Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, фуқаролар вакилларининг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда уларнинг фуқаролар йиғини фаолиятидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар билан биргаликда икки ой муддатда:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар вакилларининг фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва фаоллар, фуқаролар вакилларининг малакасини оширишга доир ўқув семинарларни ўтказиш тавсия этилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
2. Фуқаролар шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларда, шунингдек шаҳарларда, шаҳарчаларда, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар вакили — фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг умумий йиғилишларида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган ҳамда манфаатларини ифодалайдиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вакиллик нормаси — фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғинлари учун белгиланадиган фуқаролар вакилларининг сони. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вакиллик нормаси — фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғинлари учун белгиланадиган фуқаролар вакилларининг сони.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фуқаролар вакиллари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари навбатдаги сайлови эълон қилингандан сўнг қонунда белгиланган тартибда тузилган Фуқаролар йиғинлари раиси сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил қилиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;
ҳовлилар, уйлар, кўчалар фуқаролар вакиллари йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда фуқаролар вакиллари йиғилиши баённомасини тузади;
Ишчи гуруҳ фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил этиш ва ўтказишда тегишли ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгаши билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинлари раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормасига асосан фуқаролар йиғинидаги фуқаролар вакилларининг сонини аниқлайди ва фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
8. Фуқаролар вакилларининг сайлови бўйича фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш учун Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси тегишли ҳудудларга бириктирилади.
9. Ишчи гуруҳнинг бириктирилган аъзоси фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ва имзо варақасини тайёрлайди.
10. Фуқаролар вакилларига номзодлар фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши томонидан кўрсатилади ҳамда тегишли ҳудудлар аҳолиси томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.
Фуқаролар вакилларига номзодлар ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи, обрў-эътиборга, ҳаётий тажрибага эга бўлган фуқаролар орасидан кўрсатилади.
11. Овоз бериш натижаларига кўра фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишида иштирок этган фуқароларнинг оддий кўпчилик овозини олган номзод фуқаролар вакили сифатида сайланган ҳисобланади.
Овозлар тенг бўлган тақдирда энг кўп овоз олган икки номзод орасида такрорий овоз бериш шу куннинг ўзида ўтказилади. Такрорий овоз беришда бошқа номзодга нисбатан кўпроқ овоз олган номзод фуқаролар вакили этиб сайланган ҳисобланади.
12. Сайлов натижалари фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси билан тасдиқланади. Баённома Ишчи гуруҳ аъзоси ҳамда қоида тариқасида ҳар бир ҳудуддан камида биттадан фуқаро томонидан имзоланади.
13. Фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси фуқаролар вакилларининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Фуқаролар вакиллари ўз ваколатини фуқаролар йиғини раиси навбатдаги сайлови бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
15. Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардаги фуқароларнинг вакиллари юборилади. Бунда фуқаролар вакилларининг йиғилиши қонунга мувофиқ фуқаролар йиғинини ўтказиш тартиби асосида ўтказилади.
16. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда ушбу вакилларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини фуқаролар йиғинининг раиси ёки раиснинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
18. Фуқаролар вакилларининг йиғилишида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.
19. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Унда йиғилишнинг ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва йиғилиш юзасидан қабул қилинган қарорлар акс эттирилади.
20. Фуқаролар вакилларининг йиғилишида қабул қилинган қарорлар фуқаролар йиғини қарорларига тенглаштирилади.
21. Фуқаролар вакиллари фуқаролар вакилларининг йиғилишида иштирок этиш орқали шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларга тааллуқли бўлган ваколатларни амалга оширади.
кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш;
фуқаролар йиғинини комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан ўзи сайланган ҳудуд доирасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этиш;
коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, ўзи сайланган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда кўмаклашиш;
ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар томонидан тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ҳамкорлик қилиш.
Фуқаролар вакили ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси манфаатларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларини кўриб чиқиш ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарурлиги ҳақида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) таклифлар киритиш;
фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режалари лойиҳаларига таклифлар тақдим этиш;
ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тўйи тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни бажаришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ҳар чоракда ўз зиммасига юкланган вазифалар ижроси ҳақида ўзи айланган ҳудуд аҳолисига ҳисобот тақдим этиш;
ўзи сайланган ҳудудда истиқомат қилаётган оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, вояга етмаганлар ва ёшларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғинининг қарорлари ўзи сайланган ҳудудда татбиқ этилишига кўмаклашиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;
ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорларининг тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Фуқаролар вакили қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганлиги сабабли у вакил этиб сайланган ҳудуд аҳолисининг камида учдан бир қисми ташаббусига асосан;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
27. Фуқаролар вакили ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли ҳудудда бир ой ичида Ишчи гуруҳ томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)