1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлигига ҳамда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш даражасининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, республикада ишлаб чиқарилаётган товарларга ўхшаш бўлган товарларни четдан импорт қилиш «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналари ҳамда Бухоро, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ягона тизим яратиш, тармоқ ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва импорт ҳажмини оптималлаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятининг инвестициялар жалб қилинишини ва экспортни рағбатлантириш билан биргаликда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига илмий изланиш натижаларини ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш орқали маҳаллий хом ашё ҳамда саноат кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими (кейинги ўринларда ― ҳоким ёрдамчиси) жорий этилсин. Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика импорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳамда ҳудуддаги мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудда маҳаллийлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий компаниялар ва ташкилотларнинг таклифлари ва салоҳиятини ўрганиш асосида импорт ўрнини босадиган маҳсулотларнинг энг кўп талаб қилинадиган турларини ўзлаштириш бўйича хорижий шерикларни саноат кооперациясига кенг жалб этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда, шунингдек ҳамкорлар топиш, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда лойиҳа ташаббускорларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мониторинг натижалари бўйича аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми ва техник параметрлари юзасидан ахборотларни электрон кооперация порталига жойлаштириб ва янгилаб бориш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот бериш орқали ҳудудий саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва мунтазам равишда ҳудудий саноат ярмаркаларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, ҳоким ёрдамчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоят ҳокимининг ўринбосари ― вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи билан ҳамкорликда ишларни амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битта штат бирлигидан иборат ўзининг алоҳида котибиятига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин ва унинг намунавий таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиб, янги тузилма ва бошқарув ходимларининг штат бирлигини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирлик ва идоралар икки ой муддатда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар (кейинги ўринда ― давлат улуши юқори бўлган корхоналар), шунингдек устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахслар бошқарув органлари йиғилишларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона раҳбарининг ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш ҳамда маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалаларини бошқарув раисининг амалдаги ишлаб чиқариш бўйича ўринбосарига (тегишлилиги бўйича Бош муҳандисга) юклатиш ва уларнинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг асосий кўрсаткичларини тасдиқлаш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 февралдаги ПҚ-74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2026 й., 07/26/74/0175-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотлар сотиб олиш бўйича импорт шартномалари (уларга қўшимча шартномалар) ва уларнинг техник талабларини корхона раҳбарининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари (тегишлилиги бўйича Бош муҳандис) билан келишиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 февралдаги ПҚ-74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2026 й., 07/26/74/0175-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидлар жараёни шаффофлиги ва асослилиги, шу жумладан маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилишини ҳар чоракда ташқи аудитдан ўтказиш механизмини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари натижадорлиги юзасидан раҳбар ва ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлигидан келиб чиқиб, уларни рағбатлантириш ёки жазо чораларини кўриш мақсадида, бошқарув органлари йиғилишларида ҳисоботларни тинглаш амалиётини жорий этиш масалаларини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган дастурий таъминотларни жорий қилиш ташаббуси билан чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳар йили янгиланиб бориладиган мазкур қарорнинг 6-банди талаблари жорий этиладиган юридик шахслар (кейинги ўринларда ― мониторинг юритиладиган корхоналар) рўйхатини шакллантирсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Р.А. Гулямов) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек ҳоким ёрдамчиларининг маҳаллийлаштиришни ҳамда саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш йўналишидаги фаолиятларини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорнинг 2, 3 ва 9-бандларида назарда тутилган штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимидаги 10 та ва Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги 21 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгилансин ва вазирликка қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича тармоқ ва ҳудудий корхоналар томонидан амалга оширилаётган тадбирларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт товарларига бўлган республика эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали республикада мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлаштирилиши тавсия этиладиган талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг электрон рўйхатини янгилаб бориш орқали тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқлари бўйича маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш, уларни амалга оширишни ташкил этишда, саноат кооперацияси асосида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишини тизимли мониторинг қилиб бориш ва ҳисоботини юритиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммоларни ваколатли идоралар билан биргаликда жойига чиққан ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этишдаги устувор вазифаларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш, амалга ошириш ва ҳисобот тизимини юритиш ҳамда ушбу жараёнда давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, давлат харидларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш юзасидан, шу жумладан очиқлик, шаффофликни таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни кенг жалб этиш ҳамда самарадорлик ва натижадорлик таҳлили борасидаги талабларни стратегик аҳамиятга эга бўлган, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг барча турларига нисбатан татбиқ этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини 2020-2021 йиллар давомида камида 20 фоизга оширишни, хусусан импорт улуши юқори бўлган товарларнинг республикада ўзлаштирилишини йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича дастурлар тасдиқланишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор лойиҳасида республикада мавжуд полимер, ип-калава, чарм, жун, ипак, мис, табиий тош, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бирламчи хом ашёларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда технологик асбоб-ускуналарнинг тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлари, эҳтиёт қисмлари ва материалларини маҳаллийлаштириш назарда тутилсин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ― молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 24 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4426-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
―
Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
―
ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
―
ҳудудий ғазначилик бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
―
Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
―
«Ўзстандарт» агентлиги ҳудудий инспекторлари
лавозимига кўра
―
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи
лавозимига кўра
―
ҳудудий иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бўлим бошлиғи ― ишчи гуруҳ котиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4426/3632-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6098/1432-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 27.02.2026 й., 07/26/74/0175-сон)