Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2020 22.02.2019 йилдаги 157-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2019 йилдаги 157-сон
Дата вступления в силу
23.02.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 апрелдаги 255-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари ҳамда Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ўн кун муддатда Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 26 июлдаги 581-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 22 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
157-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 157-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси унинг номзодини маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм тизимини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибиятида (кейинги ўринларда Котибият деб аталади), шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принциплари жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланишида иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганишни таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини, халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта ва мактабгача таълим сифатининг янги даражага оширилишини таъминлаш, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ таълимини бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини таъминлаш, жамоатчилик назоратининг шаффофлиги ва самарадорлигига эришиш, шу жумладан барча муассасаларнинг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш, умумий фойдаланиладиган маълумотлар базасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизимини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар (кейинги ўринларда нодавлат умумтаълим ташкилотлари деб аталади) тармоғини улар учун ташкилий-ҳуқуқий ва техник-иқтисодий шароитлар яратиш орқали янада ривожлантиришни таъминлаш, ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликнинг турли шакларини самарали жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича чуқур касбий билимларга эга бўлган, чет тилларни биладиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларини эгаллаган олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатининг ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим муассасаларини оқилона жойлаштириш, амалга оширилаётган тармоқ дастурларини ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда олий, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диссертация тадқиқотларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий тилларга ва компьютер технологиялари ҳамда Интернет-ресурслардан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига узлуксиз ўқитиш, ўқитишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган юқори малакали чет тиллар ўқитувчиларини мақсадли тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини таълим тизимининг барча даражаларида амалга ошириш ҳамда шу асосда жаҳон цивилизацияси ютуқларидан ва жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланувчи кенг аудитория учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор хорижий тарбияни ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини замонавий талаблар даражасида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш вазифалари амалга оширилишини таъминлаш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам ошириш, уларнинг қонунчилик нормаларини, назарий илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган предмет бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий методларини чуқур ўрганишига кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогика ва таълим технологияларини, мультимедия тизимларини Интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда кенг жорий этиш, педагогик ва илмий фаолиятда чет тиллардан кенг фойдаланиш учун педагог кадрларнинг чет тилларни амалда билиш даражасини ошириш ҳисобга олинган ҳолда малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш методикаси тубдан ва узлуксиз янгилаб борилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлаб олиш ва тайёрлашни ташкил этиш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида истиқболли мутахассислар, шу жумладан педагоглар ҳамда илмий кадрларнинг дунёнинг ривожланган давлатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташи, истиқболли мутахассисларнинг нуфузли хорижий таълим ва илмий муассасаларида ўқишининг мониторингини ташкил қилиш, уларнинг Ўзбекистонда муносиб ишга жойлашишига ёрдам бериш, меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш, касбий жиҳатдан ўсишига ва хизматда кўтарилишига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви, айниқса, янги, истиқболли соҳаларга хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни жалб қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тадбирларни амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, муҳим муаммоларни ҳал этиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан оширишни, тиббиёт илм-фани ва технологияларининг замонавий ютуқларини жорий этишни таъминлайдиган концептуал янги моделларни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда фуқароларнинг касалликлари профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишларининг самарадорлигини ошириш ҳисобидан аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторинг ташкил этилишини ва чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилишини, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт билан тўлиқ таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш, илғор хорижий тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига кенг жорий этиш бўйича республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятининг самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини экологик хавфсиз, соғлом ва балансли озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга, тегишли фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантиришга, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини таъминлашга, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактика) овқатланишни яхшилашга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактика тадбирларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз соғлиғи учун шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли саломатлигининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кекса авлоднинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш, Ватанга муҳаббат, кекса авлодга ҳурмат руҳида тарбиялашда уларнинг ролини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексининг тизимли асосда амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимининг ишлашини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, республика ҳудудларидаги ижтимоий, табиий-иқлим шароитларига хос бўлган касалликларни ўрганиш масалаларида мамлакатимиз тиббиёт илм-фанини ривожлантириш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни