Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024 31.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 31.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2649-4
Дата вступления в силу
01.01.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649-4]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 февралдаги 5-сонли ««Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649-9, 22.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ 2021 йил 1 январдан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 23 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
140-сон

Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 23 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Р. ИЗАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 11 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 23 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 14 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 23 декабрдаги 140-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Малака тоифасини олиш «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари учун ихтиёрий бўлиб, уларнинг мурожаатига кўра амалга оширилади. Шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади. Шифокорларга қулайлик яратиш ва аттестацияни шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади, шунингдек онлайн тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида трансляция қилинади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«8. Малака тоифаси «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг мурожаатига кўра асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликлардан биттаси бўйича ёки уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шифокорларга малака тоифасини олиш бўйича аттестация мажбурий бўлиб, асосий ва ўриндош иш жойидаги мутахассисликларнинг ҳар бири бўйича малака тоифасини олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тиббиёт ёки фармацевтика ходими тегишли мутахассислик бўйича мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Аттестация «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходими учун ихтиёрийлик, шифокорлар учун мажбурийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда аттестациядан ўтказувчи органлар деб юритилади) ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари (бундан буён матнда аттестация комиссиялари деб юритилади) томонидан ўтказилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши вакиллари киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ҳузурида ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркибига ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органи, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий касаба уюшма бирлашмалари кенгашлари вакиллари киритилиши мумкин.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-иловасида белгиланган» деган сўзлар «2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-иловасида белгиланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«тиббий ёки фармацевтик маълумоти (олий, ўрта махсус, интернатура, клиник ординатура, магистратура, илмий даража, қайта тайёрлаш) тўғрисидаги диплом (ҳужжат) нусхаси;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн биринчи хатбоши «тавсифнома» деган сўздан кейин «(1 варақдан ошмаслиги лозим)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн иккинчи хатбоши «ҳисобот билан бирга» деган сўзлардан кейин «(6 варақдан ошмаслиги лозим)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«23. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар аттестациядан ўтказувчи органнинг электрон почта манзили орқали ҳам тақдим этилиши мумкин. Бунда талабгор аттестацияга иштирок этиш учун келганида электрон почта орқали жўнатилган ҳужжатларининг қоғоз нусхаларини тақдим этиши талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат алоҳида файл кўринишида бўлиши ҳамда ҳар бир файл ўлчами 10 мбдан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатлар «PDF» форматида сканер қилинган ҳолда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Аттестация ўтказиш учун врач ва фармацевт талабгорлардан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади. Аттестациядан ўтказиш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан тўлов ундирилмайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-иловасида белгиланган» деган сўзлар «2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-иловасида белгиланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 29-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Талабгорлар аттестацияга паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестация саволлари комиссия раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саволларга тайёрланиш учун талабгорларга 15 дақиқагача вақт ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саволларга тайёрланиш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уяли телефон, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ёки шпаргалкалардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга аттестация натижаси эълон қилинмагунча хонадан ташқарига чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни аттестацияда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда масъул котиб томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва комиссия аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 30-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Республика миқёсида фавқулодда вазиятлар ёки карантин тартиби эълон қилинган давр мобайнида аттестация қуйидаги тартибда ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатлар фақат электрон шаклда қабул қилинади ҳамда талабгорга ҳужжат қабул қилинганлиги, аттестация куни ва соати тўғрисида хабар юборилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация оғзаки имтиҳон шаклида масофадан туриб (онлайн режимда) ўтказилади. Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади. Бунда талабгорга мутахассислиги бўйича ўн баллик тизимда баҳоланадиган 5 та савол берилади ва саволларга тайёрланиш учун 15 дақиқа вақт ажратилади. Талабгор томонидан тўпланган баллар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ баҳоланади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агарда аттестация комиссияси етарли балл тўплай олмаган шифокорлар бўйича малака тоифаси беришга нолойиқ деб топиш тўғрисида қарор қабул қилса, унда улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ўз ҳисобидан навбатдан ташқари бир ойлик малака ошириши ва аттестация ўтказилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгач умумий асосларда қайта аттестациядан ўтиши лозим бўлади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«34. Баённомага асосан, аттестация тугаган кундан бошлаб ўн кун ичида аттестация якунлари бўйича аттестация ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади ҳамда малака тоифаси берилган талабгорларга Малака тоифаси берилганлиги тўғрисида сертификат (бундан буён матнда сертификат деб юритилади) расмийлаштирилади. Бунда барча тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун (бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан ташқари) мазкур Низомнинг 3-иловасига, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификат берилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон ҳамда қоғоз шаклда берилган сертификатлар тенг юридик кучга эга ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон шаклда берилган сертификатнинг қоғоз шакли талабгорнинг аризасига кўра, қатъий ҳисобда турадиган бланкларда электрон сертификатни расмийлаштирган орган раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шифокорлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан бошқа тиббиёт муассасаларида фаолият юритганда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда сертификат олиш учун умумий асосларда аттестациядан ўтиши лозим бўлади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«35. Сертификат берилганлиги учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида, «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан қўшилган қиймат солиғи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизи миқдорида тўлов ундирилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 4 ва 5-иловалар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1-ИЛОВА

