Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

×
 ×
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

2-модда. Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми

4-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари

2-боб. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби

5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби

6-модда. Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тартиби

7-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш

3-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг умумий ваколатлари

9-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт соҳасидаги ваколатлари

10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатлари

12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маданий-гуманитар соҳадаги ваколатлари

13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

14-модда. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

15-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

16-модда. Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари

17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

19-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш

20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи

4-боб. Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш

21-модда. Бош вазир

22-модда. Бош вазир ўринбосарлари

23-модда. Бош вазир маслаҳатчилари

24-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари

25-модда. Вазирлар Маҳкамасининг коллегиал органлари

26-модда. Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш ва кўриб чиқиш

27-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати

28-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари

29-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар

30-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

31-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида қарорлар қабул қилиш

5-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати

32-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати ва таркиби

33-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар

34-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш

6-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари

35-модда. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг турлари

36-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

37-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари

7-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар, бошқа давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги

38-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлиги

39-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ҳамкорлиги

40-модда. Вазирлар Маҳкамасининг суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги

41-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар билан ҳамкорлиги

42-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ҳамкорлиги

43-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги

44-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлиги

8-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги

45-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш

46-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш

9-боб. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш

47-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш

48-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва унинг аппарати ходимларини ижтимоий таъминлаш

10-боб. Якунловчи қоидалар

49-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини молиялаштириш

50-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 3, 162-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, коллегиаллик, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, шунингдек очиқлик ва шаффофлик Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принципларидир.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, ушбу Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси.
Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун билан унинг ваколатига тегишли бўлган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган бошқа масалалар ҳам киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорлари.
Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг баённомаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан расмийлаштирилади ва тарқатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, фармойишларини ва Бош вазирнинг фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
 LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 31 ва 311-моддаларига ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 32 ва 321-моддаларига қаранг.
 LexUZ шарҳи
ўз ваколатлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижросини тўхтатиб туришга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ халқ билан очиқ мулоқотни таъминлайди, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасига ҳамда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таъминланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси