Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 апрелда 2364-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/13-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2364-6, 14.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 март,
8/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари;».
2. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Принципалнинг кредит лаёқатлилиги «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларда таснифланади.».
3. 18-бандда:
биринчи хатбошидаги «яхши» деган сўз «стандарт» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «маблағларига» деган сўз «маблағлари оқимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредитга лаёқатлилиги «стандарт» деб эътироф этилган принципалга берилган кафолат суммасининг бир фоизи миқдорида эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантирилиши лозим.».
4. 19-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошисидаги «стандарт» деган сўз «субстандарт» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 20-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошисидаги «субстандарт» деган сўз «қониқарсиз» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. 21-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошисидаги «паст» деган сўз «шубҳали» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 22-банднинг биринчи ва еттинчи хатбошисидаги «ёмон» деган сўз «умидсиз» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 157-модда)