09.10.2017 йилдаги 809-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2017 йилдаги 809-сон
Дата вступления в силу
10.10.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини жойлаштириш ва ўқув хоналарини таълим дастурларида қайд этилган фанлар бўйича жиҳозлаш тасарруфида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларига юклатилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник анжомлар билан таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларини белгиланган нормадаги озиқ-овқат, кийим-кечак, пул таъминоти, штатдаги лавозимларга тайинланган ишчи ва хизматчиларини пул билан таъминлаш учун маблағлар тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан ушбу олий таълим муассасаларини сақлаш бўйича назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида ажратилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув режасида ҳарбий тайёргарлик учун зарур миқдордаги ўқув соатларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юклатилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда қуйидагиларни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича Йўриқнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича Йўриқнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрига зарур ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 9 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
809-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Мудофаа тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда ОТМ деб аталади) ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз мақомига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий таълим вазирлиги), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган ва ушбу Низомга иловадаги схема бўйича ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар, ўқув йиғини, якуний давлат аттестацияси ва Ватанга қасамёд қабул қилиш жараёнида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлардан иборат.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМнинг кундузги бўлимда ўқиётган эркак талабалар, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан қатъи назар, ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар (ўқишга жалб қилинадиган хотин-қиз талабалар сони умумий талабалар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача (ОТМ ректорининг талабаларни ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилган кунда) бўлган, саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўтган талабалар жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий-ҳисоб ихтисосликлари (кейинги ўринларда ҲҲИ деб аталади) бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастури талабалар ҳарбий тайёргарлигининг асосий ҳужжати ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети — ОТМ базасида ушбу таълим муассасасида тегишли таълим йўналишлари бўйича кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ташкил қилинадиган ҳарбий ўқув ва маъмурий бўлинма ҳисобланади ва узлуксиз ўқув-тарбиявий жараён амалга оширилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази — бир нечта ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир нечта ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ўқув-тарбиявий ва методик ишлар амалга ошириладиган ҳамда ушбу олий таълим муассасаси таркибига кирадиган ҳарбий ўқув бўлинма;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий кафедра — ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир нечта ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ўқув-тарбиявий ва методик ишлар амалга ошириладиган ҳамда ушбу олий таълим муассаси таркибига кирадиган ҳарбий ўқув бўлинма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
цикл (курс) — ОТМ ҳарбий таълим факультетининг (ҳарбий кафедрасининг) ўқув-методик бўлинмаси бўлиб, унда алоҳида фанлар бўйича ўқитиш, ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир неча турдош ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. ОТМнинг резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ОТМ талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш қуйидагича ташкил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида — бир йил, 2-курсда;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида — 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида — бир йил, 3-курсда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат органларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини бошқариш бўйича ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМда ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари йўналишини ҳамда резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар таҳсил олаётган фуқаролик мутахассисликларини инобатга олган ҳолда ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари штат лавозимларига шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларни танлаш ва тайинлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган ОТМ талабаларини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги билан биргаликда саралаш танлови ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш тартибини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги билан биргаликда ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқномани ҳамда Якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар ҳарбий тайёргарлигини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари талабалари билан ўқув йиғинларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари талабномалари асосида машғулотлар ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасалари ўқув базаларини тақдим этиш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва ҳарбий-техник анжомлар (бундан кейинги ўринларда ҲТА деб аталади), ўқув-машқ воситалари, асбоблар, ҳарбий техника ва бошқа турдаги ҲТАга зарур материаллар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек ўрнатилган махфийлик режими талабларига мувофиқ ҳарбий тайёргарлик дастурларида кўзда тутилган ҳарбий низомлар, қўлланмалар, йўриқномалар, топографик хариталар, ўқув дарсликлари билан таъминлаш ҳамда ёқилғи-мойлаш ва бошқа материалларга лимитлар ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТАга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА билан боғлиқ бўлган ташиш, юклаш (тушириш) ишларини таъминлаш, давлат техник назорати ва метрологик таъминот тадбирларини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари битирувчиларини ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясидан ўтказиш учун аттестация комиссияларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим вазирлиги ва тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар ва идоралар билан ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган ҲҲИ бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари ва режаларига асосан ОТМда ҳарбий тайёргарлик ташкил этилишини таъминлаш, талабалар ҳарбий тайёргарлиги мониторингини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув режасида талабалар ҳарбий тайёргарлиги учун ўқув соатлари ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасарруфида ОТМ бўлган тегишли вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тайёргарликни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда саралаш танлови ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш тартибини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома ҳамда Якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар ва идораларга қуйидаги вазифалар юклатилади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетдан ОТМни сақлаш учун маблағлар ва ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларини белгиланган нормадаги озиқ-овқат, кийим-кечак ва пул таъминоти ҳамда штатдаги лавозимларга тайинланган ишчи ҳамда хизматчиларини пул билан таъминлаш учун моддий фондлар ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМда қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар, адабиётлар билан ишлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини алоҳида жойлаштириш бўйича шарт-шароитлар яратиш ва давлат сирларини сақлаш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ажратиладиган қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА таъминотидан ташқари бошқа зарур ўқув моддий-техник базани яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. ОТМга қуйидаги вазифалар юклатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМда талабалар ҳарбий тайёргарлигини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш, махфийлик режимига амал қилинишини, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга мувофиқ ОТМда талабалар ҳарбий тайёргарлиги ҳамда улар билан ўқув йиғинлари ўтказиш учун назарда тутилган ўқув соатларини тақсимлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарликни ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур ўқув-ёрдамчи ходимлар штат бирликларини ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини алоҳида жойлаштириш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини хоналар, ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа воситалари, компьютер техникалари, ахборот ва маълумот берувчи материаллар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ маданий-маърифий ва спорт объектларини ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларнинг маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари учун ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг буюртманомаларига биноан босма (электрон) кўринишдаги хизмат ҳужжатлари, ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмаларни нашр қилиш, кўпайтириш, зарур босма ва электрон маҳсулотлар, шунингдек канцелярия ашёлари билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш, уларга хизматга оид ҳужжатлар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар, ҲТА ва ўқув адабиётлар билан ишлашга рухсат бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ илмий кенгаши йиғилишида талабалар ҳарбий тайёргарлиги ҳолатини муҳокама қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари штати профессор-ўқитувчилар, муҳандис-техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлар лавозимларидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари штати (ҳарбий лавозимлар, уларга мувофиқ ҳарбий унвонлар ва тариф разрядлари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Таҳсил олаётган талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда, профессор-ўқитувчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг қуйидаги лавозимлари белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи ўринбосари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг ўқув ишлар бўйича ўринбосари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
цикл бошлиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
катта ўқитувчи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқитувчи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курс бошлиғи (ҳарбий таълим факультетлари учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
катта муҳандис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳандис.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари лавозимлари Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг штатлари сонига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра)га ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркиби учун бевосита раҳбар ҳисобланади ва ОТМ илмий кенгаши таркибига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи қуйидагиларга жавоб беради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ ҳарбий таълим факультетида (ҳарбий кафедраси) талабалар ҳарбий тайёргарлигини ташкил қилиш ва унинг сифатига ҳамда талабалар билан ўқув-тарбиявий ишлар олиб борилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
