27.12.2021 йилдаги 775-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.12.2021 йилдаги 775-сон
Дата вступления в силу
28.12.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга Ватанга садоқатли, маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол, жисмонан соғлом ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун босқичма-босқич амалга ошириладиган саралаб олиш тадбирлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш учун вазирликлар томонидан қабул комиссияларини ва йўналишлар бўйича кичик комиссияларни ташкил этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар мудофаа ишлари бўлимларига топширадиган ҳужжатлар, мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинадиган ҳужжатлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқишга қабул қилишда ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки саралаб олиш ва тест синовлари тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳамда саралаб олиш жараёнида номзодларга бериладиган имтиёзлар рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантларни ўқишдан четлаштириш асослари ва уларни қайта тиклаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 27 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
775-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан номзодларни (кейинги ўринларда — номзодлар) Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — ОҲТМ) ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантларини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш ҳамда мазкур университет курсантлари (талабалари) ва тингловчиларини ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодлар — ОҲТМга ўқишга кириш учун саралаб олиш тадбирларида қатнашиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (олий маълумотга эга шахслар бундан мустасно), муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи ёки офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-профессионал йўналтириш — ёшларнинг шахсий қизиқишларига, қобилиятларига мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий касбни онгли-асосли танлашига кўмаклашиш бўйича мақсадли йўналтирилган ва режалаштирилган фаолият;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки саралаб олиш — ОҲТМга ўқишга киришга қарор қилган номзодларнинг тегишли маълумотларини, таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғига оид маълумотларни тўплаш ҳамда ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул комиссияси — ОҲТМга ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, шу жумладан, номзодларга маслаҳат хизматлари кўрсатиш мақсадида ҳар йили тузиладиган комиссия;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тест синовлари — ОҲТМнинг таълим йўналишлари ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, номзодларнинг умумтаълим ўқув дастурларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Билимни баҳолаш агентлиги) томонидан ўтказиладиган тадбир.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Курсантларга ўқишини бир вазирлик ва идоралар ОҲТМдан бошқа вазирлик ва идоралар ОҲТМга кўчиришга рухсат этилмайди. Курсантлар ўқишини битта вазирлик ва идорага бўйсунувчи ОҲТМдан ушбу вазирлик ва идора тасарруфидаги бошқа ОҲТМга кўчириш тартиби мазкур вазирлик ва идора раҳбари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. ОҲТМга номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган бутлаш режасига мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Номзодларни ОҲТМга саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Қабул комиссия фаолиятини ташкил қилиш, ОҲТМга ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. ОҲТМда ўқишга саралаб олиш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — масъул вазирликлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ босқичма-босқич амалга ошириладиган саралаб олиш тадбирлари комплексига асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ОҲТМ курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун қуйидаги саралаб олиш тадбирлари босқичма-босқич амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-профессионал йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки саралаб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тест синовлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. ОҲТМга танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номзодлар уч тил — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилидан бирини шахсан танлаган ҳолда тест синовлари топширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. ОҲТМга ўқишга кириш учун номзодлар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. ОҲТМга ўқишга киришдан олдин (дастлабки саралаб олиш даврида) номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) мазкур муассасалар раҳбарияти томонидан улар ўқишни тамомлагандан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортган, контракт шартларини бажармаганлиги ёки содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган, шунингдек, бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳолларда, ҳарбий хизматчини ўқитишга сарфланган бюджет маблағларини қоплаб бериши (моддий жавобгарлик) тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тилхат олинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. ОҲТМга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш учун масъул вазирликлар томонидан ОҲТМ қабул комиссиялари (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қабул комиссиясига ОҲТМнинг бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига масъул вазирликларнинг тегишли таркибий тузилмалари мутахассислари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби масъул вазирликларнинг ички идоравий ҳужжатлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қабул комиссияси раиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул комиссиясининг ишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул комиссиясининг вазифаларини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул комиссияси раиси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қабул йилининг 20 мартигача қабул комиссияси таркибида қуйидаги йўналишлар кесимида кичик комиссиялар тузилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиш бўйича кичик комиссия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойидаги тегишли командир (бошлиқ) номига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги билдирги билан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг (кейинги ўринларда — Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети) «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти (кейинги ўринларда — Ҳарбий алоқа институти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтига (кейинги ўринларда — Ҳарбий тиббиёт институти) ўқишга кириш истагини билдирган, тегишлилигича психология, педагогика ва муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларининг иккинчи босқичини, олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичи ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган талабалар (кейинги ўринларда — талабалар) тегишли олий таълим муассасалари ректорлари номига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризалар олий таълим муассасалари томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тегишли мудофаа ишлари бўлимларига икки кун муддатда юборилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. ОҲТМга ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 31 мартигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза (билдирги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
анкета;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-онасининг ОҲТМга ўқишга киришига розилик хати (вояга етмаганлар учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги ҳужжатлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда, чақирилувчининг қайд этиш гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. ОҲТМга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар — ҳарбий хизматчилар томонидан ўз хизмат ўташ жойидаги кадр (саф) бўлинмасига мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга ўқишга киришга тавсияномалар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга — ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга — тегишли масъул вазирликларнинг ҳудудий органи ёки ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) аттестация комиссияси йиғилиши баённомасидан кўчирма);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли масъул вазирликларнинг ҳудудий органи ёки ҳарбий қисм (муассаса) томонидан берилган тавсиянома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Низом 15-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган талабалар томонидан олий таълим муассасалари жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўлимларига ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли босқичда ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рейтинг дафтарчаси нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
191. Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бакалавриат босқичининг «Қўшинларнинг тактик қўмондонлиги (чегара қўшинлари)» таълим йўналиши бўйича ўқишга номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ саралаб олинади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Ҳарбий-профессионал йўналтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Офицер касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлаш кўникмасини шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам бериш ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
офицерлар хизматининг ижтимоий мазмуни ва ўзига хослигини очиб бериш, шу асосда ёшларнинг офицер — Ватан ҳимоячиси касбининг юксак масъулиятини тўғри тушуниши ва англашига эришиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга киришга қарор қилган фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг истеъдоди, қобилиятларини ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга кирувчи номзодларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларига, психологик хусусиятларига, умумжисмоний ва умумтаълим тайёргарлик даражасига, соғлиғига қўйиладиган талабларни тушунтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга ўқишга киришга энг иқтидорли, ҳар томонлама баркамол, тайёргарлик кўрган ва Ватанга садоқатли ёшларни жалб этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳарбий-профессионал йўналтириш ОҲТМга ўқишга киргунга қадар йил давомида ўтказилади ва ушбу босқичда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи ёшларнинг фахрийлар, масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари, ҳарбий қисм (муассаса) ҳамда ОҲТМнинг вакиллари билан учрашувлари ва давра суҳбатлари ўтказилади. Бунда уларга офицер касби, ОҲТМга тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари, мудофаа ишлари бўлимлари ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ОҲТМга қабул қилиш тартиби, ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар, ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи ахборот-маълумотлар бурчаклари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий-профессионал йўналтиришнинг асоси ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш доирасида маърузалар ўқилади, суҳбатлар ўтказилади, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ва давлат музейларига, ҳарбий қисмларга (муассасаларга), ОҲТМга экскурсиялар уюштирилади ҳамда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳамда ОҲТМ билан таништиришни назарда тутувчи бошқа тадбирлар ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицер касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш ишлари тегишли таълим муассасалари, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликда, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларини фаол жалб этган ҳолда масъул вазирликлар томонидан амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида уларга касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий касбни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касбга доир маслаҳатлар таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари томонидан берилади, тайёрлаш жараёнида номзодларнинг шахсий фазилатларига, қобилиятларига ва ОҲТМда ўқишга маънавий-психологик тайёргарлик даражаси баҳоланади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маслаҳатлар бериш жараёнида номзодларнинг хоҳиш-истаклари ва қобилиятлари чуқур ўрганилади, уларнинг ОҲТМга кирувчи шахсларга қўйиладиган талабларга мослик даражаси аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ҳарбий хизматчиларни ОҲТМга ўқишга киришга тайёрлаш масъул вазирликлар ҳудудий органларининг бошлиқлари, ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) раҳбарлигида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Масъул вазирликлар жойларда ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини, ОҲТМнинг расмий веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгилаб турилишини назорат қилади ҳамда тегишли ОҲТМдаги таълим жараёни, уларга кириш шартлари ҳақида маълумот бериш мақсадида нашр этилган буклетлар ва плакатлар ҳудудий органлар ҳамда ҳарбий қисмларга (муассасаларга) етказилишини ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. ОҲТМга ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМдаги ҳаёт, турмуш ва ўқишнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида плакат, буклет, фильм ва видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) тарқатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ОҲТМ вакилларининг чиқишларини ташкил этиш, ОҲТМ тўғрисидаги фильмларни намойиш этиш, маърузалар ва очиқ эшиклар кунларини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий стажировкалар, ишлаб чиқариш амалиётлари, таътиллар даврида ОҲТМдаги доимий ва ўзгариб турувчи таркибнинг ҳарбий хизматчилар ва фуқаро ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ҳарбий қисмларга (муассасаларга) ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маънавият ва маърифат марказлари, маданият марказларида ОҲТМдаги ҳаёт, ОҲТМга қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ОҲТМга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларида (қўшин турларида) офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи кўргазмали, ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати, ОҲТМдаги таълим жараёни тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш, шунингдек, фахрийлар ва ОҲТМнинг вакиллари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчилар билан офицер касби тўғрисида якка тартибда тушунтириш суҳбатлари ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишлар самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари ҳамда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари зиммасига ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро ёшлар орасидан ОҲТМга номзодларни саралаб олиш ишларини ташкил этиш, уларни офицерлар таркибига қўйиладиган талаблар билан таништириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги таълим муассасаларининг аълочи битирувчилари билан йиғинлар, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМда ўқиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни фуқаро ёшларга етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида таълим муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасалари ўқитувчилари билан ҳарбий-профессионал йўналтириш масалалари бўйича ҳар йилги ўқув-методик йиғинлар ўтказиш;
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича ишларни олиб боришда таълим муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига ёрдам бериш, таълим муассасаларини офицерлик касбларига бағишланган стендлар билан жиҳозлаш;
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул вазирликларнинг ҳудудий органларида ОҲТМдаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазма материалларини, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ОҲТМга киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларида (қўшин турларида) офицерлар таркибида ҳарбий хизматни ўташнинг хусусияти ва ўзига хос жиҳатлари тўғрисида маълумот берувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларида (ташкилотларида) фуқаро ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш тадбирларида мудофаа ишлари бўлимлари вакилларининг бевосита иштирокини таъминлаш;
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро ёшларнинг маънавият ва маърифат марказларига, жойлардаги тарихий, ҳарбий-ватанпарварлик музейларига ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Давлат музейига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлар таркибининг ҳарбий хизмати, ОҲТМдаги ҳаёт тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий мутахассисликни онгли равишда танлашда ёшларга ёрдам бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Республиканинг психология, педагогика ва муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда олий тиббий таълим муассасалари ректорларига ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар орасидан ОҲТМга номзодларни танлаш ва офицерлик касбининг шарафли эканлигини тарғиб этишга қаратилган ишларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасаларида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар, ҳарбий хизматнинг шартлари ва ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот материалларини жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мунтазам равишда ОҲТМга экскурсиялар уюштириш, ОҲТМ курсантлари ва олий таълим муассасалари талабалари орасида давра суҳбатлари, танловлар ташкил этиш, таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Дастлабки саралаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Соғлиғи, умумжисмоний тайёргарлиги ва индивидуал психологик хусусиятларига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ғоявий-маънавий барқарор, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки саралаб олишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Қуйидагилар дастлабки саралаб олишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларга тегишли ҳужжатларни ва уларни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), офицерлик касбини танлашининг сабабларини, асосларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг соғлиғини ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини ҳар томонлама, холисона баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга кирувчи номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Дастлабки саралаб олиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро ёшлар (талабалар) учун — яшаш жойидаги (олий таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги) мудофаа ишлари бўлимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий органларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчилар учун — хизматни ўташ жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ва масъул вазирликларнинг ҳудудий органларида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Дастлабки саралаб олиш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда суҳбатлашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
индивидуал-психологик ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий кўрикдан ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саралаб олиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга туширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Дастлабки саралаб олиш тадбирлари қуйидаги икки босқичда ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи босқич фуқаро ёшлар (талабалар) учун — мудофаа ишлари бўлимларида, ҳарбий хизматчилар учун — хизматни ўташ жойида 1 февралдан 31 мартга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
(36-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда суҳбатлашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш (талабалар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, ҳарбий хизматчилар бундан мустасно);
(36-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) иккинчи босқич фуқаро ёшлар (талабалар) ва ҳарбий хизматчилар учун — мудофаа ишлари бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббий муассасаларида 1 апрелдан 20 майгача (шу куни ҳам) амалга оширилади ҳамда ушбу босқичда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
(36-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
индивидуал-психологик ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якуний тиббий кўрикдан ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтига кириш истагини билдирган номзодлар билан учувчилар таркибининг ўзига хос талабларидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча равишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражаси бўйича мазкур Низомга 6-иловада келтирилган методикага мувофиқ текшириш ўтказилади.
(36-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки саралаб олиш тадбирларида иштирок этадиган номзодлар сони чекланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларни таҳлил қилиш, номзодлар тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини баҳолаш усули билан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларни тушуниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бурчни ҳис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодлар томонидан хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарликда эришилган натижалар ҳисобга олинади.
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, офицер бўлиш хоҳишининг онгли қабул қилинганлиги, асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки саралаб олиш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар (31 мартгача (шу куни ҳам)) амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), офицерлик касбини танлашнинг сабаблари, асосларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш ва хорижий тилни эгаллаганлик даражасини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суҳбат давомида ОҲТМга кирувчиларга қўйиладиган талаблар, бериладиган имтиёзлар ва бошқа масалалар номзодларга етказилади. Номзодлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
391. ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган номзодларнинг ягона базаси ҳар йил 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билимни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритилади.
(391-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар номзод ўқишга қабул қилингандан сўнг расмийлаштирилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Якка тартибдаги суҳбат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро ёшлар (талабалар) билан — мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчилар билан — масъул вазирликларнинг ҳудудий органлари бошлиқлари, ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) томонидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги суҳбат номзодлар ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Номзодларнинг бирламчи тиббий кўриги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзодларнинг ОҲТМда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Индивидуал-психологик ўрганиш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида 1 апрелдан 20 майгача (шу куни ҳам) қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомга 8-иловада келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига республиканинг етакчи олий таълим муассасаларидан тегишли мутахассис-психологлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга кириш учун тавсия этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга кириш учун тавсия этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Психологик тест синови натижалари бўйича ОҲТМга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан мазкур Низомга 9-иловада келтирилган методикага мувофиқ 1 апрелдан 20 майгача (шу куни ҳам) ўтказилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш синовларидан ўтмаган номзодлар дастлабки саралаб олишнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Номзодларнинг якуний тиббий кўриги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якуний тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича номзоднинг ОҲТМда ўқишга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар тест синовларига қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг рўйхатлари мазкур Низомга 9а-иловага мувофиқ шаклда мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан 1 июнга қадар ОҲТМ қабул комиссиясига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ қабул комиссияларига тақдим этилаётган рўйхатларнинг тўғри, аниқ ва ҳаққонийлигига жавобгарлик масаласи шахсан мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари ҳамда ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) зиммасига юкланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
471. Дастлабки саралаб олиш тадбирларининг барчасида иштирок этмасдан муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганлиги сабабли ҳарбий хизматдан бўшатилган номзодларнинг йиғмажилдлари ушбу ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм (муассаса) рўйхатидан чиқарилган куни уларнинг яшаш (ҳарбий ҳисобга қўйиш) жойидаги мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи номзод танлаган ОҲТМ қабул комиссияси котиби билан ушбу номзодларни иштирок этмаган дастлабки саралаб олиш тадбирларида қатнашишини таъминлайди.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Саралаб олиш тадбирлари натижаларидан норози бўлган номзодларнинг шикоятлари қабул комиссияси раисининг буйруғи билан кичик комиссиялар ишида қатнашмаган беш нафар мутахассисдан иборат таркибда шакллантириладиган апелляция комиссиясида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоятлар апелляция комиссиясига натижалар эълон қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилиши керак. Апелляция комиссияси шикоятларни улар тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида, мурожаат қилган номзодлар хоҳишига кўра — уларнинг иштирокида кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссияси томонидан шикоятларни кўриб чиқишда ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш, якка тартибда суҳбатлашиш, индивидуал-психологик ўрганиш ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш тадбирларининг тўғри ўтказилганлиги, жавобларнинг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлиги ўрганилади ҳамда унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
натижаларни ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли қарор дарҳол номзодларга етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссияси қарори комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган баённомада расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Бирламчи ёки якуний тиббий кўрик натижаси бўйича чиқарилган хулосадан норози бўлган номзодлар судга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларга бериладиган имтиёзлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ОҲТМга ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркиби фарзандлари ажратилган беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг амалдаги контракт бўйича хизмат қилаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркиби ҳамда ходимлари фарзандлари ажратилган икки фоизли квота асосида ОҲТМга курсантларнинг умумий қабул сони доирасида ўқишга кириш ҳуқуқига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ярадор бўлиши натижасида ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари ОҲТМга танловсиз қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. «Илғор сержант» номинациясида республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар ОҲТМга тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлари мавжуд бўлган тақдирда, ОҲТМга ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейларини имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга таркибида «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича ОҲТМга тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
531. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи битирувчиларига ОҲТМга ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида балл шаклида имтиёз берилади.
(531-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
532. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сон қарорига мувофиқ «Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзоларига ОҲТМга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёз берилади.
(531-532-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 июлдаги 359-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
533. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сон қарорига мувофиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда фаоллик кўрсатган, натижалари билан бошқаларга ўрнак бўлган волонтёрларга Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири тавсияномасига асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга киришда ўзлари тўплаган балларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади.
(533-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 181-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 09/26/181/0382-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни эгаллаган шахслар уч йил муддат давомида амал қилувчи ихтисослик фани бўйича сертификат асосида ОҲТМга тест синовларида имтиёз сифатида максимал балл тўплаган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолиблари ОҲТМ қабул комиссиясининг қарори билан ОҲТМга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарорига мувофиқ ОҲТМга курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача қабул квоталари ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари ОҲТМга белгиланган қабул квотасидан ташқари тест синовларисиз ўқишга қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга белгиланган қабул квоталаридан ташқари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
561. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия ОҲТМга белгиланган қабул квоталаридан ташқари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимлари фарзандлари ажратилган икки фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардияси ОҲТМга Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар.
(561-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва касбий таълим муассасаларининг ўқувчилари ОҲТМ қабул комиссиясининг қарори билан тегишли йўналиш бўйича ва белгиланган қабул квотаси доирасида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Номзодлар бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 50 — 57-бандларида кўрсатилган имтиёзларнинг икки ва ундан кўпига эга бўлган ҳолларда, энг юқори натижа берувчи имтиёз қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган номзодларнинг ягона базаси ҳар йил 1 июнга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Билимни баҳолаш агентлигининг махсус ахборот тизимига киритилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Чет тилини билиш бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат тақдим этганларга чет тили фанидан тўплаш мумкин бўлган максимал балл қўйилади ҳамда улар чет тили фанидан тест синови топширмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган номзодларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда кириш тест синовларида ушбу умумтаълим фанидан белгиланган максимал баллга мутаносиб балл берилади ҳамда улар ушбу фандан тест синови топширмайди.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Номзодлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. ОҲТМга тест синовлари ўтказиш мазкур Низомнинг 64 — 71-бандларида белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби асосида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. ОҲТМда тест синовлари республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда, ҳар йили июль-август ойларида номзодлар танлаган ҳудудларда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Қабул комиссияси ОҲТМга ўқишга кириш учун мурожаат қилган ва дастлабки саралаб олиш босқичида натижаси ижобий баҳоланган, саралаб олишда иштирок этувчи номзодлар ҳақидаги маълумотларни қабул йилининг 5 июнига қадар (шу куни ҳам) Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритади, номзодларнинг онлайн рўйхатдан ўтишларини ҳамда тест синовларида қатнашишларини таъминлайди.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Номзодларга ОҲТМга ўқишга кириш бўйича рўйхатдан ўтишда тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдоридаги тўлов ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Билимни баҳолаш агентлиги тест синовлари тўлиқ якунланган куннинг эртасига ОҲТМга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган номзодлар натижаларини қабул комиссиясига тақдим этади, ўз навбатида, қабул комиссияси ОҲТМга саралаб олиш тадбирларини ўтказади, ўқишга тавсия этилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни икки кун муддатда Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этади.
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга ўқишга тавсия этилган номзодлар олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМга ўқишга тавсия этилмаган номзодлар республика олий таълим муассасаларига танланган йўналишлар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда танловда иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Тест синовлари топшириқлари умумтаълим фанлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. ОҲТМнинг таълим йўналишларига мос тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари масъул вазирликлар томонидан Билимни баҳолаш агентлиги билан биргаликда белгиланади ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларига тест синовлари бўлиб ўтишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Ўқишни Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида давом эттириш истагини билдирган талабалар тегишли равишда таълим йўналишидаги 5 та фандан иборат мажмуа бўйича тест синовини топширади. Фанлар мажмуаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институти томонидан ҳар йил февраль ойи якунига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган фанлар мажмуаси ва фанлар бўйича ўқув дастурлари тест топшириқларини шакллантириш учун Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тест топшириқлари Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институти томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар томонидан Билимни баҳолаш агентлигида тузилади ва экспертизадан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тест топшириқлари китобидаги ҳар бир фан 20 та топшириқни ўз ичига олади. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 100 та саволга 3 соат 20 дақиқа вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-§. ОҲТМга қабул қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. ОҲТМга номзодлар ўқув йили учун ОҲТМни бутлаш режасига қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларга эга бўлган номзодлар учун ОҲТМга белгиланган қабул квотадан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Номзодлар ОҲТМга Билимни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида ўқишга қабул қилинади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда, ОҲТМ қабул комиссияси уларни ўқишга қабул қилиш бўйича саралаб олишнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. ОҲТМ қабул комиссияси тест синовлари натижалари эълон қилингандан кейин беш кунлик муддатда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. ОҲТМга ўқишга қабул қилиш жараёнида Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг (талабалар бундан мустасно) тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тест синовлари натижаларига кўра Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ҳарбий алоқа институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт институтида ўқишни давом эттириш истагини билдирган талаба номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда улар орасида биринчи икки фандан тест натижалари юқори бўлган талаба номзод қабул қилинади, шунда ҳам баллар тенг бўлиб қолган тақдирда, олий таълим муассасасида таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси юқори бўлган талаба номзод ўқишга қабул қилинади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. ОҲТМ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни ОҲТМга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар номзодларни ОҲТМга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ОҲТМ кадрлар бўлимлари томонидан 5 кун ичида тегишли идораларга юборилади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. ОҲТМ томонидан ўқишга қабул қилинган номзодлар ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини чақиртириш бўйича тегишли мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) сўровнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМнинг сўровномасига асосан ўқишга қабул қилинган номзодлар ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатларининг йиғмажилдлари мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисмлар (муассасалар) томонидан тегишли ОҲТМга юборилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Номзодларни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар тегишли ОҲТМда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Курсантларни ўқишдан четлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Курсант ОҲТМдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) соғлиғининг ҳолатига кўра (ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига асосан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги (академик қарздорлиги) сабабли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) интизомсизлиги сабабли (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этмаганлиги ёки махсус талабларга жавоб бермаганлиги, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан);
(80-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги сабабли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ўз хоҳишига кўра.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Соғлиғининг ҳолатига кўра курсантлар ҳарбий-тиббий комиссиянинг ОҲТМда таҳсил олишга яроқсиз деб топиш тўғрисидаги хулосасига асосан ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаларига асосан Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ҳарбий тиббиёт институти ва Ҳарбий алоқа институтида таҳсил олишга яроқсиз деб топилган курсантлар ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариладилар ва дастлаб ўқишга кирган олий таълим муассасаларига ўқишни давом эттириш учун юбориладилар.
(81-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси ОҲТМга келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида таҳсил олишга яроқсиз деб топилган курсантнинг бўлинма командири ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни ОҲТМ бошлиғига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Бир ёки бир нечта фанлар бўйича ўтказилган якуний назоратларни муваффақиятли топшира олмаган (якуний назоратга қўйилмаган) ва академик қарздорлигини белгиланган муддатларда бартараф этмаган, бир ёки бир нечта фанлар бўйича ўтказилган якуний давлат аттестацияларини муваффақиятсиз топширган курсантлар фанларни ўзлаштирмаганлиги сабабли ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Топширилган якуний назоратлар натижалари, ўқув семестри ёки йили якунлари бўйича фанларни ўзлаштирмаган деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштиришга доир расмийлаштирилган тақдимнома бўлинма командири томонидан уч кун муддатда ОҲТМ ўқув бўлими билан мувофиқлаштирилган ҳолда ОҲТМ Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Курсантни академик қарздорлиги учун ОҲТМда ўқишдан четлаштириш масаласи беш кун муддат ичида ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида четлаштиришга доир тақдим этилган материаллар, фанлар бўйича якуний назорат қайдномаларига асосланган тарзда, фанларни ўзлаштирмаган курсант иштирокида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва курсантни фанларни ўзлаштирмаганлиги учун ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан қарор қабул қилинган тақдирда, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланган ушбу қарор ва ОҲТМ Илмий кенгашининг баённомасидан кўчирма, фанлар бўйича якуний назорат қайдномалари ва шу каби бошқа материаллар бир кун ичида масъул вазирликлар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. Контракт шартларини бажармаган, ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этмаган, ҳарбий интизомни тизимли равишда қўпол бузиб келган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган курсантлар интизомсизлиги туфайли ОҲТМда ўқишдан четлаштириладилар.
(85-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар курсантга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган ёки унинг айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмасдан, олдин жиноий иш тўхтатилган ёхуд терговга қадар текширув материаллари бўйича жиноий иш қўзғатиш рад этилган бўлса, уни ОҲТМдан четлаштириш ёки ОҲТМда қолдириш тўғрисидаги қарор ОҲТМ Илмий кенгашининг қарорини ҳисобга олган ҳолда ОҲТМ бошлиғи томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қарор қонуний кучга кирган суд ажрими ёки ҳукми, тергов ёки дастлабки тергов органининг қарори келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддатда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Ўқув бўлинмаси командири ОҲТМ бошлиғига курсант содир этган ножўя хатти-ҳаракатлар, тартиббузарликлар ҳақида қўмондонлик поғонаси бўйича бир кун ичида билдирув беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ бошлиғи ўқув бўлинмаси командирининг билдирувини олиши билан ушбу ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилишини ташкил этади. Хизмат суриштирувини ўтказиш вазифаси ОҲТМнинг терговга қадар текширувни ўтказувчи мансабдор шахсларидан бирига топширилади. Хизмат суриштирувининг натижалари уч кун ичида ОҲТМ Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Курсантни интизомсизлиги учун ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласи ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида хизмат суриштируви материалларига асосланган ҳолда, курсант иштирокида беш кун ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори бир кун ичида баённома билан расмийлаштирилади ва курсантни интизомсизлиги учун ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришга қарор қилинган бўлса, ОҲТМ Илмий кенгаши йиғилишининг баённомасидан кўчирма ва хизмат суриштируви материалларининг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87. Курсантлар ўзларига боғлиқ бўлмаган асосли сабаблар (оилавий шароитларига кўра, яъни яқин қариндошларининг оғир касалликка чалинганлиги, оиласи табиий офатга дучор бўлганлиги, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётганлиги ёки тегишли идоралар томонидан тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома расмийлаштирилмаганлиги ёки мазкур ҳуқуқдан маҳрум қилинганлиги ва бошқалар) туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис ОҲТМдан ўқишдан четлаштирилади.
(87-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазиятни тасдиқловчи материаллар олингандан сўнг бир кун ичида ўқув бўлинмаси командири курсантни ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласини ОҲТМ Илмий кенгашининг муҳокамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласи тақдим этилган тегишли материалларга асосланган ҳолда, ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида ўқишдан четлаштирилаётган курсант иштирокида беш кун ичида муҳокама этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилиб, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қароридан кўчирма ва курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришга доир материалларнинг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
88. Суд қарорига кўра ОҲТМга ўқишга кириш учун ўтказиладиган дастлабки саралаб олиш ва тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар талабларини бузганликда айбдор деб топилган курсант кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги сабабли ОҲТМда ўқишдан четлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
