Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 августдаги 19/14-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3391, 04.10.2022 й.)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор Д. ЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 26 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2023 йил 26 декабрдаги 104-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимида (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда махсус режим иштирокчилари реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачи — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс ёки тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кастодиан — чет элда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида фаолият юритувчи молиявий ташкилот, шу жумладан банк бўлиб, у молиявий воситалар ва мижозларнинг пул маблағларининг ҳисобини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш, мижозларнинг молиявий воситаларини сақлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиш вазифасини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим — капитал бозори соҳасида молиявий воситалар, тартиб ва механизмларни жорий этувчи юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиси — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс ёки тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — махсус режимда рўйхатдан ўтган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи оммавий ахборот ресурси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омнибус ҳисобварақ — чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ (бундан буён матнда «ЎзРВБ» АЖ деб юритилади) депозитарий тизимида очилган ва барча чет эллик бенефициар мулкдорлар ва (ёки) чет эллик номинал сақловчиларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва қиймати жамланган ҳолда ҳисобга олинадиган хорижий номинал ҳисобварақ тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тан олинган хорижий юрисдикция — Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган хорижий юрисдикция;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи — тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик мижоз — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган рухсатнома асосида мижозларга Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидан ташқарида хизмат кўрсатувчи чет эллик номинал сақловчининг мижози (жисмоний ёки юридик шахс, шу жумладан бошқа чет эллик номинал сақловчи);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик инвестиция воситачиси — Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунида белгиланган инвестиция воситачисининг профессионал фаолияти билан тенглаштириладиган тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган инвестиция компанияси (инвестиция ёки депозитар банк, брокер ёки инвестиция воситачиси), глобал кастодиан, кастодиан, банк ёки бошқа юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик бенефициар мулкдор — Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисобида ёки «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида қимматли қоғозларнинг эгаси сифатида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган, бироқ қимматли қоғозларга тўғридан-тўғри ёки билвосита эгалик қилиш ёки улардан фойда олиш ҳуқуқига эга бўлган ва чет эллик номинал сақловчи ҳисобида қимматли қоғозларнинг якуний эгаси ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчи — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан маслаҳатлашувлар натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тан олинган чет эллик инвестиция воситачиси, хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлиб, профессионал фаолиятни амалга ошириш учун жумладан қуйидаги ваколатларга эга бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг чет эллик мижозлари (чет эллик бенефициар мулкдорлар ёки бошқа чет эллик номинал сақловчилар) номидан ва уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, агар улар хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинадиган чет эл биржаларидаги савдолар натижасига кўра хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳисоб-китоблари асосида ўзининг чет эллик мижозлари учун қимматли қоғозлар ва пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг чет эллик мижозлари топшириғига кўра ёки улар номидан қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва (ёки) тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий номинал ҳисобварақ — чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида бевосита битта чет эллик бенефициар мулкдор номига тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ ёки омнибус ҳисобварақ шаклида очиладиган депо ҳисобварағининг тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўловга нисбатан ўтказиш (delivery versus payment) — қимматли қоғозларни ўтказиш тизими ва пул ўтказмасини қимматли қоғозларни ўтказиш тегишли тўлов билан бир вақтда амалга оширилишини таъминлайдиган тарзда боғлайдиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб механизми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўғридан-тўғри индивидуал ҳисобварақ — чет эллик номинал сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки «ЎзРВБ» АЖ депозитарий тизимида бевосита чет эллик бенефициар мулкдор номидан ва унинг номига очилган депо ҳисобварағи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асослантирилган мулоҳаза — қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш. Асослантирилган мулоҳаза ваколатли орган томонидан қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Агар ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги амалдаги қонунчилиги нормалари ва қоидалари қўлланилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агентликнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ишчи органи функциялари Агентликнинг Капитал бозорини ривожлантириш бошқармаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ишчи орган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачининг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида хулоса беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва маслаҳат жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида таклифлар киритади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ (бундан кейин Марказий депозитарий деб юритилади) ва «Тошкент» Республика фонд биржаси» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ махсус режим доирасида ҳаракатларни (операцияларни) амалга ошириш учун махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиши талаб этилмайди.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Чет эллик иштирокчилар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган тан олинган хорижий юрисдикцияларда рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.01 Инвестиция воситачиси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус режим доирасида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органининг ёки тан олинган хорижий юрисдикциялар ваколатли органининг тегишли лицензияси ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлмаган инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчи фаолиятни амалга ошириш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция воситачиси ва чет эллик номинал сақловчи фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятни амалга ошириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.10.00 Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Махсус режим иштирокчиларининг эгалари ва раҳбарлари (директорлари ва ўринбосарлари) террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 30 июлдаги 53-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3327, 19.10.2021 й.).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Махсус режим доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик инвестиция воситачилари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириши ва депо ҳисобварақларини очиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлар очиши ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини тўғридан тўғри ёки агент орқали амалга ошириши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар, жумладан кастодиан банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий ва миллий валютада ҳисобварақлар очишга, шунингдек Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида депо ҳисобварақлари очишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депозитар банк (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида киритилган халқаро бозорларда давлат акция пакетларини IPO/SPO орқали сотишда иштирок этаётган резидент-эмитентларнинг акцияларига нисбатан ҳуқуқларни тасдиқловчи глобал депозитар тилхатларнинг хорижий эмитенти) (бундан буён матнда депозитар банк деб юритилади) махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кастодиан маълумотлари асосида ўз номидан кастодианда ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида резидент-эмитентларнинг акциялари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни беришга ҳуқуқига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган қимматли қоғозлар — базавий актив асосидаги депозитар тилхатлар дастури (чиқариш, конвертация қилиш ва бекор қилиш) доирасида қимматли қоғозларни тўловсиз ўтказиш (Free of Payment Transfer) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан эгалик ҳуқуқи ўзгариши (Change of Beneficiary Owner) ҳақидаги топшириқномалар асосида амалга оширилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда битим сифатида расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ва муомаласи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда облигацияларнинг қийматини чет эл валютасида белгилаш ва мазкур валютада тўлашга рухсат берилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган эмитентларнинг корпоратив облигацияларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи тартиби Агентлик томонидан белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар ўзларининг Ўзбекистон Республикасида очилган ҳисобварақларидаги ҳисобга олинган қимматли қоғозлар ёки пул маблағларининг бенефициар мулкдори ҳисобланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозларнинг чет эл номинал ҳисобварағидан (ёки чет эл номинал ҳисобварағига) бенефициар мулкдор ўзгармаган ҳолда «қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш» (Free of Payment transfer of securities) орқали ўтказилиши ушбу қимматли қоғозларни реализация қилиш (сотиш) ҳисобланмайди ва томонларнинг ҳеч бири, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун солиқ мажбуриятини келтириб чиқармайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик номинал сақловчилар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини алоҳида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан, филиал ёки янги юридик шахс ташкил этмасдан ёхуд маҳаллий юридик шахснинг устав капиталида иштирок этмасдан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режимнинг чет эллик иштирокчилари томонидан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларга, шу жумладан инвестиция фондларига улар чиқарилган ва уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга нисбатан кастодиал хизматлар ва номинал сақлаш хизматлари кўрсатилишига йўл қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган қимматли қоғозларга нисбатан депозитар банк Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида қимматли қоғозлар ҳисобварақларини очишга, шунингдек қимматли қоғозларни хорижий номинал ҳисобварақдан (ёки хорижий номинал ҳисобвараққа) бенефициар эгасини алмаштирмасдан «қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш» (Free of Payment transfer of securities) йўли билан ўтказишга ҳақли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларнинг чет эллик номинал сақловчиси ва депозитар банк ўзининг номинал сақлашида бўлган акциялар билан берилган акциядорнинг барча ҳуқуқларини ўз мижозлари — чет эллик бенефициар эгалари ва (ёки) қимматли қоғозларнинг бошқа чет эллик номинал сақловчилари номидан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб, ўз мижозларининг топшириғига биноан, бундай чет эллик бенефициар эгалари ва (ёки) қимматли қоғозларнинг бошқа чет эллик номинал сақловчилари номидан вакиллик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳеч қандай ишончномаларсиз амалга оширишга ҳақли. Агар чет эллик номинал сақловчи ёки депозитар банкда бир эмитентнинг бир турдаги акциялари бир нечта мижоз учун номинал сақланаётган бўлса, қимматли қоғозларнинг чет эллик номинал сақловчиси ёки депозитар банк акциядорнинг ҳуқуқларини бундай шахслардан олинган алоҳида топшириқлар асосида ҳар бир мижозга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда амалга оширади. Бунда қимматли қоғозларнинг чет эллик номинал сақловчиси ёки депозитар банки, агар номинал сақлов шартномаси шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кун тартибидаги айни бир масала бўйича бундай шахсларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда алоҳида-алоҳида овоз бериши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмитент-акциядорлик жамияти устав фондини кейинчалик камайтириш ёки акцияларни қайта сотиш мақсадида, ҳисоб-китоблар ва уларнинг юритилиши махсус режим доирасида фаолият юритишга рухсат этилган кастодиан орқали амалга оширилиши шарти билан, депозитар тилхатлар бўйича хорижий бенефициар мулкдорларнинг манфаатларида бундай акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олувчи хорижий номинал сақловчи ёки депозитар банкдан ўз акцияларини тўғридан