16.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3416
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори , 16.01.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3416
Дата вступления в силу
17.01.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3416]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/436-сон, 5083-сон ва 107-сон «Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1537, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 15-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 25 октябрдаги 17, 31-к/к, 147-сон «Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш Жамғармаси тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1537-1, 2017 йил 10 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/1537-1/0240-сон).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2022 йил 30 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-сон

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 21 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-2022/qq-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2022 йил 29 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/qq-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлаш тегишли равишда ушбу мақсадлар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1536, 2007 йил 14 январь) асосида ташкил этилган Тиббий ташкилотларнинг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади) тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағларининг умумий ҳажмига нисбатан Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг қуйидаги миқдоридан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида — умумий харажатларнинг 10 фоизи;
(3-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва вилоят даражасидаги бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида — умумий харажатларнинг 5 фоизи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ҳисобот чорагининг охирги иш кунида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) тиббиёт ташкилотига балансида бўлиб, ижарага берилган мол-мулклар учун ижара ҳақларининг бир қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) ҳомийлик хайрияларидан тушган маблағлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги икки йўналиш бўйича сарфланади ва уларнинг ҳисоби алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга (ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун базавий тариф ставкасига (ойлик лавозим маоши) ойлик устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида, иш ҳақидан ажратмалар билан биргаликда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тиббиёт муассасасига кўрсатилган ҳомийлик хайрияларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тиббиёт муассасасида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, Жамғарма маблағлари биринчи навбатда ушбу қарзларни тўлаш учун сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Молия йили якуни бўйича тиббиёт муассасаларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларидаги фойдаланилмай қолган Жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтказилади ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар (кейинги ўринларда ойлик фоизли устамалар деб аталади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек, моддий ёрдам пуллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасасида Жамғарма учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағлардан мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган харажатлар ҳамда қуйидаги тўловлар чегирилган қисми ҳисобидан амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тиббиёт муассасаларининг барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари ва моддий ёрдам пуллари.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 2 апрелдаги 4-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 27 мартдаги 244-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 24 мартдаги 2-қ/қ-сонли қарори (рўйхат рақами 3416-1, 16.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 10/25/3416-1/0353-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус комиссия ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ иш юкламаси, бажарадиган вазифасининг мураккаблиги, иш самарадорлиги, соҳага қўшган ҳиссаси ҳамда бошқа санаш ва ҳужжат билан тасдиқлаш мумкин бўлган 5 та муҳим кўрсаткичларни баҳолаш учун асос сифатида белгилайди ҳамда баҳолашда мазкур кўрсаткичларга асосланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ходимларнинг меҳнатга виждонан муносабати, меҳнат фаолиятида кўрсатаётган юқори натижалари ҳамда касб этикасига риоя этиши инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус комиссия томонидан ҳар бир кўрсаткич 20 балгача бўлган рейтинг тизимида баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларнинг умумий йиғиндиси энг юқори балларда баҳоланган тақдирда 100 бални ташкил этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ҳақиқатда амалга оширилган ишлар юзасидан бўлим (бўлинма) бошлиғи ҳар бир ходимнинг кўрсаткичларини белгилаб, тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга Махсус комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус комиссия ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан бошлаб 5 иш куни ичида ходимларга берилган якуний баҳони тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолаш натижалари ёки Махсус комиссиянинг қароридан норози бўлган ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорак якуни бўйича юқори натижага эришган ходимлар учун кейинги чорак давомида ҳар ойлик фоизли устамалар Махсус комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ белгиланади. Бунда, жорий йилнинг биринчи чораги учун ойлик фоизли устамалар ўтган йил тўртинчи чоракда эришилган натижалар бўйича тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Умумий 100 баллик рейтинг тизими асосида 75 балдан 100 балгача натижага эришган тиббиёт муассасаси ходимлари ойлик маошига қуйидаги тартибда қўшимча ойлик фоизли устамалар белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тиббиёт ходимларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75 балдан 84 балгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85 балдан 94 балгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95 балдан 100 балгача ойлик маошининг 100 фоизгача миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тиббиёт ходимларидан ташқари бошқа ходимлар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75 балдан 84 балгача ойлик маошининг 25 фоизгача миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85 балдан 94 балгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95 балдан 100 балгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ойлик фоизли устамаларни тўлаш Низомнинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Махсус комиссиянинг тегишли қарори асосида қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғига мувофиқ янги иш бошлаган тиббий олий таълим ташкилотлари битирувчиларига (кейинги ўринларда салоҳиятли ёш шифокорлар деб юритилади) ишга қабул қилинган кундан бошлаб, ойлик иш ҳақи тўловларига махсус ойлик устамалар қўшимча тарзда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи йил учун — 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ойлик қўшимча устамалар тиббиёт ходимларининг лавозим маошига қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тагачани ташкил қилганда — 10 фоиз;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасасида шифо ўрни 5 тадан 10 тагачани ташкил қилганда — 20 фоиз;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт муассасасида шифо ўрни 10 дан юқорини ташкил қилганда — 30 фоиз.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Тиббиёт муассасаси раҳбари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилган ҳолда ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай келгуси ой учун бир штат бирлигида шифокор ҳамда бир штат бирлигида ҳамшира лавозимларида тиббиёт ходимлари кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтирган ҳолда фаолият юритиши учун мослашувчан иш вақти режими бўйича жадвал тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда узайтирилган кундузги стационарга жалб этилган шифокор ҳамда ҳамшираларга ҳақиқатда ишлаган соатига ҳар бир соати учун тўланиши лозим бўлган ойлик қўшимча устамаларнинг фоизига нисбатан тўловлар амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тиббиёт муассасалари ходимларига касбий ва бошқа байрамларда бериладиган мукофот миқдори бир календарь йил мобайнида ҳар бир ходимга икки лавозим маошидан ошмаган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тиббиёт муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан (яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар оқибатларида) моддий ёрдам кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда юқоридаги моддий ёрдам миқдори ҳар бир тайинланган ҳолат учун ходимнинг бир лавозим маошидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Жамғарма ҳисобидан устамалар, байрамларда мукофот пуллари ва моддий ёрдам пулларини тўлаш бўйича қабул қилинган тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғида ҳар бир ходим бўйича тўланиши лозим бўлган маблағларнинг аниқ миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда устамалар бўйича тиббиёт муассасаси раҳбари буйруғининг белгиланган муддатдан кеч қабул қилиниши ходим олиши лозим бўлган устаманинг ушбу Низомда белгиланган муддатдан бошлаб тўланишини истисно этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Тиббиёт муассасаси раҳбарига устамаларни белгилаш, мукофот пуллари ҳамда моддий ёрдам пуллари бериш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки уни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ваколатига эга бўлган юқори турувчи ташкилот раҳбарининг расмий розилиги билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Махсус комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Махсус комиссиянинг қарори асосида тиббиёт муассасаси раҳбари маблағларни сарфлашнинг аниқ мақсадлари, йўналишларини ва унинг миқдорини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Жамғарма маблағлари сарфланиши юзасидан жавобгарлик ва назорат қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тиббиёт муассасаси раҳбарлари ва Махсус комиссия аъзолари Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши учун жавобгардирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички аудит департаменти, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3831, 06.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт муассасаларининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт, фармацевтика ҳамда бошқа ходимларига ойлик фоизли устамалар белгилаш жадвали
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ф.И.О.

Лавозим номи

Лавозим маоши

(муассаса турига берилган тузатиш коэффициентларини ҳисобга олган холда),

сўмда

Тўпланган балл

Белгиланадиган устама фоизи

Белгиланадиган устама миқдори

(сўмда)

1.

А

1

2

3

4

5 = 2 х 4

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

Жами

х

х

х

х

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Агар шахсий ғазна ҳисобварағида ойлик фоизли устама тури бўйича қолдиқ маблағлар жадвал асосида ҳисобланган умумий ойлик фоизли устамалар миқдорини тўлашга етарли бўлмаса, ҳар бир ходимга қолдиқ маблағлар доирасида қуйидаги формулага асосан тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланган ойлик фоизли устамалар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТК = Σ / Q
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:

Тузатиш коэффициенти — ТК;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий ғазна ҳисоб варағида фақат устама тўлаш учун йўналтирилган маблағлар қолдиғи — Q;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган устама умумий миқдори — Σ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир ходим учун белгиланадиган устама миқдори (5-устун) ТК га кўпайтирилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 10/23/3416/0032-сон; 17.04.2025 й., 10/25/3416-1/0353-сон; 07.05.2026 й., 10/26/3831/0463-сон)