05.03.2016 йилдаги ПҚ-2505-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 — 2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хом ашё базасини жадал ривожлантириш асосида юқори қўшилган қийматга эга бўлган сифатли рақобатдош озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмларини ошириш ҳамда турларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш бўйича хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва амалдагиларини модернизация қилиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича замонавий савдо-логистика марказлари ва музлатиш қувватларини яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2016 — 2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш Дастури маъқуллансин, унда қуйидагилар назарда тутилган:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-иловага* мувофиқ, озиқ-овқат саноатининг хом ашё базасини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-иловага* мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, амалдагиларини реконструкция ва модернизация қилиш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, тара-қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 — 3в-иловаларга* мувофиқ, мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшимча янги корхоналар қурилишининг прогноз параметрлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-иловага* мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун янги замонавий музлатиш камералари қурилишининг прогноз параметрлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-иловага* мувофиқ, озиқ-овқат саноати учун ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-иловага* мувофиқ, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-иловага* мувофиқ, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб беришнинг мақсадли параметрлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси мазкур дастурда назарда тутилган, хом ашё базаси ва озиқ-овқат саноати тармоқларини ривожлантиришнинг прогноз параметрлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласин.
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2016 йил якунлари бўйича вилоятлар ва туманлар кесимида экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш натижалари, пахтадан бўшаган ерларда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш самарадорлиги, ҳосилдорлиги, рентабеллиги ва экспорт имкониятларига алоҳида эътибор берган ҳолда танқидий баҳоласин ва унинг натижаларидан келиб чиқиб, 2017-2018 йилларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг прогноз параметрларига зарур тузатишлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта хом ашёси етиштириш ҳажмлари камайишидан кўриладиган йўқотишларни экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ҳисобига албатта тўлдирилишини назарда тутиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари, уларнинг ҳосилдорлиги ва экспорт прогноз кўрсаткичларига тегишли тузатишлар киритиш ишлари ҳар бир ўтган йил натижалари бўйича амалга ошириб борилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят ва туманлар бўйича қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш чора-тадбирларини амалга оширишда ишлаб чиқариш харажатлари ва нобудгарчиликни максимал даражада қисқартиришни таъминлаш мақсадида, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини омборлар, музлатиш камералари, қайта ишлаш корхоналари, савдо-логистика марказларининг қувватлари билан чамбарчас боғланган ҳолда комплекс ёндашувга қатъий риоя этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1 — 4-иловалари билан тасдиқланган параметрлардан келиб чиққан ҳолда, хом ашё базасини ривожлантириш ва янги озиқ-овқат саноати корхоналарини ташкил этиш ҳудудий мақсадли дастурларни ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мева-сабзавот маҳсулотларини янада чуқур қайта ишлаш ва унинг экспорт салоҳиятини оширишни таъминлаш бўйича Республика комиссияси 8-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1 — 8-иловалар берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келажакда янги ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларига бўладиган талабларни аниқлаш бўйича тизимли асосда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, шунингдек янги сотиш бозорларини ўзлаштиришда маҳаллий экспортерларга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, бирламчи қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ихтисослашган комплекс савдо-логистика марказлари, шунингдек музлатиш қувватларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мева, сабзавот, полиз ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини транспортда ташиш, божхона расмийлаштируви ва уларни юклаб жўнатиш бўйича ҳисобот тақдим қилишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тезкор кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилинадиган янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ушбу қарорнинг 7-иловасида кўзда тутилган прогноз параметрларининг бажарилиши устидан мониторинг олиб боришни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда, мазкур қарор билан тасдиқланган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Республика комиссияси раиси (Ш. Мирзиёев) «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг тузилмаси, унга юклатилган мақсад ва вазифаларини танқидий кўриб чиқсин ва бир ой муддатда унинг тузилмаси ва экспортга йўналтирилган фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда доимий асосда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички бозорда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари импорти таркибини таҳлил қилишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр маҳсулот импортини қисқартиришга, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош озиқ-овқат маҳсулотлари номенклатураси ва турларини кўпайтиришга йўналтирилган янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиб, амалга оширишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2011 — 2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорининг 5-банди билан тақдим этилган имтиёзларнинг амал қилиши 2021 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар учун юкларни ортиш жойидан Ўзбекистон Республикасининг чегарасигача ташиш ҳақи — темир йўл тарифлари маҳаллий тарифлардан келиб чиққан ҳолда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда ушбу қарорда кўзда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мунтазам равишда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этишни таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 5 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2505-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 580-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)