1-ИЛОВА
1. | А.Н. Арипов | — | Бош вазир, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси |
2. | А.И. Икрамов | — | спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
3. | А.М. Бобоев | — | Самарқанд вилояти ҳокими в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
4. | Х.У. Умарова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
5. | К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
6. | О.А. Назарбеков | — | маданият вазири |
7. | И.И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
8. | И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири |
9. | А.А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири |
10. | Ш.С. Хидоятов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
11. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
12. | П.Р. Бобожонов | — | ички ишлар вазири |
13. | Б.О. Саидов | — | ташқи ишлар вазири |
14. | Р.М. Джураев | — | Миллий гвардия қўмондони |
15. | А.Ю. Мавлонов | — | Божхона қўмитаси раиси |
16. | С.Э. Хусанов | — | Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони |
17. | Ш.Ш. Худайкулов | — | «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси |
18. | Ж.О. Умарходжаев | — | «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси |
19. | З.Ғ. Нарзуллаев | — | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси |
20. | А.К. Кўчимов | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
21. | А.А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
22. | Ш.Т. Қудратхўжа | — | Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси |
23. | А.З. Саъдуллаев | — | Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизмлари | Бажариш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига (кейинги ўринларда — Шахмат олимпиадаси) комплекс тайёргарлик кўриш | |||||
1. | ФИДЕ раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш. | 1. ФИДЕ делегациясининг Самарқанд шаҳрига ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш. 2. Шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича расмий ҳужжатни (шартнома, келишув меморандуми) имзолаш тадбирини ўтказиш. 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ФИДЕ раҳбари ўртасида олий даражадаги учрашувни ташкил этиш. | 2023 йил давомида, келишувга мувофиқ | Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари | Ташкилий қўмита, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
2. | Шахмат олимпиадасини ўтказиш бўйича ҳужжатлар тўпламини ФИДЕга тақдим этиш учун тайёрлаш. | Шахмат олимпиадасини ФИДЕ қоидалари асосида ўтказиш бўйича: Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати; Самарқанд вилоят ҳокими; Божхона қўмитаси; Солиқ қўмитаси; Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари раҳбарлари томонидан кафолат хатларини жўнатиш. | 2024 йил 1 январга қадар | - | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, ДХХ Чегара қўшинлари |
3. | ФИДЕ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш. | 1. ФИДЕ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш. 2. ФИДЕ вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш. 3. ФИДЕ вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш. | 2023 — 2026 йилларда, келишувга мувофиқ | Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси |
4. | 2024 йил Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш. | 1. 2024 йил Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш. 2. 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ташкилий қўмитаси билан учрашувлар ташкил қилиш. 3. ФИДЕ Бош ассамблеясининг 94-йиғилишида Шахмат олимпиадасига Ўзбекистоннинг тайёргарлиги бўйича тақдимот қилиш. 4. Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Шахмат олимпиадасини ўтказишда самарали фойдаланиш. | 2023 — 2024 йиллар давомида | Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари | Спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | ФИДЕ вакилларига Шахмат олимпиадаси ўтказиладиган объектларни кўрсатиш. | 1. Самарқанд вилоятидаги объектларни тайёрлаш. 2. Қўшимча барпо этиладиган объектлар захирасини тайёрлаш. | 2024 — 2026 йилларда, келишувга мувофиқ | Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси |
6. | Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, йўллар ҳолати, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда Шахмат олимпиадасини ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларни қуриш ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш ҳамда эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда объектларни ва йўлларни таъмирлаш ва қуриш. | 1. Мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш. | 2023 йил июль | Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари | Ташкилий қўмита, Спорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ўрганиш асосида қўшимча инфратузилмаларни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш. | 2023 йил август | ||||
3. Эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда инфратузилма объектларини ва йўлларни таъмирлаш ва қуриш. | 2023 — 2026 йиллар давомида | ||||
7. | Шахмат олимпиадаси логотипини ишлаб чиқиш. | 1. Логотип намунасини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2. Логотипни эълон қилиш ва тарқатиш. | 2024 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги |
8. | Шахмат олимпиадасига ташриф буюрадиган шахматчилар, делегация аъзолари ва бошқа меҳмонларни кутиб олиш ишларини ташкил этиш. Халқаро шахмат федерация (ассоциация)лари вакилларига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ва «Самарқанд» халқаро аэропортида расмийлаштириш. | 1. Шахмат олимпиадасига ташриф буюрадиган чет эллик фуқаролар рўйхатини шакллантириш. 2. Халқаро шахмат федерация (ассоциация)лари вакилларига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ва «Самарқанд» халқаро аэропортида расмийлаштириш. | 2026 йил, Шахмат олимпиадаси бўлиб ўтадиган муддатларда | Ижрочилар маблағлари | Спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
9. | Шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш юзасидан бошқа ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Телевизион кўрсатувлар тақдимоти ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, Шахмат олимпиадасининг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш. 2. Шахмат олимпиадаси ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, мазкур олимпиадага ҳомийларни жалб қилиш. | 2024 — 2026 йиллар давомида | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги |
10. | Шахмат олимпиадасини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш. | 1. Тадбирлар рўйхатини шакллантириш. 2. Тадбирларни ташкил қилиш. 3. Тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. | 2023 — 2026 йиллар давомида | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги |
11. | Шахмат олимпиадаси учун шахматчилар ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Шахмат бўйича терма жамоаларнинг тайёргарлиги учун тажрибали халқаро тренерларни жалб қилиш, улар иштирокида ҳудудларда йил давомида иқтидорли шахматчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал шахматчилар сифатида тайёрлаш сифатини янги босқичга кўтариш. 2. Профессионал шахматчилар учун мураккаб дастурлар билан ишлашга мўлжалланган суперкомпьютердан фойдаланиш имкониятини яратиш. 3. Шахмат олимпиадасида иштирок этувчи эркаклар ва аёлларнинг 3 тадан терма жамоаларни шакллантириш. 4. Ҳар йили халқаро арбитрлар тайёрлаш бўйича семинарлар, воркшоплар ташкил этиш ва бу орқали халқаро унвонга эга бўлган арбитрлар сонини 2026 йилга қадар 100 нафарга етказиш. | 2023 — 2026 йиллар давомида | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар |
5. ФИДЕ рейтинги бўйича 1800 ва ундан юқори балл тўплаган шахматчиларга, истисно тариқасида, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан имтиҳонсиз шахмат бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этиш. | 2023 йил 1 декабрдан бошлаб | ||||
12. | Шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | 1. Шахмат олимпиадасига тайёргарлик жараёнларининг бориши тўғрисида роликлар тайёрлаш. 2. Турли кўрсатувлар ва дастурлар ташкил этиш. | 2024 — 2026 йиллар давомида | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, оммавий ахборот воситалари |
II. Шахматни оммавий ҳаракатга айлантириш | |||||
13. | Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга шахматни ўргатиш, тарбияланувчилар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича мактабгача таълим ташкилотлари — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва тарбиячилари учун шахматни соддалаштирилган тарзда ўргатувчи анимацион материаллар, ўқув-қўлланмалар тайёрлаш ва тарбияланувчиларга шахматни ўргатиш. | Доимий режа асосида | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида мактабгача таълим ташкилотлари — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил август | ||||
3. «Шахмат фестивали» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
14. | Ўқувчилар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил сентябрь | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. «Мактаб лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
15. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида ҳар йили таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Академик лицей лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Академик лицей ўқувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Академик лицей лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил сентябрь | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. «Академик лицей лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
16. | Олий таълим, фан ва инновациялар билан биргаликда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Профессионал таълим муассасалари лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳар йили таълим муассасаси — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Профессионал таълим муассасалари лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил октябрь | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. «Профессионал таълим муассасалари лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
17. | Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар йили олий таълим муассасаси — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Талабалар лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар йили олий таълим муассасаси — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Талабалар лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил ноябрь | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. «Талабалар лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
18. | Корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича туман — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Корхона ва ташкилотларда ходимлар ўртасида ҳар йили шахмат бўйича туман — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Шахмат лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил декабрь | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, манфаатдор корхона ва ташкилотлар маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, манфаатдор корхона ва ташкилотлар |
2. «Шахмат лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
19. | Маҳалла фуқаролари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича маҳалла — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | 1. Маҳалла фуқаролари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича маҳалла — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика босқичларидан иборат «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | 2023 йил август | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиш. | Ҳар йили | ||||
20. | Профессионал шахматчилар ўртасида «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» мусобақасини ўтказиб бориш. | 1. Профессионал шахматчилар ўртасида «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» мусобақасини ўтказиш тартибини белгилаш. 2. «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» мусобақасини ўтказиш. | 2024 йилдан бошлаб ҳар йили | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, ҳомийлик маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Спорт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар |
21. | Шахматни ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни доимий тайёрлаш ҳамда шахмат бўйича тренерларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш. | 1. Шахматни ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни доимий тайёрлаш. | 2023-2024 йиллар давомида | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Илмий-услубий ва ўқув адабиётларни буюртмаларга асосан ажратиш. | Вазирлик ва идоралар маблағлари | ||||
3. Шахмат бўйича тренерларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш. | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари | ||||
22. | Хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги «Ёшлар марказлари»дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратиш. | 1. Хусусий шахмат клублари мурожаатига асосан улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги «Ёшлар марказлари»дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратиш. 2. Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари томонидан шахмат клубларини ташкил этиш ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан уларни қўллаб-қувватлаш. | 2024 йил 1 январдан бошлаб | - | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси |
23. | «Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси», «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларининг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган «Шахмат стипендияси»ни таъсис этиш. | 1. «Мактаб лигаси», «Академик лицей лигаси», «Профессионал таълим муассасалари лигаси» ва «Талабалар лигаси» мусобақаларининг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган «Шахмат стипендияси»ни тайинлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. | 2023 йил июль | Ўзбекистон шахмат федерациясига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. «Шахмат стипендияси»ни бериб бориш. | Ҳар бир стипендиатга бир йил давомида | ||||
24. | «Ёшлар» телеканалида шахмат дарсларидан иборат «Гроссмейстер» кўрсатувини эфирга узатиш. | 1. Гроссмейстерларни кўрсатувни суратга олиш жараёнларига жалб қилиш. 2. Кўрсатувни эфирга узатиб бориш. | Ҳар ойда икки марта | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон шахмат федерацияси |
25. | 1. Видеодарслар тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш. 2. Видеодарслар бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш. 3. Видеодарсларнинг прототипини яратиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларга тақдим қилиш. 4. Билдирилган таклиф-мулоҳазаларга асосан видеодарсларни такомиллаштириш ҳамда кенг жамоатчиликка эълон қилиш ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш. | 2023 йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | |