Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3079]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 сентябрь,
30/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсати фоиз инструментлари самарадорлигини ошириш мақсадида тижорат банкларининг, шу жумладан микромолия банкларининг (бундан буён матнда банклар деб юритилади) пул маблағларини жалб қилиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкининг банклар билан депозит операциялари (бундан буён матнда депозит операциялари деб юритилади) — Марказий банк томонидан банкларнинг пул маблағларини депозитларга жалб қилиш операциялари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
валюта биржаси — чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг банклар билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош битим — депозит операцияларини амалга оширишнинг умумий шартлари ва тартибини белгиловчи Марказий банк билан банклар ўртасида тузиладиган ўзаро ҳаракат;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
электрон савдо платформаси — банклараро пул бозорида электрон шаклда биржа савдоларини ўтказиш имконини берувчи ҳамда қабул қилинган буюртмаларни рўйхатга олиш, биржа битимларини тузиш, жорий маълумотларни савдо иштирокчилари иш ўринларида акс эттириш, савдо жараёнини баёнлаштириш ва якуний биржа ҳужжатларини шакллантиришни таъминловчи валюта биржасининг автоматлаштирилган тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
депозит аукциони — банкларнинг пул маблағларини жалб қилиш бўйича Марказий банк томонидан банклар ўртасида амалга ошириладиган кимошди савдолари;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобатли ариза — депозит аукционида иштирок этиш учун банклар томонидан фоиз ставкаси кўрсатилган ҳолда тақдим этиладиган ариза;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобатсиз ариза — депозит аукционида иштирок этиш учун банклар томонидан фоиз ставкаси кўрсатилмаган ҳолда тақдим этиладиган ариза;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзгармас фоиз ставкаси — пул-кредит сиёсати мақсадларидан келиб чиққан ҳолда банкларнинг депозит маблағларини жалб қилиш бўйича Марказий банк бошқаруви томонидан ўрнатиладиган ставка;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чегириш фоиз ставкаси — депозит аукциони натижаларига кўра банкларнинг қондириладиган рақобатли аризалари бўйича таклиф этилган максимал ставка.
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
2. Депозит операциялари Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Депозит операциялари Марказий банк билан банклар ўртасида тузиладиган Марказий банкнинг депозит операцияларида қатнашиш тўғрисидаги Бош битимга асосан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Депозитлар бўйича фоиз ставкалари уларнинг муддатидан келиб чиққан ҳолда Марказий банк бошқаруви томонидан ўрнатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг 2025 йил 28 февралдаги 5/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3079-2, 13.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 10/25/3079-2/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Депозит операцияларини амалга оширишда банклар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Марказий банкнинг мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарганлиги;
Марказий банк олдида муддати ўтказиб юборилган қарз мажбуриятлари, жумладан, Марказий банкнинг кредитлари ва уларнинг фоизлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Марказий банк депозит операциялари бўйича банклар томонидан жойлаштириладиган депозитлар миқдорига ва ҳар бир банкдан депозит аукционига қабул қилинадиган аризалар сонига лимитлар ўрнатиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
7. Депозит операцияларини амалга ошириш учун аризаларни тақдим этиш валюта биржасининг электрон савдо платформаси орқали, шунингдек Бош битимда кўрсатилган бошқа усулларда амалга оширилади.
8. Депозит операциялари амалга оширилганда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
депозитга қўйилган пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқини учинчи томонга бериш;
жойлаштирилган депозитлар муддатини узайтириш.
