Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2004 09.12.1996 йилдаги 435-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.12.1996 йилдаги 435-сон
Дата вступления в силу
09.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2004
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 139-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ер ости бойликлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланишнинг белгиланган тартибини таъминлаш, республиканинг минерал-хом ашё базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида ўз тасарруфига тегишли бўлган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 10 майдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1996 йил 9 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
435-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
9 декабрдаги 435-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси деб юритилади) давлат ер ости бойликлари фондини бошқариш ва кон муносабатлари соҳасида махсус вакил қилинган давлат органи ҳисобланади, Ўзбекистон ҳудудини геологик ўрганиш билан боғлиқ бўлган ишлар (углеводород хом ашёсига тааллуқли ишлардан ташқари)нинг тармоқлараро мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоби шарт-шароитларида амалга оширади, республика ҳудуди геологик жиҳатдан ўрганилиши ва минерал ресурслардан фойдаланилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ўз ваколати доирасида ҳал этилишини таъминлайди, чет элларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни давлат йўли билан бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликлари тўғрисида геологик ва бошқа ахборотларни олиш учун фойдали қазилмалар ресурсларини прогнозлаштириш ва баҳолаш, аэрокосмик ўрганиш ҳам шу жумлага киради, улардан тежаб ва оқилона фойдаланиш шарт-шароитларини аниқлаш учун, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости бойликларидан фойдаланиш имкониятларини асослаш учун бошқа ахборотларни олиш мақсадида ер ости қаърини геологик ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тош геология материаллари давлат фондини, илмий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга эга бўлган алоҳида қўриқланадиган геология объектларини бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборот давлат фондини юритиш, ер ости бойликларини, шунингдек, бошқа мақсадлар учун фойдаланишга бериладиган ер ости участкаларини геологик ўрганиш бўйича ишларни давлат йўли билан ҳисобга олиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликлари геологик ўрганилиши ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назоратини (ўз ваколати доирасида) ўрнатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат геология қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ҳудудининг геологик жиҳатдан ўрганилганлигини, халқ хўжалигининг минерал хом ашё захиралари билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва шунинг асосида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш, такрор ишлаб чиқариш суръатларини, янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, оқилона ва комплекс фойдаланиш стратегияси ва ушбу мақсадлар учун зарур бўлган давлат маблағлари ва бошқа инвестициялар ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш дастурини вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар иштирокида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикани ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда, минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш дастурини, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш давлатлараро ва халқаро дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ишларнинг илмий асосланишини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат буюртмаларини жойлаштиради, Давлат геология қўмитаси корхоналари ва ташкилотлари томонидан бажариладиган геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини давлат маблағлари ҳисобидан таъминлайди, қайси идорага бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг геология-қидирув ишларига ажратиладиган давлат маблағларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома асосида геология-қидирув ишлари олиб борилишини, минерал хом ашёсининг асосий турлари захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмалари ва республика минерал-хом ашё базасини шакллантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича геология топшириқлари бажарилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ҳудудининг геологик ўрганилиши соҳасидаги илмий-тадқиқот, мавзулар бўйича, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа ишларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ҳудудини геоэкологик тадқиқ этиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликларини геологик ўрганишни ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланишни тартибга солувчи тармоқлараро ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшни давлатларнинг геологик хизматлари билан биргаликда радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланган ўчоқларни аниқлаш ва ўрганиш ишларини амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган алоҳида хавфли зоналар ва участкалар акс эттирилган геологик хариталар ва атласлар тузади ҳамда уларни манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликлари, тош геологик материаллар (жинслар, рудалар, жилоланувчи тош хом ашё, нодир минералогик ҳосилалар, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари), конларнинг давлат кадастри, фойдали қазилмалар, техноген ҳосилалар (минерал-хом ашё қазиб олиш ва уларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндилар) ва минерал хом ашёнинг барча турлари, углеводород хом ашёси ҳам шу жумлага киради, бўйича фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси тўғрисидаги геологик ахборотнинг давлат фонди юритилишини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликларини, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш, техноген ҳосилалардан фойдаланиш, жилоланувчи тош хом ашё, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материаллари намуналарини тўплаш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун берилган участкаларни геологик ўрганиш бўйича ишларнинг давлат ҳисобини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга эга бўлган алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар (илмий ва ўқув полигонлари, геология қўриқхоналари, заказниклар, нодир геологик очиқ тоғ жинслари, ғорлар ва бошқалар) ҳудудларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини мувофиқлаштиради, янги геология қўриқхоналари, заказниклар ташкил этиш тўғрисида хулосалар беради ва таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, силжишлар, чўкишлар, суффозилар, карстлар) ҳосил бўлиши ва ривожланиши устидан кузатиш ишларини олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда сув манбалари (ер ости сувларидан фойдаланиш ва ҳудудларни техноген ва хавфли геологик жараёнларнинг таъсиридан муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдали қазилма конларини илмий прогнозлаштириш, излаш ва қидириш методикасини такомиллаштириш, геология-қидирув ишлаб чиқариши техникаси ва технологиясини мукаммаллаштириш масалаларида ягона илмий-техник сиёсатни мувофиқлаштиради ва олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат ва фуқаро қурилишини истиқболли жойлаштириш учун муҳандислик-геологик ва геоэкологик асосни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли хилдаги фойдали қазилмаларни йўл-йўлакай қазиб чиқаришни амалга оширади ва уларни шартнома асосида кон қазиш корхоналарига қайта ишлаш учун беради, статистика органларига белгиланган тартибда тегишли ҳисоботлар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколати доирасида минерал хом ашёга ва ер қаъридаги қидирилган фойдали қазилмаларга кондицияларни тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ДЗК) экспертларининг шахсий таркиби бўйича таклифлар киритади, Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари марказий комиссияси (МЗК)нинг шахсий таркибини келишиб олади, Ўзбекистон Республикаси ДЗК ишида қатнашиш учун ўз мутахассисларини юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда, шу жумладан, хорижий фирмалар ҳам иштирок этгани ҳолда, ер қаъридан фойдаланишга лицензиялар олиш учун даъвогарларни танлаш мақсадида кўриклар (тендерлар) ўтказишга материаллар тайёрлашни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини олиб боради, чет эл инвесторлари билан музокараларда иштирок этади ҳамда уларга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ҳамкорликни амалга оширади, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказади, белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геология хизматлари билан Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан алоқада бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфли геология жараёнлари юзага келиши мумкин бўлган зоналарда халқ хўжалиги ва фуқаро объектларини қуриш учун ҳудудларни танлаш юзасидан ва қурилиш қилиниши учун сўралаётган майдонларда руда йўқлиги тўғрисида хулосалар беришни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдали қазилма захираларининг ҳолати ва улардан фойдаланишнинг минтақавий ва локал ахборот тизимларининг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни таъминлайди, давлат геология, геоэкология хариталари ва атласларини, ахборот бюллетенларини (шу жумладан ер ости сувларининг ҳолати тўғрисида), тўпламларни, каталогларни, услубий материалларни нашр этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинчалик геология-қидирув ишларида ёки конларни қазиш чоғида тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида хулосалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома асосида ўзига қарашли, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер қаърини геологик ўрганиш, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳамда бошқа фаолият бўйича ўз таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ишларини олиб боради, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қўшма корхоналарнинг муассислари сифатида иштирок этиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома асосида ва бошқа асосда ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни амалга оширади ҳамда геология-қидирув ишларини, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа фаолиятни, шу жумладан, чет мамлакатларда ҳам амалга ошириш бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда моддий-техник ресурсларнинг илмий асосланган меъёрий харажатларини шакллантиришни, давлат буюртмаларига ажратиладиган марказлаштирилган ресурсларга лимитларни тақсимлашни амалга оширади, моддий-техник таъминот масалаларини мувофиқлаштиради, улгуржи савдони ривожлантиришга ҳамда етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга, моддий ресурсларни сотишга, шартномаларнинг ўз вақтида тузилишига, иккиламчи ва маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланишга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг табиий муҳитга таъсирини баҳолаш ишларида иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости сувлари ҳолатини кузатишнинг минтақавий тармоғининг фаолият кўрсатишини ташкил этади