89. Курсантга нисбатан кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги бўйича суд қарори келиб тушганда, ўқув бўлинмаси командири қонуний кучга кирган суд қарори ва курсантни тавсифловчи ҳужжатларни уч кун ичида ОҲТМ Илмий кенгаши муҳокамасига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Курсантни суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги учун ОҲТМда ўқишдан четлаштириш масаласи ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида курсант иштирокида беш кун ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори бир кун ичида баённома билан расмийлаштирилиб, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қароридан кўчирма ва қонуний кучга кирган суд қарорининг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90. Маълум бир сабабларга кўра ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсантлар ўз хоҳишига кўра ОҲТМдан ўқишдан четлаштириладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсант сабабларини кўрсатган ҳолда, ўз хоҳишига кўра уни ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришни сўраб, ОҲТМ бошлиғига қўмондонлик поғонаси бўйича билдирув беради. Курсант томонидан ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштириш тўғрисида билдирги ёзилгандан сўнг ўқув бўлинмаси командири бир кун ичида курсантни ўз хоҳишига кўра ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласини ОҲТМ Илмий кенгашининг муҳокамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштириш масаласи тақдим этилган тегишли материалларга асосланган ҳолда, ОҲТМ Илмий кенгашининг йиғилишида ўқишдан четлаштирилаётган курсант иштирокида беш кун ичида муҳокама этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилиб, ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қароридан кўчирма ва курсантни ОҲТМдан ўқишдан четлаштиришга доир материалларнинг нусхаси бир кун ичида тегишли вазирликлар ва идоралар марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. ОҲТМ курсантларини ўқишдан четлаштириш мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ схема асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйи босқичларда — ОҲТМ бошлиғининг буйруғи билан тегишли вазирлик раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосари билан келишилган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирув босқичида — тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг буйруғи билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган, ўқишнинг иккинчи йили бошланмасдан ОҲТМдан четлаштирилган, ўқишдан четлаштирилган вақтда чақирув ёшига етган ва бўшаш ҳуқуқига эга бўлмаган курсантлар муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳарбий қисмларга жўнатилади. Чақирув ёшига етмаган шахслар ҳарбий ҳисобга қўйиш учун яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Четлаштирилган вақтда чақирув ёшига етган ва бўшаш ҳуқуқига эга бўлмаган курсант ОҲТМ курсантлари рўйхатидан четлаштириш тўғрисида ОҲТМ бошлиғининг буйруғи чиқарилгандан кейин уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг тегишли фармойишига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳарбий қисмга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
93. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантлар (интизомсизлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги сабабли ва ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) контракт бўйича ҳарбий хизматнинг оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб лавозимларда контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган, ўз хизматини давом эттириш истагини билдирган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (интизомсизлиги, соғлиғининг ҳолатига кўра, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги сабабли ва ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) сержантлар таркибида контракт асосида хизмат ўташ учун юборилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
94. Курсант ўқишдан четлаштирилганда, унга (ота-онаси ёки ҳуқуқий васийсига уларнинг аризаси билан) шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари бир кун ичида ҳарбий ҳисобда туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95. ОҲТМдан четлаштирилган курсантларни ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига асосан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
96. Битирув босқичида таҳсил олаётган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш тегишли вазирлик ва идора марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантни ОҲТМдан четлаштириш бўйича ОҲТМ бошлиғининг тавсияномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ бошлиғи томонидан тасдиқланган ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгаши йиғилишининг баённомасидан кўчирма. Баённомада ОҲТМда ўқишдан четлатилаётган курсантнинг тўлиқ биографик маълумоти (туғилган жойи ва санаси, миллати, оилавий аҳволи, ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилган жойи, муддатли ҳарбий хизматни ўтагани ва унга ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси берилган ёки берилмагани ҳақида маълумот, қайси мутахассислик бўйича ўқиётганлиги, ота-онасининг яшаш манзиллари, уларнинг қаерда ва ким бўлиб ишлаши тўғрисида маълумот), курсантни ўқишдан четлатиш учун асос бўлаётган ҳолатлар кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантни ўқишдан четлатиш учун асос бўлаётган ҳолатлар бўйича бошқа ҳужжатлар нусхалари (курсантлар взводи командирининг батальон командири ва ОҲТМ бошлиғининг ўқув ишлари (ўқув ва илмий ишлар) бўйича ўринбосари томонидан тавсия қилинган билдиргиси, касаллик тўғрисидаги гувоҳнома, академик қарздорлиги тўғрисида маълумотнома, хизмат тавсифномаси, хизмат варақасидан кўчирма, курсантнинг ўқишни хоҳламаслиги тўғрисида ёзган билдируви (ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилаётган ҳолларда), хизмат суриштируви материаллари, суд ҳукми ва қарорларидан нусха ва бошқалар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси тайёрланади ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи имзолангандан сўнг унинг кўчирмаси ижро этиш учун уч кун ичида ОҲТМга, ҳарбий ҳисобга қўйиш учун тегишли мудофаа ишлари бошқармасига (бўлимига) ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
97. ОҲТМ бошлиғи тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг курсантни ОҲТМ рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғига асосан уч кун ичида ушбу курсант билан тузилган шартномани бекор қилади, ҳарбий хизматчини (ҳарбий хизматга мажбур шахсни) таъминотнинг барча турларидан озод қилади, ОҲТМ шахсий таркиби рўйхатидан чиқаради ва хизматини давом эттириш учун тайинланган ҳарбий қисмга (ҳарбий ҳисобга қўйиш учун турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимига) юборади. Шунингдек, ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди билан бирга академик маълумотнома ва ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасининг кўчирмалари ҳам йўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Курсантлар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
98. Курсантлар ўқишини қайта тиклашга мазкур Низомнинг 80-банди «а», «б» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган асослар (соғлиғининг ҳолатига кўра, фанларни ўзлаштира олмаганликлари ва ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги туфайли) билан ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантларга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ курсантларини ўқишга қайта тиклаш мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи босқичнинг иккинчи семестри ва ундан юқори босқичларда таҳсил олиш давомида ОҲТМда ўқишдан четлаштирилган шахслар (интизомсизлиги, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги туфайли ва ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилган собиқ курсантлардан ташқари) ўзлари таҳсил олган ОҲТМга тегишли ўқув семестри бошлангунга қадар рўйхатдан чиқарилгандан сўнг олти ойдан кам бўлмаган ва уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган муддат ичида ҳарбий қисм командирининг тавсиясига кўра қўшинлар сафида бенуқсон хизмат ўтаганлик шарти билан (ҳарбий ҳисобга киритилган жойдаги мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тавсиясига кўра, иқтисодиёт тармоқларида виждонан меҳнат қилганлик шарти билан), шахсан ёзган ариза (билдирги)сига асосан ўқишга қайта тикланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
99. Биринчи босқичнинг биринчи семестрида таҳсил олиш давомида (биринчи семестр якуни бўйича имтиҳон сессиясини тўлиқ топширмаган ҳолда) ОҲТМда ўқишдан четлаштирилган курсантлар ўқишга қайта тикланмайди. Улар ўқишга фақат умумий қоидаларга асосан қабул қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
100. Курсантлар ўқишини қайта тиклаш курсантлар сафидан четлаштирилганига олти ойдан уч йилгача бўлган муддатда, тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси учун масъул ўринбосарининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101. Қуйидаги ҳолатлар курсантнинг қайта тиклаш ҳақидаги ариза (билдирги)сига рад жавоби бериш учун асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантнинг интизомсизлиги, суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузган деб топилганлиги туфайли ёки ўз хоҳишига кўра ўқишдан четлаштирилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсант биринчи босқичнинг биринчи семестрида (биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда) ўқишдан четлаштирилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқишдан четлаштирилган курсант рўйхатдан чиқарилган санадан ўқишга қайта тиклаш сўралаётган тегишли ўқув семестри бошлангунга қадар олти ойдан кам ёки уч йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига ОҲТМ курсанти лавозимида ҳарбий хизматни ўташ бўйича белгиланган ёш чегарасидан ўтган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчи (фуқаро)нинг ўқишини қайта тиклаш бўйича ариза (билдирги)сига рад жавоби берилган тақдирда, уни кўриб чиқиш учун белгиланган муддатда ариза (билдирги)да кўрсатилган манзилга ариза (билдирги)ни кўриб чиққан мансабдор шахс ёки у ваколат берган шахс томонидан жавоб хати йўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
102. ОҲТМ курсантларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризалар (билдиргилар)ни топшириш ва кўриб чиқиш йилда бир маротаба 1 июлдан 20 июлга қадар амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим қилинган қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар тўплами ва ариза (билдирги)лар ОҲТМ бошлиғи, тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йили 20 июлдан 10 августга қадар қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
103. Ўқишини қайта тиклаш истагини билдирган фуқаро яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлими орқали белгиланган муддатда мазкур Низомга 13-иловада қайд этилган ҳужжатларни расмийлаштириб, ОҲТМга тақдим этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104. Курсантлар ўқишини қайта тиклаш ҳақидаги ариза (билдирги)лар ариза берувчилар тақдим этган ҳужжатлар билан бирга ОҲТМ илмий кенгашининг муҳокамасига кенгаш котиби томонидан тақдим этилади. ОҲТМдан ўқишдан четлаштирилган шахсларни ўқишга тиклаш масаласи тақдим этилган ҳужжатлар асосида ОҲТМ Илмий кенгаши йиғилишида, ариза берувчилар иштирокида кўриб чиқилади. ОҲТМ Илмий кенгашининг қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҲТМ Илмий кенгашининг баённомасидан кўчирма ва ўқишга тиклаш учун тайёрланган ҳужжатлар нусхаси тегишли вазирлик ва идора марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органига юборилади. Ўқишга тиклашга доир ҳужжатлар тегишли вазирлик ва идора марказий аппаратининг ОҲТМ билан ишлаш органи томонидан ўрганиб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг курсантни ўқишга тиклаш ва ОҲТМ курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси тайёрланади ҳамда қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари курсантни ўқишга тиклаш ва ОҲТМ курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқни имзолагандан сўнг унинг кўчирмалари ижро этиш учун ОҲТМга ҳамда ўқишга тикланган шахсга ёзма кўрсатма расмийлаштириб бериш ва унинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини ОҲТМга йўллаши учун ҳарбий хизматчи (фуқаро)ни ўқишга тиклаш юзасидан тегишли ҳужжатлар тайёрлаб, йўллаган бирлашма, қўшилма, қисм, мудофаа ишлари бошқармаси ёки бўлимига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
105. Курсантни ўқишга тиклаш ва ОҲТМ курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруққа асосан ОҲТМ бошлиғи курсант билан у ОҲТМга келган куни ОҲТМда таълим олиш муддатига, ўқишни тамомлаганидан сўнг офицерлар таркибига мансуб лавозимларда мажбурий равишда беш йил ҳарбий хизмат (хизмат) ўташ шарти билан контракт тузади.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106. Курсантларни қайта тиклаш жараёнида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдидаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки тақдим этилган ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилганлиги ёхуд ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланмаганлиги аниқланган ҳолларда, ОҲТМ бошлиқлари мазкур ҳужжатларни текшириш ва буйруқ чиқармаслик ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
107. ОҲТМга қайта тикланган курсантларнинг шахсий йиғмажилдига тегишли буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
108. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва уларнинг қонунийлиги учун жавобгарлик тегишлилиги бўйича мудофаа ишлари бўлими ва ОҲТМга юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
109. ОҲТМ курсантлари ўқишини тиклашига асос бўлган барча ҳужжатлар ваколат доираси бўйича тегишли вазирликлар ва идораларда ёки ОҲТМда уч йил давомида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
110. Курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда ОҲТМ, тегишли вазирликлар ва идоралар ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
111. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ўқишини ОҲТМга кўчиришга рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
112. Соғлиғининг ҳолатига кўра, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ўқишни давом эттириш имкони йўқлиги сабабли ва ўз хоҳишига кўра ОҲТМдан четлаштирилган курсантлар ўз хоҳишига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш тартибига асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
113. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
114. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш тадбирлари комплексини босқичма-босқич амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) топшириш ва қабул комиссияларини ташкил этиш

1-босқич

Номзодлар

Мудофаа ишлари бўлимлари (ҳарбий қисм, муассасалар)га олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ариза (билдиргилар) топширади.

1 февралдан 31 мартгача

2-босқич

Вазирликлар

Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларини ташкил этади.

10 мартгача

Қабул комиссияси

Қабул комиссияси таркибида кичик комиссиялар тузади.

20 мартгача

II. Ҳарбий-профессионал йўналтириш

3-босқич

Вазирликлар

Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва офицерлик касби ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш мақсадида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) раҳбарларини фаол жалб этган ҳолда, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳудудий органларнинг, ҳарбий-академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари билан ўзаро алоқани йўлга қўяди.

Доимий

(битирувчилар билан сентябрь — январь)

Ҳудудий органлар

ЧҚБТ раҳбарлари билан (ҳар йилги) ўқув-методик йиғинлар ўтказади.

Доимий

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари ва ўқитувчилари

Ёшларнинг ҳарбий қисм, ОҲТМ вакиллари, фахрийлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашувини ташкил этади.

Доимий

Жойлардаги таълим муассасаларининг аълочи битирувчилари билан учрашув, машқ йиғинлари, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этади.

сентябрь-октябрь

Психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорлари

Талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтига номзодларни танлаш ва офицерлик касбининг шарафлилигини тарғиб этишга қаратилган ташвиқот ишларини амалга оширади.

сентябрь — январь

III. Дастлабки саралаб олиш

4-босқич

Мудофаа ишлари бўлимлари, ҳарбий қисм

(муассасалар)

Номзоднинг ҳужжатларини тўплайди ва ўрганади.

Номзод билан якка тартибда суҳбат ўтказади.

Бирламчи тиббий кўрикдан ўтказади.

1 февраль — 31 март

Қабул комиссияси

Индивидуал-психологик ўрганиш ўтказади.

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолайди.

Якуний тиббий кўрикдан ўтказади.

1 апрелдан 20 майгача

Мудофаа ишлари бошқармалари, ҳарбий қисм

(муассасалар)

Дастлабки саралаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг рўйхатларини ОҲТМ қабул комиссиясига юборади.

1 июнгача

Қабул комиссияси

Номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигининг махсус дастурига киритади.

5 июнгача

IV. Тест синовларини ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш

5-босқич

Билимни баҳолаш агентлиги

Тест синовларини ташкил этади.

июль-август

Тест синови натижаларини қабул комиссиясига тақдим этади.

Тест синовлари тўлиқ якунланган куннинг эртасига

6-босқич

Қабул комиссияси

Ўқишга тавсия этилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этади.

Икки кунлик муддатда

Тест синовлари натижаларини эълон қилади.

Тест синовлари натижалари тақдим этилгандан сўнг 2 кун муддатда

Тегишли баённомаларни расмийлаштиради.

Тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг 1 кун муддатда

ОҲТМга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштиради.

Баённома тасдиқлангандан сўнг 2 кун муддатда

Тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган материалларни тегишли идораларга юборади.

Буйруқ қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ТИЛХАТ

Мен, _______________________________________________________________________________________________________________________________________

_(Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

ўқишга қабул қилинсам, ўқишни тугатганимдан сўнг тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортсам, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлигим, содир этган жиноятим учун судланганлигим сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилсам ёки бундай контрактни тузишдан бош тортсам, ўқиш даврида менга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигим, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, Ўзбекистон Республикасининг таклиф қилинган бошқа олий таълим муассасаларига ўқишимни кўчиришим ёхуд ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишим тўғрисида огоҳлантирилдим.

______________

_________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «_____» ___________

Биз, _____________________________________________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________ га ўқишга

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

киришга номзоднинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), фарзандимиз

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

ўқишга қабул қилинса, ўқишни тугатгандан сўнг у билан тузилган контрактда кўрсатилган муддат тугамасдан ёки беш календарь йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида хизматни ўтамасдан ҳарбий хизматни (хизматни) ўташдан бош тортса, шунингдек, контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилса ёки бундай контрактни тузишдан бош тортса, ўқиш даврида унга сарфланган бюджет маблағларини қоплаш бўйича тўлиқ моддий жавобгарлигимиз, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, Ўзбекистон Республикасининг таклиф қилинган бошқа олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириши ёхуд ўз хоҳиши билан ўқишдан кетиши тўғрисида огоҳлантирилдик.

______________

_________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

______________

_________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20____ йил «____» ____________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________га

(туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(номзоднинг туғилган йили ва санаси)

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________дан

(Ф.И.О.)

АРИЗА

Мени, ўз хоҳишимга кўра ________________________________________________________________________________________________________________________________________га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)

ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини ____________________ тилида ___________________ алифбосида топшираман.

___________________ (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ______________ (кирилл, лотин)

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат сирларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Ўқишга қабул қилинсам, бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, ўқишимни Ўзбекистон Республикасининг таклиф қилинган бошқа олий таълим муассасаларига кўчиришга ёки ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишга розиман.

______________

_________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «_____» _____________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

_________________________________________га

(номзоднинг бевосита бошлиғининг номи)

БИЛДИРГИ

Мен, ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, Ф.И.О., лавозими, туғилган йили, санаси ва жойи, ҳарбий хизматга чақирилган йили ва санаси)

Сиздан ўз хоҳишимга кўра мени ____________________________________________________________________________________________________________________________________________га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)

ўқишга кириш учун номзод сифатида юқори қўмондонликка тавсия этишингизни сўрайман.

Тест синовларини _____________________ тилида ___________________ алифбосида топшираман.

___________________ (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ______________ (кирилл, лотин)

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) ____________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат сирларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Ўқишга қабул қилинсам, бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишга розиман.

______________

_________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «_____» _____________

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

__________________________________________га

(олий таълим муассасаси ректори Ф.И.О.)

__________________________________________да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи _____________________________________

(номзоднинг туғилган йили ва санаси)

_________________________________________дан

(Ф.И.О.)

АРИЗА

Мени, ўз хоҳишимга кўра _________________________________________________________________________________________________________________________________________га

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи ва мутахассислиги)

ўқишга кириш учун номзодлар рўйхатига киритишингизни сўрайман.

Тест синовларини ______________________ тилида __________________ алифбосида топшираман.

___________________ (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ______________ (кирилл, лотин)

Чет тили бўйича тест синовларини (имтиҳонни) _______________ тилида топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат сирларини, қонун билан ҳимоя қилинадиган ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман.

Ўқишга қабул қилинсам, бироқ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ менга тегишли шакл бўйича давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома берилмаса, ўз хоҳишим билан ўқишдан кетишга розиман.

______________

_________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «_____» ____________

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида номзодларни саралаб олишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕТОДИКАСИ
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида номзодларни саралаб олишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини текшириш мазкур Методикада белгиланган тартибда кичик комиссия томонидан ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қабул йилининг 20 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтининг кичик қабул комиссияси томонидан инглиз ва рус тили фанлари бўйича саволлар шакллантирилади ҳамда кичик қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саволларни шакллантиришда умумтаълим дастурларидан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Саволлар тўплами муҳрланган ҳолда, кичик қабул комиссияси раисининг сейфида сақланади. Кичик қабул комиссияси раиси саволларнинг ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича кичик қабул комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларнинг тилни билиш даражасини аниқлаш холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саралаб олиш ишларини ўтказиш учун бино ва хоналарни тайёрлаш, барча зарур шароитларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзодларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, уларга саралаб олиш ишлари натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Номзоднинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш учун номзод белгиланган хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хонага луғат, китоб, уяли телефон, компьютер ва бошқа телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Саралаб олиш жараёнида номзодларнинг аудиториядан чиқишларига йўл қўйилмайди, ўзбошимчалик билан аудиторияни тарк этган номзодлар инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлашни ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва саралаб олишдан четлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда кузатув остида хонадан чиқишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш ва баҳолаш кичик комиссия аъзолари томонидан коллегиаллик тамойили асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Номзодларни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институтида саралаб олишда уларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5» (аъло) (86 — 100%) — номзод тегишли берилган мавзуни тўлиқ оғзаки ёки ёзма тарзда батафсил ёритиб берса, уларни мантиқан тўғри баён этса, аниқ мустақил хулоса қила олса ва тўғрилигини асослай олса, фаразларни қўллай билиши, ўқитувчи томонидан тилни билиш даражасини аниқлаш учун берилган қўшимча саволларга жавоб берса, шунингдек, билимини амалда қўллай олишини намойиш қилса, ижодий фикрлаб, мустақил мушоҳада юрита олишини ҳисобга олиб, тилни билиш даражаси юқори деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4» (яхши) (71 — 85 %) — номзод тегишли мавзу бўйича материалларни пухта билиб, ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб беришда сезиларли ноаниқликларга йўл қўймаган бўлса, олган билимларини амалда қўллай олса, ўқитувчи томонидан берилган қўшимча саволларга қисман тўғри жавоб берса, ёзма ишларида кам хатоликларга йўл қўйилган деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«3» (қониқарли) (55 — 70%) — номзод асосий материални тўла ўзлаштириб, тафсилотларини ёритиб беришда қийинчиликларга дуч келса, жавобларида қўпол хатоликларга йўл қўймаган бўлса, ўқитувчи томонидан унга ёрдамчи (эсга солувчи) саволлар берилиши зарур бўлса, олган билимни амалда қўллай билсада, мустақил ёзма ва оғзаки нутқда хатоликларга йўл қўйилган деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2» (қониқарсиз) (0 — 54%) — берилган материаллар тафсилотини тўлиқ ўзлаштирмаган ва тасаввурга эга бўлмаган, ифодалай олмаган, ёзма ва оғзаки нутқда қўпол хатоликларга йўл қўйган деб топилган номзод саралаш босқичидан ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Номзодларнинг инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан берилган тўғри жавоблар сони ва улар учун қўйилган баҳолар акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қайднома кичик қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Инглиз ва рус тилини билиш даражасини аниқлаш натижаларидан норози бўлган номзодлар уларга нисбатан қўйилган баҳони асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Якка тартибдаги суҳбат
‎ВАРАҚАСИ

________________________________________________________________________________________

(номзоднинг Ф.И.О. (ҳарбий хизматчининг унвони ва лавозими ҳам кўрсатилади))

Номзоднинг оилавий аҳволи:_________________________________________________________________

Номзоднинг ота-онаси, яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати:

________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________
Офицер касбини танлашининг сабаблари ва асослари:_____________________________________________
Номзоднинг таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражаси: ________________________________________
Номзоднинг хорижий тилни эгаллаганлик даражаси: ______________________________________________
Номзод ҳақидаги қўшимча маълумотлар: _______________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Якка тартибдаги суҳбат ўтказган шахс:
______________________________________

(лавозими)

______________________________________

______________________ ______________________

(ҳарбий унвони)

(имзо)

(Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Индивидуал-психологик ўрганиш

1. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодларни мазкур Методикада белгиланган тартибда психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда, қоида тариқасида, ҳар уч йилда бир маротаба тегишли масъул вазирликларнинг ижтимоий-психологик тадқиқотлар бўлинмалари томонидан қайта ишлаб чиқилиб, тегишли масъул вазирликлар томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили психологик тест синовлари бошлангунга қадар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари, баҳолаш мезонлари ва жавоблар бланклари индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раисида сақланади ва у тестлар ва жавобларнинг ошкор этилмаслиги учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Дастлаб номзодлар индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, шунингдек, ҳар бир тайёрланган тестларни ечганлик учун назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли йўл-йўриқлар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Индивидуал-психологик ўрганишни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Индивидуал-психологик ўрганиш якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Индивидуал-психологик ўрганиш гуруҳ бўлиб ўтказилганда, хонада номзодлар 40 нафардан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Индивидуал-психологик ўрганиш давомида номзодларга бир нечта психологик тестлар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Психологик тестлар номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ақл-заковати, умумий интеллектуал салоҳияти ва хотираси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мантиқий фикрлаши, зийраклиги, тафаккур шаклларининг ривожланганлик даражаси, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсига хос индивидуал хусусиятлари, киришимлилиги, психик турғунлиги, самимийлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбни танлашининг мақсади ва мақсадининг барқарорлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Психологик тест бошлангунга қадар номзодларнинг соғлиғи суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар ўрганишга қўйилмайди. Бундай ҳолатда далолатнома тузилади ва уларга кейинги индивидуал-психологик ўрганишдан ўтиш учун қайта рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун номзодлар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Психологик тест синовлари ўтказиладиган хонага микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Психологик тест ўтказиш вақтида ўрганиш ўтказаётган шахслар номзодларни узлуксиз равишда кузатиб туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Барча топшириқлар бажариб бўлингандан сўнг номзодлар жавоблар бланкларини ўрганиш ўтказаётган мутахассислардан бирига топширади. Ўрганиш ўтказган мутахассислар жавоблар бланкларини қабул қилишда уларнинг тўғри тўлдирилганлигига эътибор бериши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тестларнинг барчасини муваффақиятли топширган номзодлар олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади ҳамда уларга дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларида иштирок этиш учун рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тестларни муваффақиятли топшира олмаган номзодларнинг такроран тест синовларидан ўтишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Индивидуал-психологик ўрганиш синовларини топширган номзодларга қайднома расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур қайдномада номзодлар томонидан тўпланган баллар ва индивидуал-психологик ўрганиш бўйича хулоса акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қайднома индивидуал-психологик ўрганиш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Индивидуал-психологик ўрганиш натижаларидан норози бўлган номзодлар уларга нисбатан берилган хулосани асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕТОДИКАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Номзодларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Номзодлар умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаро ёшлар (талабалар) спорт кийимида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчилар ҳарбий кийимда келишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
100 метрга югуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турникда тортилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3000 метрга югуриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Машқлар оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодларга «қониқарсиз» баҳоси қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 100 метрга югуриш машқи юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 100 метрга югуриш машқини фуқаро ёшлар (талабалар) — 15,4 сония ичида ва ҳарбий хизматчилар — 15,2 сония ичида бажарган тақдирда, номзодлар ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу машқ ўйингоҳнинг югуриш йўлаги ёки қаттиқ қопламага эга текис (стандарт) майдонда юқори старт ҳолатидан бажарилади. Старт олиш тартибини ўзлаштириш учун дастлабки «Стартга» ва «Диққат» командалари ҳамда «Олға» командаси берилади. «Стартга» командаси берилганда, старт олиш чизиғига келиб, кучли оёқ старт олиш чизиғи яқинига қўйилиб, иккинчи оёқ ярим қадам ортда қолдирилади. «Диққат» командаси берилганда, тана вазни олдинда турган оёққа ўтказилиб, гавда ва бош олдинга эгилади, қўл тирсаклари эса букилади. «Олға» командаси берилганда, югуриш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Турникда тортилиш машқини бажаришда, қўл кафтлари турникда олдинга қаратилган ҳолда ушланиб, қўллар параллель узатилган ҳолда тутилади, тана бир оз букилган, оёқ тўғри туширилган, учи тўлиқ пастга узатилиб, товонлар жуфт тутилган ҳолатдан бажарилади. Қўллар букилиб, тана юқорига кўтарилар экан, жағ турник устига тўлиқ чиқарилган ҳолат қабул қилинади. Қўллар яна тўлиқ узатилар экан, тана бир маромда пастга туширилиб, дастлабки ҳолат эгалланади. Тананинг осилган ҳолати 1-2 сония давомида сақланади. Жуфт тутилган оёқларни 45о гача букишга рухсат берилади. Танани силташ, оёқни олд-орқага тебратиш, оёқларни чалиштириш, бир қўлда осилиб олиш амаллари ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турникда фуқаро ёшлар (талабалар) — камида 7 маротаба ва ҳарбий хизматчилар — камида 10 маротаба тортилганда, номзодлар ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 3000 метрга югуриш машқини фуқаро ёшлар (талабалар) — 14,30 дақиқагача ва ҳарбий хизматчилар — 13,35 дақиқагача бажарган тақдирда, ушбу номзодлар ушбу синовдан «ўтган» деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ушбу машқ ҳар қандай очиқ табиатда, умумий старт олган тарзда бажарилади. Старт олиш ва финиш марралари айнан бир жойда ёки алоҳида жиҳозланади. Югуриш давомида машқ иштирокчилари бир-бирига халал бермаслиги лозим. Югуриш амалидан юриш амалига ўтган ёки дистанциядан четга чиққан иштирокчи машқни бажара олмади, деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Номзодлар белгиланган жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш талабларининг барчасини муваффақиятли топшира олган тақдирда, жисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтган» деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Умумжисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган номзодларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Умумжисмоний тайёргарлик синовларини топширган номзодларнинг натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қайднома кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
9а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

_________________________га _________________ вилояти МИБдан дастлабки саралаб олиш

_________ (ОҲТМ номи) ______________ (ҳудуд) ____________________________________________

тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О., (паспорт (ID-карта) маълумотлари асосида) туғилган йили, миллати, паспорт (ID-карта) маълумотлари

Маълумоти

Яшаш жойидаги туман (шаҳар) ИИБдан маълумотнома

Соғлиғи ҳолати бўйича маълумотнома

Номзод ҳақида қўшимча маълумотлар

(телефон рақами (оиласидан яна бир кишининг рақами), ОҲТМга ўқишга кириш учун имтиёз ва бошқалар)

Тест синовларини қайси ҳудуддан ва қайси тилда топширади

1.

ИСМОИЛОВ

Акрамжон Алижон ўғли,

26.08.2000 йил, ўзбек.

Паспорт (ID-карта) рақами: AD 0000000,

Шахсий рақам (ЖШШИР): 00000000000000

Ўрта махсус,

2019 йилда Фарғона солиқ коллежини тамомлаган

Профилактик ҳисобда турмайди

Яроқли

Тел: ___________

Тел: ___________

Тавсиянома рақами

QК-000001,

инглиз тилидан «В1» сертификати мавжуд

АВ-0000000

Фарғона вилоятида,

ўзбек тилида

2.

ПЎЛАТОВ

Шерали Анвар ўғли,

28.03.2000 йил, тожик.

Паспорт (ID-карта) рақами: AС 0000000,

Шахсий рақам (ЖШШИР): 00000000000000

Ўрта, 2022 йилда Ургут туманидаги

25-сонли умумтаълим мактабини тамомлаган

Профилактик ҳисобда турмайди

Яроқли

Тел: ___________

Тел: ___________

Тавсиянома рақами

QК-000001,

инглиз тилидан «В1» сертификати мавжуд

АВ-0000000

Самарқанд вилоятида,

рус тилида

...

Изоҳ.

1. Рўйхатдаги барча маълумотлар тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган бўлиши шарт (паспорт (ID-карта), сертификат, маълумотнома ва бошқалар).

2. Номзодлар ҳақида қўшимча маълумотлар устунида номзод тўғрисида қуйидаги маълумотлар киритилиши шарт:

телефон рақами;

ОҲТМга ўқишга кириш учун имтиёз рақами, чет тилини билиш даражаси бўйича сертификат рақами (мавжуд бўлса);

нотўлиқ оилада ўсган номзодлар (ота-онаси вафот этган бўлса, ўлим сабаблари кўрсатилиши шарт).

3. Рўйхатда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан ҳарбий округ (бирлашма)лар кадрлар бўлимлари, ҳарбий қисм командирлари ва муассаса бошлиқлари, шунингдек, вилоят МИБ бошлиқлари жавобгар ҳисобланади.

4. ОҲТМ қабул комиссиясига номзоднинг паспорт (ID-карта) ва имтиёз нусхаси ҳамда тиббий маълумотноманинг асл нусхаси рўйхат билан бирга юборилиши шарт.

___________ ВИЛОЯТИ МУДОФАА ИШЛАРИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

_______________

_______________

(ҳарбий унвони)

(Ф.И.О.)

20__ йил «___» ___________ М. Ў.

