07.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда автомобилда юкларни халқаро ташиш соҳасида хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини тартибга солиш бўйича шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, миллий ташувчиларнинг катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари паркини янгилаш ва модернизация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва транспорт хизматлари халқаро бозорида уларнинг рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган салмоқли чора-тадбирлар кўрилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга республиканинг ўсиб бораётган экспорт салоҳияти ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар қийматида транспорт харажатларини мақбуллаштириш зарурати катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари парки қувватини ошириш, маҳаллий ташувчилар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилишини талаб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ташувчиларнинг катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, ички ва ташқи бозорларда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ташқи савдо фаолиятини транспорт-логистик таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 — 2021 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан автомобиль транспортида юкларни халқаро ташийдиган тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларни беришни назарда тутувчи автомобилда халқаро юк ташиш учун фойдаланиладиган маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда миллий ташувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг жалб этиладиган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, миллий валютадаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи, бироқ 3 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда компенсация бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 2 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 — 2021 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ушбу бандда кўрсатилган мақсадлар учун зарур маблағларнинг босқичма-босқич ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 4 йилдан ортиқ муддат ўтмаган катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 6 йилдан ортиқ муддат ўтмаган тиркамалар ва ярим тиркамалар тижорат банклари томонидан уларни кредитга сотиб олишда ҳар икки томоннинг розилиги билан гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш мақсадида йўл қўйилиши мумкин бўлган максимал массаси 12 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари (самосваллардан ташқари), шатакчи автомобиллар, шунингдек, максимал массаси 10 тоннадан ортиқ бўлган тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг йиллик энг юқори амортизация нормаси 10 фоизни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ташувчиларга сотиш учун катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни импорт қилиш техник топшириқларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда мажбурий экспертиза қилмасдан ва рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, битта автотранспорт воситаси ҳисобига юк ташиш бўйича хизматлар экспортидан бир йилда 20 000 АҚШ долларидан ортиқ тушум олган миллий ташувчиларга уларнинг аризаси бўйича халқаро ташишларда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига чораклар бўйича тақсимланган рухсатномалар сони доирасида автомобилда халқаро ташишга аниқ бир давлатнинг 2 тагача рухсатномаси берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, ташувчи томонидан олдинги ҳисобот йилида автомобилда халқаро ташишга олинган хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномалар сонининг камида 70 фоизидан фойдаланилганлиги ушбу норма қўлланишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хорижий ва (ёки) кўп томонлама рухсатнома берилганлиги учун йиғим миқдори рухсатнома берилган санада Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан биригача пасайтирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Миллий ташувчиларга (резидентларга):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) норезидентлардан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида нақд хорижий валютани транспорт экспедицияси шартномалари (юкларни ташиш) бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига олишга, олинган суммани Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида очилган ўзининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилсин. Бунда, халқаро товар-транспорт юк хати халқаро ташишлар бажарилганлигининг тасдиғи ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) юкларни автомобилда халқаро ташийдиган ҳайдовчиларга хизмат сафарида, шу жумладан, йўлда бўлган вақтда улар томонидан турар жой ижараси ва суткалик харажатларни ҳар бир сутка учун тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этмасдан умумий тўлов шаклида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақт учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган вақт учун — 60 АҚШ долларигача бўлган миқдорда қоплашга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2019 — 2021 йиллар даврида ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 4 йилдан ортиқ муддат ўтмаган маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни, шу жумладан, лизинг асосида сотиб олишни молиялаштириш учун ҳар йили хорижий молиявий институтларнинг камида 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли кредит ресурсларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «JV MAN — Auto Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «MAN Truck and Bus AG» (Германия) компанияси ўртасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган шатакчи автомобилларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида улар қийматини оптималлаштириш доирасида автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш учун Германия томонидан бутловчи буюмлар ва узелларга 10 фоиз миқдорида чегирма берилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилган пайтидан бошлаб 4 йилдан ортиқ муддат ўтмаган, Европада ишлаб чиқарилган «MAN» русумли катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари марказлаштирилган тартибда етказиб берилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлақонли сервис хизмати таъминланиши тўғрисида аҳдлашувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ўзавтосаноат» АЖнинг «JV MAN — Auto Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UzAuto Trailer» томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳсулотлар маҳсулот қийматига инфляция даражаси доирасида тузатиш киритиш имконияти билан икки йилгача муддат билан тўловни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 1957 йил 30 сентябрда Женева шаҳрида имзоланган Хавфли юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги Европа битимига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Молия вазирлиги Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига миллий ташувчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Яшил харита» халқаро тизими бўйича суғурта полисларини сотиб олиш учун шарт-шароитларни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги икки ой муддатда Евро-3, Евро-4, ва Евро-5 стандартли дизель ёқилғисини импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун тадбиркорлик субъектларини ва хорижий компанияларни уларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилган ҳолда жалб этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари автомобилда халқаро юк ташувчи миллий ташувчиларнинг буюртманомалари бўйича ҳаракатланадиган таркибни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган автотранспорт корхоналарини жойлаштириш учун фойдаланилмаётган биноларни белгиланган тартибда беришни таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Логистика марказлари ва йўлбўйи инфратузилмаси объектларининг интеграциялаштирилган тармоғини ривожлантириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича Тадбирлар режаси лойиҳаларини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда юк ташишларнинг потенциал буюртмачиларини тизимли хабардор қилиш учун умумтарқалган электрон тизимларда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг асосий тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган миллий ташувчиларнинг ягона реестри шакллантирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдин қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4353-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3422-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбошида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Автомобилларда халқаро юк ташишни амалга ошираётган» сўзлари «Йиллик тушумида халқаро юк ташиш хизматлари экспорти улуши 50 ва ундан юқори фоизни ташкил этадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«транспорт-логистика компаниялари» сўзларидан олдин «товарларни ташишни ташкил этиш, омборга жойлаштириш, сақлаш, ишлов бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи» сўзлари билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3589-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбошида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«мамлакатимизда ишлаб чиқарилиб» сўзлари «мамлакатимизда янги ишлаб чиқарилиб» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ундириладиган йиғимлар» сўзлари «автотранспорт йиғимлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 07/19/4353/3257-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)