Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришнингҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Илғор хорижий тажрибани ва халқаро стандартларни эътиборга олган ҳолда, маданият ва санъат соҳасида меценатлик ва ҳомийлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш, бунда, бошқалар билан бир қаторда қуйидагиларни назарда тутиш:

маданият ва санъат муассасаларига ёрдам кўрсатаётган меценатлар ва ҳомийларга, шу жумладан жисмоний шахсларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш;

солиқ имтиёзлари (чегирмалари)ни олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда маданият ва санъат муассасаларига ёрдам кўрсатиш (муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, мулкий ҳуқуқларни топшириш) шакл ва усулларини кенгайтириш;

маданият ва санъат муассасаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш замонавий усулларини жорий этиш;

меценатлар ва ҳомийлардан мадад олувчиларнинг ҳисобот бериши, шунингдек, ундан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси

2018 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
ССП (А. Икрамов),
ДСҚ (Б. Мусаев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда маданият ва санъат муассасаларида шаффофлик тамойилини ҳисобга олиб Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва татбиқ этиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2019 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Ўз фаолиятларини молиялаштиришнинг муқобил манбаларини жалб қилиш мақсадида муваффақиятли бизнес вакиллари ва бошқа салоҳиятли меценетлар ҳамда ҳомийлардан тузиладиган маданият ва санъат муассасалари ҳузуридаги Васийлик кенгашлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2019 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Маданият ва санъат муассасаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадли капитали ва мақсадли капитал жамғармалари (эндаументлар) ҳолидаги инновацион шаклларини жорий этиш учун ҳуқуқий асосларни яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил III чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
ССП (А. Икрамов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. Республика маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати даражасини ошириш

5.

Ўзбекистон Амалий санъат музейида (Тошкент шаҳри), И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейида (Нукус шаҳри) ва Ойбек уй-музейида (Тошкент шаҳри) Музейлар реновация дастурини эксперимент тарзида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2019 йил III чорак

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
(С. Гафурова),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Блокчейн технологиясини қўллаган ҳолда энг яхши жаҳон амалиёти тажрибасига мос келадиган ва Интернет тармоғидаги каталогдан очиқ фойдаланиладиган, санкциясиз ўзгартиришлар киритишдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фонди электрон каталогини яратишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил III чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
ТИВ (Б. Асадов),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Холмуродов),
маҳаллий ва хорижий меценатлар ва ҳомийлар

7.

Маданият ва санъат соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва етакчи хорижий муассасаларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда инновацион менежмент, замонавий маркетинг технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда маданият ва санъат муассасалари фаолиятига, жумладан аутсорсинг шартлари асосида жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
ТИВ (Б. Асадов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

Республиканинг йирик музейлари ҳузурида мавжуд архив материаллари негизида жамоатчилик учун очиқ кутубхоналар тармоғини шакллантириш, уларнинг фондини мунтазам тўлдириб бориш.

Музейлар ҳузурида давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида, шу жумладан болалар учун мавзулар бўйича кўнгилочар марказлар ва дам олиш жойларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил I чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Маданият ва санъат муассасалари ҳамда улардаги маданий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни маданият ва санъат муассасаларига ташриф буюриш ҳамда «он-лайн» йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланишга электрон чипталар сотиш жойлаштириш маршрутизатор опциялари билан интерактив харита кўринишида назарда тутилган Интернет тармоғида ахборот ресурсини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил II чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

10.

Ахборот ресурсида маданият ва санъат муассасалари, шунингдек, улардаги маданий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш, маданият ва санъат муассасаларига ташриф буюриш ҳамда «он-лайн» йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланиш учун электрон чипталарни сотиш имкониятини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

доимий асосда

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Б. Хакимов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Ф. Сагдуллаев)

11.

Республикамиз ва хорижий мамлакатлар фуқаролари орасида оммалаштириш ва тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатининг асосий объектлари бўйича Google Cultural Institute билан ҳамкорликда 3D-турларни ишлаб чиқиш.

Тегишли шартномалар тузиш

2020 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
ТИВ (Б. Асадов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

12.

Республика музейларида имконияти чекланган шахслар, мактабгача ёшдаги болалар, кексалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар фойдалана олишлари учун шароит яратиш мақсадида инклюзивлик дастурини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил III чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев)

13.

Ўзбекистон Республикасида хорижий мамлакатларнинг кўргазма лойиҳаларини ташкил этишда уларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлашга давлат кафолатларини беришнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ТИВ (Б. Асадов)

14.

Тошкент шаҳрида замонавий санъат марказини ташкил этиш орқали ҳозирги замон санъатини ривожлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019-2020 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

III. Маданият ва санъат муассасалари ходимларининг малакасини ошириш

15.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган курслар ва хорижий тажриба алмашиш дастурини шакллантириш орқали маданият ва санъат соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

доимий,
тасдиқланган ўқув дастурлари асосида

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
ТИВ(Б. Асадов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),
Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
МТРК (А. Ходжаев)

16.

Маданият ва санъат соҳасида мамлакат нуфузини оширишда, шунингдек, маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун меценатлар ва ҳомийларнинг маблағларини жалб этишда Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ролини кучайтириш.

Ташкилий тадбирлар

2018 ― 2020 йиллар

ТИВ(Б. Асадов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

17.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси фаолиятини замонавий махсус ускуналар билан таъминлаш ҳамда мутахассисларининг малакасини ошириш йўли орқали такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2020 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

18.

Замонавий талабларни эътиборга олган ҳолда мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим тизимида мусиқий санъатларни ўқитиш методологиясини такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2019 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
(С. Гафурова),
ХТВ (Ш. Шерматов),
МТВ (А. Шин)

19.

Маданият ва санъат муассасалари ходимларини, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларини чет элларда ўқитиши ва стажировкадан ўтишларини ташкиллаштириш учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли грантлар ажратиш дастурларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
ТИВ (Б. Асадов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

20.

Етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Давлат санъат ва маданият институтида маданият ва санъат соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш факультетини, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида «Креатив индустрияни бошқариш» бўйича магистратура йўналишларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
ТИВ (Б. Асадов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси