01.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3634
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 01.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3634
Дата вступления в силу
02.10.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ

Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3634]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 17 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
267-сон

Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари Ж. УРУНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 27 май
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 26 май

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 17 июндаги 267-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Ушбу Низом ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона имтиёзларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки қарор — ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона имтиёзлари қўлланилишини аниқлаш бўйича божхона органи томонидан қабул қилинадиган ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор шахс — Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона имтиёзлари қўлланилиши бўйича дастлабки қарорни олиш учун мурожаат қилган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Toshkent-AERO» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона йиғими — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ундириладиган йиғим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш юзасидан божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт), вақтинча олиб кириш ва экспорт божхона режимларига божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин мурожаат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Дастлабки қарор ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади ва манфаатдор шахсга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манфаатдор шахс ўз хоҳишига кўра божхона органларидан исталган биттасига мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Дастлабки қарорни олиш учун мурожаат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мажбурий тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (номи) ҳамда манзили ёки юридик шахснинг номи ва манзили, телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларга божхона имтиёзини қўллашни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг миқдори (қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати, ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ товарларнинг коди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товардан фойдаланиш мақсадлари (масалан, тўқимачилик саноатида фойдаланиши учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) мавжуд бўлганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар бўйича томонлар ўртасида тузилган ташқи савдо шартномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни таснифлаш бўйича олинган дастлабки қарор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона имтиёзларини бериш учун асос бўладиган бошқа ваколатли органларнинг ҳужжатлари (лицензия, гувоҳнома ва бошқалар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларнинг фотосуратлари, расмлари, чизмалари ва паспортлари, шунингдек дастлабки қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манфаатдор шахслардан ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Аризага чет тилидаги ҳужжатлар илова қилинганда, манфаатдор шахс томонидан ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ бўлиши лозим. Бунда, маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун манфаатдор шахс жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Манфаатдор шахс божхона органига ёзма шаклда мурожаат қилганда, божхона органи ходими томонидан манфаатдор шахсга ариза қабул қилинганлигини тасдиқловчи ушбу ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда ариза қабул қилинган сана кўрсатилган тегишли ҳужжат ёки аризанинг нусхасига ушбу маълумотларни қайд этган ҳолда имзо қўйиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Манфаатдор шахс веб-сайт орқали мурожаат қилганда, аризада товарлар ҳақидаги тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини веб-сайтда бириктиради ва ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Дастлабки қарорни қабул қилиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди, бундан товарнинг келиб чиқиш сертификатининг асл нусхаси мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва кўриб чиқишни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Веб-сайт орқали мурожаат қилинганда, ариза Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда ЯААТ деб юритилади) автоматик равишда келиб тушади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёзма шаклда топширилган аризалар келиб тушган кундан кечиктирмай божхона органининг масъул ходими томонидан ЯААТга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризалар ЯААТга келиб тушган куннинг ўзида электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ариза рўйхатдан ўтказилганидан сўнг шу куннинг ўзида манфаатдор шахснинг аризасида кўрсатилган телефон рақамига ариза қабул қилинганлиги ва унинг рўйхат рақами кўрсатилган СМС хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Веб-сайтда аризанинг рўйхат рақами орқали унинг ҳолатини онлайн тарзда кўриш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорни қабул қилишда божхона имтиёзларини қўллашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг тушунтиришлари ёки расмий шарҳини олиш зарурияти мавжуд бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати қўшимча бир ойга узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Божхона органининг масъул ходими ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида унинг мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқиш рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризага ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризада назарда тутилган маълумотлар нотўғри, товарга нисбатан божхона имтиёзини қўллашни ўрганиш имконини бермайдиган ва ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ахборотга асосланган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида номувофиқликлар мавжуд бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризани кўриб чиқиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборилади. Хабарномада аризани кўриб чиқишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Манфаатдор шахс аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, дастлабки қарорни олиш учун қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, такроран киритилган ариза ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Дастлабки қарорни олиш бўйича аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Дастлабки қарорни қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Дастлабки қарор ЯААТда божхона органининг раҳбари (ўринбосари) томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади. Тасдиқланган дастлабки қарорга ЯААТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (QR-код) қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, аризада кўрсатилган товарларнинг турлари ва ҳажмидан қатъи назар, битта ариза бўйича битта дастлабки қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Дастлабки қарор қабул қилинганидан сўнг манфаатдор шахснинг телефон рақамига дастлабки қарор қабул қилинганлиги ва божхона йиғимини тўлаш лозимлиги тўғрисида тегишли тўлов бўйича инвойс шакллантирилган ҳаволали SMS хабар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Манфаатдор шахс божхона йиғимини тўлаганидан сўнг, ўзи мурожаат қилган веб-сайт орқали аризанинг рўйхат рақамини киритган ҳолда дастлабки қарорнинг электрон шаклини юклаб олади, шунингдек ёзма шаклда мурожаат қилинган бўлса, дастлабки қарорнинг электрон ёки қоғоз шаклини ариза топширилган божхона органидан олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғими манфаатдор шахснинг кўрсатмасига асосан унинг божхона органи шахсий ғазна ҳисобварағига дастлабки тарзда ўтказилган пул маблағларидан ҳам ечиб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Манфаатдор шахс қабул қилинган дастлабки қарор учун божхона йиғимини ўттиз кун ичида тўламаган тақдирда, божхона йиғими божхона органи томонидан суд тартибида ундириб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Дастлабки қарорни қабул қилишни рад этиш асослари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларида аризада кўрсатилган товарга нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш назарда тутилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза юзасидан муқаддам айнан бир манфаатдор шахсга айнан бир хил товарлар бўйича дастлабки қарор берилган ва ушбу дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорни қабул қилиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Хабарномада дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда божхона органига қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран киритилган мурожаат ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Божхона органи томонидан қабул қилинган дастлабки қарорга ўз ташаббуси ёки манфаатдор шахснинг мурожаатига асосан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилиши унинг амал қилиш муддатининг ўзгаришига олиб келмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Манфаатдор шахс дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш учун мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда ва шаклда мурожаат қилади ҳамда ўзгартириш киритиш зарурияти ва асословчи ҳужжатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Дастлабки қарорга ўзгартиришлар божхона органи томонидан ушбу дастлабки қарорни қабул қилишда йўл қўйилган ҳамда товарга нисбатан божхона имтиёзини қўллаш тўғрисидаги маълумотларга таъсир қилмайдиган хатоликлар аниқланган тақдирда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилган тақдирда, божхона йиғими ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилганидан сўнг, веб-сайт ва ЯААТга жойлаштирилган дастлабки қарор божхона органи томонидан унинг ўзгартирилган ҳолатдаги шакли билан алмаштириб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Дастлабки қарорга киритилган ўзгартириш у киритилган кундан бошлаб амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш учун атайлаб нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, дастлабки қарор Божхона қўмитаси ёки суд томонидан бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарор Божхона қўмитаси томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Агар божхона ҳудуди орқали олиб ўтилган товарлар бекор қилинган дастлабки қарор асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилган бўлса, улар бўйича божхона тўловлари қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Дастлабки қарор манфаатдор шахснинг айби билан бекор қилинган тақдирда, унинг учун тўланган божхона йиғими қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ЯААТга электрон шаклда жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Дастлабки қарорнинг амал қилиш доираси ва муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил давомида ёхуд қонунчилик ҳужжатларида берилган божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати доирасида амал қилади. Бунда, дастлабки қарорни қабул қилиш жараёнида фойдаланилган қоидалар, фактлар ва шартлар ўзгартирилмаган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Дастлабки қарор асосида Ўзбекистон Республикасининг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида божхона органининг ходимлари томонидан ЯААТдан дастлабки қарорнинг электрон шакли манфаатдор шахс тақдим этган маълумотлар (фамилия, исм, отасининг исми ёки аризанинг рўйхат рақами) асосида исталган вақтда юклаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Манфаатдор шахслар божхона органларининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, бевосита Божхона қўмитасининг апелляция кенгашига ёки суд органларига мурожаат қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Товарга нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш тўғрисидаги

