Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3202]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4472-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига асосан буюраман:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг 2-иловасига иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тили матнида берилган.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н. ҲУСАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 декабрь,
46-2019-Б-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 10/19/3202/4154-сон)