Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2023 24.12.2021 йилдаги 773-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.2021 йилдаги 773-сон
Дата вступления в силу
24.12.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 305-сонли «Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 1 январга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидия Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг таклифларига асосан келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда тегишли маблағларни ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖлар билан биргаликда субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўз махсус ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ зарур маблағларни Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ажратиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 24 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
773-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 декабрдаги 773-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипак қурти уруғчилик ташкилотлари — уруғлик пиллаларни қабул қилиб, ундан ипак қурти уруғларини тайёрловчи ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пилла (ҳўл пилла) — ипак қуртларини парваришлаш натижасида олинадиган маҳсулот (дастлабки ишлов берилмаган, ғумбаги ҳўл ҳолдаги пилла хом ашёси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пиллачилик кластерлари — пилла хом ашёсини қабул қилиб олувчи ва уни қайта ишловчи ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия олувчилар — ипак қуртини парваришлаб етиштирилган пиллани (ҳўл пилла) пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига етказиб берувчи жисмоний шахслар (ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
субсидия — ипак қуртларини парваришлаб етиштирилган пилланинг ҳар бир килограмми учун қурт боқувчиларга қайтармаслик шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бериладиган пул маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳар йили хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга ипак қуртларини парваришлаб етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Субсидия олувчиларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Субсидия ажратиш шартлари ва тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари таклифларига асосан келгуси йилда пилла етиштириш ҳажми бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади ҳамда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар келгуси йилда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) хом ашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари доирасида субсидия маблағлари ҳар бир вилоят бўйича ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг таклифларига асосан келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар Қўмитага ажратилишини кўзда тутади ва ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар мазкур йил учун бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағларни Қўмитага ажратиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖлар билан биргаликда субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантиради, қурт боқувчилар билан шартнома тузади, таҳлил қилади ва умумлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхати пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ва туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖлар раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда ҳар календарь йилнинг 25 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхати тўғри тузилишига пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ва туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда субсидия олувчиларнинг ташкилотлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича ҳудудий манзилли рўйхатини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ (кейинги ўринларда — ҳудудий манзилли рўйхат) шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий манзилли рўйхат Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар Қўмитага тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий манзилли рўйхатнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қўмита ҳар календарь йилнинг 10 апрелига қадар шакллантирилган рўйхат бўйича пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ҳисобварағига зарур маблағларни субсидия олувчиларга улардан сотиб олинган пилла учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақтида тўлаб бериш мақсадида ўтказиб беради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ўзларининг ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиб беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қўмита рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва маълумотлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили ва ажратилган субсидия миқдори бўйича тегишли маълумотларни расмий веб-сайтида очиқ маълумотлар бўлимида доимий равишда тақдим этиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари субсидия олувчилардан қабул қилинган пилла хом ашёсининг ҳажмлари ва уларга ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда Қўмитага тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда маълумотлар пилла етиштиришнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи ва иккинчи мавсумлари учун — ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи ва тўртинчи мавсумлари учун — ҳар календарь йилнинг 1 октябрига қадар тақдим этишлари зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қўмита маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради. Таҳлил натижасига кўра, субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш юзасидан пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига ёзма талабнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари талабнома тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қўмита ҳар календарь йилнинг 1 ноябрига қадар пилла етиштириш мавсумларига жалб қилинган субсидия олувчилар ҳамда уларга ажратилган субсидия тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган низолар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низоларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилиш имкони бўлмаса, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларининг таклифларига асосан келгуси йилда пилла етиштириш ҳажми бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш мақсадида бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.

Ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар

2-босқич

Молия вазирлиги

1. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) таклифларига кўра келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда тегишли маблағлар Қўмитага ажратилишини кўзда тутади.

2. Ҳар календарь йили бюджет параметрларида кўзда тутилган маблағларни Қўмитага ажратиб боради.

Ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар

3-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

1. Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ва қурт боқувчилар билан шартнома тузади.

2. Субсидия олувчиларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини имзоланган ҳолда Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига тақдим қилади.

Ҳар календарь йилнинг 25 февралига қадар

4-босқич

Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси

1. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тизимидаги вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари билан биргаликда туман (шаҳар) манзилли рўйхатларини таҳлил қилади ҳамда умумлаштирган ҳолда субсидия олувчиларнинг ташкилотлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиради.

