Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2209-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон «Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон қарори (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 сентябрь,
21/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 11 сентябрдаги 21/10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(микромолия ташкилоти, ломбард ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти)» деган сўзлар «(микромолия ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ва факторинг ташкилоти)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Назорат тартибида текшириш масофадан назорат қилиш натижаларига кўра илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларнинг бартараф этилмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаганлиги ёхуд ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ўтказилиши мумкин.».
3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини текширишда текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби улар томонидан бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ҳамда Марказий банк ёки унинг ҳудудий бош бошқармасининг фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.».
4. 18-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 10/25/2209-4/0877-сон)