05.07.2017 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.2017 йилдаги 468-сон
Дата вступления в силу
10.07.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги муассиси ҳисобланадиган «Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» (кейинги ўринларда «Яшнобод» технопарки дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасининг бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» инновация технопарки (кейинги ўринларда «Яшнобод» технопарки деб аталади) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига «Яшнобод» технопарки ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар сони кўпайишига кўра «Яшнобод» технопарки дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, «Яшнобод» технопарки дирекцияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарори асосида «Яшнобод» технопарки резидентларини рўйхатдан ўтказади ва уларни «Яшнобод» технопарки резидентлари реестрига киритади ва уларга резидент мақоми тўғрисида гувоҳнома беради;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан битимлар ҳамда «Яшнобод» технопарки резидентлари билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида шартномалар тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резидентлари учун имтиёзли кредитлар олиш мақсадида кафил сифатида иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резидентларида инновация лойиҳаларини амалга оширишда пайдо бўладиган ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек «Яшнобод» технопарки резидентлари ва қатнашчиларининг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қаноатлантиришда тезкор амалий ёрдам кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резидентлари томонидан ўзларига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади, кейинчалик унинг натижаларини Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокимлигига ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида жойлашган ва Тошкент шаҳри ҳамда Яшнобод тумани ҳокимликлари, шунингдек технопарк қатнашчилари томонидан «Яшнобод» технопарки дирекциясига белгиланган тартибда берилган ишлаб чиқариш майдонлари, бино ва иншоотларни ўз ваколатлари доирасида оператив бошқаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвесторлар ёки резидентлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорлари асосида, «Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан тузилган битимларни ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган шартномаларни бекор қилиш учун судга даъво аризалари билан мурожаат қилади;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки фаолиятини оператив бошқариш ва резидентлар томонидан инновация лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Яшнобод» технопаркида амалга ошириш тавсия этилаётган инновация лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Яшнобод» технопарки резидентлари фаолиятини молиялаштиришнинг қуйидаги механизми белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи босқич — илмий тадқиқотларнинг барча босқичларини ўтказиш — Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, инновация ишланмалари буюртмачилари, асосий фойдаланувчилари ва донорлар маблағлари, шунингдек халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи босқич — тажриба лойиҳаларини амалга ошириш — инновация ишланмаларининг буюртмачилари ва асосий фойдаланувчилари маблағлари ҳисобига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи босқич — тажриба-саноат жиҳатидан жорий этиш — инновация ишланмалари буюртмачилари, асосий фойдаланувчилари ва донорлар маблағлари, шунингдек тижорат банклари кредитлари ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи босқич — тижорат жиҳатидан жорий этиш — тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари кредитлари ва донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «Яшнобод» технопарки дирекцияси билан биргаликда бир ой муддатда Мувофиқлаштирувчи кенгашга белгиланган тартибда тасдиқлаш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновация лойиҳаларини танлаб олиш мезонларини белгилаган ҳолда аризачиларнинг «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиши учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017-2018 йилларда «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш тадбирлари Дастурини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки, «Яшнобод» технопарки дирекцияси таъминоти:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорига кўра белгиланган ставкаларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда «Яшнобод» технопарки ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган «Яшнобод» технопарки резидентларининг соф тушумнинг 0,1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резидентлари ва қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

давлат мулки бўлган ҳамда оператив бошқариш учун белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;

«Яшнобод» технопарки дирекциясининг ўз маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича «Яшнобод» технопарки дирекциясининг 2017 йилги таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда «Яшнобод» технопарки дирекцияси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекцияси фаолиятини ташкил этишда кўмаклашсин ҳамда «Яшнобод» технопарки дирекциясига автотранспорт воситалари, шунингдек уларни сақлашга тегишли лимитлар ажратиш юзасидан белгиланган тартибда таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Яшнобод» технопарки дирекцияси Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мажнунтол кўчаси, 5-уй манзилига жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 5 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
468-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 9 нафар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 468-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» инновация технопарки тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Яшнобод» инновация технопаркининг мақсади, фаолиятининг асосий йўналишлари, функцияларини, шунингдек «Яшнобод» инновация технопарки фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» инновация технопарки (кейинги ўринларда «Яшнобод» технопарки деб аталади) — ўзаро, давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилувчи, тадбиркорлик, инвестиция фаолиятини ва илмий фаолиятни юритиш мақсадида замонавий технологик ва ташкилий муҳитни шакллантирувчи илм-фан ва таълимнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлари, молия институтлари ва тадбиркорларнинг интеграциялашуви шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резиденти — технопарк ҳудудида технопаркнинг мол-мулкидан, номоддий активларидан, преференциялар ва кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланадиган ва белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки резидентлари реестрига (кейинги ўринларда Резидентлар реестри деб аталади) киритилган, илмий ишланмаларни, тадқиқотларни, тажриба лойиҳаларини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) саноатда, тижоратда жорий этишни амалга оширувчи юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк ҳудуди — «Яшнобод» технопарки дирекциясининг оператив бошқарувидаги, шунингдек технопарк резидентлари томонидан, Тошкент шаҳри бўйича собиқ ҳудуд принципини ҳисобга олган ҳолда инновация лойиҳаларини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш майдонлари, бинолар, иншоотлар ва ер участкалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати — узайтириш имконияти билан 30 йил.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. «Яшнобод» технопаркининг мақсади, ихтисослашуви, фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Яшнобод» технопаркини ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновация маҳсулотлари яратишнинг барча босқичларида, шунингдек маҳаллий ва хорижий ишланмалар ва технологиялар асосида инновация, юқори технологияли ва илмталаб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташаббускорларига кўмаклашишни назарда тутадиган инновация тадбиркорлигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентлари технологияларини саноатнинг турли секторларига бериш, технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этган ҳолда замонавий хорижий ва маҳаллий технологияларнинг трансферини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик ва хорижий инновация тадбиркорлигини, олимлар ва ишланмалар яратувчилари жамоаларини халқаро кооперацияга киритиш масалаларини ҳал этиш, экспортга йўналтирилган инновация ишлаб чиқаришларини жадал ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация тадбиркорлиги, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида самарали давлат-хусусий шерикчиликни йўлга қўйишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Яшнобод» технопарки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё технологиялари, биотехнологиялар, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материалшунослик, металларга ишлов бериш технологиялари, сейсмочидамлик, қурилиш материаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергияни тежаш, энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик, электротехника соҳаларида илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, саноат-тажриба синовлари ўтказишга ва инновация маҳсулотлари намуналарини ўзлаштириш учун беришга ихтисослашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопаркининг ихтисослашув соҳаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорларига биноан кенгайтирилиши мумкин.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
патент тозалигини инобатга олган ҳолда инновация ишланмаларини, ички ва ташқи бозорларда талаб қилинган юқори технологияли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ва кичик инновация корхоналарини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация ишланмаларининг саноат-тажриба синовларини ўтказиш ва улардан ишлаб чиқаришда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишда ҳуқуқий муҳофазани таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий хорижий ва маҳаллий технологияларни, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида жорий этиш имкониятини инобатга олган ҳолда уларнинг трансферини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори технологияли ва инновация ишлаб чиқаришларини ташкил этишдан манфаатдор бўлган, шунингдек ушбу мақсадлар учун салоҳият ва ресурсларга эга бўлган маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот ва инновация ишланмалари самарадорлигини ошириш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори малакали мутахассисларни, шунингдек таълим муассасалари талабаларни жалб этиш мақсадида олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва ишлаб чиқариш соҳаси субъектлари билан яқин ва амалий ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация ишланмалари натижаларини тегишли тармоқларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг амалий фаолиятига кенг жорий қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари унинг ҳудудида қуйидаги функцияларини бажариш йўли билан амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадқиқотлар ва ишланмаларни тижоратлаштиришга мўлжалланган кичик инновация корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантиришга, шунингдек бошловчи тадбиркорларга инновация лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларини, илмий ташкилотлар ходимларини, алоҳида олимлар ва мутахассисларни тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб қилиш, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентларига кенг кўламли хизматлар кўрсатиш, шунингдек технопарк резидентларига илмий-техник тадқиқотлар, ишланмалар ва ихтиролар натижаларини тижоратлаштиришда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация менежменти ва инновациялар маркетинги соҳасида тадбиркорлар ва мутахассисларни ўқитишни ва тайёрлашни ташкил этиш, уларнинг касбий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқарув билимлари даражасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмталаб технологиялар ва рақобатбардошли маҳсулотлар яратишга йўналтирилган илмий-техник лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилишига ва уларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро илмий-техник ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация лойиҳаларини молиялаштиришга ёки тижоратлаштиришга кўмаклашувчи хорижий ва маҳаллий молия институтлари, ташкилотлар ва йирик корхоналарнинг лойиҳаларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат, экспорт, илмий салоҳиятга эга бўлган ҳамда илғор техника ва илмталаб технологиялар асосида янги маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновация таклифларини танлаб олишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентлари ва қатнашчиларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш учун лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонларини, асбоб-ускуналарни, шунингдек офис, ишлаб чиқариш, омборхона, ўқув биноларини, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа биноларни