2-боб. Депозит операцияларининг турлари, ўтказилиши ва депозитларга фоизлар ҳисобланиши
9. Марказий банк томонидан қуйидаги турдаги депозит операциялари амалга оширилади:
депозит аукциони (фоизли ва миқдорий);
ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операциялари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Депозит аукциони ўтказилиши тўғрисидаги маълумот аукцион ўтказиладиган кундан камида бир иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Ушбу маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 27/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3079-1, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/3079-1/1701-сон)
депозит аукциони ўтказиш санаси;
депозит аукциони тури (фоизли ёки миқдорий);
депозит муддати;
аукцион ўтказиш усули («америкача» ёки «голландча»);
маблағларни депозитга ўтказиш санаси;
маблағларни қайтариш ва депозит бўйича фоизларни тўлаш санаси;
рақобатсиз аризаларнинг максимал улуши (фоизли депозит аукциони амалга оширилганда);
депозит аукциони фоиз ставкаси (фоизли депозит аукциони амалга оширилганда ўрнатилмаслиги мумкин);
депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори (ўрнатилган ҳолларда);
ҳар бир ариза бўйича таклиф этиладиган минимал ва максимал миқдор (ўрнатилган ҳолларда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
битта банкдан депозит аукционига қабул қилинадиган аризалар сони (ўрнатилган ҳолларда);
(10-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
депозит аукциони бўйича аризаларни қабул қилиш вақти;
депозит аукциони натижалари ёки ўтказилиши бекор қилинганлиги ҳақида маълумотларни эълон қилиш вақти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Депозит аукционини ўтказиш тўғрисидаги маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган куни валюта биржасининг электрон савдо платформаси орқали банкларга етказилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Депозит операциялари ўтказиладиган кунда банклар томонидан депозит операцияларида иштирок этиш учун аризалар электрон савдо платформасида электрон шаклда шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Банклар томонидан депозит операцияларида қатнашиш учун тақдим этилаётган аризаларда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
ариза тартиб рақами ва санаси ва жойи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг номи;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
депозит операцияси тури (депозит аукциони ёки ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операцияси);
депозит операциясида иштирок этиш санаси;
депозит муддати (стандарт шартлар асосида);
депозит суммаси;
таклиф этилаётган фоиз миқдори;
депозитни жойлаштириш ва қайтариш санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Фоизли депозит аукциони банкларнинг аризаларида таклиф этилган фоиз ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, миқдорий депозит аукциони банкларнинг аризаларида таклиф этилган депозит ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Депозит аукциони икки ёки ундан ортиқ банклар томонидан аризалар тақдим этилган ҳолларда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
16. Депозит аукциони қуйидаги стандарт шартлар асосида ўтказилади:
«1 ҳафта» — муддати етти календарь кунидан иборат бўлган депозит операцияси;
«2 ҳафта» — муддати ўн тўрт календарь кунидан иборат депозит операцияси;
«1 ой» — муддати бир ойдан иборат депозит операцияси;
«3 ой» — муддати уч ойдан иборат депозит операцияси;
бошқа шартлар асосида — бунда депозит муддати Марказий банкнинг депозит аукциони ўтказилиши ҳақидаги маълумотида кўрсатилади.
17. Фоизли депозит аукционлари Марказий банк томонидан депозит аукционида жалб қилинадиган пул маблағларининг максимал миқдори ўрнатилган ҳолда амалга оширилади. Бунда, депозитлар бўйича максимал фоиз ставкаси ҳам ўрнатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Банклар фоизли депозит аукционларида иштирок этишлари учун рақобатли ҳамда рақобатсиз аризалар беришлари мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Банкларнинг рақобатли аризаларидаги таклиф этилган фоиз ставкалари Марказий банк томонидан ўрнатилган максимал фоиз ставкасидан юқори бўлган ҳолларда ушбу аризалар фоизли депозит аукционига қабул қилинмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
20. Рақобатсиз аризалар фоизли депозит аукциони натижалари бўйича аниқланган ўртача тортилган фоиз ставкасида қондирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Банкларнинг рақобатсиз аризалари бўйича таклиф этилган жами депозит маблағлари миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдорига тенг бўлган ёки ошган ҳолларда ушбу фоизли депозит аукциони бекор қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
22. Ўртача тортилган фоиз ставкаси депозит аукциони якунлари бўйича тўлиқ ёки қисман қондириладиган рақобатли аризалар фоиз ставкаси ҳамда жалб қилинадиган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Марказий банк банклар томонидан фоизли депозит аукционида иштирок этиш учун тақдим қилинган рақобатли ва рақобатсиз аризалар рўйхатини шакллантиради ва рақобатли аризаларни уларда таклиф этилган фоиз ставкаларига кўра ўсиб бориш тартибида таснифлайди. Ушбу таснифланган аризалардан келиб чиқиб, Марказий банк чегириш фоиз ставкасини белгилайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
24. Фоизли депозит аукциони натижалари бўйича чегириш фоиз ставкаси Марказий банк томонидан фоизли депозит аукциони бўйича максимал фоиз ставкасига (ўрнатилган ҳолларда) тенг бўлмаслиги мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Марказий банк томонидан фоизли депозит аукциони натижалари бўйича аввал банкларнинг рақобатсиз аризалари тўлиқ, шунингдек таклиф этилган фоиз ставкаси чегириш ставкасидан юқори бўлмаган рақобатли аризалари қондирилади. Рақобатли аризалар таклиф қилинган минимал фоиз ставкаларидан чегириш фоиз ставкасигача бўлган тартибда қондирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
26. Фоизли депозит аукционлари икки хил усулда ўтказилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«америкача» усул — банкларнинг рақобатли аризалари уларда таклиф этилган фоиз ставкалари бўйича;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«голландча» усул — банкларнинг рақобатли аризалари чегириш ставкаси бўйича қондирилади.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Фоизли депозит аукциони натижаларига кўра қондирилиши лозим бўлган аризаларнинг жами миқдори Марказий банк томонидан белгиланган максимал миқдордан ошган ҳолларда, таклиф этилган фоиз ставкаси чегириш ставкасига тенг бўлган рақобатли аризалар уларда кўрсатилган ҳажмлардан келиб чиқиб, мутаносиб равишда қисман қондирилади. Бунда банкларнинг аризалари миқдори сўмгача яхлитланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
28. Миқдорий депозит аукционлари Марказий банк томонидан депозитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасини ўрнатган ҳолда амалга оширилади. Бунда, жалб қилинадиган пул маблағларининг максимал миқдори ҳам ўрнатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Банклар миқдорий депозит аукционида иштирок этиш учун Марказий банк томонидан белгиланган фоиз ставкасида аризалар тақдим этади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Электрон савдо платформаси банклар томонидан миқдорий депозит аукционида иштирок этиш учун тақдим қилинган аризалар рўйхатини унда таклиф этилган ҳажмлар бўйича пасайиб бориш тартибида шакллантиради ва уларнинг жами ҳажми аниқланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
31. Марказий банк шакллантирилган рўйхатни таҳлил қилган ҳолда миқдорий депозит аукциони якуни бўйича жалб қилинадиган маблағлар миқдорини аниқлайди. Ушбу жалб қилинадиган маблағлар миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган максимал миқдорга (агар ўрнатилган бўлса) тенг келмаслиги мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Миқдорий депозит аукциони натижаларига кўра қондирилиши лозим бўлган аризалардаги жами миқдор депозит аукциони якуни бўйича жалб қилинадиган маблағлар миқдоридан ошган ҳолларда аризалар уларда кўрсатилган ҳажмлар улушидан келиб чиқиб мутаносиб равишда қисман қондирилади. Бунда банкларнинг аризалари миқдори сўмгача яхлитланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Миқдорий депозит аукциони натижаларига кўра банкларнинг аризалари Марказий банк томонидан белгиланган фоиз ставкасида қондирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Депозит аукционлари бўйича банклардан етарлича аризалар қабул қилинмаган тақдирда ёки Марказий банк Кредит қўмитасининг қарорига кўра депозит аукционларини ўтказиш бекор қилиниши мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
35. Ўтказилган депозит аукцион натижалари ёки ўтказилиши бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар Марказий банк ва валюта биржасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
36. Марказий банк томонидан ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операциялари қуйидаги стандарт шартлар асосида амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«овернайт» — муддати бир календарь кунидан иборат депозит операцияси (бунда, овернайт депозитларини жалб қилиш ва қайтариш кунлари ўртасидаги муддат бир кундан ортиқ бўлган ҳолларда фоиз тўловлари календарь куни бўйича ҳисобланади);
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 27/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3079-1, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/3079-1/1701-сон)
«1 ҳафта» — муддати етти календарь кунидан иборат бўлган депозит операцияси;
«2 ҳафта» — муддати ўн тўрт календарь кунидан иборат депозит операцияси;
«1 ой» — муддати бир ойдан иборат депозит операцияси;
«3 ой» — муддати уч ойдан иборат депозит операцияси.
