Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2026 17.10.2023 йилдаги 544-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2023 йилдаги 544-сон
Дата вступления в силу
17.10.2023
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 апрелдаги 140-сонли «Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш ва давлат хизматларидан фойдаланиш қулайлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2024 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестрига киритиш тартиб-таомилларини давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестридан чиқариш тартиб-таомили.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2023 йил 17 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
544-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги 544-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларни Профессионал медиаторлар реестрига киритиш билан боғлиқ давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курси (кейинги ўринларда — махсус ўқув курси) — фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларда медиацияни қўллаш бўйича медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув курси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал медиатор — Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек, Профессионал медиаторлар реестрига киритилган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) томонидан юритиладиган профессионал медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жисмоний шахсларни Реестрга киритиш билан боғлиқ давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномада талабгор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ҳамда махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақидаги сертификат илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа ичида тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда тегишли ҳудудий адлия органига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Сўровномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ҳамда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ҳудудий адлия органлари талабгорга беш иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ҳудудий адлия органлари сўровномани қабул қилишни рад этади ва шу куни бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган талабларга мос келмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатда сўровномадаги камчиликлар бартараф этилмаганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳудудий адлия органлари сўровнома келиб тушган кундан сўнг уч иш куни ичида талабгорни Реестрга киритади ёки киритишни рад этади ва бу ҳақда тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Талабгор Реестрга ҳудудий адлия органининг қарори асосида киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Реестр ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Реестрда профессионал медиаторлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал медиаторга берилган тартиб рақам;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрга киритилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал медиаторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал медиаторнинг жойлашган ери ва алоқа боғлашга доир маълумотлари (телефон рақами, электрон манзили);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат реквизитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрдан чиқарилган сана.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, профессионал медиатор уч иш кунида тегишли ҳудудий адлия органига ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда хабарнома юбориши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий адлия органи мазкур хабарнома асосида икки иш кунида Реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда мурожаат этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
медиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Профессионал медиаторни Реестрдан чиқаришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган (тугалланган) тақдирда, фуқаро мазкур Регламентда белгиланган тартибда Реестрга киритиш юзасидан қайта мурожаат этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳудудий адлия органлари Реестрдаги маълумотларни ҳар чоракда камида бир марта янгилайди ҳамда умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Фуқаролар Реестрга киритиш рад этилганлиги, ундан чиқарилганлигидан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон шаклда ҳудудий адлия органига юборади.

Реал вақт режимида

2-босқич

Ҳудудий адлия органлари

Талабгорни Профессионал медиаторлар реестрига киритади ва бу ҳақда Давлат хизматлари марказига ёки талабгорга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабарнома юборади.

Уч иш куни ичида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

‎СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумотлар:
1. Ф.И.О.

2. Паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилганлиги)

3. ЖШШИР*
4. Туғилган санаси
‎‎5. Маълумоти*
6. Ихтисослашган медиация соҳаси

7. Медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил

8. Яшаш, фаолиятни амалга ошириш манзили
9. Электрон манзили (мавжуд бўлса)‎‎
‎‎10. Телефон рақами‎
11. Талабгорнинг иш стажи ҳақидаги маълумотлар:*‎‎

Т/р‎

‎Ишга кириш санаси

Ишдан кетиш санаси

Иш жойи ва лавозими

‎‎12. Судланганлик ёки жиноий таъқиб ҳолати мавжудлиги*‎

13. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги*

14. Махсус ўқув курсини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси

15. Нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси (учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда)

Изоҳ. *Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал медиаторлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЕЕСТРИ

Медиаторга берилган тартиб рақам

Реестрга киритилган сана

Медиаторнинг

Ф.И.О.

Телефон рақами, электрон манзили

Медиатор ихтисослашган медиация соҳаси

Медиатор фаолият олиб борадиган тил

Сертификат реквизитлари

Реестрдан чиқарилган сана (чиқарилган бўлса)

1.

2.

3.

...

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2023 й., 09/23/544/0781-сон)