командирлик ва методик тайёргарликнинг сифатли ўтказилишига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркиби ўртасида ҳарбий интизом ва маънавий-руҳий муҳитни сақлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА ҳолати ва сақланишига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат сирлари сақланишини таъминлашга.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ ректорати, факультетлари ва кафедралари билан ҲҲИ бўйича талабалар ҳарбий тайёргарлиги масалалари бўйича ўзаро алоқаларни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультетининг (ҳарбий кафедра) ўқув, илмий, методик ва тарбиявий ишларига, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг командирлик ва маънавий-маърифий тайёргарлигига раҳбарлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус фанларни ўрганиш бўйича ўзаро ўқув-методик алоқаларни амалга ошириш мақсадида ОТМ факультетлари ва кафедралари билан ҳамкорликни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) талабалари билан ўқув машғулотлари, профессор-ўқитувчилар таркиби билан командирлик, услубий-йўриқлаш ва кўргазмали машғулотлар ўтказиш, ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган машғулотлар сифатини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнини мунтазам такомиллаштириш ва ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) талабалари ва шахсий таркибини ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор усулларини ўқув жараёнига жорий этиш, ҳарбий фанларнинг юқори илмий-методик даражада ўқитилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлар лавозимларига номзодлар танлашда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ўқув-ёрдамчи ходимнинг касбий, ишчанлик, маънавий-ахлоқий фазилатлари ва қобилиятларини билиш, уларга муносиб равишда ғамхўрлик кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, ҲТА, ўқув қўлланмалари ва адабиётларнинг тўғри ҳисобга олиниши, сақланиши, асраб-авайланиши, хизмат кўрсатилиши ва улардан фойдаланишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув моддий-техник базани ташкил қилиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-методик ишларни таълим жараёнини яхшилаш, ўқув қўлланмалари, ўқув-машқ ва техник ўқув воситаларини, шунингдек ўқув моддий-техник базанинг бошқа элементларини яратиш вазифаларини ҳал қилишга йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги моддий воситалардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ва қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, хизмат ҳужжатлари мавжудлигини йилига камида икки марта шахсан текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш юритиш ҳолати, отиш машқлари ва амалий машғулотлар ўтказишда қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, портловчи, заҳарли, техник ва заҳарловчи моддаларни ишлатишда шахсий таркибнинг хавфсизлик чораларини қатъий бажаришни мунтазам назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар билан ўқув йиғинларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик бўйича буйруқлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ОТМ ректорига тақдим қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ илмий кенгашларида ўқув, илмий ва тарбиявий фаолият билан боғлиқ масалалар муҳокамасида иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар ҳарбий тайёргарлигини ташкил қилиш ва ўтказишда ОТМнинг ўзига хос хусусиятларига тўлиқ жавоб берадиган ва таълим жараёнининг юқори сифатини таъминлайдиган тартиб ва усулларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларга нисбатан ушбу Низомнинг 41-бандига мувофиқ, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркибига нисбатан эса — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом устави ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатларига кўра ҳужжатларни ва хизмат доирасида ёзишмаларни имзолаш ҳуқуқларига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, цикл бошлиқлари, курс бошлиқлари (ҳарбий таълим факультетлари учун), катта ўқитувчилар ва ўқитувчилар профессор-ўқитувчилар таркибига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий сони ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган талабалар сони ва профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий йиллик ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқитувчилар таркибининг штатдаги умумий сони 8 нафар ва ундан кўп бўлган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида цикл бошлиғи раҳбарлигида энг камида 3 нафар ўқитувчидан иборат цикллар ташкил қилинади. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларидаги цикллар сони ва уларнинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларига тегишли ҳарбий маълумотга эга, офицерлик лавозимларида камида 7 йиллик хизмат тажрибаси ва ўқитувчилик фаолиятига мойиллиги бўлган офицерлар таркибида шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларидаги лавозимларга контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни тайинлаш ва уларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибини белгилайдиган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Офицерларни профессор-ўқитувчилар лавозимларига тайинлаш ва уларнинг бошқа лавозимларга ўтказилиши, одатда ўқув йили тугагандан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчиларининг бўш лавозимларига резервдаги ва захирадаги офицерлар тайинланиши мумкин. Шу билан бирга, улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хизматчилари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резерв ва захирада турувчи офицерлар таркибидаги шахслар (белгиланган тартибда ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга) талабалар билан машғулотлар чоғида уларга берилган ҳарбий унвонга мувофиқ фарқланиш белгиларига эга ҳарбий кийимда юради. Улар ҳарбий кийим-кечак ва пойабзал билан ўз маблағлари ҳисобидан таъминланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг профессор-ўқитувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ илмий кенгашига сайлаш ва сайланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув, илмий ва тарбиявий ишларнинг муҳим масалалари муҳокамасида иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ лабораториялари, аудиториялари, кабинетлари, ўқиш заллари, кутубхоналари, шунингдек ахборот-ресурс марказлари, ўқув ва илмий муассасалари хизматларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг алоҳида хусусиятларига тўлиқ жавоб берадиган ва ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминлайдиган ўқув усуллари ва воситаларини танлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг профессор-ўқитувчилари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича раҳбарлик ҳужжатлари талабларини, талабаларни ҲҲИ бўйича тайёрлаш ўқув режалари ва дастурлари мазмунини билиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-методик ишларни юқори даражада ўтказиш, ўқув режалари ва дастурларининг самарали ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, машғулотларни илм-фан ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда юксак ғоявий ва услубий даражада ўтказиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий иш олиб бориш, унинг натижаларини таълим жараёнига жорий қилишда иштирок этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз илмий-назарий даражасини, педагогик ва ҳарбий-касбий малакасини мунтазам ошириб бориши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат бурчини бенуқсон бажариш, интизомлилик, меҳнатга ижодий ва масъулият билан ёндашиш, юксак маданият ва одоблилик борасида талабаларга намуна бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг муҳандис-техник ходимлар таркибига кирадиган катта муҳандис ва муҳандис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнини моддий таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА ҳисобини юритиш ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА сақланиши, уларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилишга, уларнинг бутлиги ва сифатли ҳолати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра)нинг ўзига бўйсунувчи ўқув-ёрдамчи ходимларининг махсус тайёргарлиги учун масъул.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳарбий таълим факультетлари (ҳарбий кафедралар) офицерларининг эгаллаб турган штат лавозими бўйича функционал вазифалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Таълим жараёнини таъминлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, ўқув-машқ воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари штатига қуйидаги ўқув-ёрдамчи ходимлар лавозимлари жорий этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кабинет мудири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳандис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник;

лаборант;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқаришни ўқитиш (амалиёт) устаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхоначи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аудитория фонди, лабораториялар, устахоналар, отиш тирлари, парклар, гаражлар, бошқа ўқув объектлари, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, ўқув техник воситаларининг мавжудлиги ва уларни сақлаш, шунингдек уларга хизмат кўрсатиш ва ҳарбий тайёргарлик ўқув жараёни таъминлаш ишлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликда кўзда тутилган нормативларга мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олаётган талабалар умумий сонининг 7 фоизигача бўлган нисбатда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув-ёрдамчи ходимларнинг тегишли штат бирликларини ҳисоблаш ва асослаш ҳарбий таълим факультетлари (ҳарбий кафедралар) бошлиқлари томонидан белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва ОТМ ректорига мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув-ёрдамчи ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи билан келишилган ҳолда ОТМ ректорининг буйруқлари билан амалга оширилади. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўқув-ёрдамчи ходимларнинг вазифалари ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Саралаш танлови
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Талабалар ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун танлов асосида саралаб олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида — абитуриентларнинг ОТМга ўқишга киришида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳон давомида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида — ОТМда таълим олишнинг иккинчи курси охирида саралаш танлови жараёнида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа ОТМ ҳарбий кафедраларида — ОТМда иккинчи курс охирида саралаш танлови жараёнида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саралаш танлови ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим йўналишларига эга факультетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Касбий (ижодий) имтиҳондан кўзланган асосий мақсад абитуриентларнинг танланган фан бўйича билим кўникмалари ва даражасини, уларнинг танланган йўналиши бўйича таълим олиш ва келгусида ишлаш имкониятини белгилайдиган ижодий, жисмоний ва физиологик қобилиятини баҳолашдан иборат. Касбий (ижодий) имтиҳон топширишга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган;
