Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармони)
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тураходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 август,
684-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 684-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида идоралараро ўзаро ҳамкорлик тўғрисида» 2012 йил 6 мартдаги 63-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 105-модда) русча матнида:
1) 1-банддаги «въезда-выезда» сўзлари «миграции» сўзи билан алмаштирилсин;
2) 1-иловада:
а) илова номидаги «въезда-выезда» сўзлари «миграции» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «въезда-выезда» сўзлари «миграции» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«уничтожение просроченных и признанных в установленном порядке недействительными биометрических документов»;
в) 2-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«уничтожение просроченных и признанных в установленном порядке недействительными биометрических документов»;
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 952-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)