29.07.2026 йилдаги ПҚ-284-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш» лойиҳасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ва иссиқ сувни ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланиш ҳажмини камайтириш, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар «Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Нукус шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини замонавий энергия тежамкор когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш орқали аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Лойиҳани амалга ошириш доирасида инфратузилмани барпо этиш мақсадида 28 км иссиқлик тармоқларини қуриш ва 189 та индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш билан ёпиқ тизимга ўтказиш орқали 10 320 нафар аҳолини электр, 22 880 нафар аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) электр энергияси ва иссиқ сув ишлаб чиқаришда табиий газ сарфини оптималлаштириш, иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни 30 фоизгача камайтириш ва энергия самарадорлигини 10 фоизга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) иссиқлик таъминоти соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш» лойиҳасини амалга оширишдаги устувор вазифалар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Лойиҳа доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Саудия Арабистони Қироллигининг «Saudi Tabreed District Cooling» компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан 20,3 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари жалб этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) «Иссиқликтаъминоти» АЖ давлат шериги ҳамда Инвестор томонидан масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган махсус лойиҳа компанияси хусусий шерик этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидагилар хусусий шерикнинг мажбуриятлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва давлат шеригига белгиланган қувват ҳамда келишилган нархлар бўйича етказиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қуйидагилар давлат шеригининг мажбуриятлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) зарур ер участкаларини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) амал қилиш муддатига — 27 йилга ижарага бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Битим доирасида хусусий шерикка юкланган мажбуриятлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан мониторинг қилинишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) Лойиҳани амалга ошириш мобайнида хусусий шерикдан электр ва иссиқлик энергиясини белгиланган қувват ҳамда келишилган нархлар асосида харид қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) Лойиҳани Битим имзолангандан бошлаб 2 йиллик қурилиш даври билан 27 йил муддатда амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Когенерация технологиялари асосида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат шериги когенерация қурилмаси орқали ишлаб чиқариладиган электр ва иссиқлик энергиясини Битим шартларига мувофиқ харид қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат шериги Лойиҳани давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш бўйича Инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат шериги икки ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда хусусий шерик билан иссиқлик тармоқлари, насос станциялари, ҳисоблагичлар ва индивидуал иситиш пунктларини, шунингдек, Лойиҳа доирасида зарур бўлган бошқа ёрдамчи инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини молиялаштириш бўйича тегишли келишувни имзоласин ҳамда мазкур ишларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқласин. Бунда иссиқлик тизимларини модернизация қилиш ишлари доирасида қуйидагиларга, истисно тариқасида, рухсат берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Иссиқликтаъминоти» АЖни мазкур ишлар бўйича ягона буюртмачи сифатида белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) лойиҳа ва пудрат ташкилотларини «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомиллари асосида аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2027 йил 31 декабрга қадар босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Битимда қуйидагилар инобатга олинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) хусусий шерик томонидан 21,5 МВт электр қуввати ва 52,5 Гкал иссиқлик қувватига эга когенерация қурилмасини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, ишга тушириш, тўлиқ эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ҳамда Битим муддати якунлангач тизимни соз ҳолатда ва баланс қиймати бўйича давлат шеригига бепул топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) хусусий шерик томонидан когенерация жараёни натижасида ҳосил бўладиган 18,1 Гкалгача иссиқлик энергиясини давлат шеригига бепул асосда етказиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) хусусий шерик қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 500 минг АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) хусусий шерикка электр ва иссиқлик энергияси учун тўловлар Битимда белгиланган механизмга мувофиқ чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) давлат шериги томонидан Лойиҳани амалга ошириш жараёнида хусусий шерикдан электр ва иссиқлик энергияси «сотиб олиш ёки тўлаб бериш» тамойили асосида харид қилиниши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Нукус шаҳри ҳокимлиги давлат шериги билан биргаликда «Қорақалпоғистон Республикаси коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган Нукус шаҳри «Қурилиш» МФЙ Абу-Райҳон Беруний кўчасидаги ер участкасининг Лойиҳани амалга ошириш учун танланган 0,75 га қисмига нисбатан мавжуд ҳуқуқлари бекор қилиниши ва ушбу ер майдони Нукус шаҳри ҳокимлиги тасарруфидаги бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Нукус шаҳри ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган мазкур ер участкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекциясига (кейинги ўринларда — Дирекция) доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Дирекция ер участкаси хусусий шерикка Битимда кўрсатилган муддат ва шартлар асосида ижарага берилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Битимнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан аввал бекор қилинганда, лойиҳа ҳудудидаги барча мол-мулк, шу жумладан, хусусий шерикнинг мол-мулки давлат шеригига Битим шартларига мувофиқ ўтказилиши белгилансин. Бунда Битимнинг амал қилиш муддати тугаганда давлат шеригига бепул топшириладиган объектлар Солиқ кодексининг 243 ва 304-моддаларига мувофиқ солиқ солишдан озод этилиши ва даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги маълумот учун қабул қилинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Лойиҳа ҳудудидаги кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимларини модернизация қилиш ишлари учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2026 йилдаги қўшимча манбаи ҳисобидан ажратиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Лойиҳани амалга ошириш даврида давлат шеригига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) хусусий шерик билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш учун мустақил инжиниринг компаниялари, шунингдек, бошқа техник ва юридик маслаҳатчиларни танлаш ва уларни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили асосида жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Иссиқлик ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим бўйича тўлов мажбуриятларининг бажарилиши таъминоти сифатида хусусий шерик фойдасига чет эл банкининг чет эл валютасида тасдиқланган тикланувчи аккредитивини очиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Битим муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, унга мувофиқ хусусий шерикка тўланиши лозим бўлган қолдиқ тўловлар ва Битимни бекор қилиш билан боғлиқ компенсация тўловларини хусусий шерик кўрсатган хорижий банк ҳисобварағига тегишли чет эл валютасида бевосита ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) хусусий шерикдан электр энергиясини сотиб олиш ҳамда уни электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш бўйича ваколатли корхоналарга тўғридан-тўғри сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти билан Битимда кўзда тутилган ҳажмларга ва параметрларга мувофиқ хусусий шерикни етказиб берувчи сифатида табиий газ ва ичимлик суви билан таъминлаш бўйича шартномаларни имзолаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Лойиҳани молиялаштириш доирасида хусусий шерикка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, маблағларни қабул қилиш, фойдаланиш ва ўтказиш (шу жумладан, ўзининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварақларидан), шунингдек, дивидендлар, қарз мажбурияти бўйича тўловлар ва бошқа маблағларни чет эл валютасида ўтказиш бўйича операцияларни эркин амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган чет эл пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилари ёки кредиторларига тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2027 йил 31 декабрга қадар босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хусусий шерик 2030 йил 1 январга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхати бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) чет элдан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва материаллар, ускуна, махсус техника, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, приборлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминотлар учун божхона божи ҳамда қўшилган қиймат солиғини тўлашдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) вақтинча олиб кириш божхона режимида олиб кириладиган ускуна ва махсус техникалар, приборлар учун божхона божини тўлашдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) республикада тегишли аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органлари мавжуд бўлмаган тақдирда, чет элдан олиб кириладиган махсус техника ва ускуналарни мажбурий сертификатлашдан озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда Лойиҳа ҳудудигача электр ва газ тармоқларини қуриш ишларини ташкил этсин. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги зарур маблағларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2026 йилдаги қўшимча манбаи ҳисобидан ажратиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда Битимда назарда тутилган ҳажмлар ва параметрларга мувофиқ табиий газ ва ичимлик суви етказиб берилмаслиги натижасида давлат шериги томонидан хусусий шерикка тўланадиган зарар, жарималар, бой берилган фойда ва бошқа компенсация суммаларини қоплаш мажбурияти юзага келган тақдирда, агар тегишли шартномаларда бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса, табиий газ ва ичимлик сувини етказиб берувчи ташкилотлар давлат шериги олдида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субсидиар тартибида жавобгар бўлиши белгилансин. Бунда истеъмолчилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли тармоқдан узиш, шунингдек, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларидаги режали ва авариявий узилишлар натижасида юзага келган ҳолатлар субсидиар тартибда жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖга Лойиҳа доирасидаги когенерация қурилмасини ягона электр тармоғига ўз вақтида улаш, шунингдек, хусусий шерик томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ягона электр тармоғига сотилиши жараёнида ягона электр тармоғига уланиш, электр энергиясини харид қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш масалалари бўйича комплекс мувофиқлаштириш ва назоратни таъминлаш вазифаси юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши давлат шериги билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа қамровига кирувчи Нукус шаҳридаги кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимларини модернизация қилиш ишлари бўйича манзилли рўйхатни тасдиқласин. Бунда ички иссиқлик тизимларини модернизация қилиш ишлари доирасида қуйидагиларга рухсат берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) лойиҳа ва пудрат ташкилотларини «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомиллари асосида аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2027 йил 31 декабрга қадар босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. «Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, томонларнинг Битим ва келишувлар доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқарув раиси И.Х. Тураевга Нукус шаҳрида кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилардан тўловларни белгиланган муддатда ундириш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Лойиҳа доирасида молиявий мажбуриятлар, тарифлар бўйича компенсация механизмлари, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов, энергетика вазири Ш.Х. Ходжаев ва «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқаруви раиси И.Х. Тураев белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 29 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-284-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 июлдаги ПҚ-284-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш» лойиҳасини амалга оширишдаги устувор
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАЗИФАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Когенерация қурилмасидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси ва иссиқлик энергиясини хусусий шерикдан битимнинг бутун амал қилиш муддатида харид қилиш ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ва иссиқлик тармоқларига етказиб берилишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан давлат шериги билан биргаликда аҳоли ва объектларда қўлланилаётган қўлбола иситиш воситаларини босқичма-босқич хавфсиз ва самарадор иситиш тизимларига ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Энергия самарадорлигини ошириш ва ҳисоб-китоблар шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан давлат шериги билан биргаликда лойиҳа қурилиш ишлари якунига қадар қуйидагилар таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш, бунда кўп квартирали уйларда ва объектларда индивидуал иссиқлик пунктларини ўрнатиш, ички тизимларни янгилаш, автоматика ва бошқарув элементларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) когенерация қурилмаси ҳудудидаги иссиқлик, табиий газ ва сув ҳисоблагичлари ҳамда бошқа ўлчов воситаларини ўрнатиш, шунингдек, автоматлаштирилган диспетчерлик тизимини жорий этиш, тезкор бошқарув пунктини ташкил қилиш ва хусусий шерик томонидан лойиҳа доирасида амалга ошириладиган рақамлаштирилган бошқарув тизимларининг ягона автоматлаштирилган диспетчерлик марказига интеграциясини ташкил этиш, масофавий мониторингни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) иссиқлик тармоқларида йўқотишларни камайтириш учун олдиндан изоляцияланган қувурлардан фойдаланган ҳолда иссиқлик тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, гидравлик синов ҳамда баланслаш ишларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хусусий шерик томонидан когенерация қурилмасида, шу жумладан, уни автоматлаштириш ва SCADA тизимидан фойдаланиш бўйича иссиқлик таъминоти ходимларини ўқитишни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 июлдаги ПҚ-284-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Нукус шаҳрининг «РК-1» қозонхонасини когенерация технологиялари асосида модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Хусусий шерик билан биргаликда лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш.

