18.11.2016 йилдаги 388-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.11.2016 йилдаги 388-сон
Дата вступления в силу
21.11.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сон қарорига мувофиқ ҳамда гимнастикани янада ривожлантириш ва спортнинг гимнастика турларини оммалаштириш спорт базаларининг моддий-техника ҳолатини мустаҳкамлаш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, гимнастика бўйича терма жамоаларда ўқув-тренировка жараёнининг юқори сифатини таъминлаш, гимнастикачи спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг маҳорат даражаси ҳамда малакасини доимий ошириб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек республика аҳолиси кенг қатламлари ўртасида спортнинг гимнастика турларини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Масъул бажарувчилар

I. Спортнинг гимнастика турларини оммалаштирувчи болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ишлари самарадорлигини ошириш

1.

Гимнастикачилар тайёрлашнинг илмий-методик ва тиббий таъминотининг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, уларни бутун тренировка ва мусобақалар даври давомида қўшимча комплекс гуруҳлар (хореограф, акробат, постановкачи тренер, массажчи, врач) билан таъминлаш.

2017 йил

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Гимнастика федерацияси

2.

Илғор илмий, конструкторлик, илмий-методик, тиббий-биологик ишланмаларни ишлаб чиқиш ва спортнинг гимнастика турларини оммалаштирувчи спорт мактабларининг ишлаш амалиётига жорий этиш.

2017 йил

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Истиқболли спорт резервини излаш ва танлаб олиш, спорт илм-фани ва спорт тиббиёти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда юқори классли спортчиларни тайёрлаш.

Доимий равишда

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Халқ таълими вазирлиги, Гимнастика федерацияси

4.

Республиканинг гимнастика бўйича спортчиларини тизимлаштириш ва ҳисобга олиш учун ягона ахборот-таҳлил базасини яратиш.

2017 йил

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

5.

Спортнинг гимнастика турларини оммалаштирувчи болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тренерлари ва мутахассисларининг касб даражасини ошириш.

Доимий равишда

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Гимнастика федерацияси

6.

Спортчиларни — болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг спорт маҳоратини такомиллаштириш ва олий спорт маҳорати гуруҳларида шуғулланаётган ўқувчиларини Халқаро гимнастика федерацияси томонидан сертификатланган спорт кийим-боши, спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги

7.

Болалар ва ёшларни спортнинг гимнастика турлари билан шуғулланишга кенг жалб этиш учун республика аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида спортнинг гимнастика турларини доимий равишда фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

Доимий равишда

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

II. Спортнинг гимнастика турлари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш

1.

Идоравий мансублигидан қатъи назар, республика спорт-таълим муассасаларида спортнинг гимнастика турлари бўйича бўлимларни хатловдан ўтказиш.

2016 йил декабрь

-

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

2.

Гимнастика бўйича БЎИРОЗСМ учун тренировка жараёнини ўтказишда барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда спорт гимнастикаси ихтисослаштирилган залини қуриш ва жиҳозлаш.

2017 йил

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, ҳомийлар ва Гимнастика федерацияси маблағлари

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Гимнастика федерацияси

3.

Андижон шаҳрида гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабида:

тренировка жараёнини ўтказишда қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда трамполин учун ихтисослаштирилган зални қуриш ва жиҳозлаш;

спорт гимнастикаси бўйича мавжуд залларни ва хореография залини спорт иншоотларидаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена норматив маиший шароитларига, шунингдек тренировка жараёни хавфсизлиги бўйича талабларга мувофиқлаштириш.

2017 йил декабрь

Андижон вилояти ҳокимлиги, Гимнастика федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

4.

Ихтисослаштирилган Республика олимпия захиралари мактаб-интернатининг;

Наманган ва Фарғона Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг;

Бухоро шаҳридаги 1-болалар-ўсмирлар спорт мактабининг;

Тошкент шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабининг спорт залларини тегишли халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган замонавий гимнастика ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш.

2016 — 2019 йиллар

Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Гимнастика федерацияси маблағлари

Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5.

Наманган шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча жиҳозлаш.

2017 йил

Наманган вилояти ҳокимлиги маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

6.

Наманган ва Фарғона олимпия захираси коллежларининг спорт залларини иситиш ва шамоллатишнинг энергиядан самарали фойдаланиладиган тизими билан жиҳозлаш.

2016-2017 йиллар

Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда ҳомийлар маблағлари

Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари , Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

7.

Фарғона шаҳридаги гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактабини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш.

2018 йил

Фарғона вилояти ҳокимлиги маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси

8.

Республика олимпия захираси коллежининг спорт гимнастика залини мукаммал таъмирлаш.

2017 йил июнь

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Гимнастика федерацияси

III. Малакали кадрлар — тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар тайёрлаш

1.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳузурида Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактабини ташкил этиш.

2017 йил март

Гимнастика федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Гимнастика федерацияси

2.

Осиё гимнастика уюшмаси (AGU), Халқаро гимнастика федерацияси (FIG), Халқаро гимнастика академияси томонидан ташкил этиладиган курслар, семинарлар ва маҳорат сабоқларида спортнинг гимнастика турлари бўйича тренерлар ва ҳакамлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш.

доимий равишда

Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактаби, Гимнастика федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси

3.

Спортнинг гимнастика турлари бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун, шунингдек спортнинг олимпия турлари бўйича терма командаларни тайёрлашда бевосита қатнашиш учун семинарлар, лекциялар, консультациялар ўтказишга етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш.

доимий равишда

Спортнинг гимнастика турлари бўйича республика тренерлар ва ҳакамлар мактаби, Гимнастика федерацияси ва ҳомийлар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)