Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2905-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 март,
71-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 7 мартдаги 71-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга киритилаётган қўшимчалар
1.Қуйидаги мазмундаги 302-боб билан тўлдирилсин:
«302-боб. Психиатрия ихтисослик тури бўйича (ижтимоий хавфли саналган касалликлардан ташқари)
543. Маслаҳат, диагностика, консерватив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
врач учун иш столи;
стуллар;
кушетка;
муолажа ўтказиладиган хоналарда стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
тонометр ва фонендоскоп;
неврология болғачаси;
тиббиёт термометри.
544. Маслаҳат, диагностика, консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);
врач учун иш столи;
ҳамширалар пости учун стол;
стуллар;
кушетка;
каравотлар;
муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
палаталар учун кўчма бактериоцид лампа;
штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) (камида 2 дона);
тонометр ва фонендоскоп;
неврология болғачаси;
тиббиёт термометри.».
2. Қуйидаги мазмундаги 303-боб билан тўлдирилсин:
«303-боб. Тиббий буюмлар ва ускуналар стерилизацияси ихтисослик тури бўйича
545. Стерилизация ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:
бикслар (контейнерлар);
контейнерлар учун шкаф;
контейнерларни ажратиш учун стеллажлар;
стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
стерилизация ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари (автоклав, қуритиш шкафи, дистиллятор ва бошқалар);
контейнерларни қабул қилганда ташиш учун аравачалар;
контейнерларни ташиш учун кичик аравачалар (3та ишчи зона учун алоҳида);
тиббий буюм ва ускуналарни ультратовуш орқали ювиш мосламаси, ҳаво пуркагичлар, ивитиш, ювиш ва чайиш ванналари, аравалар ва контейнерларни ювиш ва чайиш машинаси ёки майдончаси;
стерилизация ходими учун кийимлар жамламаси, индивидуал ҳимоя воситалари (қўлқоплар, кўз ойнаклар, қалпоқ, бахилла ва махсус оёқ кийим — ҳар бир зона учун алоҳида рангларда);
стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган кимёвий воситалар;
индикаторлар, тестлар, крафт пакетлар, крепланган қоғозлар, пломба ва стикерлар;
ювиниш ва ҳожатхона учун совун, асептика ва қуритиш воситалари;
контейнерларни қабул қилиш, бериш, стериллаш ва қадоқлашни қайд этиш журнали.».
3. Мазкур қўшимчалар Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 6 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 10/19/2905-3/2888-сон)