1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.03.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сонли «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 27 июндан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ошириш, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштириш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашдаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли пунктларида ва қишлоқлараро ҳудудларда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан иморатлар қурилиши учун ер участкаларининг тегишли рухсат бериш ҳужжатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан берилишининг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ўзбошимчалик билан иморатни қуришга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли пунктларини қуришда уларнинг бош режалари қўпол равишда бузилганлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни сусайтирганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилишини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 5 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
467-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулкни (кейинги ўринларда ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб аталади) аниқлаш ва бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу соҳада ваколатга эга давлат органлари томонидан шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла фуқаролар йиғини (кейинги ўринларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш мақсадлари учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилганлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар қуриш учун туман қурилиш бўлими билан келишилган лойиҳанинг мавжудлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилганлигини текшириш орқали амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий органлари);
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли органлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ваколатли органлар ҳар йили ўзларининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш чора-тадбирлар режасини (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чора-тадбирлар режаларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари тегишлилиги бўйича мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳар бир ваколатли органнинг ҳудудий органи ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ўзининг Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни мустақил равишда ёки бошқа органлар билан биргаликда аниқлаб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни, шунингдек 300 метр кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни мустақил равишда — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари аниқлайдилар ва бартараф этиш чораларини кўрадилар.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек 300 метр кубдан кам ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотлар бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ушбу низом талаблари доирасида — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ҳамда туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ҳал қиладилар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ваколатли орган:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 772-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иморатни қуриш учун ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлашда иштирок этган ваколатли орган вакили лавозими, фамилия ва исми-шарифи ҳамда иморат қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилия ва исми-шарифи (жисмоний шахс бўлганда);
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 772-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади ҳамда қурилишнинг ҳолати ва ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан уни ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида кўрсатма.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ваколатли орган ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахсга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатномани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган ҳолда ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баённомада далолатномани топшираётган шахсларнинг лавозими ва исми-шарифи, ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан далолатномани олишдан бош тортган сана ва бош тортиш сабаблари (мавжуд бўлганда) кўрсатиб ўтилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс ўн беш кун муддат ичида уни ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан ушбу иморатни бартараф этилиши (бузиб ташланиши)ни ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда назорат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахс томонидан иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берилган тақдирда даъво берилган кундан бошлаб суднинг якуний қарори қабул қилинишига қадар ушбу иморатни бартараф этилиши вақтинча тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда икки иш куни мобайнида бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритади, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш ҳоллари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли органлар томонидан киритилган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ҳокими Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси судга киритилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича тўғридан-тўғри судга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан белгиланган тартибда мурожаат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарномада ўзбошимчалик билан иморатни қурган шахснинг номи (юридик шахс бўлганда) ёки фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс бўлганда), иморатнинг аниқ манзили, қурилиш мақсади, қурилишнинг ҳолати ва ҳажми кўрсатилган маълумотлар акс эттирилади ҳамда унга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома ва 10-бандида назарда тутилган баённома илова қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризага ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган далолатнома, 10-бандида назарда тутилган баённома, 12-бандида назарда тутилган хабарнома, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг жойлашув схемаси, иморатнинг фотосуратлари (камида тўрт томонидан туширилган) илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказмаган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Субъектлар
Механизм
Муддатлар
Ваколатли органнинг ҳудудий органлари
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаб борадилар.
Ваколатли орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда
1. Ўзбошимчалик билан иморатни қуриш учун ер участкасини ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мавжудлигини аниқлайди.
2. Ўзбошимчалик билан иморат қурилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу иморатни қурган шахсга мазкур қурилишнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар беради ҳамда иморатни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида далолатнома тузади.
3. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахсга қурилган иморатни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори иштирокида топширилишини таъминлайди.
4. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс далолатномани олишни рад этган тақдирда, ваколатли орган ушбу ҳолат тўғрисида камида уч киши (ваколатли орган ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) профилактика инспектори) иштирокида баённома тузилишини таъминлайди.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс томонидан ушбу иморат бартараф этилмаган (бузиб ташланмаган) тақдирда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан ҳамкорликда бу ҳақда туман (шаҳар) ҳокимига хабарнома киритади, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш ҳоллари бундан мустасно.
Икки иш куни мобайнида
Туман (шаҳар) ҳокими
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризаси судга киритилишини таъминлайди.
Ваколатли орган киритган хабарнома келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни мобайнида
Кадастр агентлигива унинг ҳудудий органлари
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш (бузиб ташлаш) бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий органлари тўғридан-тўғри судга мурожаат қилади.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бартараф этиш (бузиб ташлаш) учун белгиланган муддат тугагандан сўнг бартараф этилмаганда уч иш кунида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)