24.07.2025 йилдаги 465-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.2025 йилдаги 465-сон
Дата вступления в силу
25.07.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчиларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ходимларнинг мақбул сонини аниқлаш учун меҳнат нормаларини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилотларда меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимларнинг намунавий меҳнат нормалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2026 йил 30 декабрга қадар Машғулотларнинг миллий классификаторини фойдаланувчилар учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш чораларини кўрсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 24 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
465-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 465-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом ташкилотларда меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартибини ҳамда айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимларнинг намунавий меҳнат нормаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимлари — ташкилотларда ўз тузилмасидаги бўлинмаларга ва ходимларга раҳбарлик қилувчи, бошқарув функцияларини амалга оширувчи, 'зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи ходимлар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва мутахассисларга бўлинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ходимлари — ташкилот фаолиятидан келиб чиқиб, асосий фаолият билан боғлик ишлаб чиқариш ва/ёки хизмат кўрсатиш функцияларини амалга оширувчи, ёрдамчи ходимларни бошқарувчи, ташкилот фаолияти жараёнида фармойиш берувчи ваколатлар берилмаган ҳолда тартибга солувчи, ижодий ва илмий фаолиятни, шу жумладан, ўзига хос бошқа вазифаларни бажарувчи ходимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат нормалари (меҳнатни нормалаштириш) — муайян ишлаб чиқариш шароитларида аниқ ишни ёки вазифани бажариш учун энг кўп йўл қўйиладиган вақт миқдорини аниқлаш, шунингдек, ходимларнинг турли тоифалари (гуруҳлари) сони ва асбоб-ускуналар сони ўртасидаги мақбул ўзаро нисбатни аниқлаш имконини берадиган, меҳнат натижалари ва меҳнатга ҳақ тўлаш ўлчови ўртасидаги тенглаштирилган ўзаро нисбатларни белгилаш ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник ходимлар — функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажариш (нашр этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатувчи ходимлар — функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёрдамчи ходимлар — техник ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқишдан аввал, уни самарали жорий этиш мақсадида ташкилотда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш жойларининг янги нормалар бўйича ишга ташкилий-техник тайёргарлигини текшириш (ишларни бажариш учун ташкилий-техник шартлар янги норматив ҳужжатларда назарда тутилган шартларга қанчалик мос келиши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишни ташкил этишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқишда таҳлилий усул ҳамда йиғиш ва хронометраж усулларидан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Таҳлилий усулда меҳнат жараёни элементлари таҳлил қилинади ва амалдаги стандартлар асосида ҳисоблаш ёки тажриба ҳамда кузатишларга асосланган тадқиқотлар натижаларига кўра меҳнат нормалари ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Йиғиш усулида меҳнат нормаларини белгилаш мумкин бўлган ва мақсадга мувофиқ ҳисобланадиган иш турлари меҳнатни нормалаштириш объекти сифатида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқишда шунга ўхшаш ишларни бажариш бўйича статистик маълумотлар ёки меҳнат нормаларини бажарувчи мутахассиснинг тажрибаси қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Йиғиш усули қиёсий, экспериментал ва статистик усулларга бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қиёсий усул ўрганилаётган ва мавжуд бўлган ишни ўхшаш иш билан солиштириш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспериментал усулда меҳнат нормаларини белгилашда нормалаштирувчининг тажрибаси ҳисобга олинади ва нормалаштирилаётган ишдаги ходимлар билан ўзаро алоқада бўлади, бунинг натижасида ишнинг меҳнат зичлиги ва унинг мазмуни ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Статистик усулда ходимларнинг ҳақиқий меҳнат унумдорлигини акс эттирувчи статистик ҳисобот маълумотларига асосланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хронометраж усули меҳнат жараёнининг муайян такрорланувчи элементларини бажариш учун зарур бўлган иш вақтини ўлчаш усули ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Хронометраж усули ялпи хронометраж ва танланма хронометраж турларига бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ялпи хронометражда узлуксиз вақт режимида битта иш ҳаракати билан боғлиқ ҳар бир элемент ўлчанади ва ўртача кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу турдаги хронометражни қўллашда жараённинг барча элементлари ходим томонидан кетма-кет бажарилиши муҳим аҳамиятга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танланма хронометражда жараённинг алоҳида компонентлари ўлчанади. Ушбу турдаги хронометражни қўллашда жараён элементларини бажаришда кетма-кетликни кузатиш шарт эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Меҳнат нормаларини ишлаб чиқишда ходимларнинг бажарган ишлари (вазифалари) кузатувларидан ва ўлчовлар орқали иш вақти сарфини ўрганиш натижаларидан (иш кунининг фотосуратлари, жиҳозлардан фойдаланиш вақти, фотохронометраж ва бошқалар) фойдаланиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бир турдаги ишлар учун тармоқ, тармоқлараро, касбий ва бошқа намунавий меҳнат нормалари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу киритилган намунавий меҳнат нормалари бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимларнинг намунавий меҳнат нормалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Касб ва лавозимларнинг бошқарув, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ходимлар тоифаларига мансублигини аниқлашда Машғулотларнинг миллий классификаторидан фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ходимларнинг умумий сонига бошқарув ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва ёрдамчи ходимлар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Агар қонунчилик ҳужжатларида айрим ташкилотлар учун ходимлар сони нормаси белгиланган бўлса, ушбу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларга амал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг намунавий нормалари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сонининг мутаносиблигини ҳисоблаш меъёрлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бошқарув ходимлари ва ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони йиғиндисига қараб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб штат бирликларини белгилашда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёрдамчи ходимлар штат бирликларининг умумий сони ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аниқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёрдамчи ходимлар штат бирликларига лавозим ва касбларни киритишда ушбу Низомга 1-иловадаги намунавий нормаларга амал қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёрдамчи ходимлар штат бирликлари умумий сонининг қолган миқдори бўйича ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилмаган ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб лавозим ва касбларнинг меҳнат нормалари ишлаб чиқилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари жами сони ушбу Низомга 2-илова шартларига асосан аниқланадиган ёрдамчи ходимлар штат бирликларининг умумий сонидан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходимлар штат бирликларининг умумий сонидаги ёрдамчи ходимларнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган чегаравий меъёрлари ишлаб чиқилган меҳнат нормаларидан келиб чиқиб, 10 фоизгача оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда белгиланган меҳнат нормалари ва талаблар бюджет ташкилотлари, шунингдек, улар томонидан ташкил этилган давлат муассасалари учун мажбурий, бошқа ташкилотлар, жумладан, давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар учун тавсиявий ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
1-ИЛОВА

Айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ НОРМАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Лавозим ёки касб номи

Штат бирлигини киритиш нормалари ва шартлари*

Енгил автомобиль ҳайдовчиси

Автомобиль сақлаш лимити мавжуд бўлганда:

2 штат бирлиги (2 сменада) — ташкилот раҳбари учун;

1,5 штат бирлиги (1,5 сменада) — ташкилот раҳбарининг ҳар бир ўринбосари учун;

навбатчи автомобиллар учун 1,5 штат бирлигидан (1,5 сменада).

Ҳовли супурувчи

2,5 минг кв метр тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.

Рухсатномалар бюроси навбатчиси**

Эҳтиёж бўлганда бир сменали иш учун битта ташкилотга 1 штат бирлиги (республика ва ҳудудий (вилоят) ташкилотларда киритиш мумкин). Бунда мазкур штат бирлиги 2027 йил 1 январдан бошлаб рақамлаштириш ҳисобига киритилмайди.

Хизмат хоналари фарроши**

800 кв метр супуриладиган ва тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.

Қоровул**

Бир кеча-кундуз ишлаётганда — ҳар бир ташкилот учун 4,5 штат бирлиги.

Бир сменали иш учун (тунги навбатчилик) — ҳар бир ташкилот учун 3 штат бирлиги.

Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланмаган тақдирда жорий этилади.

Боғбон

Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонда 1 штат бирлиги, кейин ҳар 2 гектар майдон учун 1 штат бирлиги жорий этилади.

Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи**

Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари сони 50 штат бирлигидан ошган ташкилот учун 1 штат бирлиги.

Архивариус

1 штат бирлиги, ҳар бири 250 варақдан 6000 та иш жилди учун (ихтисослашган архив ташкилотларидан ташқари).

Кутубхоначи

Агар кутубхона мавжуд бўлса ва ҳисобида камида 2 000 та адабиёт мавжуд бўлганда 1 штат бирлиги (ихтисослашган кутубхона ташкилотларидан ташқари).

Иш юритувчи***

Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг ҳар 50 нафар ходимига 1 штат бирлиги.

Раҳбар котиби (референт-котиб)

Ҳар бир ташкилот раҳбари (республика ва ҳудудий (вилоят) даражадаги ташкилотлар) ва унинг ўринбосарлари (республика даражадаги ташкилотлар) учун 1 штат бирлигидан. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар)лар ҳокимликларида — ҳоким (раис) ва унинг ўринбосари учун 1 штат бирлигидан киритиш мумкин.

Хўжалик мудири

Ҳар бир ташкилот учун 1 штат бирлиги.

Ўт ёқувчи (мавсумий) ****

Қозонхонаси мавжуд бўлганда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар.