2. Ҳудудий манзилли рўйхат Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланиб, Қўмитага тақдим қилинади.

Ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар

5-босқич

Қўмита

Шакллантирилган рўйхат бўйича пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари ҳисобварағига маблағларни субсидия олувчиларга улардан сотиб олинган пилла учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш вақтида тўлаб бериш мақсадида ўтказиб беради.

Ҳар календарь йилнинг 10 апрелига қадар

6-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

Ўз ҳисобварақларидаги субсидия учун тушган маблағларни субсидия олувчиларнинг фақат банк карталарига, агар банк картаси очилмаган бўлса, банкда уларнинг номларига очилган банк ҳисобварақларига ажратиб беради.

Ўн иш кунида

7-босқич

Қўмита

Етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили ва ажратилган субсидия миқдори бўйича маълумотларни расмий веб-сайтида, очиқ маълумотлар бўлимида доимий равишда тақдим этиб боради.

Доимий равишда

8-босқич

Пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

Субсидия олувчилардан қабул қилинган пилла хомашёси ҳажмлари ва уларга ажратилган субсидиялар бўйича маълумотларни Қўмитага тақдим этади.

Биринчи ва иккинчи мавсумлар учун — 1 июлига қадар

Учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун — 1 октябрига қадар

9-босқич

Қўмита

Субсидия бериш мақсадида ўтказиб берилган маблағнинг фойдаланилмаган қисмини қайтариш юзасидан пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотларига ёзма талабнома юборади.

Пиллачилик кластерлари ва ипак қурти уруғчилик ташкилотлари

Кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

Талабнома тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида

10-босқич

Қўмита

Пилла етиштириш мавсумларига жалб қилинган субсидия олувчилар ҳамда уларга ажратилган субсидия маблағлари миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

Ҳар календарь йилнинг 1 ноябрига қадар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субсидия олувчилар рўйхати ва ажратилиши кутилаётган субсидия миқдори бўйича жадвал
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Корхонанинг номи

Туманнинг номи

Қурт боқувчилар

Шартнома бўйича

Талаб қилинадиган субсидия миқдори, минг сўм

Ф.И.О.

Паспорт маълумотлари (серияси рақами, ким томонидан берилган)

Жисмоний шахснинг шахсий индентификацион рақами (ЖШШИР)

тут ипак қурти парваришлаш, қути

тирик пилла етиштириш, кг

1.

2.

3.

...




Пиллачилик кластери раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.


Ипак қурти уруғчилик ташкилоти раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.


Туман (шаҳар) «Агропилла» МЧЖ раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ипакчилик ва жун саноатини
ривожлантириш қўмитасининг
ҳудудий бошқармаси бошлиғи
_____________________ Ф.И.О.
202___ йил «____» ___________



____________ вилоятида 202_ йилда етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) учун талаб қилинадиган субсидия миқдори тўғрисида жадвал

НАМУНАСИ



Т/р

Корхонанинг номи

Туманнинг номи

Шартнома бўйича

Талаб қилинадиган субсидия миқдори, минг сўм

тут ипак қурти парваришлаш, қути

ҳўл пилла етиштириш, кг

1.

2.

3.

...






Вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ипакчилик ва жун саноатини
ривожлантириш қўмитасининг
ҳудудий бошқармаси бошлиғи
____________________ Ф.И.О.
202___ йил «____» ___________



Пиллачилик кластерлари ва тут ипак қурти уруғчилик корхоналари томонидан ҳўл пилла қабул қилиб олинган субсидия олувчилар рўйхати ва уларга амалда ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар

НАМУНАСИ



Т/р

Корхонанинг номи

Туманнинг номи

Тут ипак қурти боқувчиларнинг Ф.И.О.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР)

Ҳақиқатда етиштирилган ҳўл пилла, кг

Ажратилган субсидия миқдори, минг сўм

1.

2.

3.

...




Вилоят ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.



Пиллачилик кластери раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.



Тут ипак қурти уруғчилик ташкилоти раҳбари

имзо/муҳр

Ф.И.О.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2021 й., 09/21/773/1194-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)