жорий этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиацион вазиятнинг мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг аввало, зарарланиш манбалари профилактикаси ва уларни бартараф этишга, ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган превентив чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бинолар ва иншоотлар, сув таъминоти тизимлари, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехник иншоотлар ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар, биологик воситалар, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини ошириш, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, фармацевтика саноати учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, аҳолининг ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг сифатли, самарали, хавфсиз ва арзон дори-дармонлар ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилашга йўналтирилган самарали дори-дармон сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатидан янгилашга йўналтирилган стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни фаол жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фармацевтика саноати корхоналарида сифат менежментини янада ривожлантириш, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар янгиланишини таъминлаш, республикада дори-дармонларнинг юқори сифатига ва рақобатбардошли нархига эришишни ҳисобга олган ҳолда, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва энергия сарфи ҳажмини қисқартириш ҳамда уларнинг таннархини пасайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш соҳасидаги устуворликларни, шу жумладан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувни жорий этиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш масалаларини белгилаш, ижтимоий ҳимоя қилишда илғор ёндашувларни татбиқ этиш, нодавлат ташкилотлари томонидан ижтимоий буюртма асосида ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва унинг вазирликлар ҳамда идоралар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш учун ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини амалга ошириш борасида қулай шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, шу жумладан ногиронликни аниқлашнинг тиббий моделидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг фаровонлигига таъсир кўрсатадиган барча омиллар ҳисобга олинадиган ижтимоий моделга ўтишни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда барча вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиш механизмларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг юқори самарадорлигига ва унинг мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган муайян шахслар ҳамда оилалар эҳтиёжларига мос келишига эришиш учун ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг барча даражаларида профессионал ижтимоий фаолият ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарали ижтимоий ҳимоя қилиш учун моддий ресурсларнинг етарли миқдорда ажратилишини, улардан оқилона ва тегишли равишда фойдаланилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун ҳар бир ҳудудда спорт комплекслари ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқилиши ва оммавий спорт ҳамда олий ютуқлар спорти соҳасида аниқ вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортнинг миллий ва олимпия турларини ривожлантириш бўйича, аввало, тўпланган тажриба, ҳудудларда шаклланган ва ташкил этилаётган спорт мактаблари, яратилган моддий-техника базаси, миллий қадриятлар ва анъаналар, аҳоли менталитети, тренер-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда спортда эришилган ютуқлар инобатга олинган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат жисмоний-тарбия-спорт бирлашмалари, шу жумладан Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар календарь режасини тасдиқлаш, шу жумладан халқаро ва республика даражасидаги техник ҳамда амалий спорт турлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида махсус ваколатли давлат органи ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришиши ҳамда мамлакатимизни муносиб тақдим этиши учун уларни спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб, мамлакат терма жамоасигача танлаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) туризмни ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризмни ривожлантириш соҳасида қўйилган устувор вазифалар, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси амалга оширилиши мониторингини таъминлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилишни таъминлаш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш ва ички туризмни, шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастурларини, шу жумладан республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишлари ташкил этилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм соҳасида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бош вазир ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг «йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан тегишли тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бириктирилган ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Бош вазир билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ривожлантириш, туризм соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири, унинг ўринбосари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда ва Котибиятга бириктирилган давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрларни танлаш ва амалдаги захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзи юритадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош вазир ўринбосари тегишли идоралараро коллегиал органларга раҳбарлик қилади, шунингдек, Бош вазир раҳбарлик қиладиган идоралараро коллегиал органлар фаолиятини ҳамда уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар коллегиал органларининг, хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида, шунингдек, Бош вазир топшириқларига кўра — давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош вазир ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг тегишли даражада ва сифатли бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзи раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ҳудудларига ташрифлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Бош вазир ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларининг Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 157-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини узлуксиз таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарига (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар ва идораларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилишини тизимли назорат қилишни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ўрганиш, таълим-тарбия жараёнига илғор ўқув-педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини, халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқув ва тарбия