Ҳужжат кучини йўқотган 13.10.2008 25.03.1993 йилдаги 157-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.03.1993 йилдаги 157-сон
Дата вступления в силу
25.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 13.10.2008
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ЎҚУВЧИ ЁШЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ВА МОДДИЙ
РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли«Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги Фармонини бажариш ва республика ёшларини фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига мувофиқ тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тўғрисидаги низом ва уларни тайинлаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари талабаларга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига мувофиқ тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тўғрисидаги низом ва уларни тайинлаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика олий ўқув юртлари талабалари учун 1992-93 ўқув йилига 105 та номли, шу жумладан, Беруний номли — 35 та, Ибн Сино номли — 20 та, Навоий номли — 32 та, Улуғбек номли 18 та давлат стипендиялари таъсис этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ҳафта муддат ичида, юқори курсларда таълим олаётган талабаларнинг ҳақиқий сони, ўқитишнинг белгиланган нормативи йўналишидан келиб чиққан ҳолда, давлат стипендияларини олий ўқув юртлари бўйича тақсимланишини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, келгусида давлат стипендияларининг умумий сони ва уларни таълим йўналишлари бўйича тақсимлаш ҳар ўқув йили бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат стипендиялари тўғрисидаги низом ва уларни тайинлаш Тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини аспирант ва талабаларга тайинлаш 1993 йилдан бошлаб, низомларда белгиланган муддатларда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номли давлат стипендияларини талабаларга тайинлаш 1993 йил март ойидан бошлаб, кейинчалик эса ҳар ўқув йили бошида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистоннинг интеллектуал ва маънавий бойлиги ривожига салмоқли ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига таъсис этилган номли стипендиялар тўғрисидаги Низомни ва уларни олий ўқув юртларида тайинлаш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тасарруфида олий ўқув юртлари ва мактаблар бўлган вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олимпиадалар, танловлар, мусобақалар топшириқларининг мураккаблигига, олий ўқув юртларига қабул қилинадиган абитуриентлар билимлари даражасига қўйиладиган талабларнинг мувофиқлигини таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддат ичида, кейинчалик эса ҳар йили, ўқув йили бошида олимпиада, танлов ва мусобақанинг ҳар қайси тўғри учун олий ўқув юртларининг халқаро ва республика беллашувларининг ғолиблари тест ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинадиган мутахассисликлари рўйхатини тасдиқласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини тақдирлаш Тартиби 5-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб, вазирликлар ва идораларнинг ҳисоб-китоблари бўйича, қайд этилган мақсадлар учун зарур бўлган маблағлар ажратишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио эшиттириш компанияси, оммавий ахборот воситалари шахснинг умумий маданияти шаклланишида маънавий қадриятлар ва профессионал тайёргарликнинг катта аҳамиятини кенг ёритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М. Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 25 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
157-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарорига
1-ИЛОВА

Аспирантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг
давлат стипендиялари тўғрисида
низом ва уларни тайинлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ

Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари давлат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтларининг сўнгги ўқув йили аспирантларига — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорига биноан тайинланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аспирантларга тайинланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари квотаси (бешта) давлат илмий-техника сиёсатининг энг муҳим йўналишларига мувофиқ қуйидаги йўналишлар бўйича, ҳар бирига битта стипендия ҳисобидан тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика мустақиллиги ва бозор иқтисодиётига мос ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқончилик саноати мажмуи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергетика, ресурслар, саноат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш ва экология;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот технологиялари ва бошқарув.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар йилнинг бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тақдимномасига биноан, йўналишлар бўйича стипендиялар тақсимотига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун қуйидаги мезонларнинг бажарилиши белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча номзодлик минимумларини «аъло» баҳога топшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат тилини ва камида иккита хорижий тилни билиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро конференцияларда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи илмий нашрларда (камида иккита) илмий мақолалар эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компьютерни билиш;

Ўзбекистон тарихини билиш.

