1. | Каримов Маджит Маликович | — | Директор |
2. | Раджабов Сардор Бахтиёрович | — | Директор ўринбосари |
3. | Батиров Шерзод Негмуратович | — | Директор ўринбосари |
4. | Бобоев Орзиқул Мирзаевич | — | Директорнинг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси |
5. | Ражабов Барна Жўракулович | — | Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи |
6. | Дусназаров Умиджон Муминжонович | — | Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи |
7. | Ураева Эльвира Усмановна | — | Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи в.б. |
8. | Элмуродов Хусан Элмуродович | — | Юридик бюро бошлиғи |
9. | Нуралиев Хабибулла Самадуллаевич | — | Тест синовларининг дастурий-техник таъминоти бўлими бошлиғи |
10. | Абдиназаров Улуғбек Муяссарович | — | Ишлар бошқармаси бошлиғи |
Нурманов Улугбек Анорбаевич | — | Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими бошлиғи». |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2020 йилдаги 562-сон
Дата вступления в силу
17.09.2020
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, жадал иқтисодий ўсиш учун мос профессионал кадрларни тайёрлашда соғлом муҳитни яратиш, халқаро майдонда миллий кадрларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида тўпланган тажриба ва илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) ҳузурида «Илмий-ўқув амалий маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Илмий марказ деб аталади) ташкил этилсин.
тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш;
тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш бўйича мутахассислар — тестологларни тайёрлаш, бу борада маҳаллий ва халқаро олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли тестология, педагогик ўлчовлар, чет тиллари бўйича тингловчиларнинг малакасини ошириш, диагностик тест синовларини ташкил этиш;
тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасида илмий изланиш олиб борувчи шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хорижий тажрибани ўрганиш асосида миллий тизимни яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Илмий марказ тузилмасини тасдиқласин, ходимларнинг умумий чекланган сонига мувофиқ уларнинг меҳнатига тўланадиган иш ҳақи миқдорларини белгиласин;
5. 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўллансин ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Ногиронлиги бўлган шахслар алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари, мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирганлар улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади»;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентлар мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида қайд этилган ҳужжатлар асосида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин»;
ўн саккизинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўққизинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 4-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтишига имконият яратиш»;
«абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва Давлат комиссияси томонидан намуна сифатида тасдиқланган жавоблар варақаларини тарқатиш»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолиятини кучайтириш тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарорининг 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги 291-сон қарорида:
«2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъати қуйидаги тартибда тасдиқлансин: