19.03.2025 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2025 йилдаги 175-сон
Дата вступления в силу
25.03.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар ҳамда Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларни ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларнинг ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхатини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларни парваришловчи шахслар учун қўлланма ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган шахсларни парваришловчи шахсларга хонадонбай бириктирилган тиббий бригадалар ходимлари қўлланмага мувофиқ тушунтириш ишларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган болаларни парваришловчи шахслар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри тайёрлаш тартиби ва ушбу озиқ-овқатлардан келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг олдини олиш бўйича махсус қисқа курсларни ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 19 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
175-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 175-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тиббий жиҳозлар номи

I. Ҳаракатланиш воситалари

1.

Ортопедик буюмлар (туткамарлар (корсетлар), умуртқа поғонасини тутиб турувчи боғламлар, тикловчи тиқинлар)

2.

Шифтга бириктирилган кўтариш тизимлари

3.

Полга (ерга) бириктирилган кўтариш тизимлари

II. Ўзини ўзи парвариш қилиш ва гигиена воситалари

4.

Ҳаммом ва ҳожатхона учун тутқичлар

5.

Ҳаммом ва ҳожатхона учун ўриндиқлар

6.

Сирпанишга қарши гиламчалар

7.

Найча орқали озиқлантириш учун ниблерлар

8.

Туваклар

9.

Ётоқ яраларига қарши ҳимоя кремлари

10.

Катталар ва болалар учун тагликлар

11.

Абсорбент чойшаблар

III. Тиббиёт мосламалари ва маҳсулотлар

12.

Ингалятор ва небулайзерлар

13.

Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами

14.

Тиббиёт докаси, шу жумладан, пахта матоли ва тўқилган

15.

Тиббиёт шимувчи, гигиеник, жарроҳлик пахтаси

16.

Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари

17.

Тиббиёт дока тиқинлари, пахта докали боғлов воситалари, шу жумладан, докапарчалар ва қирқимлар

18.

Тиббиёт ёпишқоқ тасмалари (маҳкамловчи ёки даволовчи)

19.

Контакт линзаларни тозалаш ҳамда сақлашга мўлжалланган воситалар

20.

Шахсий дори пуркагичлар

21.

Бурун тозаловчи сўрғичлар

22.

Қулоқ ва бурунни ювиш ва намлаш учун мўлжалланган воситалар

23.

Ортопедик бўйин тутгичи

24.

Чўзилувчан боғламлар (жгутлар)

25.

Ичи бўш резина буюмлар (грелкалар, муз пуфакчалари, ювувчи-тозаловчи мослама)

26.

Тиббиёт томизгичлари

27.

Ётоқ яраларига қарши матрас ва ёстиқлар (статик ва динамик (компрессор билан))

IV. Бошқа инвентарлар

28.

Гимнастика тўплари

29.

Қўл машқлари учун тасмалар (эспандерлар)

30.

Баландлиги ростланадиган моторли каравот

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 175-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Маҳсулотлар гуруҳи

Озиқ-овқат маҳсулотлари*

Касалликлар

1.

Овқат ҳазм қилиш органларининг кимёвий ва механик тежалишини таъминловчи маҳсулотлар

донли ун (жўхори, гречка уни)

Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, жигар касалликлари, оператив муолажалардан кейинги ҳолатлар

турли маҳсулотлардан (қайнатилган, дудланган гўшт, балиқ, сабзавотлардан) гомогенлаштирилган овқатлар)

паст кислотали нон маҳсулотлари

паст кислотали творог

сутли бўтқалар (перловка ва буғдойдан ташқари)

2.

Таркибида ўзгартирилган оқсилга эга маҳсулотлар

оқсили камайтирилган маҳсулотлар (оқсилсиз нон, макарон маҳсулотлари)

Сурункали буйрак етишмовчилиги

айрим аминокислоталар олиб ташланган маҳсулотлар (таркибида фенилаланин, тирозин, гистидин йўқ бўлган махсус парҳез маҳсулотлари)

Аминокислоталар алмашинуви билан боғлиқ энзимопатиялар (фенилкетонурия, тирозинемия, гистидинемия ва бошқалар)

ҳайвон оқсили ўрнини босувчи ўсимлик оқсили маҳсулотлари (соя)

Подагра

оқсили кўпайтирилган маҳсулотлар (соя оқсили билан бойитилган нон маҳсулотлари)

Оғир озиқланиш бузилиши бўлган беморлар (марказий нерв тизими, юрак қон-томир тизими касалликлари ва нуқсонлари), сил касаллиги, қон саратон касалликлари

оқсилли юқори гидролизирланган аралашмалар** (соя оқсили билан бойитилмаган нон маҳсулотлари)

Оғир озиқланиш бузилиши бўлган беморлар (марказий нерв тизими, юрак қон-томир тизими касалликлари ва нуқсонлари), сил касаллиги, қон саратон касалликлари

3.

