Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш, шунингдек пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи светофор объектлари, йўл белгилари ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда йўл чизиқлари ўтказиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
2016 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган 1-иловага* мувофиқ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткасини амалга киритиш;
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ходимларининг лавозим маошларига 20 фоизгача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* 1 ва 2-иловалар рус тилидга матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларининг лавозим маошларига 20 фоизгача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Белгилансинки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 июнь,
220-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 27-сон, 327-модда)