Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 18.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2014-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 18.04.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2014-11
Дата вступления в силу
10.06.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2014-11-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор 2016 йил 10 июндан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 26 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/9-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб акциядорлик жамиятлари тарзида ташкил этиладиган тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутиладиган ҳолатлардан ташқари, фақат хорижий инвесторнинг устав капиталидаги иштироки улуши 15 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина ташкил қилиниши мумкин.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризани тақдим этадилар. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги аризада муассисларнинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«юридик шахснинг сўнгги уч йил учун, шу жумладан солиқ органларига тақдим этилган, аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган баланс ҳисоботлари;».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 59-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) муассиснинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади (хорижий молиявий ташкилотлар бундан мустасно);».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«61. Банкни ташкил этишда норезидент жисмоний шахс қатнашса, мазкур Низомнинг 49-бандида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда унинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 67-банддаги «кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар «кўрсатилган дастлабки рухсатни беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 69-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Дастлабки рухсатни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 74-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги жумлалар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигидир.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 76-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 771-банднинг биринчи хатбошиси «ёзма шаклда» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 113-банд «ёзма равишда» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 163-модда)