2026 йил сентябрь

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Хусусий шерик ва давлат шериги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар асосида лойиҳа концепцияси ва баҳолаш ҳужжатини келишиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

3.

Хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун мазкур қарорда белгиланган шартлар асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланишини ташкил этиш.

2026 йил сентябрь

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

Хусусий шерик билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим имзоланишини таъминлаш.

2026 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

5.

Имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни белгиланган тартибда тасдиқлаш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

6.

Давлат шериги томонидан хусусий шерикдан харид қилинадиган иссиқлик энергияси тўловларни аҳолига пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида маҳаллий бюджетдан қопланадиган субсидия маблағларида инобатга олинишини таъминлаш.

Доимий

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

7.

Давлат шеригига бошқа зарур лицензиялар қаторида электр энергияси савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни олиш жараёнлари билан боғлиқ зарур чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш.

2027 йил сентябрь

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси,

Энергетика вазирлиги

8.

Давлат шериги ва «Ўзэнергосотиш» АЖ ўртасида электр энергиясини харид қилиш тўғрисидаги битим тўғридан-тўғри тузилишини ташкил этиш.

Бунда хусусий шерикдан сотиб олинган электр энергиясининг бир қисмини давлат шериги ўз эҳтиёжлари учун ишлатишини ва ортиқча қисми эса «Ўзэнергосотиш» АЖга сотилишини таъминлаш.

2027 йил сентябрь

«Ўзэнергосотиш» АЖ,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Энергетика вазирлиги,

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

9.

Лойиҳани амалга ошириш учун газ, иссиқлик, ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олиш ҳамда уларнинг чегараларига аниқлик киритиш, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва заруратга кўра ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифларни киритиш.

2026 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Энергетика вазирлиги,

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси

10.

Хусусий шерикнинг буюртманомасига асосан жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини, зарур ҳолларда, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштириш.

Доимий

Ташқи ишлар вазирлиги

11.

Хусусий шерикнинг буюртманомасига асосан жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар бериш ва унинг муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати узайтириш.

Доимий

Ички ишлар вазирлиги

12.

Хусусий шерикнинг буюртманомасига асосан хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бериш.

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

13.

Заруриятга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа майдонида жойлашган мавжуд бинолар, иншоотлар ва бошқа активларни хатловдан ўтказишни ҳамда уларни битим шартларига мувофиқ эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи асосида хусусий шерикка беришни таъминлаш.

2026 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси «Коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖ,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ

14.

Лойиҳа доирасида ер участкаларини ажратиш, сервитутлар белгилаш, ер тоифаларини ўзгартириш, кадастр ишлари ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ер-мулк билан боғлиқ харажатларни қоплаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш.

2026 йил декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

15.

Когенерация қурилмаси учун ер майдонини бўшатиш ва кейинчалик хусусий шерикка ижарага берилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа майдонида жойлашган эскирган иншоотлар ва бошқа активларни истисно тариқасида демонтаж қилмасдан олдин мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатиб, сўнг аукцион савдосига чиқариб сотиш чораларини кўриш.

2026 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси «Коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖ,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ

16.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш ва модернизация қилиш ишлари давомида барча ҳудудлардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш ҳамда электрон платформага киритиш, шунингдек, дарахт-буталар ва яшил майдонларга зарар етказмаслик бўйича зарур чораларни кўриш.

Бунда қурилиш жараёнларида ҳосил бўладиган маиший ва қурилиш чиқиндиларини ўз вақтида йиғиш, олиб чиқиш ва бартараф этиш, чанг тарқалишини камайтириш ҳамда объект атрофини доимий тозалаш бўйича чораларни кўриш.

2026 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси «Коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖ,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ

17.

Битимда назарда тутилган ҳажм ва параметрларга мувофиқ хусусий шерикнинг эҳтиёжлари учун табиий газни ва ичимлик сувини етказиб бериш бўйича тегишли шартномалар имзоланишини ташкил этиш.

2027 йил март

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

Энергетика вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

18.

Когенерация қурилмасидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини марказий тармоққа боғловчи объектларни 35 кВ электр тармоғига улаш бўйича зарур тадбирларни ташкиллаштириш.

2027 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,

«Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси

19.

1. Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларидаги кўп квартирали уйларни иссиқлик электр энергиясига бўлган талабини ўрганиш мақсадида хатловдан ўтказиш.

2026 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ,

2. Ўтказилган хатлов натижасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ах,олисини когенерация технологиялари асосида марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлаш лойиҳасини молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб этиш, истиқболли инвесторлар ва халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиб, келишувларга эришиш.

2026 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги

3. Келишув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда 5 йиллик дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини тўлиқ марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлашни назарда тутиш.

2026 йил ноябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

«Иссиқликтаъминоти» АЖ

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 07/26/284/0801-сон)