Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2364-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/13-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2364-6, 14.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 июнь,
22/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг тўртинчи хатбошисидан «охирги уч» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. III боб ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кафолат суммаси «90993 — Кафолат ва кафилликлар» ҳисобварағига кирим қилинади ва кафолат суммаси ушбу ҳисобварақда тўлиқ қоплаб берилгунга қадар сақланади. Бунда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ банк кафолатлари суммаси мижозлар томонидан графикка асосан ёки муддатидан олдин қайтарилганда «90993 — Кафолат ва кафилликлар» ҳисобварағининг қолдиғи мос равишда камайтириб борилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/2364-4/1524-сон)