Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2706-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сонли «Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) асосан 2021 йил 30 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 август,
27/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 19-бандда:
бешинчи хатбоши «ҳамда кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланган кредитлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Банкка алоқадор шахсга ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахсга бериладиган ҳар қандай кредит, таъминот сифатида:
кредит берувчи банкка миллий валютада киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 100 фоизи;
кредит берувчи банкка чет эл валютасида киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 105 фоизи;
давлат қимматли қоғозлари қўйилганда кредитнинг камида 125 фоизи;
бошқа таъминот воситаси қўйилганда кредитнинг камида 130 фоизи миқдорида бозор баҳосидаги таъминот билан таъминланиши шарт.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2706-2/1843-сон)