Тиллар, информатика, Ўзбекистон тарихи бўйича билимларга талаб даражаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан белгиланади, шу мақсадда комиссия аспирантларнинг мустақил тайёрланишлари учун махсус дастур ишлаб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига талабгорлар ушбу фанлар бўйича билим даражасини аниқлаш учун махсус синовлар (имтиҳонлар) топширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун номзод кўрсатадиган муассасалар, етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда, номзодлар ишларининг долзарблигини, уларнинг шахсий ҳиссасини, ўтказилган тадқиқотларнинг муҳимлигини олдиндан текширадилар, диссертациялар мавзуси бўйича аспирантлар илмий ахборотларининг оммавий муҳокамасини ташкил қиладилар, уларнинг умумий илмий тайёргарлигини, маънавий-маданий сифатларини баҳолайдилар ва ҳар бир номзод бўйича асосланган хулоса қабул қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Илмий-тадқиқот ишларининг муфассал шарҳлари машинкада ёзилиб, икки нусхада, матнга тегишли кўргазмалар билан бирга муассаса илмий кенгашига дастлабки кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишга қуйидагилар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур соҳа етакчи мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ишлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий маърузалар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий мақолаларининг босма нусхаси, муаллифлик гувоҳномаларининг нусхалари, илмий иш натижаларидан фойдаланиш ҳақидаги далолатномалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишнинг (аннотациянинг) ҳар бир нусхаси юқорида қайд этилган ҳужжатлар билан бирга муқоваланган ёки жилдга жойланган бўлиши керак. Муқовада ёки жилдда ишни тақдим қилаётган муассасанинг номи, талабгорнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, ишнинг номи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа ҳужжатлар, қўшимча чизмалар, схемалар, хариталар, альбомлар, суратлар ва шу кабилар бир нусхада тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Илмий кенгашлар ёпиқ овоз бериш йўли билан, оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий кенгашларнинг қарорлари вазирликлар ва идоралар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ҳақида тавсияномалар жўнатиш учун асос ҳисобланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини аспирантларга тайинлаш, қайси муассасага мансублигидан қатъи назар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стипендияларни тайинлашдан аввал талабгорларнинг махсус ва умумилмий тайёргарлик даражалари ҳамда билимларининг белгиланган мезонларга мос келиши пухта текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи олим ва мутахассислардан иборат махсус танлов комиссияси тузади, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияларига талабгорлар ўртасида саралаш танлови ўтказиш юклатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аспирантларнинг илмий ишларини экспертизадан ўтказади, республика Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда информатика, тил ва Ўзбекистон тарихи бўйича махсус синовлар имтиҳонлар ўтказиш муддатларини белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг танлов комиссияси талабгорларнинг сўнгги танловларини ёпиқ овоз бериш йўли билан ҳал қилади ва ҳар бир ишга овоз беришга қатнашган комиссия аъзоларининг учдан икки қисми маъқуллаб овоз бергандагина номзод аспирантларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тайинлаш учун тавсия қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланган ўринлар квотасидан кўп бўлган тақдирда устунлик кўп овоз олган талабгорларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
(8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари бўлган вазирликлар ва идоралар учун аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақида буйруқларни расмийлаштиришда асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стипендиялар ҳар йили 1 январдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вазирлик ва идораларнинг аспирантларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш ҳақидаги тавсияларини кўриб чиқади ва йилига бир марта, декабрь ойида улар бўйича қарор қабул қилади. Ҳужжатлар 1 октябрдан 31 октябргача қабул қилинади, информатика, чет тиллар, Ўзбекистон тарихи бўйича синовлар (имтиҳонлар) 1 ноябрдан 30 ноябргача топширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари бўлган аспирантларга кўкрак нишонлари ва «Президент стипендиясининг совриндори» гувоҳномаси берилади. Кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар аспирантнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари бўлган аспирантлар ўқишни битирганларидан сўнг уч йил мобайнида ўқишни давом эттириш ва тажриба орттириш учун хорижга жўнатишда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Шахсий режаларни бажармаган ва илмий одоб-ахлоққа риоя қилмаган аспирантлар олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари илмий кенгашлари тавсияларига биноан, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларидан маҳрум қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Баҳоли масалалар, ариза ва шикоятларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўриб чиқади. Уларни кўриб чиқиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарорига
2-ИЛОВА

Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг
давлат стипендиялари тўғрисида
низом ва уларни тайинлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий ўқув юртлари талабаларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорига биноан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси квотаси (ўнта) таълим йўналишлари бўйича ҳар бир йўналишга битта стипендия ҳисобидан тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, ирригация;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техника ва информатика;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббиёт, шу жумладан, доришунослик ва жисмоний тарбия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий мутахассисликлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
физика-математика ва кимё-биология мутахассисликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педагогика;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданият ва санъат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет тиллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси ҳар ўқув йили бошида, таълим йўналишларидаги устуворликларни ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, ўзгаришларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига биноан ўзгариш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини тайинлаш учун қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим тайёргарлигини илмий-тадқиқот (ижодий) ишлари билан уйғунлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
конференция (танлов)ларда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нашр этилган ишлар (асарлар)нинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тил билиш — давлат тилини ва камида иккита чет тилини билиш, мутахассислиги чет тили бўлган айрим ҳолларда яна битта тилни билиш қўшимча равишда талаб қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компьютерни билиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон тарихини билиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тилларни, информатикани, Ўзбекистон тарихини билиш бўйича талаб даражаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар билим даражаларини аниқлаш учун ушбу фанлар бўйича синов (имтиҳон)лар топширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига талабгорлар номзодини кўрсатиш номзодликка талабгорларнинг ўқишдаги ва илмий (ижодий) фаолиятдаги муваффақиятлари оммавий равишда муҳокама қилингандан сўнг, олий ўқув юртлари илмий кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни топширадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
синов дафтарчасидан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деканат, кафедра тавсияномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий (ижодий) иш аннотацияси,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбарнинг фикр-мулоҳазалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий (ижодий) ишга тақриз,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Ҳужжатларнинг ҳар қайси нусхаси жилдга жойланади. Ҳар бир жилд муқовасида тақдим қилаётган муассасанинг номи, талабгорнинг исми ва фамилияси, ишнинг номи кўрсатилган бўлади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш, оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қиладилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий кенгаш қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини тайинлаш ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тавсиянома юбориш учун вазирликлар ва муассасаларга асос бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни йилига бир марта кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжат қабул қилиш муддати 1—10 сентябргача, синов ўтказиш муддати — 1—20 сентябргача, охирги марта кўриб чиқиш муддати — 21—25 сентябргача.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Олий ўқув юртлари талабларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш, идоравий мансублигидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стипендия тайинланишидан аввал талабгорларнинг белгиланган мезонларга мувофиқ билим ва илмий (ижодий) тайёргарлик даражаси пухта синовдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу мақсадда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига талабгорлар орасидан танлаб олиш учун махсус танлов комиссияси тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўналишлар бўйича ишларни кўриб чиқиш учун эксперт гуруҳлари тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
информатика, Ўзбекистон тарихи чет тиллар бўйича имтиҳон комиссияларини ташкил этади, тест топшириқлари ва синов (имтиҳон)лар саволларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия ва эксперт гуруҳларининг иш тартибини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
синов (имтиҳонлар)ни ўтказиш муддати ва жойини, қабул қилиш саналарини ва танлов комиссияси мажлисларини ўтказиш муддатларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Танлов комиссияси номзодларнинг сўнгги танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказади, талабгор ва унинг иши учун овоз беришда иштирок этган комиссия аъзолари учдан икки қисмидан ортиғи овоз берганда номзод талабаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш учун тавсия қилади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар овоз беришдан сўнг талабгорлар сони белгиланганидан кўп бўлса устунлик кўп овоз олган талабгорларга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъати тасдиқлагандан сўнг кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг қарори тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар учун талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари тайинлаш ва пул тўлаш ҳақида буйруқ тайёрлашда асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари талабаларга ҳар йили, бир ўқув йили учун 1 сентябрдан бошлаб белгиланган миқдорга қатъий риоя қилинган ҳолда тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларига сазовор бўлган талабаларга керак нишонлари ва «Президент стипендиясининг совриндори» гувоҳномалари берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар талабаларга улар таълим олаётган олий ўқув юртларида тантанали равишда топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари олий ўқув юртини битиргач, икки йил давомида, агар аспирантура ва уларнинг мутахассислиги тўғри келса, аспирантурага имтиҳонларсиз қабул қилинади, акс ҳолда кириш имтиҳонлари фақат аспирантура мутахассислиги бўйича топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари совриндорлари ўқишни битиргандан сўнг, икки йил мобайнида чет эл аспирантура ва докторантураларида ўқишларини давом эттириш учун юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибида бўлишда имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кундалик дарсларни ўзлаштирмайдиган, ўқув интизоми ва илмий одоб-ахлоқни бузган талабалар олий ўқув юртлари илмий кенгашларининг тавсиясига биноан, стипендияларни тасдиқлаган тегишли вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари асосида ўқув йили давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларидан маҳрум қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Талабаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисидаги ариза ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш муддати 1 ойдан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарорига
3-ИЛОВА

Давлат стипендиялари тўғрисида низом ва уларни тайинлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Беруний, Ибн Сино, Навоий ва Улуғбек, Имом ал-Бухорий номли давлат стипендиялари, қайси мамлакат фуқароси бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси давлат олий ўқув юртлари талабаларига тайинланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 224-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар ўқув йили бошида давлат стипендиялари сонини белгилаш ва уларни таълим йўналишлари бўйича тақсимлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика олий ўқув юртлари бўйича номли стипендияларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, олий ўқув юртларининг таълим ихтисоси ва талабалар сонини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Стипендияларни тайинлашда қуйидаги мезонларни бажариш белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аъло ўқиш ва илмий (ижодий) ишларда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тилларни билиш (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун) — давлат тилини ва иккита чет тилни, мутахассислик чет тили бўлган айрим ҳолларда эса қўшимча яна битта чет тилни билиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тилларни билиш бўйича умумий талаблар даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, олий ўқув юртларининг тиллар бўйича ихтисослашмаган мутахассисликлар учун чет тилларга бўлган талаблар ҳажмида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат номли стипендияларига талабгорлар ушбу фанлар бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ўқиш жойидаги тил кафедраларида махсус суҳбатдан ўтадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат номли стипендияларини тайинлаш учун номзодлар кўрсатиш олий ўқув юртлари илмий кенгашлари томонидан, талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятларини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат номли стипендиясига талабгорлар дастлабки кўриб чиқиш учун илмий кенгашга қуйидагиларни тақдим қиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиҳон дафтарчасидан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деканат, кафедранинг тавсияномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий (ижодий) иш раҳбарининг фикр-мулоҳазаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиллар кафедрасининг суҳбат натижалари ҳақидаги маълумотномаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча ҳужжатлар жилдга тикилган ҳолда тақдим этилади. Муқовада давлат номли стипендиясининг номи, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, факультети, курси, гуруҳи кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Илмий кенгашлар яширин овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз бўйича қарор қабул қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий кенгашларнинг қарорлари олий ўқув юртлари қарашли бўлган вазирликлар ва идоралар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига давлат номли стипендияларини тайинлаш тўғрисида тавсиялар жўнатишда асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар тайинлаш ҳақидаги тавсияларни йилига бир марта кўриб чиқади. Кўриб чиқиш муддати — 1 сентябрдан 10 сентябргача.