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли абитуриентларга рухсат берилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Саралаш танловининг асосий мақсади суҳбатлашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқали талабаларнинг ҳарбий кафедрада ўқиш салоҳияти ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиши мумкнлигини белгилайдиган чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражасини баҳолашдан иборат. Саралаш танловига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабаларга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қуйидагилар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий кўрик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Талабалар (фуқаролар)ни ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари бўйича бошқарманинг (бўлим) тиббий комиссиялари томонидан ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг сўровномасига биноан белгиланган тартибда ўтказилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиббий кўрикни ўтказиш муддати ва жойи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутахассислари томонидан баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади. Ўтказиш муддатлари ва жойи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси талабларига жавоб бермаган талабалар саралаш танловининг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули ёрдамида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Керакли шароитлар яратиш, жойларда тест синовларини талабларга қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этиш ва адолатли ўтказиш, шунингдек уларнинг натижалари холислиги учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ҳарбий тайёргарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Талабалар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига саралаш танлови натижалари бўйича қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Бир ОТМдан бошқасига белгиланган тартибда кўчирилган талабаларни ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига қабул қилиш, шунингдек аввал ўқишдан четлатилган (интизомсизлиги бўйича четлатилган талабалар бундан мустасно) талабаларни ўқишга тиклаш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда алоҳида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилинган талабалар белгиланган миқдорда ўқув гуруҳлари бўйича тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМда ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги учун 528 соат, шу жумладан ОТМдаги аудитория машғулотлари учун 450 соат ва ўқув йиғинлари учун 78 соат вақт ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик фанлари ва машғулотлар турлари бўйича ўқув соатларини тақсимлаш ҳарбий тайёргарлик дастурлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълим фанлари бўйича ўқув вақтининг тақсимланиши Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Машғулотлар ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан ўрнатилган кун тартибига мувофиқ ҳарбий кун усулида (машғулотлар ўтказиладиган кунда талабалар фақат ҳарбий тайёргарлик билан шуғулланади) ўтказилади. Бунда ўқув машғулотлари учун кунига 6 — 8 соат ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабалар ҳарбий тайёргарлик фанларини ОТМнинг бошқа кафедраларида ўзлаштирган билимлар асосида ўрганади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ўқув йиғинлари ҳарбий тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади ва олган билимларни мустаҳкамлаш, ҲҲИ бўйича мажбуриятларни бажариш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш, ўқ отар қуроллардан отиш машқларини амалий бажариш, ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт тадбирлари ва ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказиш ҳамда талабаларни Ватанга қасамёдга қабул қилдириш учун мўлжалланган.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув йиғинларининг давомийлиги 15 календарь кунни ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув йиғинларига ҳарбий тайёргарлик бўйича барча турдаги назоратларни топширган талабалар юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабаларни ўқув йиғинларига юбориш учун ўқув йиғинига жалб қилинаётган талабалар рўйхати эълон қилинади ва бу ҳақида ОТМ ректорининг буйруғи чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари томонидан ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этилган рўйхатлар асосида талабалар белгиланган тартибда ўқув йиғинларига чақирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув йиғинларини ўтказиш тартиби ва жойи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабаларга ўқув йиғинлари даврида йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматчилар учун қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар жорий қилинади.
(35-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Узрли сабабларсиз ҳарбий тайёргарлик машғулотларида мунтазам равишда қатнашмайдиган, ўқув йиғинларини ўташдан бўйин товлайдиган ёки таълим жараёнида ва ўқув йиғинларини ўташ даврида интизомни бузадиган, шунингдек ҳарбий тайёргарлик бўйича белгиланган назорат турларини топширмаган талабалар ҳарбий кафедра бошлиқлари тақдимномасига биноан ОТМ ректори буйруғи билан ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларидан четлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ҳарбий тайёргарликни ўташ даврида соғлиғидан шикоят қилган талабалар ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимларига тиббий кўрикдан ўтишга юборилади. Ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар белгиланган тартибда ҳарбий тайёргарликдан четлаштирилади ва офицерлар таркибига киритиш учун аттестацияга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ҳарбий тайёргарликни ўташ даврида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомлари талаблари жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган талабалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий мавзу бўйича илмий-тадқиқот ишларда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таълим факультетидаги (ҳарбий кафедра) кутубхона фондидан, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА намуналари, кўргазмали қўлланма, стенд, макетлардан фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Талабалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий ишни виждонан ўрганиши, ҲҲИ бўйича командирлик, методик ва амалий малакаларни қунт билан эгаллаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик бўйича машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомлари талабларига ва ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) кун тартибига риоя этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машғулотларга белгиланган кийимда бўлиш қоидаларини бузмасдан келиши, сочини тартибга келтириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув дастури ва кун тартибида кўзда тутилган ҳарбий тайёргарлик бўйича барча турдаги машғулотларда мунтазам қатнашиши, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат, шу жумладан ҳарбий мол-мулкни авайлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТАга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, ўқув моддий-техник базани такомиллаштиришда иштирок этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлик чораларига (қурол, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий-техник жиҳозлар билан ишлаганда ва бошқа ҳолатларда) ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Талабаларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш даврида қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) рағбатлантириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аввал белгиланган интизомий жазо чораларини бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миннатдорчилик эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-оналарига (турар-жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига) миннатдорлик хати жўнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фахрий ёрлиқ билан мукофотлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) интизомий жазо чоралари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайфсан эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасидан четлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Талабаларнинг ҳарбий тайёргарликдан ўтиш давридаги билими қонунчиликка мувофиқ текширилади ва баҳоланади. Ҳарбий тайёргарликни ўтаб бўлгач, назоратнинг барча турларини муваффақиятли топширган, ўқув йиғинларидан ўтган талабалар ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясига қўйилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаган талабаларга белгиланган тартибда «лейтенант» ҳарбий унвони берилади ва улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилади ёки резерв ёхуд захирага ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик курсини тўлиқ ўтаган, бироқ кейинги йилларда ОТМни тугатган шахсларга ҳарбий унвон бериш ҳужжатлари уларнинг ОТМни тугатгани тўғрисида диплом олгандан сўнг кечи билан уч йил муддатда мурожаатлари асосида ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимлари томонидан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этадиган ҳарбий унвон беришга оид ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув моддий-техник базаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Талабаларни ўқув дастурларига мувофиқ белгиланган ҲҲИ бўйича сифатли тайёрлашни таъминлаш учун мўлжалланган моддий ва техник воситалар, бино ва қурилмалар комплекси ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув моддий-техник базасини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув моддий-техник база талабалар билан ўтказиладиган ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишнинг моддий асоси ҳисобланади ва ушбу база илм-фан ҳамда техниканинг замонавий ривожланиш даражасига мос бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув моддий-техник базасига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар, шу жумладан ўқув-машқ қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўргазмали қуроллар, ўқув-машқ ва ўқитиш техник воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аудиториялар, синфлар, кутубхоналар, хизмат, ўқув ва ёрдамчи хоналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумқўшин, тактик ва махсус тайёргарлик бўйича вазифаларни пухта бажариш ҳамда ўқув йиғинларини ўтказишга мўлжалланган ўқув далалари, махсус ўқув-машқ мажмуалари, ўқув шаҳарчалари, саф тортиш майдонлари, тирлар, ўқув марказлари (полигонлар) ва бошқа объектлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув устахоналар, бокслар, ангарлар, ҳарбий техникани сақлаш жойлари, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, қурол-яроғ ва ҲТА сақлаш омборлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхона фонди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан командирлик тайёргарлигини ўтказиш ва талабалар билан ҳарбий тайёргарлик дастурида белгиланган тактик ўт очиш вазифаларини бажариш мақсадларида ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига бириктирилади, зарурат туғилганда уларнинг стационар (дала) ўқув базасидан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига ажратиладиган хоналар ўқув дастури фанлари (бўлимлари) бўйича жиҳозланади ва улардан фақат ҳарбий тайёргарлик бўйича машғулотлар ва талабаларнинг мустақил тайёрланиши учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиқлари буюртманомаларига асосан ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҲТА билан таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг кундалик фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг кундалик фаолиятини ташкил этиш ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув жараёнининг сифатли олиб борилишини, ўрнатилган тартиб ва ҳарбий интизомни сақлаш, кун тартиби ва иш куни регламентига амал қилиниши, ўқув моддий-техник базани сақланишини таъминлаши даркор.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг кундалик фаолияти уларнинг жойлашуви ва ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан базасида ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ташкил этилган ОТМ ректори билан келишилган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари кун тартиби ва иш куни регламенти ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан белгиланади, бунда контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, ўқув-ёрдамчи ходимларнинг ҳафталик хизмат вақтининг умумий давом этиш муддати қонунчиликда белгиланган иш вақти давомийлигига мос келиши керак.