жараёнларининг ўзаро мустаҳкам алоқаси ва узлуксизлигини таъминлаш, тарбиявий ишларнинг усуллари ва мазмунини такомиллаштириш, маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шаклларини жорий этиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини сифатида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касб-ҳунар коллежларида таълим сифатини оширишга, таълим жараёнини мунтазам такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш комплексларида умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларининг касб кўникмаларини шакллантириш бўйича касб-ҳунар таълими жараёнини услубий таъминлашни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича чуқур касбий билимларга эга бўлган, чет тилларни биладиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш кўникмаларини эгаллаган олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим муассасаларини оқилона жойлаштириш, амалга оширилаётган тармоқ дастурларини ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда олий, касб-ҳунар таълими кадрларини тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диссертация тадқиқотларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув, ахборот-коммуникация ускуналари, ўқув-методик қўлланмалар ва адабиётлар билан таъминлаш, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ёш истиқболли кадрларнинг етакчи хорижий илмий ва таълим муассасаларида ўқишини ва стажировкалардан ўтишини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим тизимининг барча даражаларида хорижий тилларга, компьютер технологиялари ва Интернет-ресурслардан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига узлуксиз ўқитиш, ўқитишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган малакали чет тиллар ўқитувчиларини мақсадли тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳамда шу асосда жаҳон цивилизацияси ютуқларидан ва жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланувчи кенг аудитория учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, замонавий талаблар даражасида олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, профессор-ўқитувчи кадрларнинг педагогик ва профессионал даражасини мунтазам ошириш, уларнинг қонунчилик нормаларини, назарий илм-фан, илмий ва амалий изланишлар, ўқитилаётган предмет бўйича технологик жараён ва инновациялар соҳасидаги энг сўнгги ютуқларни, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий методларини чуқур ўрганишига кўмаклашиш ва рағбатлантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий инновацион педагогика ва таълим технологияларини, мультимедия тизимларини ўқув жараёнига кенг жорий этишни, педагогик ва илмий фаолиятда улардан кенг фойдаланиш учун педагог кадрларнинг чет тилларни амалда эгаллаш даражасини оширишни ҳисобга олиб ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда малака талабларини, ўқув режаларини, дастурларини ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш методикасини тубдан ва узлуксиз янгилаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан оширишни, тиббиёт илм-фани ва технологияларининг замонавий ютуқларини жорий этишни таъминлайдиган концептуал янги моделларни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда фуқароларнинг касалликлари профилактикаси ва саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича патронаж тиббиёт ҳамширалари ишларининг самарадорлигини ошириш ҳисобига аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича мониторингни ташкил этиш ва чора-тадбирлар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тезкорлиги ва сифати оширилишини, уни энг янги диагностика ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббиёт ускуналари ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган автотранспорт билан тўлиқ таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш, илғор хорижий тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига кенг жорий этиш бўйича республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини экологик хавфсиз, соғлом ва балансли озиқ-овқат билан таъминлаш, соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга, тегишли фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантиришга, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини таъминлашга, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактика) овқатланишни яхшилашга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик тамойилларини тарғиб этиш ва жорий қилиш асосида меҳнатга лаёқатли аҳоли, кекса кишиларнинг соғлиғини яхшилаш, жароҳатланишни камайтириш бўйича профилактик тадбирларни такомиллаштириш, фуқароларнинг ўз соғлиғи учун шахсий масъулиятини кучайтириш, геронтология, аҳолининг гендер ва ёш хусусиятлари масалаларида замонавий илмий ёндашувларни жорий этиш йўли билан аҳоли саломатлигининг муҳим тиббий-демографик тавсифи сифатида узоқ умр кўришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кекса авлоднинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш, Ватанга муҳаббат, кекса авлодга ҳурмат руҳида тарбиялашда уларнинг ролини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини тизимли асосда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кекса авлод вакилларига ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш, катта ёшдагиларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларнинг ҳаёти, фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимининг ишлашини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғма ва ирсий касалликларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш ва олдини олиш, республика ҳудудларидаги ижтимоий, табиий-иқлим шароитларига хос бўлган касалликларни ўрганиш масалаларида мамлакатимиз тиббиёт илм-фанини ривожлантириш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни жорий этиш чора-тадбирлари амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикада санитария-эпидемиологик ҳолат ва радиацион вазиятнинг мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш, келгусида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга, яшаш муҳити омилларининг инсонга зарарли таъсирини бартараф этишга, атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув таъминоти манбалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ифлосланишининг олдини олишга йўналтирилган комплекс санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг аввало, зарарланиш манбалари профилактикаси ва уларни бартараф этишга, ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган превентив чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бинолар ва иншоотларни, сув таъминоти тизимларини, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехника иншоотлари ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотларини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар, биологик воситалар, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакат фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, унинг