Таъкидлаш лозимки, «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан 2008 — 2016 йилларда қурилиш ташкилотларига лизинг асосида мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмаси ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга 2300 дона, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳисобидан — 2108 дона мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ҳамда бошқа механизация воситалари етказиб берилди.
Лизинг асосида етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун 2012 йилда «Мелиомашлизингсервис» ШК «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ташкил этилган.
Шу билан бирга ҳудудларда лизинг техникасига талабни прогнозлаштиришнинг таъсирчан тизими шакллантирилмаган, жойларда лизинг бўйича тақдим этилган мелиоратив техникадан фойдаланишда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тезкор мониторинг ва талаб этилаётган самарадорлик таъминланмаган, мелиоратив ва бошқа техникани лизингга тақдим этишни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича имкониятлардан зарурлигича фойдаланилмаяпти.
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида:
биринчи, лизингга етказиб бериладиган мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
иккинчи, мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини етказиб бериш;
учинчи, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш учун мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун халқаро молия институтларини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли асосда донорлар маблағларини жалб этиш;
тўртинчи, лизингга етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкиллаштириш;
бешинчи, лизингга етказиб берилган мелиорация ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — З.Т. Мирзаев ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижрочи директори А.И. Сулаймонов зиммасига «Ўзмелиомашлизинг» ДУКга юклатилган вазифа ва фаолият йўналишларининг сифатли ва тўлиқ ҳажмларда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввал шакллантирилган 2 миллард сўм миқдоридаги устав жамғармасини сақлаб қолган ҳолда, «Мелиомашлизингсервис» ШК «Мелиомашлизингсервис» МЧЖ этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
«Мелиомашлизингсервис» МЧЖ «Мелиомашлизингсервис» ШКнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Гулямов) ва «Ўзмелиомашлизинг» ДУК (А.И. Сулаймонов) бир ой муддатда «Мелиомашлизингсервис» МЧЖнинг асосий маблағларини инвентаризациядан ўтказсин.
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК ижро аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
мавқеи, маиший таъминот шароитлари, тиббиёт ва транспорт хизматларини кўрсатиш жиҳатидан вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
6. Белгилансинки, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳамда унинг қарорлари асосида 10 йил муддатга қуйидаги шартларда лизингга берилади:
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
лизингга берилаётган техника нархининг 15 фоизи лизинг олувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан аванс кўринишида тўланади;
лизингга берилаётган техника нархининг 85 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида тақдим этилаётган «Ўзмелиомашлизинг» ДУК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бошқа сув хўжалиги ишлари бўйича фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг эксплуатация сув хўжалиги ташкилотлари учун лизингга берилаётган техника нархининг 100 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан молиялаштирилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
лизингга берувчининг даромади (маржаси) ставкаси лизинг шартномаси тузилган кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;
б) «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг (унга қарз асосида Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан ташқари) шахсий маблағлари ва бошқа жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат шартларида 7 йил муддатга куйидаги шартларда лизингга берилади:
Бунда «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг даромадлари (маржаси) ставкаси лизинг шартномасига кўра белгиланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг уставини тасдиқласин.
8. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Жамғармани бошқариш бўйича департамент, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ижро этувчи директор | ||||||||||||||||||||
Директор ўринбосари | Лойиҳаларни иқтисодий таҳлил қилиш ва лизинг объектларини топшириш бўлими 3 | |||||||||||||||||||
Мониторинг, маркетинг ва харидлар бўлими 3 | Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи бўлими 3 | |||||||||||||||||||
Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар шуъбаси 2 | Юридик бўлим 3 | |||||||||||||||||||
«Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари 13 | Ижрони назорат қилиш ва АКТни жорий этиш шуъбаси 2 | |||||||||||||||||||
«Мелиомашлизингсервис» МЧЖ | Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 | |||||||||||||||||||
Хўжалик хизмати 1 | ||||||||||||||||||||
LexUZ шарҳи
1. Ушбу Низом «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси томонидан (кейинги ўринларда — лизинг берувчи) лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш (кейинги ўринларда — лизинг объекти) мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган қурилиш ташкилотларига, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига, сув истеъмолчилари ассоциациялари ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда — лизинг олувчилар) тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан унга қарз асосида тақдим этиладиган маблағлар ҳисобидан;
Ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари (кейинги ўринларда — ўз маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.
3. Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ лизинг объектларининг ҳар йилги рўйхати лойиҳаси шакллантирилади, уларнинг узил-кесил рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.
85 фоизи — лизинг олувчи томонидан унга жамғарма қарз асосида тақдим этадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари учун лизинг объектлари қийматининг 100 фоизи лизинг берувчи томонидан унга қарз асосида Жамғарма тақдим этадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Лизинг объектлари лизинг шартномалари тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда ҳар йилги маржани тўлаш шарти билан 10 йил муддатга лизингга берилади.
4. Лизинг берувчининг ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган лизинг объектлари рўйхати лизинг олувчиларнинг буюртманомаларига асосан лизинг берувчи томонидан шакллантирилади.
Лизинг берувчининг ўз маблағлари ва бошқа жалб этилган маблағлари ҳисобидан (унга Жамғарма томонидан қарзга ажратиладиган маблағлардан ташқари) лизинг объектлари тижорат шартлари асосида 7 йилгача муддатга тақдим этилади. Бунда лизинг берувчининг даромад (маржа) ставкаси лизинг шартномасида белгиланади.
5. Лизинг олувчиларига лизинг объектларини лизингга тақдим этиш бутун лизинг даврига олинаётган лизинг объектининг мулкий таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Лизингнинг барча ўзи юрар объектлари мақсадли ва самарали эксплуатация қилинишини мониторинг қилиш мақсадида ахборотни онлайн режимида юбориб турадиган GPS тракерлари ўрнатилади.
6. Лизинг олувчилар томонидан лизинг тўловлари тўланмаган, лизинг объектлари шартнома шартларига мувофиқ тегишли даражада сақланиши таъминланмаган ёки мақсадга номувофиқ эксплуатация қилинган тақдирда, шунингдек, техник сервис кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланганида лизинг объектлари суд қарорига мувофиқ қайтариб олинади ва лизинг объектининг қолдиқ қиймати бўйича тўлов қобилиятига эга бўлган бошқа лизинг олувчиларга топширилади.
7. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Лизинг берувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан лизинг объектларини харид қилиш учун Жамғармага қарз ажратиш бўйича буюртманома тақдим этади.
Жамғарма ана шу буюртманомалар асосида 10 банк куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 25 фоизи миқдорида йиллик маржани тўлаш шарти билан лизинг берувчининг банк ҳисобварағига ўтказган ҳолда 10 йил муддатга қарз тақдим этади.
Зарур ҳолларда Жамғарма мавжуд молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда лизинг операцияларини ўтказиш учун келгуси даврга ажратиладиган пул маблағлари ҳажмига оид кафолат хатини лизинг берувчига тақдим этади.
9. Лизинг объектларини етказиб берувчиларни белгилаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Лизинг объектларини харид қилиш лизинг берувчи билан етказиб берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Барча лизинг олувчилар ўз маблағлари ҳисобидан лизинг объектларига суғурта полисларини лизинг берувчи фойдасига расмийлаштирадилар.
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
LexUZ шарҳи