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори олий ўқув юртлари қарашли бўлган вазирликлар ва идоралар учун талабаларга давлат номли стипендияларини тайинлаш ва тўлаш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштиришда асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий мувофиқ ҳолда тайинланади. Стипендияларни янги муддатга қайта тайинлаш ҳам айнан шу тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабаларга кўкрак нишонлари ва қуйидаги гувоҳномалар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Беруний давлат стипендиясининг совриндори»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ибн Сино давлат стипендиясининг совриндори»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Навоий давлат стипендиясининг совриндори»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Улуғбек давлат стипендиясининг совриндори, Имом ал-Бухорий давлат стипендияси совриндори»;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 224-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар талабаларнинг ўқиш жойида тантанали вазиятда топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабалар ўқишни тугатганларидан сўнг бир йил мобайнида, агар аспирантура ва маълумоти бўйича мутахассислиги бир-бирига тўғри келса, аспирантурага имтиҳонларсиз қабул қилинадилар, акс ҳолда кириш имтиҳонлари фақат аспирантура мутахассислиги бўйича топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат номли стипендияларига сазовор бўлган талабалар ўқишни тугатганларидан сўнг, бир йил мобайнида чет эл аспирантура ва докторантураларида ўқишни давом эттириш учун юборилаётган ёшлар гуруҳлари таркибига киритишда устунликка эга бўлиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизоми ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун талабалар ўқув йили давомида, олий ўқув юртлари тавсияларига биноан, давлат стипендияларини тайинлаган тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан давлат номли стипендияларидан маҳрум қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Талабаларнинг давлат номли стипендияларини тайинлаш бўйича ариза ва шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарорига
4-ИЛОВА

Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт
мусобақаларини ўтказиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарорларига кўра ўтказиладиган республика мусобақаларини — умумтаълим фанлари бўйича мактаб ўқувчилари олимпиадаларини, бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича ўқувчилар танловларини, спортнинг шахсий ва команда турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этишнинг умумий принципларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақаларининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб ўқувчиларининг истеъдодини ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчиларда ўзлари танлаган фанлар ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчиларнинг келажакдаги касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-тарбия жараёнини, ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини такомиллаштириш, улар томонидан қобилиятли ўқувчилар билан мақсадга йўналтирилган индивидуал ишларни ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика олимпиадалари ҳар йили мактабларнинг ΙХ-Х-ХΙ синфлари ҳамда ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Олимпиадаларга киритиладиган умумий таълим фанлари рўйхати, уларни ўтказиш тартиби ва ўтказилиш муддатлари Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олимпиадалар тўрт босқичда ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-босқич — ўқиш жойи бўйича;

2-босқич — туман, шунингдек, ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ва Тошкент шаҳрида;

4-босқич — республика бўйича.

Олимпияданинг биринчи босқичида мактаблар ва билим юртларининг барча ўқувчилари иштирок этишлари мумкин, навбатдаги босқичларда эса фақат олдинги босқичларда I, II, III ўринни эгаллаб, ғолиб бўлганлар қатнашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олимпиадаларнинг барча босқичларида ғолиблар фанлар бўйича ҳам, юқори синф ўқувчилари ўртасида ўқув синфлари (курслари) бўйича ҳам алоҳида-алоҳида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олимпиадалар босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъулият тегишли равишда мактаблар, ҳунар-техника билим юртлари, маҳаллий халқ таълими органлари раҳбарлари, якунловчи тўртинчи босқич бўйича эса Халқ таълими вазирлиги зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ижодкор ёшлар республика танловлари икки гуруҳда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар музика мактаблари ва санъат мактаблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус ўқув юртлари ва махсус музика-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ихтисосликлар рўйхатини ва танловлар шартларини тасдиқлайди:
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болалар музика мактаблари ва санъат мактаблари ўқувчиларининг музика фанлари бўйича танловлари ҳар уч йилда бир марта қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-босқич — туман, шунингдек, ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳар бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ва Тошкент шаҳрида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-босқич — республика бўйича.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танловларнинг биринчи босқичида ўз ўқув юртларидаги ҳисобот концертларида энг катта эътибор қозонган ўқувчилар иштирок этадилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккинчи босқичда ғолиблар (I, II, III ўринлар), учинчи якунловчи босқичда эса танловга тавсия этилган ҳар қайси ихтисослик бўйича фақат биринчи ўринни олган ўқувчилар иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус ўқув юртлари ва махсус музика-бадиий мактаб-интернатлари ўқувчиларининг ижодий танловлари музика ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда бир марта, уч турда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу танловларга саралаб олиш ва юбориш ҳисобот концертлари якунлари бўйича амалга оширилади. Танлов турлари Маданият ва спорт ишлари вазирлиги белгилаган тартибда ўтказилади. Ғолиблар (I, II, III ўринлар) фақат сўнгги тур якунлари бўйича аниқланади.
