30.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1142-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 25 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2026 йил 5 февралда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишга доир янги механизмларни яратишга, одил судловдан фойдаланиш имкониятларини оширишга ва суд жараёнларини мақбуллаштиришга, махсус иқтисодий зоналар ва саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга ҳукумат аъзоси ҳамда ҳоким лавозимига номзодлар томонидан коррупцияга қарши курашиш режасини тақдим этиш, судлар ишини янада мақбуллаштириш, шунингдек айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция битими бўйича мажбуриятларни бажармаслик ва ердан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қонун билан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиришлар киритилиб, ҳукумат аъзоси ва ҳоким лавозимига номзодлар томонидан коррупцияга қарши курашиш режаси тақдим этилишини белгиловчи қўшимча ва ўзгартириш киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ҳамда Иқтисодий процессуал кодексларига, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиш учун асос бўлувчи даъвонинг баҳоси оширилишини, инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида иқтисодий судларга киритилган даъволар юзасидан махсус иқтисодий зоналарнинг ва саноат зоналарининг дирекциялари давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳамда ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга, одил судловдан фойдаланиш имкониятларини оширишга, инвестиция муҳити яхшиланишини ҳамда ердан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 4-модда, № 11, 792-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 9, 537-модда; 2021 йил, № 1, 3, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 12, 1198-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда, № 10, 794-модда, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда, № 10, 1075-модда) 2-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи қисмдаги «истиқболга мўлжалланган дастурини» деган сўзлар «истиқболга мўлжалланган дастурини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўнинчи қисмдаги «истиқболга мўлжалланган дастурини» деган сўзлар «истиқболга мўлжалланган дастурини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 12, 1285-модда; 2025 йил, № 4, 516-модда, № 7, 831-модда) 221-моддасининг учинчи қисми «ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини» деган сўзлардан кейин «шунингдек коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда) 2792-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан юз бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса эллик бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда) 2032-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — юз бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисм қуйидаги мазмундаги 30-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«махсус иқтисодий зоналарнинг ва саноат зоналарининг дирекциялари — инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризалари билан судга мурожаат қилганда»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисмдаги «ва 29» деган сўзлар «29 ва 30» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 25 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ЎРҚ-982-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 10, 1081-модда) 7-моддасининг саккизинчи қисмидаги «ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини» деган сўзлар «ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини ҳамда коррупцияга қарши курашиш режасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг 5-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 30 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-1142-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 03/26/1142/0440-сон)