37. Марказий банк ўзгармас фоиз ставкалари бўйича депозит операцияларини ўтказиш шартлари тўғрисида ўзининг расмий веб-сайтида эълон беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Марказий банк томонидан жалб қилинган депозитлар бўйича фоизлар Марказий банкка пул маблағлари келиб тушган кундан бошлаб депозит қайтариб берилган кунгача (бунда депозит қайтарилган кун ҳисобга олинмайди), йиллик 365 календарь кунидан келиб чиқиб, қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 31 декабрдаги 27/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3079-1, 31.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 10/20/3079-1/1701-сон)
I = D * R * (T / 365),
бунда: I — депозит бўйича ҳисобланган фоизлар миқдори; D — депозит миқдори; R — депозит бўйича фоиз ставка; T — депозит жалб қилинган кунлар сони.
3-боб. Депозит операциялари бўйича ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Банкларнинг депозит операциялари бўйича мажбуриятлари тегишли депозит ҳисобварақлардан Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада белгиланган миқдорнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши ҳисобланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Банкларнинг депозит операциялари бўйича мажбуриятларининг бажарилганлиги Марказий банкдаги тегишли депозит ҳисобварақдан олинган кўчирмалар билан тасдиқланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Марказий банкнинг депозит операцияларини амалга ошириш бўйича мажбурияти банкларнинг аризаларида кўрсатилган тегишли ҳисобварақларга депозит маблағлари ва жалб қилинган депозитларга ҳисобланган фоизларини ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши билан амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Марказий банкнинг депозит операцияларини амалга ошириш бўйича мажбуриятларининг бажарилиши банкларга депозит маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизларнинг ўтказилганлиги бўйича тегишли ҳисобварақлардан олинган кўчирмалар билан тасдиқланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Банклар томонидан Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада кўрсатилган миқдордан кўпроқ маблағ ўтказилган бўлса, Марказий банк кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банкнинг депозит ҳисобварағига депозит миқдоридан ортиқча маблағни қайтаради ва ушбу ортиқча миқдор учун фоизлар ҳисобланмайди.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Агар банклар томонидан депозитни жойлаштириш санасида Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада кўрсатилган миқдордан кам маблағ ўтказилган бўлса, бир иш куни ичида Марказий банк томонидан банк депозитнинг тўлиқ ўтказилиши юзасидан электрон тартибда (телефонограмма ёки lotus notes дастури орқали) огоҳлантирилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Бунда тўлиқ жойлаштирилмаган депозитлар бўйича фоизлар ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк томонидан огоҳлантириш олинган куни Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада кўрсатилган миқдордаги маблағ тўлиқ ўтказиб берилмаса ушбу депозит операцияси бекор қилинади.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
45. Депозитларни қайтариш ва уларга ҳисобланган фоиз тўловларини амалга ошириш куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келган ҳолларда, тўловлар кейинги иш кунида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Депозит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
4-боб. Марказий банкда жойлаштирилган депозит маблағларининг муддатидан олдин қайтарилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Банклар депозит ҳисобварағига жойлаштирилган депозит маблағларини муддатидан олдин қайтарилиши бўйича Марказий банкка ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ушбу ариза Марказий банк томонидан бир иш куни давомида кўриб чиқилади ва қондирилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Банклар томонидан жойлаштирилган депозитлар:
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 5 майдаги 13/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3841, 26.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)
жойлаштирилган кунида қайтарилишига;
қисман қайтарилишига йўл қўйилмайди.
49. Депозит операциялари бўйича пул маблағлари муддатидан аввал қайтарилган ҳолларда улар бўйича фоиз тўловлари амалга оширилмайди.
5-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/3079/2122-сон; 31.12.2020 й., 10/20/3079-1/1701-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.03.2025 й., 10/25/3079-2/0237-сон; 26.05.2026 й., 10/26/3841/0538-сон)