ва таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер қаъри мониторингини амалга оширади, геология муҳити объектларини муҳофаза қилиш, шу жумладан ер ости сувларининг ифлосланиши ва камайишини муҳофаза қилиш устидан идоравий назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ҳудудининг шўрланишига ҳамда саҳрога айланишига таъсир этувчи минтақавий экзоген геология жараёнларини ўрганишни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуриш мумкинлиги ҳамда улар жойлашган жойларда фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштириш, шунингдек, фойдали қазилма конларига яқин майдонларда иморат қуриш мумкинлиги тўғрисида хулосалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер қаъри участкаларини ўрганишни таъминлайди ҳамда улардан фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва уларни ишлатиш учун фойдаланиш, заҳарли моддаларни, радиоактив чиқитларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш учун фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулосалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув (ер ости сувларидан махсус фойдаланишга рухсатномаларни келишиб олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхатини белгилайди ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда геология-разведка ишлари (минерал хом ашё негизини яратишга харажатларни қоплаш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиявий таъминлаш ва уни кредитлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер қаъри участкалари, ер ва сув ресурслари қийматини баҳолаш методикаси бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамда уларнинг қийматини белгилашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни лойиҳалаштириш, смета баҳоларини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасидаги Ўзбекистон ҳудудида геологик ўрганиш ишларини амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахсларнинг бажариши учун мажбурий бўлган стандартлар, меъёрлар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик ҳисоб-китобини мустаҳкамлаш, бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, корхона ва ташкилотлар ишининг рентабеллигини ошириш, асосий ва айланма маблағлар ҳамда банк кредитларидан самарали фойдаланишга оид ишларни амалга оширади, ўзига қарашли корхоналарнинг молиявий фаолиятини яхшилашга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқ корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда иштирок этади, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган янги тузилмаларнинг ташкил этилишида кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экстремал шароитларда (сувсизлик, баланд тоғ, ер ости ва бошқалар) ишларни олиб боришга устама тўловларнинг миқдорларини белгилаш бўйича таклифларни асослайди ва ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ва статистика ҳисобини такомиллаштиради, назорат-тафтиш ишларини ташкил этади, ўзига бўйсунувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлайди, Давлат геология қўмитасининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти тўғрисида бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқда ишларни олиб бориш учун экспертизани ташкил этади ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишларни олиб боришнинг хавфсизлиги бўйича тармоқ меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқади, ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларда меҳнат ҳақидаги қонунчилик, меҳнатни ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилиш, ходимларнинг ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан давлат мажбурий шахсий суғуртасидан ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва методларини такомиллаштириш, тармоқ ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофазалашни таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни олиб боради, раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, шунингдек, резервни шакллантириш, ўрта, алоҳида ҳолларда юқори бўғин геолог мутахассисларини ўқитишни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат геология қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли корхона ва ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер қаърини геологик ўрганиш ҳамда минерал ресурслардан фойдаланишга доир ишларни ўз ваколати доирасида текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, корхоналар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини геология материалларини мустақил экспертизадан ўтказиш учун жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколати доирасида корхоналар ва ташкилотлардан белгиланган ҳисобот шакллари бўйича ер қаъридан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликларини геологик ўрганиш қоидалари ва нормалари бузилган, минерал ресурслардан нооқилона фойдаланилган ҳолларда ер ости бойликларидан фойдаланишни тўхтатиш, бир оз тўхтатиб туриш ёки улардан фойдаланиш қоидасини чеклаш тўғрисида қарорлар чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколати доирасида барча ер ости бойликларидан фойдаланувчи, уларни геологик ўрганишни ва минерал ресурслардан фойдаланишни амалга оширувчилар учун бажариш мажбурий бўлган йўриқномалар, услубий кўрсатмалар ва бошқа норматив ҳужжатлар нашр этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма норматив ҳужжатлар, йўриқномалар, қоидалар нашр этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат геологик ва геоэкологик карталар, атласлар ва бошқа картографик материаллар, илмий асарлар, йўриқномалар, маълумотномалар, ахборот бюллетенлари ва бошқа хил адабиётлар нашр этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда шартнома асосида ер ости бойликлари ҳақидаги геологик ҳамда бошқа хил ахборотларни амалга ошириш (бериш, алмашиш, сотиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилотлар ҳамда корхоналар билан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун хўжалик шартномалари тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкларда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётлар очиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геология тармоғининг кўкракка тақиладиган белгиларини таъсис этиш ва белгиланган тартибда Давлат геология қўмитаси, геология тармоғи корхоналари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳамда хорижий мамлакатларнинг бошқа фуқароларини геология тармоғининг белгилари, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш, уларга нисбатан рағбатлантиришнинг бошқа чораларини қўллаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва ўз хизмат вазифаларининг амалга оширилиши учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ РАҲБАР ОРГАНЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Раис бошчилик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раис Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарларга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади. Ўринбосарлар ўртасидаги вазифаларни Давлат геология қўмитаси Раиси тақсимлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат геология қўмитаси Раиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча давлат органларида, ташкилотларида, корхоналарида, жумладан, хорижий ташкилотлар ва корхоналарда геология тармоғи манфаатларини ифодалайди, шартномалар (контрактлар) тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Раис ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколати доирасида буйруқлар ва фармойишлар чиқаради, бажариш учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг ижросини текширади; Давлат геология қўмитаси аппарати тузилмасини, штатлар жадвалини, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва мукофотлаш ҳақидаги низомни, Давлат геология қўмитасига бевосита бўйсунувчи ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлайди, ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини, шунингдек, Давлат геология қўмитаси ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геология тармоғининг кўкракка тақиладиган белгилари ҳақидаги низомни, уларнинг тавсифини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тармоқ ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг бошқа фуқароларини геология тармоғининг кўкракка тақиладиган белгилари, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлашга тақдим этиш тартибини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда республиканинг бошқа вазирликлари ва идоралари билан бирга қўшма қарорлар чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасида таркибида Раис (ҳайъат раиси), Раис ўринбосарлари, шунингдек, бошқа раҳбар ходимлар бўлган 9 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Ҳайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат геология қўмитаси ҳайъати ўз мажлисларида геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни ривожлантириш, Давлат геология қўмитаси ташкилотлари томонидан давлат буюртмалари ва геология топшириқларининг бажарилиши, ишлаб чиқаришдаги иш шароитларининг аҳволи, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ўз қарорларининг бажарилишини назорат қилиш масалаларини кўриб чиқади, ўзларига қарашли корхоналарнинг ҳисоботларини, шунингдек, Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни эшитади, ўзларига қарашли фахрий номларни, кўкракка тақиб юриладиган белгиларни, фахрий ёрлиқларни таъсис этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъат қарорлари, одатда, Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлиб қолган ҳолларда Раис Вазирлар Маҳкамасига вужудга келган келишмовчиликлар тўғрисида хабар бериб, ўз қарорини ўтказаверади, ҳайъат аъзолари эса ўз навбатида ана шу жойга ўз мулоҳазаларини маълум қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ишларнинг энг муҳим йўналишлари ва натижаларини ва ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитасида юқори малакали мутахассислардан, шунингдек, илмий-тадқиқот институтларининг, илмий-техника жамиятларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий-техника кенгаши таркиби ва унинг ҳақидаги низом Давлат геология қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Минерал хом ашё учун кондициялашни ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида Давлат геология қўмитаси Раиси бошчилик қиладиган Фойдали қазилмалар захиралари бўйича марказий комиссия тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Захиралар бўйича марказий комиссия тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси билан келишиб олинади ва Давлат геология қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат геология қўмитаси аппарати ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг фойдасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига, шунингдек, аппарат томонидан бажариладиган ишлар ва хизматларни, шу жумладан, ўзига қарашли корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун ишлар ва хизматларни амалга оширишдан олинган даромадлар ҳисобига таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Давлат геология қўмитаси Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг тўла хўжалик тасарруфида бўлган давлат мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби акс эттирилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 12-сон, 34-модда)