тўғри сотиб олишга ҳақли. Агар амаллар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган кастодиан орқали бажарилса, ушбу операцияни амалга ошириш учун эмитент ва депозитар банкнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиши талаб қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корпоратив низоларга тааллуқли бўлган ҳамда эмитентнинг қимматли қоғозларини депозитар тилхатлардан фойдаланган ҳолда хорижий бозорларда жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлишидан, шунингдек эмитент, кастодиан, чет эллик номинал сақловчи, депозитар банк ва депозитар тилхатлар эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришдан келиб чиқадиган ёки эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар тарафларнинг келишувига кўра халқаро тижорат арбитражига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари муомаласини фонд биржаларининг тегишли савдо майдончаси орқали ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган инвестиция воситачиларининг электрон платформаси орқали Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. Фонд биржасининг савдо майдончаларига ва инвестиция воситачисининг электрон платформасига қўйиладиган талаблар Агентлик томонидан белгиланади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ аризачининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва ҳужжатлар аризачи томонидан Агентликка қоғоз ёки Агентликнинг электрон почта манзилига электрон шаклда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон шаклда тақдим этилаётган маълумотлар юқори сифатда ва «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни, қўшимча ўрганиш талаб этилганда, йигирма беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Аризачини қуйидаги ҳолларда махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачи мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчиларининг иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда, шунингдек уюшган жиноятчилик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ариза берувчилар томонидан махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган санадан олдинги охирги 2 йил мобайнида қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг асослантирилган мулоҳазаси.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига ишчи орган томонидан рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Аризачи рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда хабарномани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида такроран ариза бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини мазкур қарор билан ёзма равишда таништиради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Махсус режим иштирокчисининг фаолиятини мониторинг қилиш ва иштирокчи мақомидан маҳрум қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ишчи орган махсус режим иштирокчиларининг фаолияти ҳамда улар томонидан махсус режим талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан доимий мониторингни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Махсус режим иштирокчилари ҳар ойда Агентлик томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ кейинги ойнинг бешинчи кунигача Агентликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг тўловга қобилиятсиз деб топилиши, шунингдек унинг лицензияси ёки тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатининг бекор қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органларидан аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчилари иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролини тарқатиш ва уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи, коррупция ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлиги тўғрисида маълумотлар олиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликка ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кетма-кет икки ой давомида тақдим этмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган талаб ва шартларнинг бузилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентликнинг асослантирилган мулоҳазаси.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 11 мартдаги 01-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3493-1, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.01 Инвестиция воситачиси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Чет эллик инвестиция воситачиси ёки чет эллик номинал сақловчи махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинганда, уларнинг депо ҳисобварақларини бошқа чет эллик инвестиция воситачиси ёки чет эллик номинал сақловчига ўтказиш тартиби улар ўртасидаги келишув бўйича тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисига қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Манфаатдор шахслар Агентлик томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II бўлимининг 23-боби («Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Аризачи
1. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимининг (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ариза ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Агентлик
Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхат ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни
Агентлик
1. Ишчи орган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
15 иш куни, узайтирилган тақдирда 25 иш куни
2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
5 иш куни
3-босқич
Ишчи орган
Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
1 иш куни
4-босқич
Аризачи
Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.
30 кун
Агентлик
1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказиш ёки рўйхатга ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
10 иш куни
2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.
белгиланган муддатда
5-босқич
Ишчи орган
1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.
1 иш куни
2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда махсус режимнинг талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.
3 иш куни
6-босқич
Махсус режим иштирокчиси
Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.
5 иш куни
Агентлик
Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
1 иш куни
7-босқич
Агентлик
Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3 иш куни
Ишчи орган
Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.
1 иш куни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эллик иштирокчиларнинг тан олинган хорижий юрисдикциялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Хорижий юрисдикция номи
1.
Австралия
2.
Австрия
3.
Арманистон
4.
Бельгия
5.
Буюк Британия
6.
Венгрия
7.
Германия
8.
Гонконг
9.
Греция
10.
Грузия
11.
Дания
12.
Ирландия
13.
Исландия
14.
Испания
15.
Италия
16.
Хитой
17.
Канада
18.
Жанубий Корея
19.
Латвия
20.
