17.07.2019 йилдаги 598-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.07.2019 йилдаги 598-сон
Дата вступления в силу
18.07.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Франция билан ҳамкорликда Миллий реставрация маркази фаолиятини йўлга қўйиш ва уни илғор замонавий технология ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Лувр музейида (Париж шаҳри) Ўзбекистоннинг музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш ҳамда хорижда Ўзбекистонинг музей фондларининг самарали намойиш қилинишига шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 мартдаги Ф-5455-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг устави 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма раисига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармасига тегишли Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Арабон кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган «Жўрабек карвон саройи» маданий мерос объектига «Устоз-шогирд» болалар амалий санъати маркази нодавлат нотижорат ташкилоти текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида 10 йил муддатга жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу маданий мерос объектини сақлаш харажатлари ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда объектни асраб-авайлаш ишлари «Устоз-шогирд» болалар амалий санъати маркази томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Миллий реставрация маркази фаолиятини такомиллаштириш ва уни жиҳозлаш ишлари доирасида жалб этиладиган хорижий ташкилотлар вакиллари ва хорижий мутахассисларга ушбу марказнинг мурожаатига асосан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан — мамлакатимизга кириш визалари, зарур ҳолларда, И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан — хорижий ишчи кучини ва мутахассисларни жалб қилишга рухсатнома берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилиши (муддати узайтирилиши);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги томонидан — белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилиши ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилиши ва муддати узайтирилиши таъминланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказга иккита, шу жумладан, шахсан бириктирилган битта енгил автомобиль ва битта юк автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Марказни Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилдаги Франция маданият марказининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи чет эл реставрация муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва Марказни жиҳозлаш учун техника ва мебеллар рўйхатини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш учун техник-иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ташкил қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш, зарур лаборатория асбоб-ускуналари, техника ва мебеллар билан жиҳозлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутиш учун ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Марказ фаолиятини тўлиқ амалга ошириши учун қуйидаги таклифларга розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларига маданий мерос объектлари ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини консервация, реставрация қилиш ва асрашда илмий тадқиқотлар ишларини амалга ошириш бўйича Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат музейларида фаолият юритаётган реставратор, таъмирчи-рассомларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш мақсадида шартнома асосида малака ошириш курслари фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда давлат музейларига Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат этилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова зиммасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 17 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
598-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 598-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг

ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 21 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 598-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УСТАВИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ҳамда ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобрақамларига, ўзининг номи ёзилган думалоқ муҳрга, фирма бланкаларига ҳамда штампга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Жамғарма қарорларига амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Марказ ўз фаолиятини Жамғарма топшириқлари ва буюртмалари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказнинг расмий номи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давлат тилида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази, қисқартирилган номи — Реставрация маркази;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) инглиз тилида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлиқ номи — National Restoration Center under the Arts and Culture Development Foundation under the Administration of the President of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Restoration Centre;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) рус тилида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлиқ номи — Национальный реставрационный центр при Фонде развития культуры и искусства при Администрации Президента Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Центр реставрации.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Марказ Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилида (почта манзили) жойлашган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Марказнинг вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Марказ унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларини муҳандислик жиҳатидан реставрация қилишнинг янги технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
реставрация қилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш материаллари ва шикастланишлар ҳолатини комплекс ташхис қилиш, лаборатория кимё-биологик тадқиқотларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш, қайта тиклаш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос ашёларини асраш бўйича илмий-лойиҳа фаолиятини бажариш учун замонавий моддий-техник базани яратиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
музей ашёлари ва коллекцияларини илмий консервация қилиш, реставрация қилиш ва қайта тиклаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
музей ашёлари ва коллекциялари эскириши, сақланишининг ҳолати ўзгариши принципларини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарих ва маданият ашёларини реставрация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос ашёлари билан лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишлар устидан назорат қилиш ва техник текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ негизида, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировкадан ўтиш, маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш, тегишли сертификатлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида маданият ва санъат соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантиришнинг илмий концепция ва дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказга берилган маданий мерос объектларини сақлаш, фуқароларнинг улар билан танишишини таъминлаш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган объектларни ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказга реставрацияга берилган маданий мерос объектлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш, уларнинг реставрацияга қадар ҳамда реставрациядан кейинги ҳолатини қайд қилиш ҳамда индентификациялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
моддий маданий мерос объектларини ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун махсус жой (хона) ажратиш ҳамда унда талаб этиладиган намлик ва ёруғлик шароитини таъминлаш, ишончли қўриқлаш тизимини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация қилиш соҳасида музей фаолиятини амалга ошириш амалиётлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
музей ашёлари ва коллекциялари сақланиши, консервация қилиниши ва асралишини таъминлашнинг энг яхши амалиётлари бўйича тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Уставнинг 6-бобида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг ғазна ҳисобварақларида жамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун шартномалар тузиш, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома асосида асосий фаолият йўналиши бўйича маслаҳатлар бериш, бошқа хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулкни бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
консервация ва реставрация қилиш иши соҳасида маданият ва санъатни ривожлантиришнинг ҳар хил масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни Жамғарма билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Марказ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари ижроси натижадорлигини таҳлил қилишга ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти тўғрисида Жамғарма раисига ҳисобот беришга мажбурдир.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Марказга Жамғарма раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор (кейинги ўринларда директор деб аталади) раҳбарлик қилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда Марказнинг номидан иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Директор Жамғарма раиси билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор ўз фаолиятида Жамғарма раисига бўйсунади ва Марказ фаолияти тўғрисида унга ҳар чоракда ҳисобот беради.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Директорнинг асосий функционал мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Директор:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 25 декабрга қадар Жамғарманинг раиси билан келишган ҳолда келгуси йилга Марказ тадбирлари календарь режасини, тадқиқотларнинг мавзули режаларини шакллантиради ва тасдиқлайди;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботини эшитади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ ходимларига ажратилган маблағлар доирасида қўшимча пул, мукофот ва бошқа пулларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказга юкланган вазифалар учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор мажлислар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларини интизомий жазога тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, Марказнинг алоҳида соҳаларига раҳбарлик қилиши борасида ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ томонидан илмий-методик ишларни амалга оширишнинг тегишли даражасини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда Марказ мулкини ва маблағларини тасарруф этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар билан шартномалар тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа масалаларни белгиланган тартибда ҳал этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш, мулкини тасарруф этиш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма сметасида белгиланган ҳажмдаги Марказни сақлаш ва унга юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадлари учун ажратилган маблағлар;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молиявий институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий фаолият бўйича ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) тушган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Марказ мулкини асосий фондлар (ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма воситалар, шунингдек, молиявий ресурслар ва барча молиялаштириш манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Марказ ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ Марказ буюртмасига биноан бошқа ташкилотлар томонидан бажарилган тадқиқотлар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, хайрия, ҳомийлик маблағлари ва беғараз тушумлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Марказ директори Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат вазифалари ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарилишини рағбатлантириш мақсадида юқори малакали ходимларга лавозим маошининг 200 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилаш;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг ўз вазифаларини виждонан бажарувчи ходимларини лавозим маошининг 100 фоизи миқдоригача ҳар чоракда мукофотлаш;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларига бир ойлик ҳақ тўлаш фонди миқдоригача бирйўла моддий ёрдам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан белгиланган байрам кунлари муносабати билан Марказ ходимларини ҳар бир байрам учун бир лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойда овқатланиш ва йўлкира учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида ҳақ тўланишини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга маблағлар етишмаслиги Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланади.
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларига алоҳида топшириқларни бажарганлик учун махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Жамғарма Марказга юкланган вазифалар самарали бажарилиши юзасидан доимий равишда Марказ фаолияти мониторингини олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 598-сон қарорига
3-илова
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Миллий реставрация маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РАЗРЯДЛАРИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Директор

15

Директорнинг ўринбосари

14

Бўлим бошлиғи

13

Бош бухгалтер

13

Бош юрисконсульт

14

Бош мутахассис

11

Етакчи мутахассис

10

Мутахассис

9

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2019 й., 09/19/598/3443-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)