03.07.2019 йилдаги 556-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.2019 йилдаги 556-сон
Дата вступления в силу
04.07.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишда ошкоралик ва самарадорликни ошириш мақсадида ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш назарда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасига 2019 йил 1 апрелга қадар ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимлари учун мобил видеокамералар ҳамда планшетлар харид қилиш чораларини кўриш топширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимлари учун мобил видеокамералар ҳамда планшетларни салоҳиятли етказиб берувчиларни ўрганиш, шунингдек, таклиф этилаётган ускунанинг техник талаблар ва параметрларга мувофиқлигини синовдан ўтказиш ва қиёсий таҳлил қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм ушбу топшириқнинг ўз муддатида бажарилмаслигига сабаб бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғини бажариш муддатлари қўпол равишда бузилганлиги, белгиланган вазифалар бажарилишини ташкил этиш чоралари ўз вақтида кўрилмагани ва назорат ўрнатилмагани учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорини бажариш муддатлари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Х.Б. Юсуповга ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М. Эргашевга ҳайфсан эълон қилинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғини ўз вақтида бажариш бўйича амалий чоралар кўрилмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси А.С. Ибадуллаев ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти 2020 йил 1 январгача ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш учун шахсан масъул эканлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «2019 йил 1 июлдан» сўзлари «2020 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илованинг (Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом) 21-бандидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 3-банди учинчи хатбоши 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси А.С. Ибадуллаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 3 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
556-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 09/19/556/3377-сон)