ДАСТЛАБКИ ҚАРОР

QR-код

(матрик штрихли код)

1. Дастлабки қарорни рўйхатга олиш рақами ва санаси:

2. Дастлабки қарорни қабул қилган божхона органининг номи:

3. Манфаатдор шахс:

4. Дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати:

5. Товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ коди:

6. Товарлар номи ва тавсифи:

(товарнинг асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумот, нетто вазни, брутто вазни, шартнома валютаси, юк жўнатувчи мамлакат, савдо қилувчи мамлакат, ишлаб чиқарувчи ва ҳ.к.)

7. Товарга нисбатан имтиёзини қўллаш ва уни асослаш:

8. Имтиёз қўлланиладиган божхона тўловлари турлари:

9. Дастлабки қарорни қабул қилиш асослари:

10. Манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати:

11. Қўшимча маълумотлар:

12. Божхона органининг мансабдор шахси

_____________________

(электрон рақамли имзо)

_________________________

Лавозим

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Товарга нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш бўйича

АРИЗА

______________

______________

(сана)

(рақам)

I. Товарларнинг эгаси тўғрисидаги маълумотлар

1.1.

Манфаатдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (номи) ҳамда манзили/юридик шахснинг номи

1.2.

Почта манзили (Почта индекси)

1.3.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли

1.4.

СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами

1.5.

Давлат рўйхатидан ўтган рақами ва санаси

1.6.

Телефон рақами

II. Дастлабки қарорни қабул қилиш учун маълумотлар

2.1.

Товарларга божхона имтиёзини қўллашни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар

2.2.

Товарларнинг савдо, тижорат номи ва тўлиқ тавсифи, савдо белгиси, асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), нави, стандартлари, бажарадиган функциялари, техник ва тижорат хусусиятлари

2.3.

Товарлар ҳақидаги маълумот (ТИФ ТНга мувофиқ товарларнинг коди, савдо қилувчи мамлакат, юк жўнатувчи ва келиб чиқиш мамлакати, юк жўнатувчи, сотувчи, товар ишлаб чиқарувчи, товарнинг брутто/нетто оғирликлари ҳамда асосий ва (ёки) қўшимча ўлчов бирликларидаги миқдори

2.4.

Товардан фойдаланиш мақсадлари

3.4.

Ташқи савдо шартномаси (мавжуд бўлса), товарларни етказиб бериш шартлари

3.5.

Товарнинг келиб чиқиш сертификати (агар мавжуд бўлса)

3.6.

Товарларни таснифлаш бўйича олинган дастлабки қарор (агар мавжуд бўлса)

3.7.

Божхона имтиёзларини бериш учун асос бўладиган бошқа ваколатли органларнинг ҳужжатлари (лицензия, гувоҳнома ва бошқалар) (агар мавжуд бўлса)

3.8.

Дастлабки қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар

3.9.

Илова қилинадиган ҳужжатлар*

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: * Тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Товарга нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш тўғрисидаги дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги

ҚАРОР

QR код

(матрик штрихли код)

1. Манфаатдор шахс ҳақидаги маълумотлар

2. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана

3. Бекор қилинган дастлабки қарорнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси

4. Бекор қилинган дастлабки қарорда кўрсатилган товар номи

5. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг асослари ва сабаблари

6. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарор кучга кирадиган сана

7. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилган Божхона қўмитасининг мансабдор шахси

_____________________

(электрон рақамли имзо)

____________________________

Лавозим

Фамилияси, исми ва отасининг исми

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/3634/0554-сон)