Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2019 04.01.2005 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.01.2005 йилдаги 1-сон
Дата вступления в силу
04.01.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ (ДАВЛАТ КИМЁ КОМИССИЯСИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сонли «Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, уларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибларига риоя этиш юзасидан масъулиятни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссиясини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Давлат кимё комиссияси ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Давлат кимё комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экология жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга йўналтирилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика вазирликлари ва идораларининг кимёвий ва биологик препаратларни ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш, препаратларнинг атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда республика қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган препаратлар рўйхатига киритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун тавсия қилинган кимёвий ва биологик препаратларга доир илмий-техникавий ҳужжатлар экспертизасини амалга ошириш, уларнинг биологик самарадорлигини, токсик-гигиеник ва экологик хоссаларини аниқлаш юзасидан синовлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича четдан келтириладиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, биопрепаратлар сифатини назорат қилиш, уларни қўллаш юзасидан хулосалар бериш ҳамда инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсири аниқланганда улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари давлат комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» МЧЖ Давлат кимё комиссиясининг ишчи органи этиб белгилансин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссиясининг эксперт гуруҳи белгиланган тартибда тугатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тугатиш комиссиясини тузсин ҳамда мазкур эксперт гуруҳни тугатиш билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Давлат кимё комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йил 4 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 4 январдаги
1-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш
воситалари давлат комиссияси (Давлат кимё комиссияси)
таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Юсупов Б.Т.

—‎

Қишлоқ хўжалиги вазири, комиссия раиси‎

лавозими бўйича

—‎‎

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, комиссия раисининг ўринбосари‎

лавозими бўйича

—‎‎

«Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти» МЧЖ директори, комиссия раисининг ўринбосари‎

Комиссия аъзолари:‎

Алихонов Б.Б.‎

—‎‎

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи ‎

Ниёзматов Б.И.‎

—‎‎

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, бош давлат санитария врачи‎

лавозимига кўра ‎

—‎‎‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси‎

Яқубов Р.‎

—‎‎

«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари‎

Умаров С.Ж.‎

—‎‎

Миллий хавфсизлик хизмати бўлинмаси бошлиғи‎

Раҳимжонов М.А.‎

—‎‎

Давлат божхона қўмитасининг экспертиза қилиш марказий лабораторияси бошлиғи‎

Умаров С.Э.‎

—‎‎

«Ўздонмаҳсулот» компаниясининг Дон тайёрлашни ташкил этиш ва элеватор-омбор хўжалиги бошқармаси бошлиғи‎

Умархўжаев Х.Х.‎

—‎‎

«Ўзпахтасаноат» уюшмасининг Пахта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи‎

Абдусаматов Б.Х.‎

—‎‎

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг «Ўзтендерконсалтинг» агентлиги директори‎

Ҳусанов Б.‎

—‎‎

«Электркимёзавод» АЖ қўшма корхонаси бошқаруви раиси, Навоий шаҳри‎

Абдуллаев Н.Ж.‎

—‎‎

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директорининг ўринбосари‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Давлат кимё комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 5-модда; 2005 й., 45-сон, 341-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)