Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 26.08.2020 йилдаги ПҚ-4815-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонига мувофиқ кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим ва соғлиқни сақлаш муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам ва ходимларни эмлаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонида назарда тутилган ҳамда бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорда назарда тутилган маблағларнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга мақсадли ва манзилли етказилиши юзасидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси — боқувчисини йўқотган оилаларнинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам пулларининг пенсияларни (нафақаларни) тўлаш учун белгиланган муддатда манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари — моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандлари сонидан келиб чиқиб, тўлов ведомостлари шакллантирилиши ҳамда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали уларга моддий ёрдам пулларининг ўз вақтида ва манзилли етказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги — зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратилиши бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда — моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, Б.А. Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4815-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 07/20/4815/1222-сон)