Ушбу жадвалда кўрсатилмаган ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб лавозим ва касбларнинг штат бирликларига эҳтиёжлар (хизматлар), биринчи навбатда, аутсорсинг асосида ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида аниқланади ҳамда бунинг имкони бўлмаганда, меҳнат нормалари ишлаб чиқилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ёрдамчи ходимлар сони меъёрларини тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджет ташкилотлари (ходимлар сони нормаси алоҳида қонунчилик билан белгиланган ташкилотлар бундан мустасно) икки ҳафта муддатда ушбу иловага асосан ўзларининг штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритилишини ҳамда унинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ёрдамчи ходимларнинг лавозим ва касблари тегишли иш шароитлари мавжуд бўлган тақдирда, иш вақтидаги тўлиқ юкланганликни ҳисобга олган ҳолда жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Бинони (хонани) ижарага олаётганда, ушбу лавозимлар иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда (ижара шартномасини кўрсатган ҳолда) киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*** Иш юритиш учун масъул бўлган бошқа лавозимдаги ходим (девонхона) бўлмаса, камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
**** Қозонхонаси мавжуд бўлганда, камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда мавсумий киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сонининг мутаносиблигини ҳисоблаш меъёрлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бошқарув ходимлари сони

50 тагача штат бирлиги

51 — 100 тагача штат бирлиги

101 — 200 тагача штат бирлиги

201 — 300 тагача штат бирлиги

301 ва юқори штат бирлиги

1

2

3

4

5

Республика даражасидаги ташкилотлар

1:0,27:0,16

1:0,18:0,12

1:0,16:0,08

1:0.12:0,08

1:0,12:0,08

Ҳудудий (вилоят) даражадаги ташкилотлар

1:0,28:0,12

1:0,19:0,09

1:0,12:0,07

Туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлар

1:0,22:0.11

1:0,15:0,07

1:0,09:0,06

Ҳудудий (вилоят) ҳокимликлар

1:0,38:0,22

1:0,34:0,2

Туман ва шаҳар ҳокимликлари

1:0,2:0,13

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бошқарув ходимларини ҳисоблашда ишлаб чиқариш ходимлари ҳам инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1 — 5 устунлардаги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-рақам — 1 та бошқарув ходими штат бирлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-рақам — ушбу 1 та бошқарув ходими штат бирлигига нисбатан техник ходим штат бирлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-рақам — ушбу 1 та бошқарув ходими штат бирлигига нисбатан хизмат кўрсатувчи ходим штат бирлигини ифодалайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ташкилотнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони бошқарув ходимлари сонига қараб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бошқарув ходимларининг сони 50 та штат бирлигидан ортиқ бўлса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51 — 100 тагача бошқарув ходими штат бирлиги мавжуд бўлганда, 1 ва 2-устун бўйича меъёрлар алоҳида ҳисобланади ҳамда жамланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101 — 200 тагача бошқарув ходими штат бирлиги мавжуд бўлганда, 1 — 3-устунлар бўйича меъёрлар алоҳида ҳисобланади ҳамда жамланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
201 ва ундан кўп бошқарув ходими штат бирлиги мавжуд бўлганда, 1 — 4 ва кейинги устунлар бўйича меъёрлар алоҳида ҳисобланади ҳамда жамланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мисол. Ўрнатилган бошқарув ходимларининг сони республика даражасидаги ташкилотларида 123 та бошқарув ходими штат бирлигидан иборат бўлганда, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони қуйидагича ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 тагача бошқарув ходими штат бирлиги мавжуд бўлганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник ходимлар: 50 * 0,27 = 13,5 штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатувчи ходимлар: 50 * 0,16 = 8 штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51 — 100 тагача бошқарув ходими штат бирлиги мавжуд бўлганда (50 штат бирлиги учун):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник ходимлар: 50 * 0,18 = 9 штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатувчи ходимлар: 50 * 0,12 = 6 штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101 — 200 тагача бошқарув ходими штат бирлиги мавжуд бўлганда (23 штат бирлиги учун, 123 — 50 — 50);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник ходимлар: 23 * 0,16 = 3,7 штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатувчи ходимлар: 23 * 0,08 = 1,9 штат бирлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунга кўра ташкилотда 123 та бошқарув ходимлари штат бирлиги мавжуд бўлганда, техник ходимлар 26,2 штат бирлигини (13,5 + 9 + 3,7), хизмат кўрсатувчи ходимлар 15,9 штат бирлигини (8 + 6 + 1,9), жами 42 штат бирлигини (26,2 + 15,9) ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Штат жадвалига касб ва лавозимлар бўйича штат бирликлари қуйидаги яхлитлаш орқали киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
штат бирлиги 0,125 дан кам бўлганда инобатга олинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
штат бирлиги 0,125 дан 0,375 гача бўлганда 0,25 та штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
штат бирлиги 0,375 дан 0,625 гача бўлганда 0,5 та штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
штат бирлиги 0,625 дан 0,875 гача бўлганда 0,75 та штат бирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
штат бирлиги 0,875 дан юқори бўлганда 1 та штат бирлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сони мутаносиблигини ҳисоблашда ушбу Низомга 1-иловадаги штат бирликларини киритиш нормалари ва шартлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига ҳайдовчи ва раҳбар котиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
балансида биноси мавжуд бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа давлат органларининг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари хизмат хоналари фарроши, қоровул ва ўт ёқувчи штат бирликлари (лавозимлари) киритилмайди.
(2-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан 5-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2025 й., 09/25/465/0649-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)