рақобатбардошлигини ва экспорт салоҳиятини ошириш, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, фармацевтика саноати учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, аҳолининг ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг сифатли, самарали ва хавфсиз дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилашга йўналтирилган самарали дори-дармон сиёсатини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фармацевтика ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, фармацевтика тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, фармацевтика саноатини модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатидан янгилашга йўналтирилган стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва кредитларни фаол жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фармацевтика саноати корхоналарида сифат менежментини янада ривожлантириш, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар янгиланишини таъминлаш, республикада дори-дармонларнинг юқори сифатига ва рақобатбардошли нархига эришишни ҳисобга олган ҳолда, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва энергия сарфи ҳажмини қисқартириш ҳамда уларнинг таннархини пасайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш соҳасидаги устуворликларни, шу жумладан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувни жорий этиш ва унинг самарадорлигини таъминлаш масалаларини белгилаш, ижтимоий ҳимоя қилишда илғор ёндашувларни татбиқ этиш, нодавлат ташкилотлари томонидан ижтимоий буюртма асосида ижтимоий ёрдам кўрсатиш механизмларини яратиш, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг масъул вазирлик ва идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш учун ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини амалга ошириш борасида қулай шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишда комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини, шу жумладан ногиронликни аниқлашнинг тиббий моделидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг фаровонлигига таъсир кўрсатадиган барча омиллар ҳисобга олинадиган ижтимоий моделга ўтишни назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда барча вазирлик ва идораларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиши механизмларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг юқори самарадорлигига ва унинг мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган муайян шахслар ҳамда оилалар эҳтиёжларига мос келишига эришиш учун ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг барча даражаларида профессионал ижтимоий фаолият ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарали ижтимоий ҳимоя қилиш учун моддий ресурслар етарли миқдорда ажратилишини, улардан оқилона ва тегишли равишда фойдаланилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун ҳар бир ҳудудда спорт комплекслари ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортнинг миллий ва олимпия турларини ривожлантириш бўйича, аввало, тўпланган тажриба, ҳудудларда шаклланган ва ташкил этилаётган спорт мактаблари, яратилган моддий-техника базаси, миллий қадриятлар ва анъаналар, аҳоли менталитети, тренер-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда спортда эришилган ютуқлар инобатга олинган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва оммавий спорт ҳамда олий ютуқлар спорти соҳасида аниқ вазифалар ва мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчилар томонидан юқори натижаларга эришиш ва мамлакатни Олимпия ҳамда Осиё ўйинларида, шунингдек, Жаҳон чемпионатларида муносиб намоён қилиш учун спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб, мамлакатнинг терма жамоасигача бўлган даражада иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат жисмоний тарбия-спорт бирлашмалари, шу жумладан Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар календарь режасини тасдиқлаш, шу жумладан халқаро ва республика даражасидаги техник ҳамда амалий спорт турлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) туризмни ривожлантириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризмни ривожлантириш соҳасида қўйилган устувор вазифалар, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси амалга оширилишининг мониторингини таъминлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш ва ички туризмни, шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастурларини, шу жумладан республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм соҳасида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари ва материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари учун тегишли материаллар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларининг, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Котибият:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш самарадорлигини, шунингдек, тегишли иш участкасида эришилган натижаларни асосланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосари, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси, шунингдек:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача таълимни ривожлантириш таҳлили ва мониторингини олиб бориш бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб таълими ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ислоҳотлар таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий ва олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини дори-дармон билан таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризмни комплекс ривожлантириш таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Котибият мудири, мудир ўринбосари, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва Котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, мудир ўринбосари ва Котибият мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Котибият мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифаларнинг мутахассислар ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосари ва Котибият бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ҳамда моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудирининг ўринбосари бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Котибият мудирининг ўринбосари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассислар томонидан тегишли масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Котибият бош мутахассиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Бош вазир ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг тегишли тармоқлар ҳамда соҳалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматларининг) таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Котибият мудирининг ўринбосарига, Котибият мудирига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан ижтимоий ривожлантириш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари номига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ўринбосари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/157/2658-сон)