(49-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, шунингдек бинолари ва уларга туташ ҳудудларни қўриқлаш ва сақлаш белгиланган тартибда ректор томонидан ОТМ маблағлари ҳисобидан ташкил қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультети фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширувчи ҳарбий таълим факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) ўз фаолиятини ОТМнинг алоҳида факультети ҳуқуқлари асосида ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Факультет «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш билан бир қаторда резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастури бўйича талабалар ҳарбий тайёргарлигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Факультет талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги бакалаврлар тайёрлашнинг таркибий қисми ҳисобланади ва ушбу таълим йўналиши бўйича ўқув режасининг умумкасбий фанлар рўйхатига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик фанлари учун ўқув соатлари ва машғулотлар турлари тақсимоти ўқув режалари ва ҳарбий тайёргарлик дастури билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Факультет штати таҳсил олаётган талабалар сони ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳақиқий ўқув юкламасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги томонидан Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва ушбу таълим йўналиши бўйича давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув режаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ўзгариши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Факультет штатга мувофиқ профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилади: Мудофаа вазирлиги ҳисобидан — контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва ОТМ ҳисобидан — олий ҳарбий маълумотли резервдаги ва захирадаги офицерлар ёки «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган офицерлар билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда факультетга ОТМ ҳисобидан қўшимча равишда факультет декани ўринбосари лавозими учун 0,5 штат бирлиги ажратилади ва у талабалар билан маънавий маърифий ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш учун жавобгар бўлади. Унинг хизмат вазифалари ОТМ расмий ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Фаолиятнинг асосий йўналишларини кўриб чиқиш учун факультет бошлиғи раислигида ўқув-методик кенгаш ташкил этилади. Ўқув-методик кенгаш таркиби ОТМ ректори томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Факультет бошлиғи ОТМ илмий кенгаши ва қабул комиссияси аъзоси, шунингдек якуний давлат аттестация комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Факультет бошлиғи ўз хизмат вазифаларини ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ бажаради. Бундан ташқари унинг вазифаларига қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ илмий кенгаши ва факультетнинг ўқув-методик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-тарбиявий жараённинг амалга оширилиш, шунингдек талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва малакавий амалиётини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабаларни навбатдаги курсга ўтказиш, уларни қабул қилиш (четлаштириш), якуний давлат аттестацияларига ва битирув малакавий ишни ҳимоя қилишга рухсат бериш, академик таътиллар бериш ва стипендиялар тайинлаш тўғрисида ОТМ ректори буйруқлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
факультетнинг ўқув-методик кенгаши ишига раҳбарлик қилиш, илмий ва илмий-методик конференциялар ташкил қилиш ва ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни олимпиадаларда қатнашишга тайёрлаш бўйича ишларга раҳбарлик қилиш, махсус стипендиялар учун талабаларни танлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ маркетинг хизмати билан ҳамкорликда таълим муассасаларининг факультет битирувчилари орасидан етук, малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабалар ётоқхонасида яшаётган факультет талабаларининг бўш вақтларини самарали ўтказишни таъминлашга қаратилган тадбирлар ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Факультетда таълим олаётган, соғлиғи бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабалар ҳарбий тайёргарликка жалб этилади.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМга ўқишга киришда фанлар блокидаги ўринга қараб, касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 33,3 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар давлат тест синовларига киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. ОТМ ректорининг талабаларни ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш тўғрисидаги буйруғи ОТМда биринчи ўқув йили охирида ўтказиладиган тиббий кўрик натижалари бўйича чиқарилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Талабаларнинг саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги ОТМ жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) ҳарбий-тиббий комиссиясининг тиббий кўрик натижаларига асосан аниқланади. Саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар факультет бошлиғи тақдимномасига биноан ректор буйруғи билан ОТМдан четлаштирилади ёки таҳсил олиш учун бошқа таълим йўналишига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий тайёргарлик даврида саломатлиги юзасидан шикоят қилган талабалар ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади. Саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган шахслар факультет бошлиғи тақдимномасига биноан ректор буйруғи билан ОТМдан четлатилади ёки таҳсил олиш учун бошқа таълим йўналишига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Факультет талабаларининг ўқув йиғинлари ОТМда ўқишнинг 2-курси охирида ўтказилади ҳамда ОТМ ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалида ўқув амалиёт тури сифатида қайд этилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Талабалар ҳарбий тайёргарликнинг барча дастурлари бажарилгандан сўнг ўқув йиғинлари охирида ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширади ва унинг натижалари мазкур таълим йўналиши бўйича ўқув режаларида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича давлат аттестациялари билан тенг ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Узрли сабабларсиз машғулотларда қатнашмаган, ўқув йиғинларидан бўйин товлаган ёки таълим жараёнида ва ўқув йиғинлари даврида интизомни бузган, шунингдек белгиланган назорат турларини топширмаган талабалар факультет бошлиғи тақдимномасига биноан ректор буйруғи билан ОТМдан четлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари текширувдан ўтказилади, уларнинг мазмуни ва даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Олий таълим вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Ушбу Низомни қўллаш масалалари бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида талабалар орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

* «Чақириққача ҳарбий таълим» факультетларида таҳсил олаётган талабаларни саралаш тадбирлари ОТМга ўқишга қабул қилиш ва улар томонидан касбий (ижодий) имтиҳонлар топширишда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** «Чақириққача ҳарбий таълим» факультетларида таҳсил олаётган талабалар ҳарбий тайёргарликдан III ва IV-семестрларда ўтади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 09/17/809/0076-сон; 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)