Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 30.08.2018 йилдаги 703-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.08.2018 йилдаги 703-сон
Дата вступления в силу
05.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзагросервис» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 400 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта хом ашёсининг қўлда терилган бир килограмми учун биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда — 60 фоиздан 80 фоизгача — 850 сўм, учинчи босқичда — 80 фоиздан ортганда — 1000 сўм меҳнат ҳақи тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон, Касби туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) теримчиларни пахта йиғим-теримига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун 150 сўм, жами 300 сўм миқдорида, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида (мазкур қарор иловасида назарда тутилган туманлардан ташқари) қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 100 сўм нақд пулда кунлик устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек, қўшимча тўланган тўловлар қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаслиги;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 октябрдаги 798-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 09/18/798/2001-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта йиғим-терими мавсумида терим отряди раҳбарларига истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
отряд раҳбарлари терилган пахта хом ашёси миқдоридан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақини ошириб бориш асосида рағбатлантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта йиғим-теримида иш кучи етишмовчилиги мавжуд бўлганда, туманлар ҳокимликлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг буюртмаларига асосан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан қўшимча теримчилар ихтиёрий равишда жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорга иловада назарда тутилган туманларда етиштирилган пахта хом ашёси фермер хўжаликларининг ўз имкониятлари билан (ҳашарчиларсиз) териб олиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, мазкур қарорга иловада назарда тутилган туманларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ҳокимлари пахта хом ашёсининг пишиб етилишидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда қўлда терилган пахта хом ашёси учун меҳнат ҳақи миқдорини, шу жумладан табақалаштирилишини мустақил белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
теримчиларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида Жамғарма ҳисобидан (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) кўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм устама сифатида тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий бюджетлар захира жамғармалари терилган пахта хом ашёсининг ҳар тоннасига 10 000 сўмдан республика бюджетидан кўпайтириб берилади ва ушбу маблағлар туман ҳокими томонидан теримни юқори савияда ташкил этишга сарфланади. Бунда, ушбу маблағларнинг сарфланишига истисно тариқасида давлат харидлари тартиблари татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномаларида белгиланган миқдордан ортиқча топширилган пахта хом ашёси харид нархларига 15 фоиз миқдорида устама тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил ҳосилидан бошлаб пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан ушбу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларига фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, етиштирилган пахта хом ашёсини ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида пахта толасининг жаҳон бозоридаги коньюнктурасидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган ҳудудда пахта хом ашёсини қўлда териб олиш учун меҳнат ҳақини мазкур қарорда белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда эркин белгилаш ва кафолатланган харид нархларига устама тўлаш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта йиғим-теримини механизациялаш даражасини ошириш, пахта териш машиналаридан кенг кўламда фойдаланишни рағбатлантириш, пахта етиштирувчи хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қўлда ва машинада терилган пахта хом ашёсининг навлари ва синфлари бўйича давлат томонидан кафолатланган нархларда харид қилинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот етиштирувчилар томонидан топширилган пахта хом ашёсини қабул қилиб олишда ахборот-коммуникация технологияларидан ва электрон тарозилардан фойдаланган ҳолда пахта қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти тизимидаги пахта тозалаш ташкилотлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан пахта хом ашёсини қабул қилиш масканларидаги лабораторияларда пахта хом ашёсини қабул қилишда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Жамғарма, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта хом ашёси учун теримчиларга меҳнат ҳақини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда ҳар куни тўлашни ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, 2018 йил пахта ҳосилини қисқа муддатда йиғиб-териб олишни, теримчилар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2019 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жамғарма, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари етказиб берилган пахта хом ашёси учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилишига ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишига «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Агробанк» АТБ раҳбарлари шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари уч кун муддатда 2018 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни ташкил этиш, мавсумда қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақи тўлаш ҳамда иш кучи етишмовчилиги мавжуд туманларга қўшимча теримчиларни жалб қилиш ва уларга кафолатланган ҳақ тўлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, З.Т. Мирзаев, А.А. Абдуҳакимов, Н.С. Отажонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 30 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
703-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 703-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил пахта ҳосилини ёрдамчи кучларисиз (ҳашарчиларсиз) териб оладиган туманлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар

номи

Пахта майдони, гектар

Ялпи ҳосил, тонна

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё

15550

32524

1.

Беруний

10575

23165

Қўнғирот

3487

7009

Булоқбоши

3049

9225

Пахтаобод

6591

19333

Олтинкўл

5435

17939

2.

Андижон

Шаҳрихон

7342

23260

Хўжаобод

2003

5508

Марҳамат

5092

15581

Избоскан

7988

25804

Олот

8075

24633

Қоракўл

9235

27928

3.

Бухоро

Шофиркон

9275

29778

Ғиждувон

10370

34700

Вобкент

10075

33958

Қамаши

8500

16000

4.

Қашқадарё

Шаҳрисабз

5200

14550

Чироқчи

8600

23000

Яккабоғ

7200

19800

Косонсой

3955

10237

Тўрақўрғон

4869

16120

Чуст

4004

10253

5.

Наманган

Наманган

6050

19838

Чортоқ

1067

3413

Уйчи

6269

20862

Норин

6338

21182

6.

Самарқанд

Иштихон

8595

23943

Пахтачи

8320

23923

Денов

10538

35200

7.

Сурхондарё

Қумқўрғон

8742

25890

Сариосиё

2650

8850

8.

Фарғона

Бувайда

5280

15320

9.

Хоразм

Хива

5968

17340

Янгиариқ

5058

14570

Жами

34

231345

670636

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 09/18/703/1827-сон, 05.10.2018 й., 09/18/798/2001-сон)