Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
қарори
Товар-хом ашё биржалари аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2038-9]
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 01/19-18/24, 43-сон қарори (рўйхат рақами 2038, 2009 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 46-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу қарор иловасининг 4-банди қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 14 апрель,
03/15-05/01-сон
Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 апрель,
15-сон
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2026 йил 14 апрелдаги 03/15-05/01-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 11 апрелдаги 15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товар-хом ашё биржалари аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадларида биржа аъзолари томонидан мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун раҳбар ёки унинг ўринбосари даражасида масъул шахс (бундан буён матнда масъул шахс деб юритилади) тайинланади.
Масъул шахслар ишини мувофиқлаштириш учун биржада биржанинг ваколатли ходими тайинланади.».
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Раҳбар ўринбосари даражасидаги масъул шахс биржа аъзоси ижро этувчи органи раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ва тўғридан-тўғри раҳбарга ҳисобдор бўлади ҳамда ўз ваколатларини амалга оширишда мустақил ҳисобланади.Тайинланган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар биржанинг ваколатли ходимига тақдим этилади.».
3. 91-банддаги «лавозимига тайинланаётган шахс» деган сўзлар «, шу жумладан ушбу лавозимга тайинланаётган шахс ҳамда биржа аъзосининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«92. Масъул шахс лавозимига, шунингдек, биржа аъзосининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ходимлари сифатида қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
ўз фаолияти ва шахсий хулқ-атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган талаблар биржа аъзосининг раҳбари, таъсисчиси ва бенефициар мулкдорига нисбатан ҳам татбиқ этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 10/26/2038-9/0423-сон)