Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида
Англашув Меморандуми
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмашиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ички ишлар вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати номидан Ички ишлар вазирлиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Томонлар ўртасида мустаҳкам алоқалар мавжудлигига таянган ҳолда, бошқа Томон давлатининг ҳудудига ташриф буюриш ёки яшаш вақтида Томонлар давлатларининг тегишли расмий органлари томонидан берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган фуқароларнинг ҳаракатланишини осонлаштириш истагида,
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
1-параграф
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олиш
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олиш
Мазкур Англашув меморандумини (кейинги ўринларда Меморандум) амалга ошириш мақсадида, башарти ҳайдовчилик гувоҳномасининг эгаси 2-параграф жадвалига мувофиқ бошқа Томоннинг турли ҳайдовчилик гувоҳномалари тоифаларига нисбатан белгиланган энг кам ёш талабларига тўғри келса, ҳар бир Томон узоқ муддатга яшаш учун келмаган фуқароларга берилган амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олади.
2-параграф
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш
Узоқ муддатга яшаш учун келган Томонлар давлатлари фуқароларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза берувчини ҳар бир Томон тегишли назарий ва амалий синовлардан озод қилади. Мазкур озод қилиш қуйидаги жадвалда назарда тутилган транспорт воситалари учун белгиланган ҳайдовчилик гувоҳномалари тоифалари билан чегараланади:
|
Бирлашган Араб Амирликлари | |
|
Тоифа |
Тоифа |
|
Транспорт воситалари: тара оғирлиги (бўш) 3,5 тоннагача ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари. |
Транспорт воситалари: тара оғирлиги (бўш) 2,5 тоннагача ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони ўн тўрттадан кўп бўлмаган автотранспорт воситалари. |
Жадвалда кўрсатилмаган бошқа тоифалар ва субтоифалар учун улар бошқа Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ назарий ва амалий синовлардан ўтказилади.
3-параграф
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш шартлари
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш шартлари
Ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги қоидаларга мувофиқ алмаштирилади:
1. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун мурожаат этувчи амалдаги яшаш учун рухсатномага эга бўлиши лозим;
2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси амалда бўлиши лозим;
3. Ариза берувчи миллий қонунчилик ва қоидаларга мувофиқ 2-параграф жадвалида кўрсатилган турли ҳайдовчилик гувоҳномалари тоифалари учун ҳар икки Томондан белгиланган энг кам ёш талабларига мос келиши лозим;
4. Алмаштирилаётган ҳайдовчилик гувоҳномаси намунага мувофиқ бўлиши лозим;
5. Ариза берувчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси 2-параграф жадвалида назарда тутилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг унга тенглаштирилган турига алмаштирилиши лозим;
6. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза берувчи юридик таржима бюроси томонидан тасдиқланган ҳайдовчилик гувоҳномасининг расмийлаштирилган таржимасини тақдим этиши лозим;
7. Ариза берувчи зарур тиббий кўрикдан ўтиши лозим;
8. Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ҳар икки Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ талаб қилинадиган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
4-параграф
Ҳайдовчилик гувоҳномалари алмашинуви
Ҳайдовчилик гувоҳномалари алмашинуви
Ариза берувчи ўзининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини сақлаб қолади, бунда Томонлар давлатларининг тегишли ваколатли органлари дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг алмашинувига оид маълумот ва ахборотни тақдим этиши лозим.
5-параграф
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати
Башарти алмаштириш учун тақдим этилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг амалдаги ёки ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда, алмаштиришни амалга оширувчи ваколатли орган бошқа Томонларнинг ваколатли органидан ҳайдовчилик гувоҳномасининг амалда эканлиги ёки ҳақиқийлигини дипломатик каналлар орқали текширишни сўраши мумкин.
6-параграф
Ваколатли органлар
Ваколатли органлар
Қуйидагилар мазкур Меморандумни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикаси томонидан:
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
b) Бирлашган Араб Амирликлари томонидан:
Ички ишлар вазирлиги — Автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларни лицензиялаш учун Федерал Бош бошқармаси FDVDL@moi.gov.ае
Ҳар бир Томон бошқа Томонни ваколатли органлардаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида дипломатик каналлар орқали дарҳол хабардор қилади.
7-параграф
Тегишли миллий қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Тегишли миллий қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳар бир Томон бошқа бир Томонни ўз миллий қонунчилигига киритилган ҳар қандай тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар ҳақида дипломатик каналлар орқали дарҳол хабардор қилади.
8-параграф
Низоларни ҳал қилиш
Низоларни ҳал қилиш
1. Мазкур Меморандумни қўллашдан келиб чиқадиган барча низолар дипломатик каналлар орқали икки Томон ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилинади.
2. Мазкур Меморандумдан келиб чиқадиган ҳар қандай низо халқаро ёки миллий ҳуқуққа, миллий суд, халқаро суд, ҳакамлик суди ёки учинчи томон юрисдикциясига тегишли эмас.
3. Низо вақтида Томонлар мазкур Меморандумда назарда тутилган аввалги барча мажбуриятларини бажаришлари лозим.
9-параграф
Кучга кириш, ўзгартириш ва тугатиш
Кучга кириш, ўзгартириш ва тугатиш
1. Мазкур Меморандум имзоланган санадан бошлаб олтмиш (60) кундан кейин кучга киради ва номуайян муддат давомида амал қилади.
2. Мазкур Меморандум матнига ҳар икки Томоннинг ўзаро ёзма розилиги билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
3. Томонлардан бири уч (3) ой аввал дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни мазкур Меморандумни тугатиш ниятини ёзма равишда хабардор қилиб, тугатиши мумкин.
4. Меморандумнинг бекор қилинишидан олдин ўзаро алмаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилишига таъсир қилмайди.
Абу-Даби шаҳрида, 2023 йил 27 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди.
Меморандум қоидаларини талқин қилишда зиддият юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
(имзолар)