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқувчиларнинг ижодий танловлари босқичлари ва турларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда ўқув юртларининг раҳбарлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилади.
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Республика спорт мусобақалари ҳар йили спортнинг ҳар хил турлари бўйича умумтаълим мактаблари, ҳунар-техника билим, юртлари ва олимпия резервлари билим юртлари командалари ўртасида, ўқув йили давомида, қуйидаги босқичлар бўйича ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-босқич — ўқиш жойи бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-босқич — туман, шунингдек, ҳудуди туманларга бўлинмаган шаҳарлар бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-босқич — вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ва Тошкент шаҳрида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-босқич — республика бўйича.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт мусобақаларининг ҳар бир босқичи энг кучли спортчиларни саралаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт турлари, мусобақалар ўтказиш муддатлари ва мусобақа дастурлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг биргаликда қабул қилинган қарори билан белгиланади.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ғолиблар (I, II, III ўринлар) спортнинг ҳар бир тури бўйича аниқланади. Спорт мусобақаларини ташкил этиш учун масъулият тегишли равишда мактаблар, билим юртлари, маданият ва спорт ишлари маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари, тўртинчи финал босқичи бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги зиммасига юклатилади.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ғолибларни тақдирлаш халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ўқувчиларини ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш Тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Республика мусобақаларини ўтказиш бўйича барча тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда уларнинг жойлардаги органлари ўз буйруғлари билан ташкилий қўмиталар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмаларни ташкил этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий қўмиталар олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона илмий-услубий ёндашувни таъминлайдилар, жюрилар, ҳакамлар ҳайъати, апелляция комиссиялари ва бошқа тузилмалар таркибини шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар, тестлар ва синов топшириқларини тайёрлашни ташкил этадилар, баҳолаш мезонлари ва якун чиқариш тартибларини тасдиқлайдилар, қатнашчиларнинг мусобақага келиши билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жюри, ҳакамлар ҳайъатлари ғолибларни аниқлайдилар ва олимпиада, танлов ва мусобақалар якунларини протокол қарори билан расмийлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар қатнашчиларининг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқадилар. Комиссияларга, зарурат бўлганда, жюри, ҳакамлар ҳайъатлари қарорларини бекор қилиш ва уларга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ўтказилиш муддатлари ва жойлари тегишли ҳокимликлар билан келишилади, улар қатнашчиларни турар жой, озиқ-овқат билан таъминлашда ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўқувчилар мусобақаларини маблағ билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган сметалар бўйича амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари
бўлган мактаб ва билим юрти ўқувчиларини рағбатлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Рағбатлантириш тўғрисидаги мазкур тартиб умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларнинг расмий халқаро ва республика олимпиадалари, бадиий-ижодий ихтисосликлар бўйича мактаблар, санъат ва маданият билим юртлари ўқувчиларининг танловлари, спорт мусобақалари ғолибларига нисбатан қўлланади ҳамда олий ўқув юртига имтиёзли кириш ва пул мукофотлари олиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Халқаро (1—5-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловлари ва мусобақаларининг индивидуал турларида ғолиб чиққан мактаблар ва билим юртларининг битирувчи ўқувчилари олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Халқаро (1—5-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловлари ва мусобақаларининг жамоа турлари ғолиблари ўз командалари таркибидан — мактаблар ва билим юртлари битирувчиларидан олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш учун уч номзодни белгилайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Халқаро (1—5-ўринлар) ва республика (1-ўрин) шахмат ва шашка турнирлари ғолиблари педагогик кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадаларида (1—3-ўринлар) ғолиб чиққан мактаблар ва билим юртларининг битирувчилари олий ўқув юртларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Халқаро танловлар ва мусобақаларнинг ўтказиш муддатлари тест синовларини ўтказиш куни билан ўқув йили бошланиши ўртасидаги даврга тўғри келиб қолган айрим ҳолларда танловлар ва мусобақалар қатнашчиларини олий ўқув юртларига қабул қилиш алоҳида белгиланган муддатларда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Абитуриентларни олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича қабулга белгиланган квоталардан ана шу тоифа абитуриентлар учун маълум ўринлар сонини ажратади ҳамда олий ўқув юртларига абитуриентлар қабул қилишнинг бошқа қоидаларини ўзгартирмаган ҳолда тест синовлари ўтказиш ва қўшимча имтиҳон топширишнинг аниқ муддатларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолибларини олий ўқув юртларига имтиёзли қабул қилиш олий ўқув юртлари ихтисосликлари билан олимпиада фанлари, танловлар ихтисосликлари, спорт турларининг ихтисос бўйича мос келишига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз олий ўқув юртларига қабул қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги таъсис этадиган махсус гувоҳнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус гувоҳномалар ана шундай имтиёзларга эга бўлган ғолибларга берилади ва бу гувоҳномалар олий ўқув юртига кириш учун зарур ҳужжатлар билан бирга қабул комиссиясига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларнинг ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига улар эришган натижаларни тасдиқловчи дипломни (1—3-ўрин) ёки жюри қарорини (4—5-ўрин) махсус гувоҳнома берилишига асос сифатида тақдим этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги назорат тартибида ғолибларга берилган махсус гувоҳномаларнинг реестри билан битирувчилар рўйхатини тест синовлари ўтказиладиган кундан олдин олий ўқув юртларига абитуриентлар қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Халқаро бадиий-ижодий танловлар, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа биринчилиги мусобақаларининг ғолиблари ўзларининг олий ўқув юртларига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан уч йилгача, республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари эса бу тадбирлар ўтган кундан бошлаб бир йил давомида фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Халқаро (1—5-ўринлар) ва республика (1—3-ўринлар) олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларига спортнинг ҳам индивидуал, ҳам жамоа турлари бўйича дипломлар билан бирга эгаллаган ўринларига мувофиқ белгиланган миқдорларда пул мукофотлари топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ғолибларга пул мукофотлари, ташкилотчилар таъсис этган совринлардан қатъий назар, топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларини моддий рағбатлантириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сметаларида назарда тутилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ғолибларга дипломлар, махсус гувоҳномалар ва пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тантанали вазиятда топширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари олий ўқув юртларига қабул қилинганларидан кейин чет мамлакатлар ўқув юртларига юбориладиган гуруҳлар таркибига имтиёзли кириш ҳуқуқини оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Махсус гувоҳномалар рўйхатдан ўтказилган тартиб рақамига эга бўлиб, қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киради, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида сақланади ва зарур бўлгандагина Маданият ва спорт ишлари вазирлигига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ғолибнинг сурати бўлмаган гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус гувоҳнома йўқолиб ёки яроқсизланиб қолган тақдирда унинг ўрнига дубликат берилмайди.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ғолибларнинг олий ўқув юртларига имтиёзли кириш масалалари юзасидан ариза ва шикоятларини олий ўқув юртларига абитуриентлар қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, бошқа масалалар юзасидан тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кўриб чиқадилар, аризаларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда)