28.12.2015 йилдаги 41/5-6-сон
ONLINE TRANSLATE
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қарори, 28.12.2015 йилдаги 41/5-6-сон
Дата вступления в силу
28.12.2015
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 10-11-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда ортиқча дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик, фуқаролар соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Ч. Соатовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитасининг бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда барча туманларда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашларини тузиш таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вилоятда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирлар ўтказилишини ўрганиб борувчи вилоят Жамоатчилик Кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жамоатчилик Кенгашининг асосий вазифалари этиб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда, вилоят худудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиганлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тегишли давлат ва назорат қилувчи органларга маълумот киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур ҳолатларда Жамоатчилик Кенгаши тушунтиришларига риоя қилмаган фуқаролар ҳақида вилоят ЙХХБнинг навбатчи телефонларига (221-27-51, 221-31-04) ахборот бериб бориш белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вилоят ҳудудидаги барча давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат унумдорлигини сақлаш мақсадида ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда иш кунлари тўй ва маросим муносабати билан соат 07.00 дан 09.00 гача ёки 12.00 дан 14.00 гача ош бериш ва аксинча иш вақтида соат 09.00 дан 12.00 гача, 14.00 дан 18.00 гача ош беришни таъқиқлаш, ҳамда соат 23.00 дан кейин тўй ва базмларни давом эттириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчиликнинг таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги (Э. Рустамов), халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
никоҳ тўйларида фуқароларнинг турли спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида миллий урф-одатлардан бири бўлган зиёрат қилиш одобига ҳурматсизлик бўлаётгани сабабли «Ал Ҳаким ат-Термизий» ёдгорлик мажмуаси ва бошқа зиёратгоҳларнинг кириш қисмида фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни миллий қадриятларимизга мос равишда ихчам ва дабдабасиз ўтказишни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолини эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларни олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни кучайтириш мақсадида келин-куёв ва уларнинг яқинларига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ёки диққатга сазовор жойларга сайр қилиш жараёнида 4 тадан ортиқ автоуловлардан фойдаланмаслик бўйича жамоатчиликнинг таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Ж. Атаев), вилоят йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси (Р. Жўрабеков)ларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, никоҳ тўйларида келин-куёв ва уларнинг яқинларини транспорт воситаларида тартибсиз ҳаракатланишларини бартараф этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз шаҳридаги «Ал Ҳаким ат-Термизий» ёдгорлик мажмуаси ва туманлардаги бошқа зиёратгоҳларга кириш қисмида никоҳ тўйлари муносабати билан ҳайдовчиларнинг гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш тартибларини назоратга олиш ва тегишли чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Ш. Рахимов) билан биргаликда тўй-ҳашамларда автотранспорт хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар фаолияти қонунийлигини назорат қилиш ҳамда вилоят ҳокимлигига ҳар чоракда ахборот ва таклифлар киритиш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вилоят телерадиокомпанияси (З. Тўраев), Матбуот ва ахборот агентлиги ҳудудий бошқармаси (Ў. Олтибоев)га доимий равишда тўй-ҳашамларда мавжуд муаммоларни муҳокама этиш ва аҳоли орасида зарур тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган очиқ теле ва радио мулоқотлар ташкил этиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, вилоят ҳудудида жойлашган барча корхона, ташкилот, муассаса ва фуқаролар йиғинига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва меҳнат жамоасига етказиш ҳамда жойларда қарорнинг ижросини таъминлаш вазифалари топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Соатов), Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Хайдаров) зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши раиси Т. МАМАРАИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Термиз ш..,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 28 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41/5-6-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил 28 декабрдаги 41/5-6-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирлар ўтказилишини ўрганиб борувчи вилоят Жамоатчилик Кенгаши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

О. Соатов

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси ўринбосари, Жамоатчилик кенгаши раиси

Ж. Тангриқулов

Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари, Жамоатчилик кенгаши котиби

Жамоатчилик кенгаши аъзолар

Э. Рустамов

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакили

Ҳ. Бобомуродов

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси вазифасини бажарувчи

Р. Жўрабеков

Вилоят ЙХХБ бошлиғи

М. Абдуллаев

Вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси

Ш. Саттаров

«Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси

Х. Қосимова

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси