02.06.2016 йилдаги ПҚ-2540-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
 LexUZ шарҳи
юртимизнинг илгариги қолоқ, иқтисодиёти бир ёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал мамлакатга айланганини чуқур таҳлилий асосда талқин қилиш. Бу борада иқтисодиётда саноатнинг улуши 34 фоизга етгани, экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этаётгани кўп нарсадан далолат беради. Бугунги кунда иқтисодиётимизда етакчи ўринни эгаллаб келаётган нефть ва газ кимёси, нефть-газ машинасозлиги, автомобилсозлик, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби соҳа ва тармоқларнинг жадал ривожланаётгани билан боғлиқ факт ва рақамларга алоҳида урғу бериш;
олдимизга қўйган юксак марраларга эришиш йўлида мамлакатимизнинг халқаро майдонда рақобатдошлигини ошириш, иқтисодиётимизни янада модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан тараққиётимизнинг локомотиви бўлган етакчи тармоқларни жадал ривожлантириш, иқтисодиётимизда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириб бориш, Конституциямизда кўзда тутилган хусусий мулкнинг устуворлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг самарасини янада кучайтириш каби ўта муҳим йўналишларнинг аҳамиятини жамоатчилигимизга, халқимизга содда ва таъсирчан усулларда етказиш. Жумладан, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш бўйича белгилаб олинган аниқ режа ва дастурларни амалга ошириш учун, ҳали-бери давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирларига қарамасдан, қатъият билан илгарилаб боришимизга асос бўлаётган мезон ва омилларнинг моҳиятини очиб бериш;
7. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, «Тасвирий ойина», Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари, Бадиий академия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда «Истиқлол фарзандлари» ва «Келажак бизники, марра бизники!» деб номланган ёшлар фестивалларини, «Ўзбекистон — умумий уйимиз» республика дўстлик ва маданият фестивалини, «Миллий ғоя — бизнинг ғоя» илмий-амалий анжуманини, шунингдек, юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ҳамда «Энг улуғ, энг азиз», «Ватан учун яшайлик!», «Ранглар жилосида — она диёр мадҳи», «Сени куйлаймиз, замондош!», «Истиқлол солномаси», «Бу — менинг Ватаним» каби анъанавий кўрик-танловларнинг юқори даражада ўтказилишини таъминласин.