шартнома асосида ижарага бериш йўли билан уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришда ўзлаштиришда кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. «Яшнобод» технопарки фаолиятини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Яшнобод» технопарки фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонида белгиланган ташкилотлар «Яшнобод» технопаркининг қатнашчилари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарори асосида «Яшнобод» технопарки қатнашчилари таркиби янги инновацион, илмий-техник ва ишлаб чиқариш жараёнлари интеграциялашувидан ва қўшимча вазифалар белгиланишидан келиб чиқиб ўзгартирилиши мумкин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар, идоралар ҳамда илм-фан соҳасида тегишли илмий бўлинмалар ва инфратузилмага ва технологияларга, шунингдек илгари суриладиган инновация ишланмаларини баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш соҳасида тажрибага эга бўлган бошқа ташкилотлар «Яшнобод» технопарки қатнашчилари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагилар «Яшнобод» технопарки қатнашчиларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопаркини ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки фаолиятининг устувор йўналишларини ва соҳаларини, уларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги муҳокамасига киритиш учун белгилаш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда инновация маҳсулотларини яратишга буюртмаларни шакллантириш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга ошириш тавсия этилаётган инновация лойиҳалари бўйича, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мажлисларида муҳокама қилиш учун танлаб олиш мезонларига мувофиқ хулосалар тақдим этиш.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекциясига «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига мувофиқ Дирекцияга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Технопарк фаолиятини оператив бошқариш Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги «Яшнобод инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекцияси директорининг ўринбосари ва ходимлари «Яшнобод» технопарки дирекциясининг директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қуйидагилар «Яшнобод» технопарки дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг қарорига асосан резидентларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни Резидентлар реестрига киритиш, Технопарк резиденти мақоми берилганлиги тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда Гувоҳнома деб аталади) бериш;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентларини технопарк ҳудудида жойлаштириш, шунингдек «Яшнобод» технопарки дирекцияси томонидан белгиланган тартибда Резидентлар реестрини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентларига инновация жараёни ва инновация маҳсулотларини тижоратлаштиришнинг барча босқичларида молиялаштиришни, шу жумладан давлатнинг, илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларининг, тадбиркорлик субъектларининг, тижорат банкларининг, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг, венчур фондларнинг, ижтимоий молиялаштиришнинг (краудфандинг) молиявий ресурсларини ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентларининг инновация лойиҳаларини амалга ошириши давомида, шу жумладан уларни технопарк ҳудудида жойлаштиришда, ушбу мақсадлар учун зарур бўлган ҳужжатларни ишлаб чиқишда, экспертизадан ўтказиш ва келишишда, пудратчиларни танлашда ҳамда қурилиш пудрати шартномаларини тузишда, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширишда, зарур меҳнат, энергетика, табиий ва бошқа ресурслар билан таъминлашда ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида жойлашган ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Яшнобод тумани ҳокимлиги, шунингдек «Яшнобод» технопарки қатнашчилари томонидан белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни берилган ваколатлар доирасида оператив бошқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопаркида ишлаш, «Яшнобод» технопарки ва унинг резидентлари муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва мулкий комплексларига хизмат кўрсатиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация ишланмаларини лицензиялаш, патентлаш ва киритишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидентлар маҳсулотларининг халқаро кўргазмаларда намойиш этишда кўмаклашиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорлари асосида таълим дастурлари ва тренинглар ташкил этиш;
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентларига уларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига белгиланган тартибда уланишида кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро хамкорликни ва хорижий инновация технопарклари тажриба алмашишини амалга ошириш, «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш учун хорижий экспертларни жалб этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекцияси «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. «Яшнобод» технопарки дирекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан битимлар тузиш ҳамда «Яшнобод» технопарки резидентлари билан инновация лойиҳаларини амалга ошириш учун шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёзли кредитлар олиш мақсадида «Яшнобод» технопарки резидентлари учун кафил бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартнома асосида хизматлар кўрсатиш, шу жумладан консалтинг, муҳандислик, логистика, таълим, сервис, юридик, маркетинг, таъмирлаш, савдо-маиший, молиявий, фойдаланиш, воситачилик хизматлари ва хизматларнинг бошқа турларини, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида патент-лицензия кузатуви ва хизматларини, шу жумладан чет ташкилотларни жалб этган ҳолда кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопарк резидентлари ва қатнашчиларига, бошқа хўжалик субъектларига «Яшнобод» технопарки дирекциясига оператив бошқариш учун инновация маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий технологияларнинг трансфер қилинишини таъминлаган ҳолда юқори технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш, рақобатбардошли, импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун белгиланган тартибда берилган асбоб-ускуналарни, лаборатория, экспериментал-ишлаб чиқариш майдонларини, офис, ишлаб чиқариш, омборхона, ўқув биноларини, конференц-заллар, аудиториялар ва бошқа биноларни шартнома асосида ижарага бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация лойиҳаларини, шу жумладан молиявий ресурсларни ва «Яшнобод» технопарки дирекциясининг ўз маблағларини жалб этиш ҳисобига тижоратлаштириш ташаббускори (шериги) бўлиш, шунингдек технопарк резидентлари инновация лойиҳаларини тижоратлаштириш мақсадида грантлар олиш учун буюртманомалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини ва технопарк инвесторлари ва резидентлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик ишлар натижаларини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорлари асосида инвесторлар ёки резидентлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда «Яшнобод» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан тузилган битимларни ҳамда «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган инновация лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида шартномаларни бекор қилиш юзасидан судга даъво аризалари билан мурожаат қилиш.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомда назарда тутилган тегишли фаолият қонун ҳужжатларида лицензияланиши белгилаб қўйилган тақдирда «Яшнобод» технопарки дирекцияси фаолиятнинг ушбу турини тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. «Яшнобод» технопарки дирекцияси таъминоти:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорига кўра белгиланган ставкаларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда «Яшнобод» технопарки ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган «Яшнобод» технопарки резидентларининг соф тушумнинг 0,1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалари;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резидентлари ва қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат мулки бўлган ҳамда оператив бошқариш учун белгиланган тартибда «Яшнобод» технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекциясининг ўз маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. «Яшнобод» технопарки дирекцияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармасининг банк ҳисоб рақамида жамланади ҳамда «Яшнобод» технопарки инфратузилмасини ва ҳудудини, «Яшнобод» технопарки дирекциясини ва унинг биноларини сақлаш ва ривожлантиришга, «Яшнобод» технопарки дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантиришга, шунингдек «Яшнобод» технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари ва функцияларига мувофиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. «Яшнобод» технопаркини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом, «Яшнобод» технопарки дирекциясининг штатлар жадвали ва харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Технопарк резидентлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Юридик ва жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти) технопарк резиденти мақомини олиш учун талабгор бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахсга технопарк резиденти мақомини бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг хулосаси ижобий бўлган тақдирда ушбу жисмоний шахс белгиланган тартибда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юридик шахсни рўйхатдан ўтказади (ташкил этади).
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун талабгорларни танлаб олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технопарк резидентлари сони чекланмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Технопарк резиденти мақоми «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун талабгорларни танлаб олиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорига биноан 10 йилгача муддатга берилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарори асосида технопарк резидентини рўйхатдан ўтказади, Резидентлар реестрига киритади ва Гувоҳнома беради.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технопарк резидентларининг, шу жумладан технопарк резиденти мақоми собиқ ҳудуд принципини ҳисобга олган ҳолда берилган ҳолатларда ҳам статистик ҳисоби Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Технопарк резидентига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки дирекцияси билан тузилган шартномада «Яшнобод» технопарки резидентлари зиммасига қўйилган мажбуриятлар белгиланган тартибда юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Технопарк резиденти ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилишга Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорига, шу жумладан технопарк резиденти томонидан инновация лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги шартномада белгиланган шартлар ва талаблар бажарилмаган тақдирда «Яшнобод» технопарки дирекциясининг хулосасига кўра, шунингдек ихтиёрий тарзда ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. «Яшнобод» технопаркининг махсус солиқ режими ва божхона имтиёзлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларининг амал қилиши фақат технопарк ҳудудида амалга ошириладиган технопарк резидентлари фаолиятига, шунингдек технопарк резидентининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган шартномада назарда тутилган фаолият турларига татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференцияларнинг амал қилиши Гувоҳнома берилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки дирекцияси технопарк резиденти мақоми берилганлиги факти тўғрисида солиқ, статистика органларини ва бошқа манфаатдор органларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорини илова қилган ҳолда хабардор қилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Технопарк резидентлари бўлган юридик шахсларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида «Яшнобод» технопарки резидентлари билан тузилган шартномада назарда тутилмаган бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Технопарк резидентларига ер участкалари бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудидаги ер участкалари технопарк резидентларига инновация ишлаб чиқариши ва «стартаплар» ташкил этиш учун белгиланган тартибда ижарага берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Технопарк фаолиятини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Технопарк фаолияти у ташкил қилинган муддат тамом бўлгандан кейин тўхтатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда технопарк фаолиятини муддатидан олдин тўхтатишга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Технопарк фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» инновация технопарки тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резиденти мақомини олиш учун талабгорларни танлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 624-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)