(9а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_______________________________________
_______________________________________

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи, қабул комиссияси раисининг унвони, имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил «___» _____________

__________________________________________________________

__________________________________________________________

(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

Қабул комиссияси йиғилишининг

____-сон БАЁННОМАСИ

20__ йил «___» ____________

_____________________________________

(йиғилиш ўтказилган ҳудуд номи)

Раислик қилувчи: _______________________________________________

(қабул комиссияси раисининг унвони ва Ф.И.О.)

Қатнашганлар: _______________________________________________

(қабул комиссияси аъзолари)

_______________________________________________

(қабул комиссияси аъзолари)

КУН ТАРТИБИ:

(номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида)

‎‎_________________________________________________________________________қабул комиссияси

‎‎(олий ҳарбий таълим муассасасининг номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тақдим этилган тест синовлари натижаларига асосан қарор қилади:
‎‎____________________мутахассислиги бўйича танлов натижалари*:

Т/р‎

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзоднинг махсус коди

Тест синовларида тўплаган бали

Имтиёз‎

Умумий балл ‎

Ўқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида қайд ёзуви

1.

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

...

Қабул комиссияси аъзолари _______________________________________________

(унвони, Ф.И.О.)

_______________________________________________

(унвони, Ф.И.О.)

Қабул комиссияси
‎ масъул котиби:
_______________________________________________

(унвони, Ф.И.О.)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Мазкур баённомада тегишли мутахассислик бўйича алоҳида танлов ўтказиладиган олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ўтказилган саралаб олиш натижалари ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида кўрсатилади.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини ўқишдан четлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасасининг бўлинма командири

1. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг курсант соғлиғининг ҳолатига кўра ОҲТМда таҳсил олишга яроқсиз деб топган хулосасига асосан ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.

2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун ОҲТМ бошлиғига тақдим этиш.

Хулосани олгандан бошлаб беш кунда

1. Фанларни ўзлаштирмаган деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштиришга доир тақдимномани расмийлаштириш.

2. Тақдимномани ОҲТМ ўқув бўлими билан мувофиқлаштирилган ҳолда, Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Фанларни ўзлаштирмаган деб топилган кундан бошлаб уч кунда

1. Ножўя хатти-ҳаракатлар, тартиббузарликлар содир этган курсант ҳақида ОҲТМ бошлиғига хизмат суриштируви тайинлаш юзасидан билдирув бериш.

Бир кунда

2. Хизмат суриштирувининг натижаларини Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Хизмат суриштируви хулосасини олган кундан бошлаб уч кунда

1. Ўзига боғлиқ бўлмаган асосли сабаблар туфайли ўқишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги боис курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан тақдимнома расмийлаштириш.

2. Тақдимномани вазиятни тасдиқловчи материаллар билан кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Бир кунда

1. Суд қарорига кўра ОҲТМга ўқишга кириш билан боғлиқ ҳужжатлар талабларини бузганликда айбдор деб топилган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.

2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Уч кунда

1. Ўз хоҳишига кўра ОҲТМда ўқишни давом эттиришни хоҳламаган курсантни ОҲТМда ўқишдан четлаштириш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.

2. Расмийлаштирилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Илмий кенгаш муҳокамасига тақдим этиш.

Бир кунда

2-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаси Илмий кенгаши

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан мурожаатни четлаштирилаётган курсант иштирокида кўриб чиқиш.

Беш кунда

2. Қарорни баённома билан расмийлаштириш.

Бир кунда

3-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаси

бошлиғи

1. ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасини тасдиқлаш.

2. ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасидан кўчирма ва ўқишдан четлаштириш учун тайёрланган ҳужжатларни вазирликлар ва идоралар марказий аппаратига тақдим этиш.

Бир кунда

4-босқич

Вазирликлар марказий аппаратининг олий ҳарбий таълим муассасаси билан ишлаш бўлинмаси

Қуйи босқичдаги курсантларга нисбатан:

Ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва ОҲТМ бошлиғига мазкур масалани келишилганлиги тўғрисида кўрсатма юбориш.

Уч кунда

Битирувчи босқичдаги курсантларга нисбатан:

1. Ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра курсантни ўқишдан четлаштиришга доир ҳужжатлар асосли деб топилганда, вазирликлар ва идоралар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг буйруғи лойиҳасини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Беш кунда

2. Вазирликлар ва идоралар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосарининг курсантни ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруғини ижро қилиш учун ОҲТМ бошлиғига юбориш.

Бир кунда

5-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиқлари

1. Курсантни ўқишдан четлаштириш, у билан тузилган шартномани бекор қилиш, ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқариш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Уч кунда

2. ОҲТМ курсантлари рўйхатидан чиқарилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини (шахсий ҳужжатлар, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома, ОҲТМ Илмий кенгаши баённомасидан кўчирма ва бошқа ҳужжатлар нусхаси тикиб қўйилган ҳолда) ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига ёхуд хизматни давом эттириши учун йўлланган ҳарбий қисмга жўнатиш.

Бир кунда

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини қайта тиклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасаларидан четлаштирилган курсантлар

Ўқишни қайта тиклаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига ариза (билдирги) билан мурожаат қилиш.

Четлаштирилганлигига бир йилдан уч йилгача бўлган муддатда ҳар йили1 июлдан 20 июлгача

2-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасалари Илмий кенгаши

1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан мурожаатни ариза берувчи иштирокида кўриб чиқиш.

2. Қарорни баённома билан расмийлаштириш.

20 июлдан 25 июлгача

3-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасалари

Илмий кенгашнинг баённомасидан кўчирма ва ўқишга тиклаш учун тайёрланган ҳужжатлар нусхасини вазирликлар марказий аппаратига тақдим этиш.

26 июлдан 30 июлгача

4-босқич

Вазирликлар марказий аппаратининг олий ҳарбий таълим муассасалари билан ишлаш бўлинмаси

1. Ўқишга тиклашга доир ҳужжатларни ўрганиб чиқиш

2. Курсантни ўқишга тиклаш ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш.

1 августдан 5 августгача

5-босқич

Олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиғи, вазирликлар раҳбарининг таълим соҳаси бўйича масъул ўринбосари

Курсантни ўқишга тиклаш ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш.

10 августгача

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишни қайта тиклаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўқишни қайта тиклаш ҳақидаги ариза (билдирги) (аризада ўқишини қайта тиклашни истаган ОҲТМ ва таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли, ўқиган ОҲТМ ва таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқишини қайта тиклаш сабаблари, қайта тиклаш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рўйхатга олган мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тавсияномаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўқишдан четлаштирилган вақтида ОҲТМ томонидан берилган академик маълумотнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хизмат (иш) жойидан тавсифнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Яшаш жойидаги ички ишлар бўлимидан маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мудофаа ишлари бўлимидан белгиланган шаклдаги давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома (42-шакл).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Яшаш жойидаги назорат органлари билан ўқишдан четлатилган курсантнинг ўқишга тиклаш бўйича келишилганлиги ҳақида мудофаа ишлари бўлимидан маълумотнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳарбий-тиббий комиссиянинг ОҲТМда ўқишга яроқлилик даражаси ҳақида эксперт ҳужжатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобда турганлиги ҳақида қайд қилинган ҳарбий гувоҳномасининг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг доимий рўйхатда туриш манзили кўрсатилган ҳолдаги нусхаси (ОҲТМ томонидан ариза берувчининг ўқишини тиклаш масаласи ижобий ҳал қилинганда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ОҲТМга сақлаш учун топширилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўқишдан четлаштирилган курсантнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди (ариза берувчи ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлими томонидан белгиланган тартиб ва муддатда тегишли ОҲТМга жўнатилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Олий ҳарбий таълим муассасаси номи

I. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўйича

1.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети

2.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти

4.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти

5.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институти

II. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўйича

6.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси

III. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўйича

7.

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси

IV. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўйича

8.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-банднинг биринчи хатбошиси «ҳарбий таълим факультетлари» сўзларидан кейин «ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда» сўзлари «бир йил, 2-курсда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли абитуриентларга рухсат берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «Талабаларни» сўзи «Талабалар (фуқаролар)ни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) 59-банддаги «3-курси» сўзлари «2-курси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) илованинг изоҳида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«, тиббий кўрик эса II-семестрда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«VI-семестрларда» сўзлари «IV-семестрларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан «ҳарбий таълим муассасаларига ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 15 январдаги 6-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига илованинг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 3-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги 18-сон қарорига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 71-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 34-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 11 мартдаги 210-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорининг 2-банди ва қарорга 3-илова.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 529-сон қарорига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 5 июлдаги 562-сон қарорига илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 6 декабрдаги 973-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 августдаги 470-сон қарорига илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорининг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 6 август 500-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон; 05.07.2022 й., 09/22/359/0594-сон; 03.07.2023 й., 09/23/266/0437-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 04.11.2025 й., 09/25/688/1005-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 18.04.2026 й., 09/26/181/0382-сон)