«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎
‎MALAKA TOIFASI BERILGANLIGI TOʼGʼRISIDA

‎SERTIFIKAT

AA 000000 ‎ ‎

‎‎‎‎Ushbu sertifikat ____________________________________________________________________________ gа ‎

‎‎‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________________ ning

‎‎(attestatsiya oʼtkazuvchi organ nomi)
‎‎‎‎‎

‎‎‎‎20__ -yil «___»_____________ dagi _______________ -son buyrugʼi bilan ____________
‎‎________________________________________________________________________ mutaxassisligi boʼyicha

‎‎‎‎(mutaxassislik nomi)‎

‎‎_____________________________________________________________ malaka toifasi berilganligini tasdiqlaydi.‎

‎‎(malaka toifasi turi)

Berilgan sana: ‎

Amal qilish muddati: ‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎‎Sertifikatni rasmiylashtirgan organ rahbari:

___________‎

_______________‎

(imzo‎‎)‎

‎(F.I.O.)‎

Mazkur sertifikat Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq shakllantirilgan barcha tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun (birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tibbiyot xodimlari, «Oliy hamshiralik ishi» mutaxassisligiga ega boʼlgan hamshiralar, oʼrta tibbiyot va oʼrta farmatsevtika xodimlaridan tashqari) berilgan sertifikatning elektron nusxasi hisoblanadi. Elekton hujjatning nusxasida koʼrsatilgan maʼlumotlar toʼgʼriligini tekshirish uchun toifareestr.uz portaliga oʼting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. ‎‎
‎Diqqat! Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq elektron va qogʼoz shaklda berilgan sertifikatlar teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.».

QR-kod‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎
‎MALAKA TOIFASI BERILGANLIGI TOʼGʼRISIDA

‎‎ SERTIFIKAT

AA 000000 ‎ ‎

‎‎‎Ushbu sertifikat ____________________________________________________________________________ gа ‎

‎‎‎‎(familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________________ ning

‎‎(attestatsiya oʼtkazuvchi organ nomi)
‎‎‎‎‎

‎‎‎‎20__ -yil «___»_____________ dagi _______________ -son buyrugʼi bilan ____________
‎‎________________________________________________________________________ mutaxassisligi boʼyicha

‎‎‎‎(mutaxassislik nomi)‎

‎‎_____________________________________________________________ malaka toifasi berilganligini tasdiqlaydi.‎

‎‎(malaka toifasi turi)

Berilgan sana: ‎

Amal qilish muddati: ‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎20 ___ yil «___» __________ ‎‎

‎‎Sertifikatni rasmiylashtirgan organ rahbari:

___________‎

_______________‎

(imzo‎‎)‎

‎(F.I.O.)‎

Mazkur sertifikat Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq shakllantirilgan birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tibbiyot xodimlari, «Oliy hamshiralik ishi» mutaxassisligiga ega boʼlgan hamshiralar, oʼrta tibbiyot va farmatsevtika xodimlari uchun berilgan sertifikatning elektron nusxasi hisoblanadi. Elekton hujjatning nusxasida koʼrsatilgan maʼlumotlar toʼgʼriligini tekshirish uchun toifareestr.uz portaliga oʼting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
‎ Diqqat! Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini attestatsiyadan oʼtkazish va ularga malaka toifalari berish tartibi toʼgʼrisidagi nizomga (roʼyxat raqami 2649, 2015 yil 19 yanvar) muvofiq elektron va qogʼoz shaklda berilgan sertifikatlar teng yuridik kuchga ega hisoblanadi.».

QR-kod‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Имтихон жараёнидан четлаштириш ҳақида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎‎20___ йил «______» ____________

‎‎Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, талабгор __________________________________________________________________________________________

‎‎(талабгорнинг Ф.И.О.)

‎‎қуйидаги cабабларга (кераклиси тагига чизилади) кўра имтихондан соат _____:_____ да четлатилди:

‎

‎‎уяли алоқа воситалари, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб ёки шпаргалкалардан фойдаланди;

‎

‎‎бошқа талабгорлар билан суҳбатлашди;

‎

‎‎аттестация якунига етмасдан хонадан ташқарига чиқди.

‎‎Натижада талабгор томонидан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-банди талаблари бузилди.

‎‎Комиссия аъзоси

_______________‎‎

__________________________ ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Комиссия аъзоси

_______________‎‎

__________________________ ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎Комиссия аъзоси

_______________‎‎

__________________________ ‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

».‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/2649-4/1699-сон)