08.06.2026 йилдаги ПФ-106-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФАРМОНИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг суд ҳимоясида бўлиш кафолатларини янада кучайтириш, судларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг профессионал тизимини жорий этиш, шунингдек, суд тизимида 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича эълон қилинган «фавқулодда ҳолат»дан келиб чиқадиган вазифаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) судларда коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, замонавий комплаенс назорат тизимини жорий этиш орқали коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни барвақт бартараф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) суд аппарати ходимларини ишга қабул қилиш жараёнини шаффоф тартиб-таомиллар ва очиқ танловга асосланган тарзда ташкил этиш, уларнинг салоҳияти, иқтидори, касбий сифатлари ҳамда алоҳида хизматларини одилона ва ҳаққоний баҳолаш (меритократия) асосида касбий ўстириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) суд тизимига жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш ва суднинг нуфузи ва обрўсини ошириш, суд органларини Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг кўмакчисига айлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олий суднинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) суд тизимининг мавжуд бошқарув штат бирликлари доирасида суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва тартибга солиш учун масъул бўлган Комплаенс назорат хизматини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) суд аппарати ходимлари касб масъулиятини янада чуқур ҳис этишлари мақсадида мансаб даражасига эга бўлган суд аппарати ходимлари учун ихтисослашган хизмат кийимини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) судьялар корпусига нисбатан — Судьялар олий кенгашининг Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) суд аппарати, шу жумладан, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига нисбатан — Олий суднинг Комплаенс назорат хизмати томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Комплаенс назорат хизматининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) суд аппарати фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) суд аппарати ходимлари томонидан касб этикаси ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш, коррупция ва суд тизими обрўсига путур етказувчи бошқа ҳолатларнинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) суд аппаратига ишга қабул қилиш жараёнларида шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, белгиланган тартибда суд аппарати лавозимларига номзодларни коррупцияга қарши текширувдан ўтказиш ва хулоса бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) суд аппарати ходимларида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмалари узлуксиз ошириб борилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) суд аппарати ходимлари, улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) даромадлари ва мол-мулки, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини декларация қилиш тизимларини ишга тушириш ҳамда юритиш, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) халқаро стандартлар асосида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, пора таклиф этиш ҳолатлари ҳақида ходим томонидан хабар бериш тизими, шунингдек, фуқаролар учун хавфсиз алоқа каналларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Олий суднинг аппаратида Олий суд раисига тўғридан-тўғри бўйсунувчи 3 та штат бирлигидан иборат Комплаенс назорат хизмати ташкил этилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида Комплаенс назорат хизматига тўғридан-тўғри бўйсунадиган жами 15 та штат бирлигидан иборат комплаенс назорат бўйича инспектор лавозимлари жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Комплаенс назорат хизмати раҳбари Олий суд раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий таъминот ва ижтимоий ҳимоя шартлари бўйича Олий суд департамент бошлиғига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) комплаенс назорат бўйича инспекторлар Олий суд раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий таъминот ва ижтимоий ҳимоя шартлари бўйича Олий суд бош консультантига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) комплаенс назорат бўйича инспекторлар Ҳарбий суд, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида жойлаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Комплаенс назорат хизмати лавозимларига ҳалол, пок ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган олий юридик маълумотли, шунингдек, қоида тариқасида, суд-ҳуқуқ соҳасида камида 5 йиллик иш стажига эга номзодлар тайинланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Олий суд раисига Комплаенс назорат хизмати ходимларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча устамалар тўлаш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Комплаенс назорат хизмати ходимларига юклатилган вазифалар доирасида суд аппарати ходимларининг одоб-ахлоқи ҳамда хизмат вақтида ва хизматдан ташқари ҳолатларда ўзини тутиши, умумэътироф этилган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши билан боғлиқ масалаларда хизмат текширувларини ўтказиш ваколати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Олий суд:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 сентябрга қадар суд аппарати фаолиятида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури ва суд аппаратидаги коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхатини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2027 йил 1 мартга қадар суд аппарати ходимларининг коррупциявий хавф-хатар даражаси юқори бўлган вазифа ва функцияларини рақамлаштириш, уларни амалга оширишда инсон омилини камайтириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий суд уч ой муддатда суд аппарати ходимларини ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ чекловларни белгиловчи низомни ўрнатилган тартибда тасдиқласин. Низомда қуйидагиларга нисбатан чекловлар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) муқаддам коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахсларни ишга қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) нотариус, адвокат, судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки бошқа давлат органи фаолиятида ножўя хатти-ҳаракатлари учун лавозимдан бўшатилган шахсларни уч йил мобайнида ишга қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) тадбиркорлик субъектини таъсис этиш, унда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш (бундан акциядорлик жамиятлари эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) ўз хизмат вазифаларини сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очиш ва уларга эга бўлиш, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Олий суднинг HR-менежмент механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда судлар аппаратининг кадрларини бошқариш ва назорат қилишнинг самарали ва замонавий тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Унга кўра 2026 йил якунига қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) номзодларнинг шахсий ва касбий фазилатлари, шу жумладан, уларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳалоллик сифатларини ҳаққоний баҳолаш имконини берувчи очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини жорий этиш. Бунда малакали кадрларни жалб этиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланишни назарда тутиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда рақамли технологиялар, шу жумладан сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда вакант лавозимларни эълон қилиш, номзодларни саралаш, танлаш ва ишга қабул қилиш жараёнларини рақамлаштиришга мўлжалланган «vacancy.sud.uz» портали ҳамда суд тизимида ходимлар билан ишлаш ва кадрлар маъмурчилигининг замонавий услубларини жорий этишга қаратилган «SudHR» электрон платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда суд аппарати ходимларининг касбий маҳорати ва касб билан боғлиқ чақириқларга бардошлилиги, аҳиллик ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, янгиликларга мослашишига қодир жамоани шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) судларга олий юридик маълумот ва илмий салоҳиятга эга бўлган кадрларни жалб қилишда республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Олий суд икки ой муддатда Олий суд ва қуйи судлар тузилмасини белгиланган штат бирликлари доирасида мустақил тасдиқлаш ҳуқуқини Олий суд раисига беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Судьялар корпусида коррупцияга муросасизликни шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Судьялар олий кенгаши ва Бошқарув самарадорлиги агентлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Одил судлов академияси ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш марказининг моддий-техника базаси ва илмий-амалий ресурсларидан фойдаланган ҳолда 2026 йил якунига қадар суд тизимида коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Одил судлов академиясида номзодларни судьялик касбига тайёрлашда қўшимча равишда шахсий-профессионал ва коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш амалиётини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Олий суд уч ой муддатда суд ишларини автоматик тақсимлаш дастурини янада такомиллаштириш чораларини кўрсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ишларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш мезонларининг тугал асосларини белгилаш, мазкур жараёнлар шаффофлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ишни бир судьядан бошқа судьяга асоссиз равишда ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Судьялар олий кенгаши 2026 йил сентябрга қадар Одил судлов академиясида судьялар ва суд аппарати ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг бошқа кўринишларининг олдини олиш бўйича «реал кейслар»га асосланган ўқув-амалий модулини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Судьялар олий кенгаши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 сентябрга қадар Одил судлов академиясида мавжуд бошқарув штат бирликлари доирасида ички хавфсизлик назорати хизматини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2027 йил 1 июнга қадар Одил судлов академиясини ISO 37001 коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими халқаро стандарти бўйича аудитдан ўтказиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Судьялар олий кенгаши Олий суд, Одил судлов академияси билан биргаликда судьялар ва суд аппарати ходимларининг ҳар уч йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида малакасини ошириш чораларини кўриб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Судьялар олий кенгаши — 2026 йил 1 сентябрга қадар судьялар томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Кенгашга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Олий суд 2027 йил 1 майга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) суд аппарати ходимлари фаолиятидаги коррупция, шубҳали схемалар ва интизом бузилишларига олиб келувчи бўшлиқларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, суд аппарати ходимлари фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш электрон ахборот тизимини ишга туширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича «йўл харита»си иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Олий суд уч ой муддатда Комплаенс назорат хизматини малакали кадрлар билан тўлдириш ва уларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Олий суд Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий судга Комплаенс назорат хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш, ходимларнинг малакасини оширишда услубий жиҳатдан кўмаклашиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Олий суд раиси Б.Д. Исламов ва Судьялар олий кенгаши раиси Х.Б. Ёдгоров белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж. Хакимова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-106-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПФ-106-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Суд тизимида 2026 йил якунига қадар коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш ва унинг натижалари бўйича судьялар фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш.