Литва
21.
Люксембург
22.
Нидерландия
23.
Янги Зеландия
24.
Норвегия
25.
Польша
26.
Португалия
27.
Сингапур
28.
Словения
29.
Словакия
30.
Америка Қўшма Штатлари
31.
Туркия
32.
Финляндия
33.
Франция
34.
Чехия
35.
Швеция
36.
Швейцария
37.
Эстония
38.
Япония
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АРИЗА
1.
Юридик шахснинг (аризачининг) номи:
2.
Юридик манзили (почта манзили):
3.
Электрон почта манзили:
4.
Телефон рақами:
5.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)(агар мавжуд бўлса):
6.
Хизмат кўрсатувчи банки:
7.
Раҳбарининг фамилияси ва исми:
8.
Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси ва исми, телефон рақами, электрон почта манзили:
Сиздан капитал бозори «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида ________________________________________________________________________
(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш)
рухсат беришингизни сўраймиз.
Аризага қуйидагилар илова қилинади: 1. Анкета ___ варақда; 2. Юридик шахс (аризачи) устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси; 3. Юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат органи томонидан берилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек агар мавжуд бўлса, лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола; 4. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар
Юридик шахс раҳбарининг имзоси 20___ йил «___»____________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун аризачининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АНКЕТАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Аризачи ҳақидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахснинг (аризачининг) номи
Жойлашган жойи (манзили)
Телефон рақами
Электрон почта манзили
Расмий веб-сайти
Юридик шахс (аризачи) рўйхатдан ўтган давлат
Доимий фаолият юритиш жойи
Юридик шахснинг (аризачининг) давлат рўйхатидан ўтган санаси (кун/ой/йил) ва рақами
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Аризачининг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аризачи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ташкилот тузилмаси, илгари эришилган ютуқлар ва фаолият профили
2. Аризачининг йирик акциядорлари (акцияларининг/улушларининг камида 25 фоизига эгалик қилувчи) ва ижро органи/бошқарув аъзоларининг (бошқарув раиси, бош директор, директорлар) соҳадаги билим ва тажриба тўғрисидаги маълумотлар
3. Аризачининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (охирги молиявий йил ҳолатига аризачининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи бўйича)
4. Аризачининг рўйхатдан ўтган тан олинган хорижий юрисдикциядаги лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус режими доирасида амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, аризачининг мазкур фаолиятни амалга ошириш бўйича бошқа бозорлардаги тажрибаси ва капитал бозорининг ривожланишига ёрдам бериши тўғрисидаги объектив таҳлил
2. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини кўрсатиб беринг:
аризачи, унинг мижозлари ва бизнес шериклари (агар мавжуд бўлса) ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва пул айланмалари;
аризачи мижозларининг маблағлари ва қимматли қоғозлари жойлаштириладиган ва сақланадиган ташкилот.
3. Аризачи томонидан фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник тизимлар ва ечимлари
4. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият бошлашнинг тахминий санаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Декларациялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аризачи:
ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд ҳар қандай жиноий таъқиб остида бўлганми ёки ҳозирда мавжудми ёхуд
сўнгги 5 йил ичида тан олинган хорижий юрисдикциядаги бирон бир тартибга солувчи ёки лицензияловчи орган томонидан интизомий жавобгарликка тортилганми?
Ха Йўқ
2. Аризачи ҳозирда ёки олдин:
банкрот, фаолияти тугатилган ёки суд назорати остида бўлганми;
унга нисбатан банкротлик, ликвидация ёки суд назорати тартиб-таомиллари қўлланилмоқдами?
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур анкета ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризам қаноатлантилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли шахснинг исми
Лавозими
Телефон рақами
Email
Ваколатли шахснинг имзоси
Сана:
Қўшимча алоқа учун шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса)
Лавозими
Телефон рақами
Email
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-жадвал
Т/р
Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари)
Лавозими
Фамилияси, исми
Фуқаролиги
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат
Ҳужжат тури
Серия ва рақами
Берилган вақти ва амал қилиш муддати
Ким томонидан берилган
1
2
3
4
5
6
7
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-жадвал
Т/р
Юридик шахснинг таъсисчилари
Фамилияси, исми ёки юридик шахс номи
Улуш миқдори
Фуқаролиги (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтган жойи (юридик шахслар учун)
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома
Ҳужжат тури
Серия ва рақами
Берилган вақти ва амал қилиш муддати
Ким томонидан берилган
1
2
3
4
5
6
7
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2024 й., 10/24/3493/0074-сон; 06.04.2026 й., 10/26/3493-1/0318-сон)