06.10.2025 йилдаги 626-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.10.2025 йилдаги 626-сон
Дата вступления в силу
06.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг (кейинги ўринларда — Фонд):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар)ларда ташкил этилган Фонднинг таянч пунктларини тугатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таянч пунктларининг вазифаларини Фонднинг ҳудудий филиалларига юклаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таянч пунктларининг мавжуд мол-мулкини белгиланган тартибда Фонднинг ҳудудий филиалларига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фондга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини оширишни янада яхшилаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
репродуктив ёшдаги аёллар ва болалар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган «Соғлом аёл ва бола ойлиги»ни йилига икки маротаба ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар ва ўсмирлар, айниқса, ўсмир-қизларни профилактик кўриклар билан қамраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бемор аёллар ва ногиронлиги бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ҳамда уларни соғломлаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ Фонднинг мурожаатига асосан «Реасе Village International» халқаро ташкилоти томонидан бемор болаларни ташиш учун буюртма қилинган ҳаво кемасини қабул қилиш ва жўнатишда аэронавигация ва ер усти аэропорт хизматлари учун йиғим ва тўловлардан озод этишни (ёқилғи учун тўлов бундан мустасно), шунингдек, бемор болалар ва уларни кузатиб борувчи шифокорларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг «CIP» залидан бепул ўтишларини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Адлия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда Фондга унинг туман (шаҳар) таянч пунктларини белгиланган тартибда тугатиш ишларини ташкил этишда амалий кўмак кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 6 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
626-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 626-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таклифлари тўғрисида» 1993 йил 28 октябрдаги 524-сон қарорининг 5-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1994 йил 5 мартдаги 119-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорига 2-илованинг «Фонднинг таянч пунктлари» блоки ва 6-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 4-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.10.2025 й., 09/25/626/0898-сон)