Режа-жадвални тасдиқлаш

2026 йил июль

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Бошқарув самарадорлиги агентлиги

(У. Хусаинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

2.

Комплаенс назорат хизмати тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжатни тасдиқлаш

2026 йил июль

Олий суд

(Б. Исламов)

3.

Судьяларнинг Коррупцияга қарши курашиш виртуал академиясида тегишли йўналишлар бўйича махсус ўқув курсларида малакасини оширишни ташкил этиш.

Режа-жадвални тасдиқлаш

2026 йил июль

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(С. Самадов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

4.

Суд аппарати ходимларининг Коррупцияга қарши курашиш виртуал академиясида тегишли йўналишлар бўйича махсус ўқув курсларида малакасини оширишни босқичма-босқич ташкил этиш.

Олий суд

(Б. Исламов),

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(С. Самадов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

5.

Судьялар ва суд аппарати ходимлари ўртасида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш

2026 йил июль

Олий суд

(Б. Исламов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

6.

Комплаенс назорат хизмати ходимлари ҳамда комплаенс назорат бўйича инспекторлар лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш

2026 йил сентябрь

Олий суд

(Б. Исламов)

7.

Судларда суд ишларини тақсимлашнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш. Жумладан, ишларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш мезонларининг тугал асосларини белгилаш.

Олий суд Раёсати қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш

2026 йил сентябрь

Олий суд

(Б. Исламов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

8.

Судьялар ва суд аппарати ходимларининг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларини таҳлил қилиш ва аниқланган ҳолатлар бўйича чоралар кўриш.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш

2026 йил октябрь

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Судьялар, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини ҳамда декларациядаги маълумотларни интеграциялашган тизим орқали текшириш тартибини жорий этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаш

2026 йил ноябрь

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Суд аппарати ходимлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини ҳамда декларациядаги маълумотларни интеграциялашган тизим орқали текшириш тартибини жорий этиш.

Олий суд

(Б. Исламов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Илғор хорижий тажриба асосида судьяларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масалаларини кўриш механизмларини такомиллаштириш.

Асослантирилган таклифларни киритиш

2026 йил ноябрь

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

12.

Суд аппарати ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ нормаларни қайта кўриб чиқиш.

Асослантирилган таклифларни киритиш

2026 йил ноябрь

Олий суд

(Б. Исламов)

13.

Суд аппарати ходимлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатар даражаси юқори ва ўрта бўлган функцияларни рақамлаштириш бўйича чоралар белгилаш.

Ташкилий-ҳуқуқий чораларни белгилаш

2027 йил февраль

Олий суд

(Б. Исламов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

14.

Мансаб даражасига эга бўлган суд аппарати ходимлари учун ихтисослашган хизмат кийими намуналари ва уни кийиш тартибини белгилаш.

Шунингдек, ходимларни ихтисослашган хизмат кийими билан Олий суднинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш.

Ташкилий-ҳуқуқий чораларни амалга ошириш

2027 йил июнь

Олий суд

(Б. Исламов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2026 й., 06/26/106/0571-сон)