Таркиби ўзгартирилган углеводларга эга маҳсулотлар

ҳазм бўладиган углеводлар камайтирилган маҳсулотлар (оқсил-кепакли ва оқсил-буғдойли нон)

Ферментопатиялар (лактоза, сахароза-изомалтоза етишмовчилиги

сахарозанинг ўрнини босувчи ва шира берувчилар билан алмаштирилган маҳсулотлар (таркиби ксилит, сорбит, сахариндан иборат маҳсулотлар)

Қандли диабет, семизлик

озуқа толаси, пектин билан бойитилган маҳсулотлар (озуқа толали нон маҳсулотлари, пектин билан бойитилган мева ва сабзавотли шарбатлар, пюрелар)

кам лактозали ва лактозасиз маҳсулотлар

Лактоза етишмовчилиги

4.

Таркибида ўзгартирилган липидларга эга маҳсулотлар

ёғи камайтирилган маҳсулотлар (ёғсиз ёки ёғ миқдори камайтирилган сигир сути ва сут маҳсулотлари)

Семизлик

ҳайвон ёғлари ўрнини босувчи ўсимлик ёғлари маҳсулотлари (маргаринлар)

ҳайвон ёғларини қисман калта ва ўрта занжирли триглицеридлар билан алмаштирилган маҳсулотлар (таркибида кокос ёки палма мойи бўлган маргаринлар)

5.

Энергетик қиймати ўзгартирилган маҳсулотлар

энергетик қиймати камайтирилган калорияси 100 г қаттиқ маҳсулотда 40 ккалгача, 100 г суюқ маҳсулотда 20 ккалгача бўлган енгил маҳсулотлар

Семизлик

энергетик қиймати оширилган маҳсулотлар (оқсилга бой маҳсулотлар — творог, гўшт, товуқ, балиқ)

Оғир озиқланиш бузилиши бўлган беморлар (марказий нерв тизими, юрак қон-томир тизими касалликлари ва нуқсонлари), сил касаллиги

6.

Электролитлар таркиби ўзгартирилган маҳсулотлар

гипонатрийли маҳсулотлар (таркибида туз бўлмаган ёки камайтирилган нон маҳсулотлари)

Юрак етишмовчилиги, жигар циррози, буйрак етишмовчилиги, нефропатиялар

7.

Витаминлар ва (ёки) минерал моддалар билан тўйинтирилган маҳсулотлар

витаминлар ёки минерал моддалар билан тўйинтирилган маҳсулотлар (темир моддаси қўшилган маҳсулотлар, калий йод қўшилган маҳсулотлар — туз, нон, қандолат маҳсулотлари)

Темир танқислиги ва йод танқислигига боғлиқ бўлган қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз

калийга бой маҳсулотлар (мева қоқилари, кўкатлар, жигар)

Буйрак касалликлари

8.

Тайёрлаш йўриқномаси (рецепти) ўзгартирилган маҳсулотлар (қарши кўрсатма мавжудлиги сабабли алоҳида компонентларсиз)

глютенсиз маҳсулотлар (жўхори, гуруч, гречка унидан тайёрланган маҳсулотлар)

Целиакия, IgA-нефропатия

овқат аллергияси бўлган беморлар учун маҳсулотлар

Аллергик энтеропатиялар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Озиқ-овқат маҳсулотлари барча бемор болаларга уларнинг ёши, асосий касаллик турига кўра шифокор томонидан касалликнинг келиб чиқиши, ёндош касалликнинг мавжудлиги ва боланинг овқатланиш ҳолатига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш индивидуал белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** 0-1 ёшли ва 1 ёшдан катта болалар учун.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2025 й., 09/25/175/0268-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)