш ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрдан бошлаб доимий

Ички ишлар вазирлиги,

Миграция агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

6.

Қонунчилик ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:

(а) одам савдосидан жабрланган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқини берувчи яшаш гувоҳномасини (ID-карта) расмийлаштириш;

(б) Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқини берувчи яшаш гувоҳномасини (ID-карта) расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;

(в) одам савдосидан жабрланган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни реабилитация даврида улар жойлашган ихтисослашган муассасага вақтинча рўйхатга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги

7.

Одам савдосига қарши курашиш фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан ушбу йўналишга доир Олий суд Пленуми қарорларини қайта кўриб чиқиш.

Бунда одамни олиш-сотиш билан боғлиқ одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга нисбатан қонун санкциясида назарда тутилган оғирроқ жазони тайинлаш амалиётини йўлга қўйиш.

Олий суд Пленуми қарори

2026 йил октябрь

Олий суд,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

8.

Одам савдосидан жабрланган шахсларга давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

9.

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар таркибига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари вакилларини киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия

10.

Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматларни ташкил этишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлаш ва уларга эришилишини таъминлаш. Бунда:

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миграция агентлиги,

масъул вазирлик ва идоралар

(а) вазирлик ва идоралар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларга ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатиш бўйича фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI)ни белгилаш юзасидан таклифлар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияга киритилади;

 

2026 йил декабрь

(б) Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия йиғилишларида вазирлик ва идораларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) бажарилиши ҳолати муҳокама қилиб борилади;

 

2027 йилдан бошлаб,

ҳар ойда

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

масъул вазирлик ва идоралар

(в) Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияда ҳар ярим йилда бир маротаба масъул вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)га эришилиши ҳолати муҳокама қилиб борилади.

 

2027 йилдан бошлаб,

ҳар ярим йилда

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия

11.

Одам савдосидан жабрланганларни аниқлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи барча масъул ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш. Бунда:

Амалий чора-тадбирлар

 

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миграция агентлиги

(а) ҳар бир масъул вазирлик ва идора томонидан тизим ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ва малака ошириш семинарлари графиги ишлаб чиқилади;

 

2026 йил сентябрь

(б) ишлаб чиқилган ўқув дастурлари ва график асосида ўқув семинарлари ташкил этилади

 

График асосида

12.

Болалар савдоси билан боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатларни содир этган ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан тузатиш дастурларини амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2026 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Бош прокуратура,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги ПФ-146-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги «2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-256-сон Фармони 3-бандининг «в» кичик бандидаги «Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг» сўзлари «Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги «Руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-69-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 5-банд «г» кичик бандининг «ii» хатбошисидан «Ижтимоий реестрга киритилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 13-банд «а» кичик бандининг «ii» хатбошисидан «ўзгалар парваришига муҳтож» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5116-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Марказлар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 94 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 7 нафар этиб белгилансин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-175-сон қарори 4-бандининг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг» сўзлари «Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарорига 6-иловада:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 6-позициянинг «Штат бирликлари сони» устунидаги «4 540» рақами «4 529» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

8.

Ички ишлар вазирлиги

11

шундан:

Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари учун ижтимоий ходимлар

11

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги «Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-383-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 3-банддаги «20» рақами «21» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) «а» кичик банднинг «i» хатбошисидаги «концепция» сўзи «дастур» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«(б) 2026 йил якунига қадар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ҳудудий марказлар фаолиятини мониторинг қилиш имкониятини яратсин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2а-илова қуйидаги мазмундаги 91-позиция билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

91.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Байналмилал кўчаси, 24-уй

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 06/26/146/0811-сон)